Ёзишларича, ҳукумат топшириғи билан барча вазирлик, идора ва бошқа давлат ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда давлат улуши мавжуд хўжалик жамиятлари ва тижорат банкларига бюджет ва ундан ташқари маблағлар ҳисобидан Янги йил байрами муносабати билан корпоратив йиғилишларни ташкил этиш ва байрам дастурхонини ёзиш тақиқланган.
Читать полностью…Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги турли ҳаётий вазиятлар оқибатида сарсон бўлаётган, эътибордан четда қолаётган болалар мавзусида кампания ўтказмоқда.
Бугун болаларга нисбатан зўравонликнинг ҳар қандай кўринишига кўз юмишни тўхтатиш ҳар қачонгидан муҳим. Болаларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш ҳам ижтимоий ҳимоя сиёсатининг устувор йўналишидир.
Бугунги кунда руҳий ҳолатидаги салбий жараёнлар сабаб ўз фарзандига озор бераётганлар ҳам йўқ эмас. “Мени эшитинг” кампанияси айнан бола ҳаётида хавфсиз муҳит яратишга сезиларли даражада ҳисса қўшишни мақсад қилган.
Бухоро тумани собиқ ҳокими Хайрилло Жўраев Жиноят кодексининг 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) 2-қисми “а” банди, 206-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) 2-қисми “а” банди, 207-моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш) 1-қисми, 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) 2-қисми “а” банди ва 229-4-моддаси (ер бериш тартибини бузиш) 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумон қилинмоқда.
Читать полностью…Марказий банкнинг Бухоро вилояти бошқармаси бошлиғи Эркин Мансуровга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Айтилишича, Э.Мансуровга нисбатан ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш ҳамда мансаб сохтакорлиги моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Хабар расман тасдиқланмаган.
ОАВ ўз манбаларига таяниб ёзмоқда:
➖Солиқ қўмитасининг солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш департаменти директори ўринбосари, Солиқ қўмитаси ҚҚС бошқармаси маъмуриятчилиги бошқармаси ҚҚС тўловчиларини махсус рўйхатдан ўтказиш бўлими бошлиғи ва Тошкент шаҳри Солиқ бошқармаси камерал солиқ текширувлар шўъбаси собиқ раҳбари қўлга олинди. Улар ноқонуний тадбиркорлик фаолиятини яширганликда гумон қилинмоқда.
➖Наманган вилояти ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Саидаҳмад Султонов ерларни ноқонуний сотиш билан боғлиқ жиноят иши доирасида ушланган. Унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.
➖Тошкент вилояти Бекобод тумани ҳокими Шуҳрат Мирзаев жиноят ишида гумонланмоқда. У бюджет маблағларини ўзлаштирганликда гумонланиб, коррупцияга қарши курашиш тадбири доирасида қўлга олинган. Ҳокимга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.
➖Бухоро тумани ҳокими Хайрилло Жўраев ҳибсга олинди. У мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, мансабга совуққонлик билан қараш ҳамда ер бериш тартибини бузиш моддалари билан айбланмоқда.
Олий суд хабарига кўра, собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми “а” банди ва 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумон қилинмоқда.
Суд санкцияси билан гумонланувчига нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.
Экспорт агентлиги ва жамғармаси, “Ўзбекэкспертиза” ташкилоти ҳам Савдо-саноат палатаси тизимига ўтади.
Читать полностью…Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг ҳозирги тизими қайта кўриб чиқилиб, ҳудудларда ишлаб чиқариш, саноат зоналари ва экспорт масалалари Савдо-саноат палатасига ўтказилади.
Читать полностью…Собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов қўлга олинган. Kun.uz манбасига кўра, у иқтисодий жиноятлар билан боғлиқ иш юзасидан тергов қилинмоқда.
Читать полностью…Мактабларда қишки таътил 28 декабрдан бошланади
Таътил 2024 йил 10 январгача давом этади. III чорак дарслари 11 январдан бошланади.
“ANORBANK” халқаро “Fitch Ratings” агентлигидан барқарор прогнозли “B-” рейтингига эга бўлди
“Fitch Ratings” халқаро агентлиги “ANORBANK” АЖга узоқ муддатли эмитент дефолти рейтинги (ЭДР)ни барқарор прогнозли “B-” даражасида ва барқарорлик рейтинги (VR)ни “b-” даражасида тақдим этди.
Кредит рейтинги даражаси компания ёки умуман давлат билан ҳар қандай ҳамкорликдан маъно борми-йўқлигини тушунишга ёрдам беради. Бу ҳолатда у банкнинг кредитга лаёқатлиги ҳамда қарз воситаларининг кредит характеристикалари ҳақидаги мустақил фикрни акс эттиради, у инвесторларга анчайин асосланган қарор қабул қилишда кўмак беради.
