davletovuz | Неотсортированное

Telegram-канал davletovuz - davletovuz

80666

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklamabot

Подписаться на канал

davletovuz

2024 йил 12-22 май кунлари АҚШнинг Вашингтон шаҳрида ЎзР тижорат банклар раҳбар ходимлари учун UDEA томонидан ташкил қилинган “Экспорт назорати ва иқтисодий санкциялар” профессионал курси иштирокчиларига халқаро сертификатлар топшириш маросими бўлиб ўтди

Америка Университети билан ҳамкорликдаги ушбу 10 кунлик профессионал курс тижорат банк топ менежерлари, жумладан, раҳбар ходимлар малакасини оширишга қаратилган бўлиб, бунда иштирокчилар халқаро комплаенс қоидалари ва шу каби банк соҳасидаги энг муҳим билимларни ўзлаштириш имконига эга бўлдилар.

Иштирокчилар қуйидаги модуллар бўйича ўз малакаларини оширдилар:
— Экспорт назоратининг қоидалари;
— Экспорт назорат ва иқтисодий санкциялар;
— Хорижий активлар назорати ва иқтисодий санкциялар;
— Экспертиза ва хавфларни камайтириш стратегиялари.

Курсда Саноат ва хавфсизлик бюроси (BIS), Мудофаа савдосини назорат қилиш бошқармаси (DDTC) ва Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси (OFAC) каби ҳамкор ташкилотлар мутахассислари иштирок этиб, курсни мазмунан ва моҳиятан бойитиб беришди.

Ушбу курсда Республикамиздаги бир қатор етакчи "Agrobank" АТБ, "Aloqabank" АТБ, "Asia Alliance Bank" АТБ, "Biznesni rivojlantirish banki" АТБ, "Ipak Yo'li Bank" АТБ, "Mikrokredit bank" АТБ, "Sanoat Qurilish Bank" АТБ, "Turonbank" АТБ ва "Xalq Banki" АТБ каби тижорат банк раҳбар ходимлари иштирок этиб, курс якунида сертификатлар билан тақдирландилар.

UDEA'нинг ушбу ташаббуси Ўзбекистон банк тизими, жумладан, комплаенс-назорат йўналишининг халқаро стандартларга ўтишидаги жуда муҳим қадамлардан биридир. Ва бу каби молия секторини ривожлантиришга қаратилган қисқа муддатли курслар UDEA томонидан доимий тарзда ташкиллаштирилиб борилади.

Сиз ҳам мутахассис сифатида ўз малакангизни оширишни истасангиз бизга мурожаат қилинг.

Батафсил:
📞
+998788880800
🌐 https://udea.uz/courses/

🔵 Telegram 🟣 Instagram 🔵 Facebook  🔵 LinkedIn Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Сергей Гимадиев Apex Bank бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинланди.

Умиджон Абдуазимов эса ASIA ALLIANCE BANK бошқаруви раиси лавозимини эгаллади.

Читать полностью…

davletovuz

Ҳукуматнинг “Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил II чорагига мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори

Читать полностью…

davletovuz

TBC Bank Ўзбекистон банк соҳасидаги тадбиркорлар рейтингида биринчи ўринни эгаллади

TBC Bank Ўзбекистон банклари орасида тадбиркорлик субъектларининг барқарорлиги рейтингида биринчи ўринни эгаллади. Банк бунда 80 балл тўплади ва БББ рейтингини олди.

Ўзбекистон тадбиркорларининг барқарорлик рейтингини ҳисоблаш учун 23 та мезон, жумладан, 9 та жарима ва 4 та рағбатлантириш мезонлари қўлланилади. Ушбу мезонлар орасида компаниянинг иш вақти, рентабеллик даражаси, кўчмас мулк ёки ернинг мавжудлиги, ходимлар иш ҳақининг бозордаги ўртача кўрсаткичга нисбати ҳамда бошқа шу каби муҳим параметрлар ҳисобга олинади.

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистон умумий қиймати қарийб 1,5 млрд АҚШ доллари бўлган суверен халқаро облигациялари 2024 йил 21 май куни илк бор 3 хил валютада жаҳон молия бозорларида жойлаштирилди.

