Фумио Кишида сим қоқди
Шавкат Мирзиёев 9 август куни япон томонининг ташаббуси билан Япония Бош вазири Фумио Кишида билан телефон орқали мулоқот қилди.
Давлат раҳбари Япониянинг жануби-шарқида кучли зилзила рўй бергани ва цунами кутилаётганидан хавотир билдирди.
Ўзбекистон Япония томонининг "Марказий Осиё + Япония" биринчи саммитини ўтказиш ва Бош вазир Кишиданинг жорий йил 10-11 август кунларига режалаштирилган мамлакатимизга расмий ташрифи муддатларини кўчириш тўғрисидаги қарорини тўлиқ тушуниши таъкидланди.
Тайёргарлик тадбирларини давом эттириш ва ташрифни ташкил этишнинг янги муддатларини дипломатик каналлар орқали келишишга аҳдлашиб олинди.
Япония Бош вазири Фумио Кишида жума куни Қозоғистон, Ўзбекистон ва Мўғулистонга режалаштирилган тўрт кунлик сафарини бекор қилди.
Сабаби мамлакат метеорология агентлиги Тинч океанининг жануби-ғарбий қисмидан Япониянинг марказий қисмида кучли зилзила хавфи ортиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё мамлакатлари миллий ID-карталарини ўзаро тан олиш таклифини илгари сурди
Ўзбекистон раҳбари туристик алмашувни кенгайтириш мақсадида “Битта тур – бутун минтақа” тамойили бўйича миллий ай-ди карталарни ўзаро тан олиш ва оммавий туристик маҳсулотларни ишлаб чиқиш масалаларини ўрганиб чиқишни таклиф қилди.
BYD Uzbekistan расмий сотувларга чиқарган E2 электромобилининг нархи 242 млн.сўм ёки 19 300 доллардан бошланиши маълум бўлди.
Читать полностью…Click ўзининг «Сени шундайлигинг зўрдир» манифести ғоясини очиқлабди
Охирги кунларда ижтимоий тармоқлар ва телеканалларда кўп айланиб, инсонлар қизиқишига сабаб бўлган ушбу манифестнинг мазмуни ва ғояси маълум бўлди.
Бу манифести билан Click ҳар бир ўзбекистонлик зўрлигини ва зўр лаҳзаларни инсон ўзи яратишини эслатиб ўтябди ва бир қатор саволлар бериб, ҳамюртларимизга чақириқ билан чиқябди. Масалан, компания, инсон зўр бўлиши нималарга боғлиқ? Модага қараб кийинган одам зўр дейиладими? Анъанавий касб ёки замонавий касблар эгаси зўрми? Зўр бўлиши ташқи кўринишга ва бойликка боғлиқми? каби қизиқ саволларни берябди.
Хулоса қилиб айтганда, компаниянинг манифестига кўра, ўзбекистонликлар зўр нарсаларни ҳамда хайрли ишларни ҳар куни, керак бўлса бир кунда бир неча марталаб амалга оширишади ва бундай ўзбекистонликлар чинакамига зўр инсонлар ҳисобланади.
Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикасининг “Олтин Қирон” (“Олтин бургут”) ордени билан тақдирланди.
“Олтин Қирон” олий ордени билан давлат арбоблари Қозоғистон билан дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун тақдирланади.
Рақобат қўмитаси “Tok bor” МЧЖнинг қувватлаш хизматларини кўрсатиш бозоридаги улуши 40 фоиздан ортиқни ташкил этгани учун устун мавқега эга деб топган.
Қонунчиликка кўра, энди устун мавқега эга бўлган компания маҳсулот ёки молия бозорида устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг давлат реестрига киритилиши керак.
Реестрга киритилган корхоналар монополияга қарши юқори ёки монополистик паст нархлардан фойдаланишга йўл қўймаслик бўйича ҳаракатларини назорат қилиш мақсадида ҳар чоракда монополияга қарши органга ўзлари реестрга киритилган хизматлар турига қўлланиладиган нархлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади.
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ янги “HET BILLING” дастурий комплекси тўлиқ ишга туширилганлигини маълум қилди.