Реклама
Бошланғич тўловсиз янги уй харид қилмоқчи бўлганлар учун ажойиб таклиф
Yunusabad Residence турар-жой мажмуаси бошланғич тўловсиз, тайёр кадастрли хонадонларни 12 ойга бўлиб тўлаш имкониятини таклиф қилади.
Сотувда 38 м²дан 126 м²гача бўлган премиум хонадонлар ва 85 та коттежлар мавжуд.
Нақдга харид қиладиганлар учун 7% чегирма мавжуд. Таклиф чекланган.
☎️ +998-55-512-22-22
📍Юнусобод тумани, 4-мавзе, 88. Мўлжал: АҚШ элчихонаси.
Instagram | Telegram | Реклама
2024 йилда умумий ўрта мактабларни қуриш ва таъмирлаш учун 4,1 трлн сўм ажратилади. Бунинг ҳисобига 170 мингга яқин ўқувчи ўрни яратилади — Бош вазир ўринбосари, иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров
Читать полностью…Mobiuz мобил оператори ISO сертификациясидан муваффақиятли ўтганлигини маълум қилди. Оператор сифат ва коррупцияга қарши курашиш соҳасида халқаро стандартларга мувофиқлигини тасдиқлаган.
Сертификатлаштириш текшируви натижаларига кўра, CERT International Mobiuzга ISO 9001:2015 “Сифат менежменти тизимлари” ва ISO 37001:2016 “Коррупсияга қарши курашиш менежменти тизимлари” стандартларига мувофиқ халқаро ва миллий сертификатлар берди.
ISO сертификатлари мобил операторга янада катта масъулият юклайди ҳамда фаолиятида сифат, самарадорлик, шаффофлик ва масъулиятга содиқлигини намойиш этади, дейилади хабарда.
Instagram | Youtube | Mobiuz ilovasi | Реклама
Соврин жамғармаси 5,4 млрд сўм бўлган «Заковат» Интеллектуал олимпиадаси ўтказилмоқда
Интеллектуал олимпиада олий таълим ташкилотларининг бакалавриат ва магистратура босқичида таълим олаётган талабалар ўртасида, икки босқичда, ҳудудий саралаш ва республика босқичида ўтказилмоқда.
2023 йилнинг 25 ноябр куни республикамизнинг барча ҳудудларида Олий таълим муассасалари талабалари ўртасидаги Интеллектуал олимпиаданинг ҳудудий саралаш босқичи ўтказилди. Мусобақанинг ҳудудий босқичида республикамиздаги 135 та ОТМ жамоалари ҳамда 1080 нафар талаба иштирок этиб, улардан энг кучли 50 та ОТМ ҳамда 550 нафар талаба турнирнинг финал босқичига йўл олди. Интеллектуал олимпиаданинг республика босқичи Тошкент шаҳрида жорий йилнинг 17 декабрь куни старт олди ва 20 декабрга қадар давом этади.
Республика босқичида ОТМлар жамоалари 6 та йўналишда - “Заковат”, “Брейн-ринг”, “Эрудит-квартет”, “Шахсий ўйин”, шахмат ва шашка ўйинлари бўйича беллашув олиб боради. Ҳар бир олий таълим муассасасидан интеллектуал олимпиадада 11 нафар талаба иштирок этишмоқда.
Турнирнинг жами соврин жамғармаси 5 млрд 400 миллион сўмни ташкил этади. Шундан 4,5 млрд сўм Президент совғаси сифатида умумжамоа ҳисобида 1, 2 ва 3-ўринларни эгаллаган олий таълим муассасасига (айнан таълим муассасасининг ўзига) топширилади (1-ўрин – 2 млрд сўм; 2-ўрин – 1,5 млрд сўм; 3-ўрин - 1 млрд сўм). 900 млн сўм эса ғолиб жамоалар аъзолари ўртасида тақсимланади.
Манба
“AutoDeklarant” жамоаси автотранспорт воситалари импорт божхона расмийлаштируви бўйича ўз хизматларини таклиф қилади:
- импорт божхона расмийлаштируви бўйича консалтинг хизматлари;
- божхонада товарларни декларациялаш;
- ташқи савдо билан боғлиқ тегишли ҳужжатларни тўғри расмийлаштиришда кўмаклашиш;
- масофадан, тез ва қулай нархларда божхона расмийлаштирувини амалга ошириш.
🤖 Транспорт воситалари растаможкасини мустақил ҳисоблаш учун бот:
👉 @autodeklarantbot
❗️Мурожаат қилиш учун:
👉 @autodeklarant_uz
Telegram | Instagram | Реклама
Пойтахтдаги «Hilton» меҳмонхонасида Visa Awards-2023 тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Унда InfinBank халқаро ташкилотнинг, банк тизимида ўзига хос, уникал кредит карталар чиқариш ҳамда маркетинг ва коммуникациялар соҳасидаги мукофотларига лойиқ кўрилди.