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси талаблари асосидаги 17-18 %ли ипотека кредитларини қайта молиялаштириш амалиётлари давом этмоқда - компания

Читать полностью…

davletovuz

Тижорат банклари томонидан Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси маблағлари ҳисобидан иккиламчи бозордан уй жой сотиб олиш учун арзон ипотека кредитлари (17-18%) ажратилиши вақтинча тўхтатилгани айтилмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Қозоғистон Ўзбекистон билан иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани ратификация қилди.

Тегишли битим икки давлат раҳбарлари томонидан 2022 йил 22 декабр куни Тошкент шаҳрида имзоланган.

Читать полностью…

davletovuz

2024 йилнинг 11 июнидан Шенген виза (C туридаги) нархи тахминан 12%га ошар экан. Ҳозирги 80 евродан 90 еврога кўтарилади.

Читать полностью…

davletovuz

Абдурасул Абдуллаев бошқа ишга ўтгани муносабати билан
Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод қилинди.

Читать полностью…

davletovuz

Туронбанк янги кўчма мобил офисни ишга туширди

Туронбанк бренди билан жиҳозланган мазкур автобанк жисмоний ва ўзини ўзи банд қилган шахсларга жойига чиққан ҳолда хизмат кўрсатади.

▪️Онлайн ва оффлайн микроқарз ажратиш
▪️Омонат очиш ва ҳисобланган фойдани етказиш
▪️Пластик карточкага буюртма қабул қилиш
▪️Халқаро пул ўтказмаларини амалга ошириш
▪️Валюта айирбошлаш амалиётини бажариш
▪️Барча турдаги тўловларни қабул қилиш.

Бу айниқса Туронбанкнинг корпоратив мижозларига қулай. Барча амалиёт учун мобил офиснинг ўзи уларнинг корхонасига боради.

Батафсил | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Президент Шавкат Мирзиёев Эрон шимолида юз берган фожиа оқибатида Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий ва унга ҳамроҳлик қилган шахсларнинг вафот этгани муносабати билан ушбу мамлакат Олий диний раҳбари оятуллоҳ Али Хоманеийга ҳамдардлик билдирди.

Читать полностью…

davletovuz

Эрон президенти Иброҳим Раисий вертолёти ҳалокати бўйича:

➖қутқарувчилар узоқ уринишлардан сўнг вертолёт қулаган жойга етиб борди.

➖вертолёт бутунлай ёниб кетган.

➖Расмий ОАВ вертолёт бортидаги шахсларнинг “тириклигига ишоралар” йўқлигини билдирган.

➖Вертолёт бортида Раисийдан ташқари мамлакат ташқи ишлар вазири ва бошқа шахслар ҳам бўлган.

➖Аввалроқ Ўзбекистон Эронга Иброҳим Раисий бўлган вертолётни топишда ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди.

Читать полностью…

davletovuz

Тошкентда 20 май соат 09.00 дан 21 май соат 21.00 гача ичимлик суви тўхтатилади:

Мирзо Улуғбек тумани бўйича:
“Чингелди”, “Иқтидор”, “Ижодкор”, “Алишеробод”, “Геологлар”, “Темурийлар”, “Сарбон”, “Гулзоробод”, “Кўҳна Мевазор” маҳаллаларида, Фуқаро муҳофазаси институти, Тошкент вилояти Суд-тиббиёт экспертиза марказида, Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академияси ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлигида.

Яшнобод тумани бўйича:
“Амир Темур”, “Тузел”, “Ватандош”, “Тонг”, “Ал-Буҳорий”, “Яшнобод”, “Наврўзобод”, “Дилбоғ”, “Парвоз”, “Бирлашган”, “Гўзал”, “Алимкент”, “Донишманд”, “Шоҳимардон”, “Хосиятли”, “Шоҳсанам”, “Ойдинкўл”, “Янгидавр”, “Катта Янгиобод”, “Янгинур”, “Махмур” “Жарқўрғон”, “Асалобод”, “Бешбола”, “Баркамол”, “Бешариқ”, “Фазогир”, Мухтор Ашрафий”, “Аҳмад Яссавий”, “Тарновбоши”, “Янги қўрғон”, “Нодира”, “Кўксарой”, “Дўстобод”, “Илтифот”, “Чинор”, “Чўлпон”, “Ширинобод” маҳаллаларида, 7-сонли иссиқлик қозонхонаси ҳамда 21-сонли Ёнғин хавфсизлик бўлимида.