Компания уқтиришича, янгиланган тизим орқали истеъмол қилинган электр энергияси ҳисоби, хусусан, тўлов маълумотлари, кунлик электр энергия истеъмоли ва бошқа маълумотни онлайн тарзда кузатиб бориш имкони яратилди.
“Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонун матни
Читать полностью…📢 Осиё Халқаро университетида УзБМБ (ДТМ) натижангиз билан талаба бўлинг!
Бухоро шаҳрида жойлашган ушбу кўп тармоқли университет сизга қуйидаги имкониятларни таклиф этади:
✅ Халқаро даражадаги таълим
✅ Замонавий кампуслар
✅ Энг кучли мутахасис педагоглар
✅ Ректор стипендиялари
Ҳозирги кунда ушбу университетда УзБМБ имтиҳонларидан тўплаган натижангиз билан 27 та йўналишлардан бирида талаба бўлиш имконияти ҳам мавжуд!
📝 Рўйхатдан ўтиш: qabul.oxu.uz
📞 Қўшимча маълумотлар учун: +998553050009
🌐 www.oxu.uz
Реклама | Реклама
Premier: Маиший техника бозорида рақобат, арзонлик ва сифатни ифодаловчи рамз
Premier барча замонавий стандартларга жавоб берадиган ҳамёнбоп техникани таклиф этиб, иқтисодий қийинчиликларга муваффақиятли қарши курашмоқда. Бу нафақат компаниянинг ривожланишига ёрдам беради, балки истеъмолчиларга танлов имкониятини ҳам яратади. Бу эса ҳақиқий рақобатнинг ёрқин намунасидир.
Шундай қилиб, Premier истеъмолчилар учун энг мақбул танлов бўлиб, чинакам рақобат бозорнинг барча иштирокчиларига фойда келтиришини кўрсатиб бермоқда.
ℹ️ Ягона ахборот маркази:
📞 71 200-41-00
Реклама
💬 Telegram 📹 Instagram 🌐 Rasmiy sayt 📹 PREMIERUZBEKISTAN">YouTube
UDEA мактаб аттестатини қадрлайди
UDEAда янги таълим йўналишлари:
— Банк иши
— Маркетинг
— Менежмент
— Бизнес бошқаруви
— Бухгалтерия ҳисоби
— Молия ва молиявий технологиялар
🔗 ҲOЗИРOҚ ҲУЖЖАТ ТОПШИРИНГ
Таълим шакли: кундузги/сиртқи. Талаба бўлиш учун ички имтиҳонларда ўз омадингизни синаб кўринг.
Аммо, UDEAда имтиҳонсиз талаба бўлиш имконияти ҳам бор.
✔️ Аттестатидаги ўртача 4,5 балл ёки
✔️ДТМ 70 балл билан имтиҳонсиз УДЕА талабаси бўлинг.
Талабалар нима учун UDEAни танлашмоқда?
• Ўқиш даврида хорижда амалиёт ўташ имконияти;
• Хориж тажрибасига эга устозлардан таълим олиш;
• Энг сўнгги технологияларга эга кампус;
• Контракт тўловини ўқув йили давомида бўлиб тўлаш;
• Вилоятдан бўлган талабалар ётоқхона билан таъминланиши.
ҲOЗИРOҚ ҲУЖЖАТ ТОПШИРИНГ 🔗
Telegram | Instagram
Facebook | LinkedIn
📞 78 888 08 00 | 🌐 udea.uz | Реклама
Шавкат Мирзиёев:
“…минтақавий интеграцияни чуқурлаштириш ва узоқ муддатли шериклик кун тартибини бойитиш учун Маслаҳат учрашуви форматини янада такомиллаштириш масалаларини биргаликда кўриб чиқиш вақти келди, деб ҳисоблайман”.
TBC Bank ва payme метро навигациясининг янги тизимини тақдим этди. Янги навигациялар дастлаб Алишер Навоий ва Пахтакор бекатларида жорий қилинган бўлиб, бекатдан бекатга ўтиш, керакли йўналишни ва чиқиш/кириш йўлларини осонроқ топиш учун рақамлаштирилди.