Айни вақтда Савдо-саноат палатасида Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Қудбиев ҳамда палата раиси Даврон Ваҳобов иштирокида 100 дан ортиқ бизнес вакиллари билан учрашув бўлиб ўтмоқда.
Унда Солиқ кодексининг 227 прим 1-моддасига асосан жавобгарликка тортиш масаласини тегишли тартибда ҳал қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда.
“Оилавий тадбиркорлик” дастури доирасида ўз микро-бизнесини йўлга қўйган ва ижобий кредит тарихига эга аҳолига 50 миллион сўмгача гаровсиз кредитлар бериш йўлга қўйилади.
Читать полностью…Инвестиция вазирлигининг вилоят ва туман бўлимлари тугатилади. Ҳудудларда ушбу вазифалар билан Савдо-саноат палатасининг лойиҳа қиладиган ва экспортга кўмаклашадиган мутахассислари шуғулланади.
Читать полностью…"Trastbank"дан байрамона туҳфа! Акцияда иштирок этинг ва “Chevrolet Tracker” автомобилига эга бўлинг!
"Trastbank" "MasterCard" билан бирга ўтказаётган "Trastbank билан бирга бўлинг ва совғага эга бўлинг" акциясида иштирок этинг.
Шартлари жуда оддий: "Trastbank"дан халқаро " MasterCard" картасини очинг, 10$ ва ундан кўп миқдорда тўловларни амалга оширинг.
Акцияда қуйидаги қимматбаҳо совринлар ўйналади:
"Chevrolet Tracker" автомобили (1 дона);
“Samsung” кир ювиш машинаси (4 дона);
“Samsung 32 дюймли” телевизори (4 дона);
“Samsung Galaxy А 23” уяли алоқа телефони (4 дона).
Шошилинг! Акция 2024 йил 29 февралга қадар давом этади!
Саволларингиз бўлса, 1287 рақамига қўнғироқ қилинг.
Кўпроқ маълумот учун каналга уланинг: /channel/trustbankuz
Реклама
UzAutoMotors билдиришича, контрактация бугундан очилмайди, лекин тез кунда эълон қилинади.
Читать полностью…22 декабрдан бошлаб кунлар барқарор исиб бориши кутилмоқда
Ўзгидромет 19 декабрь куни минтақага нам ҳаво оқими "ташрифидан" сўнг, 20-21 декабрь кунлари ҳам ҳудудларда бироз совуқлик заҳри (бу совуқ ҳаво оқими эффекти эмас) сақланишини, 22 декабрдан яна ҳароратлар кўтарилиб боришини маълум қилмоқда.
Бугундан республика катта қисмига илиқ ҳаво оқимлари таъсири газ босимига ташқи совуқ ҳарорат таъсирини кескин камайтириб, труба ва қувурларда газ босими ортишини таъминламоқда. Аммо, эртага ва келаётган уч кунликда бироз салқинлик яна газ босимини пасайишига олиб келиши бор гап.
Мазкур совуқлик тўлқининг жорий мавсум метан газ заправкалари фаолиятини чеклаши, бензин заправкаларида турнақатор навбатларни кўпайтириб юборди. Насиб, 22 дкабрдан барқарор юқори ҳарорат фони Ўзбекистонда аста-секин метан заправкалари фаолиятини яна тўлиқ қайта тиклаши максимумга яқин. Чунки, бизнинг минтақада декабрнинг учинчи ўн кунлиги илиқ ҳаво оқимлари таъсирида бўлиши тобора ойдинлашмоқда.
Манба
Тошкентда атиги 9900 сўмга ош буюртма берса бўлади
Express24 иловасида 17 ва 18 декабр кунлари худди шундай нархда ошни буюртма қилиш мумкин. Чегирма шунақа айнан икки кун амал қилади. Ош мазали, нархи эса ундан ҳам мазалироқ.
Буюртма беришга улругинг, қозонлар сони чекланган..
Реклама
15 декабрдан Тошкент шаҳри, Самарқанд, Андижон, Наманган, Фарғона ва Тошкент вилоятларидаги “метан заправкалар” фаолиятига киритилган қўшимча чекловлар юмшатилди ва улар маҳаллий ҳокимликлар томонидан тасдиқланган режа-график асосида иш фаолиятини давом эттиради – “Ҳудудгазтаъминот”
Читать полностью…Янги йил олди Texnomart'да махсус чегирмалар!
15 декабрдан 17 декабрга қадар фақат Шаҳристон ва Самарқанд Дарвозадаги дўконларимизда сизлар учун кўплаб техникаларга махсус чегирмалар тайёрлаб қўйдик!
Texnomart - яхшиликка буюрсин!
📍 Манзил: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Шаҳристон Корзинка, 2-қават
📍 Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Самарқанд Дарвоза савдо маркази
🌐 texnomart.uz
📞 71 209 99 44
Telegram: @texnomart
Реклама