Сергели тумани бўйича:
“Учувчилар”, “Қумариқ”, “Чоштепа”, “Жунариқ”, “Авиашаҳарча”, “Ноғойқўрғон”маҳаллаларида, Тошкент халқаро аэропорти, 4- сонли Автокорхона, Махсустранс корхонаси, Саадий кўчасидаги нон ишлаб чиқариш цехи, 2 – сонли шифохона, Транспорт прокуратурасида ҳамда Давлат хавфсизлиги хизмати омборхонасида.

Миробод тумани бўйича:
“Қорасув”, “Фитрат”, “Янгизамон”, “Саракўл”, “Тонг Юлдузи”, “Иноқобод”, “Темирйўлчилар”, “Наврўз”, “Олтинкўл”, “Банокатий”, “Заминобод”, “Истиқлолобод”, “Биродарлик”, “Фурқат” маҳаллаларида, 4 ва 5-сонли шаҳар туғруқхона мажмуаларида.

Янгиҳаёт тумани бўйича:
“Янги Чоштепа”, “Чоштепа” маҳаллаларида.

Яккасарой тумани бўйича:
Бобур кўчаси 46/1, 46/2, 46/3, 55, 57, 59, 61, 63, 65, 67/1, 67/2, 67/3, 67/4, 67/5, 67/6, 67/7, 67/8, 67/9, 67/10, 67/11, 67/12, 69/13, 67/14, 67/15, 67/16, 67/17, 69/1, 69/2, 69/3, 69/4, 69/5, 69/6, 69/7, 69/8, 69/9, 81/1, 81/4 ,72, 74, 74б – сонликўп қаватли уйларда, Нукус кўчаси 2, 4, 6, 9, 57, 59-сонли кўп қаватли уйларда, Абдулла Қаҳҳор кўчаси, 2г-сонли кўп қаватли уйда,“Тошшаҳаргазтаъминот” корхонаси, Тошкент иссиқлик электр маркази ҳамда Туман Ички ишлар бўлимида.

Тошкент шаҳар сув таъминоти

Читать полностью…

davletovuz

2024 йил 12-22 май кунлари UDEA ЎзР тижорат банклар раҳбар ходимлари учун АҚШ, Вашингтонда бўлиб ўтувчи “Экспорт назорати ва иқтисодий санкциялар” профессионал курсини ташкил этди.

🇺🇸 Америка Университети билан ҳамкорликда ташкил қилинган ушбу 10 кунлик профессионал курс тижорат банк раҳбар ходимлари малакасини оширишга қаратилган ва ҳозирда АҚШ, Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтмоқда.

Иштирокчилар қуйидаги модуллар бўйича ўз малакаларини оширишмоқда:
— Экспорт назоратининг қоидалари;
— Экспорт назорати ва иқтисодий санкциялар;
— Хорижий активлар назорати ва иқтисодий санкциялар;
— Экспертиза ва хавфларни камайтириш стратегиялари.

🏦 Курсда Халқаро ҳисоб-китоблар банки (BIS), Мудофаа савдосини назорат қилиш бошқармаси (DDTC) ва Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси (OFAC) каби ҳамкор ташкилотлар мутахассислари иштироки ҳам кўзда тутилган.

🇺🇿 Ушбу курсда Республикамиздаги бир қатор етакчи "Агробанк" АТБ, "Алоқабанк" АТБ, "Трастбанк" АТБ, "Туронбанк" АТБ, "Asia Alliance Bank" АТБ ва "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ каби тижорат банк раҳбар ходимлари иштирок этишмоқда.

📌 UDEA’нинг ушбу ташаббуси ЎзР миллий банк тизимини янги босқичга олиб чиқишдаги муҳим қадамдир. Бу каби молия секторини ривожлантиришга қаратилган қисқа муддатли курслар UDEA томонидан доимий тарзда ташкиллаштириб борилади.