Навигация дизайнида миллий маданиятимизга хос элементлар ишлатилган бўлиб, у Тошкент метросининг ўзига хос архитектураси билан уйғунлик ҳосил қилмоқда.
Навигациялар дизайни йўловчилар фикридан келиб чиқиб, янада такомиллаштирилиши режалаштирилган. Сиз ҳам бу борадаги фикрларингизни ушбу ҳаволага кириб, қолдиришингиз мумкин.
Жанубий Кореяда ўқиш учун ажойиб имконият
⚡️ ЗАРМEД Университети Жанубий Кореянинг JOONGBU университети билан ҳамкорликда янги қўшма таълим дастурини ишга туширганлигидан хабарингиз бор.
Дастур давомида «Қурилиш Муҳандислиги», «Архитектура» ва «Бизнес бошқаруви» йўналишлари бўйича 2 йил Ўзбекистонда ва 2 йил Жанубий Кореяда таълим оласиз.
Университетни тамомлаганингиздан сўнг, сизга иккала Университет дипломи берилади ва сиз 2 давлатда ҳам расмий иш фаолиятини давом эттира оласиз.
😉 Жанубий Кореяда ўқиш имконияти сизни кутмоқда, ҳозироқ рўйхатдан ўтинг!
👉 Рўйхатдан ўтиш
Контракт тўловини 1 октябргача 100% амалга оширсангиз, сизга 10% чегирма тақдим этилади.
📞 Мурожаат учун:
+998 (88) 711-90-90
+998 (88) 932-90-90
Telegram | Facebook | zarmeduni">YouTube | Instagram
Реклама
Интеграция ҳақида гапиришнинг фурсати келди
Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга бу галги давлат ташрифи мазмуни, мундарижаси билан ҳам эътиборни тортади. Масалан, илгарилари истиҳола қилинадиган масалаларда очиқча гапирила бошланган кўринади. Ана шундай масалалардан бири бу Марказий Осиё интеграцияси. Негаки, яқин-яқингача ҳатто Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг учрашувларида ҳам интеграция эмас, айнан "ҳамкорлик", "кооперация" сўзларига кўпроқ урғу берилар, интеграция терминидан қочилар эди.
Афтидан, бугун Марказий Осиёда интеграция, унинг механизмлари ҳақида гапиришнинг фурсати етиб келган кўринади. Гап шундаки, Иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилганидан сўнг биринчи марта ўтказилган Олий давлатлараро кенгаш мажлисида Ўзбекистон ва Қозоғистон Марказий Осиёда интеграция ва ҳамкорликни чуқурлаштириш тарафдори эканликларини тасдиқлади. Президентлар фикрича, Маслаҳат учрашуви самарали механизмга айланди.
Буни Тоқаев ҳам таъкидламоқда. Унинг фикрича, Марказий Осиё халқаро муносабатларнинг субъектига, алоҳида минтақавий акторига айланиши керак. Марказий Осиёнинг яхлит организмга айланиши минтақанинг ўзлигини сақлаб қолиш учун керак. Яна бир деталь: Тоқаев Марказий Осиё учун минтақавий хавфсизлик архитектурасини яратиш зарурлигини айтмоқда.
Шулардан хулоса қилинса, Марказий Осиё ҳамкорлигининг кейинги босқичи - интеграция учун йўл очиляпти.
Халқаро таълим ва диплом олиш энди осон
«Миллат Умиди» университети талабалари учун энг яхши халқаро университетларда алмашинув дастурлари мавжуд: 2 йил Ўзбекистонда ва 2 йил БAA, Британия ёки Жанубий Кореяда таҳсил олиш имконияти.
IELTS/SAT/CEFR сертификатларига эга абитуриентлар кириш имтиҳонларисиз қабул қилинади!
2024-2025 ўқув йили учун қабул очилди!