Сиз ҳам мутахассис сифатида ўз малакангизни оширишни истасангиз, бизнинг курсларимизга ҳужжат топширинг.

Батафсил:
🌏 udea.uz | 🚀 Telegram |📷 Instagram | ☎️ +998788880800

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Жўрабек Тўймуродович Ўроқов “Алоқабанк” бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинланди.

Ўроқов бунга қадар “Алоқабанк”да департамент директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Читать полностью…

davletovuz

Юридик шахслар учун Капиталбанкдан масофавий хизмат кўрсатиш – банкнинг ўзи олдингизга ташриф буюради. 1 кун ичида офис ёки уйдан чиқмаган ҳолда жорий ҳисоб рақамини очиш мумкин.

Сайёр менежерлари барча керакли ҳужжатларни ўзлари билан олиб келадилар ва 1 кун ичида банк ҳисобингизни расмийлаштиришга ёрдам берадилар.

Батафсил маълумот учун (+998) 78-148-11-33 рақамига қўнғироқ қилинг.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

“Poytaxt Bank” сизга орзуларингизни рўёбга чиқариш ва сайёрамизнинг хоҳлаган бурчагига саёҳат қилиш имкониятини беради! 😊

— Кредит шакли: туркомпания билан тузилган шартномага мувофиқ тўлов;
— Кредит миқдори: энг кам иш ҳақининг 100 бараваригача;
— Муддати: 12 ойгача;
— Имтиёзли давр: 2 ой;
— Фоизи: 28%.

🖥 Қўшимча маълумот “Poytaxt Bank” офисларида ёки 71 214 20 00 рақами орқали

Telegram | Facebook | Instagram | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Нодир Сайфуллаев Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у Президент Администрацияси маданият ва санъатни ривожлантириш шўъбаси мудири лавозимида фаолият юритаётган эди.

Читать полностью…

davletovuz

Истеъмолчилар яна бир бор «KAFIL SUG‘URTA» компаниясини танлашди

2023 йил якунлари бўйича ўзбекистонлик истеъмолчиларнинг овоз бериш натижаларига кўра, суғурта компаниялари орасида «KAFIL SUG‘URTA» компанияси «YIL BRENDI» мукофоти ғолиби деб топилди. Компания қаторасига иккинчи мартда бу номга эга чиқди.

Жорий йилнинг 21 май куни «KAFIL SUG‘URTA» компанияси ташкил топганига 20 йил бўлди.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

2024 йилда Тошкентда давлат тиббий суғурта механизмлари жорий этилади. Бу аҳоли томонидан тўланаётган умумий солиқлар ҳисобидан бўлади ва одамлардан қўшимча бадаллар ундирилмайди.

Читать полностью…

davletovuz

Эртага Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида бўлиб ўтадиган марҳум Президент Иброҳим Раисий билан видолашув маросимида Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этади.

Делегациямизга Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов бошчилик қилади.

Читать полностью…

davletovuz

InfinBANK бош совринига iPhone 15 PRO қўйилган акцияга старт берди

InfinBANK мобил иловасида 20 000 сўмдан ортиқ миқдордаги исталган транзакцияни амалга оширинг ва бош совринига iPhone 15 PRO қўйилган акция иштирокчисига айланинг.

Акция 2024 йилнинг 22 апрелидан 22 июлига қадар давом этади. Акцияда жами 13 та соврин мавжуд — ҳар ҳафта учун биттадан:
• учта iPhone 15 PRO
• ҳар бири 1 000 000 сўмдан ўнта пул мукофоти


Иловани юклаб олинг ва ютуқли ўйинда иштирокингизни ҳозироқ бошланг.

*бир иштирокчи бутун акция давомида фақат битта совринни ютиши мумкин

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Shaffof бренди остидаги газ шохобчалари масъулларига суд ҳукми ўқилди

Бренд мутасаддилари биргаликда жиноий фаолият олиб бориш учун уюшган гуруҳ тузиб, 2018-2023 йиллар давомида қарийб 450 млрд сўм солиқларни тўламаган. Улар 1 трлн 376,5 млрд сўмлик савдо тушумларини яшириб, савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини ҳам жуда кўп миқдорда бузган. Иш доирасида 100 дан ортиқ “метан-заправка”, 120 га яқин енгил ва юк автомобиллари хатланди.

Манба

Читать полностью…

davletovuz

“Ўзагросуғурта” юқори самарадорликка эришмоқда

ЎзМММда “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамиятининг 2023 йил сарҳисоби ҳамда 2024 йил I чоракдаги фаолияти таҳлилига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

“Ўзагросуғурта” АЖнинг 2023 йилда таъминланган суғурта мукофотлари 393 млрд 152 млн сўмни ташкил қилди. Суғурта шартномалари бўйича олинган мажбурият ҳажми 180 трлн 423 млрд 68 млн сўмни ташкил қилди. Шу даврда жами 715 314 дона суғурта шартномалари тузилди. Шартномаларнинг аксариятини аҳоли соғлиғи ва мол-мулки билан боғлиқ суғурталар ташкил этади. Мижозлар манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида 50 млрд 469 млн сўмлик суғурта товонлари тўлаб берилди.

“Fitch Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзагросуғурта” AЖнинг молиявий барқарорлик рейтингини “ББ-” (“Барқарор” прогнози) даражасида тасдиқлади.

“United Registrar of Systems” халқаро сертификатлаштириш уюшмаси “Ўзагросуғурта” АЖ фаолиятини ISO 9001:2015 халқаро стандарти талабларига мувофиқлигини тасдиқлади.

Иккинчи халқаро “Tashkent Digital Marketing forum 2024” форумида жамият “2023 йилда Ўзбекистон бўйлаб юқори сифатли суғурта хизматларини тақдим этиб келаётган ҳамда энг кенг тармоққа эга бўлган компания” номинацияси бўйича мукофотни қўлга киритди.

2024 йилнинг I чораги якунлари кўрсаткичларида ҳам самарадорлик кўзга ташланди. Хусусан, I чорак давомида 55,2 млрд сўм суғурта мукофотлари таъминланди. Чорак давомида жами 104 774 та суғурта шартномалари тузилиб, 25,8 трлн сўм суғурта жавобгарлиги олинди. Олиб борилган жавобгарликлар доирасида жами 15,3 млрд сўм суғурта товони тўлаб берилди.

Батафсил | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Эркин Мадорбекович Муҳиддинов — Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

У бунга қадар Оҳангарон тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётганди.

Читать полностью…

davletovuz

Эрон президенти Иброҳим Раисий вертолёт қулаши оқибатида ҳалок бўлган - Mehr ахборот агентлиги

Читать полностью…

davletovuz

Эрон расмий нашрлари хабар беришича, бортида президент Иброҳим Раисий бўлган транспорт вертолёти Шарқий Озарбойжон ҳудудида «қаттиқ қўниш»ни амалга оширган.

Воқеа жойига қутқарув хизматлари йўл олган. Амалиётга ноқулай об-ҳаво шароити ҳалақит бермоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Йўлларда болалар хавфсизлигини таъминламаётган, ўлимининг олдини олмаётган мамлакат…

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги махфий ҳарбий маълумотлар бўйича битим маъқулланди

Сенат навбатдаги ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан АҚШ Мудофаа вазирлиги ўртасида махфий ҳарбий маълумотларни ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги битимни ратификация қилиш ҳақида”ги қонунни маъқуллади.

Бу битим Вашингтонда 2023 йил 9 июнда имзоланган.

Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Равшанбек Алимовнинг айтишича, жаҳондаги ва минтақадаги ҳарбий-сиёсий вазият, мавжуд ҳарбий таҳдидлар – Ўзбекистон Республикаси Қуроллик кучларининг ривожланган давлатлар, жумладан, АҚШ билан ҳарбий-техникавий ҳамкорликни ривожлантиришини тақозо этмоқда.

Сенат раиси Танзила Нарбаеванинг айтишича, қонун яхши бўлиб, унда ўзаро манфаатли маълумотлар алмашинуви, беғарағ ҳарбий-техник ёрдам олиш, ҳарбий техникаларни тўғри эксплуатация қилиш учун ўқув машғулотларини ўтказиш масалалари қамраб олинган.

Читать полностью…
Подписаться на канал