1. Халқаро ўқитувчилар;
2. Дунё бўйлаб тан олинган диплом;
3. Халқаро сертификатлар;
4. Ишга жойлашишда кўмак;
5. Замонавий инфратузилма ва қулай ётоқхона;
Бакалавриат таълим дастурлари:
ELT (Инглиз тили ўқитиш);
Бухгалтерия ва молия (ACCA);
IТ ва дастурлаш;
Бизнес ва менежмент.
Ўқиш нархи: 18-25 млн (факультетга қараб фарқланади).
IELTS ва SAТ сертификатларига эга талабалар 100% грантга эга бўлишлари мумкин.
Ҳозироқ ариза топширинг ва биз билан бирга халқаро фуқарога айланинг
🌍 Website: millatumidi.uz
☎️ +998 71 200 03 06
Реклама
Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Қозоғистонга келди.
Давлат раҳбарини Остона халқаро аэропортида Қасим-Жомарт Тоқаев кутиб олди.
Тайинловлар
Элёрбек Асронкулов Фурқат тумани ҳокими этиб тайинланди. У бунгача Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётганди.
Нурали Жўраев Навоий вилоятининг Ғозғон шаҳри ҳокими этиб тайинланди. У бунгача Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳудудларни ривожлантириш бошқармаси бош мутахассиси вазифасида ишлаб келаётган эди.
Камилжан Айтбаев Қорақалпоғистон Республикасининг Тахиатош тумани ҳокими этиб тайинланди. Бунгача у Амударё тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари эди.
Мансуров Ахрор Аҳмадалиевич Мингбулоқ тумани ҳокими этиб тайинланди. У тайинловга қадар Тўрақўрғон тумани ҳокими вазифасида ишлаб келаётганди.
Сардорбек Эргашев Тошкент тумани ҳокими этиб тайинланди. У бунгача Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи эди.
Президент томонидан “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонун имзоланди
Қонунга кўра, фуқаролар қуйидаги кўчмас мулкларни ўз номига (ижара ва мулк ҳуқуқи асосида) қонуний ўтказиб олиши мумкин:
➖2018 йил 1 май кунигача якка тартибдаги уй-жой қуриб ўзбошимчалик билан эгаллаган ер ҳамда ундаги бино ва иншоотлар;
➖2018 йил 1 май кунигача фуқаролар ва ташкилотлар томонидан ҳужжатда кўрсатилган майдондан ортиқча эгалланган ер ҳамда ундаги бино ва иншоотлар;
➖“бир марталик акция” доирасида ҳуқуқларни эътироф этиш охирига етмаган ер ҳамда ундаги бино ва иншоотлар;
➖2021 йил 8 июнга (ҳокимларнинг ваколати бекор қилингунига) қадар туман (шаҳар) ҳокимлари қарори билан ажратилган, лекин вилоят ҳокими ёки халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланмаган ер;
➖боғдорчилик ва узумчилик ширкатлари ҳудудидаги турар жойлар ҳамда улар эгаллаган ер;
➖кичик саноат зоналари ҳудудига 2020 йил 9 мартгача жойлаштирилган тадбиркорларнинг ери;
➖давлат ордери билан хусусийлаштирилган бинолар ва уйлар эгаллаган ер;
➖ҳоким қарори билан мулк ҳуқуқи эътироф этилган бинолар ва уйлар эгаллаган ер участкаси.
Кўчмас мулкни қонунийлаштириш учун улар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
▫️ер бошқа шахсга ажратилмаган ёки аукционга чиқарилмаган бўлиши;
▫️ер участкасидан фойдаланишда низо мавжуд эмаслиги;
▫️ер ва мол-мулк солиғи бўйича қарздорлик мавжуд эмаслиги;
▫️муҳофаза зонасида, суғориладиган ерда жойлашмаганлиги;
▫️бош режа талабларига зид эмаслиги (мавжуд бўлса);
▫️ҳар бир категорияга хос бошқа шартлар (инвестиция мажбурияти бажарилганлиги, ширкат аъзоси ҳисобланиши ва бошқалар).
Қонун 3 ойдан сўнг кучга киради.
Камала Ҳаррис Миннесота штати губернатори Тим Уольцни вице-президентликка номзод сифатида танлаган.
Читать полностью…