davletovuz | Неотсортированное

Telegram-канал davletovuz - davletovuz

80666

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklamabot

Подписаться на канал

davletovuz

Diskont дўконлар тармоғи 3 ёшга тўлди

Шу муносабат билан, энди барча техникаларни -70% гача чегирмаларда муддатли тўловга ва бошланғич тўловсиз харид қилишингиз мумкин.

Акция 23-29 декабр кунлари, Diskont дўконларининг республикадаги барча филиалларида бўлиб ўтади.

Diskont - янада арзонроқ харид қилинг!

Мaнзиллар: Филиаллар | ☎️ +998712077788
Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Тадбиркорлар учун мотивация

Савдо-саноат палатаси янги лойиҳа ташкил қилибди. Тез орада Палата ва МТРК ҳамкорлигида янги теледастур "Тадбиркорлик – тақдиримда" туркум кўрсатувлари эфирга узатиларкан.

"Ўзбекистон 24" орқали намойиш қилинадиган кўрсатувларда мамлакат иқтисодиёти ривожланишида хизмат қилаётган тадбиркорлар ҳикояси намойиш этилади.

Читать полностью…

davletovuz

Қамчиқ довонида кучли қор ёғмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистоннинг 2024 йилги давлат бюджети

Читать полностью…

davletovuz

Автомототранспорт воситаларини сотиш қоидаларига ўзгартиришлар киритилди

Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидалари қуйидаги мазмундаги 119—1 банд билан тўлдирилди:

Унга кўра, агар бозорда устун мавқега эга сотувчида ўзи томонидан ишлаб чиқарилган автомототранспорт воситасини сотишда ички бозордаги талабни қондириш имконияти мавжуд бўлмаганда, бир шахс билан 12 ой давомида автомототранспорт учун иккитадан ортиқ шартнома тузилганда, сотувчи кейинги 12 ой мобайнида ушбу маҳсулот учун қайта шартнома тузишдан бош тортиш ҳуқуқига эга.

Читать полностью…

davletovuz

Президент 2024 йилги давлат бюджетини тасдиқлади.

Читать полностью…

davletovuz

Корзинка янги йил арафасида энг зарур товарларга унумли таклифлар билан чиқди

Айни вақтда ушбу супермаркетда байрам арафасидаги энг зарурий товарларни ёқимли нархларда харид қилиш мумкин:

👉 "Coca-Cola" + "Fanta" + "Sprite" — 26 970 сўм / 3 x 1,5л;
👉 "Сочная долина" олмали шарбати — 8 990 сўм;
👉 "Bonduelle" жўхориси, яшил нўхоти — 14 990 сўмдан;
👉 "MB" данаксиз қора зайтуни — 19 990 сўм;
👉 "Brivais" yog‘dagi shprotlari — 19 990 сўм;
👉 "Махеевъ" лимон шарбатли майонези — 29 990 сўм / 800 ml;
👉 "Меридиан" сельд балиғи — 32 990 сўм / 480гр;
👉 "Golden fish" камалактус форели (калибри 3 кгдан 4 кггача) — 92 990 сўм/кг;

Таклифлар 10 январ охиригача амал қилади!

Товарлар сони чекланган.

Шунингдек, хонадон ютиб олиш мумкин бўлган ўйинда иштирок этинг

App | Telegram-bot | Facebook | Insta | Web | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Xabaringiz bormi-yo‘qmi, Markaziy Osiyo mintaqasida suv muammosi allaqachon boshlangan.

Balki siz to‘g‘ridan to‘g‘ri kuzatuvchi sifatida ushbu muammo bilan yillar davomida yashab kelayotgandirsiz?

Shaxsan men Namanganning Norin daryosi va Katta Farg‘ona kanali bo‘yida ulg‘ayganimga qaramasdan, respublikamizdagi boshqa viloyatlarga chiqmagunimcha suv muammosi bilan jiddiy qiziqib ko‘rmaganman.

Hozir esa unday emas. Bilasizmi, mamlakatimizning turli joylarida aholi (ko‘proq ayollar) bir necha kilometr uzoqdan chelakda suv tashiydi, chuqur kavlab uni saqlaydi. Suv umuman bo‘lmaydigan vaziyatlarda esa baland narxda sotib oladi yoki qo‘shnilardan qarzga so‘rab turishadi.

Eng yomoni — bu muammo yildan-yilga kuchayib, mintaqaviy mojarolarga sabab bo‘lmoqda.

Biz sobiq deputat, hozirda vazir maslahatchisi sifatida Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim o‘zgarishi vazirligida faoliyat olib borayotgan Rasul Kusherbayev hamda ekofaol Mo‘tabar Xushvaqtova bilan “Ular” loyihasining navbatdagi sonida shu haqida suhbatlashdik. Befarq bo‘lmang.

👉 To‘liq podcast’ni ko‘rish uchun: https://youtu.be/61t06k-RlIo

@lazizhamidov

Читать полностью…

davletovuz

Суғурта бозорида янги йил арафасида яна бир янгилик

2023 йил 23 декабр куни Тошкентда “Turan” халқаро қайта суғурта қилиш сиғимини ташкил этиш бўйича келишувни имзолаш маросими бўлиб ўтди.
“APEX INSURANCE” АЖ (Ўзбекистон), "Halyk" Суғурта компанияси” АЖ (Қозоғистон), “AzRe Reinsurance” ОАЖ (Озарбайжон) ва “Insurance Company Aldagi Group” (Грузия) “Turan” халқаро қайта суғурта қилиш сиғимини ташкил этдилар. Marsh McLennan (Қозоғистон ва Марказий Осиё) эса ушбу қайта суғурта қилиш сиғимининг маъмури этиб белгиланди. Келишувни имзолаш маросими “Hilton Tashkent City” меҳмонхонасида бўлиб ўтди.

Marsh McLennan (Қозоғистон ва Марказий Осиё) Бош директори Андрей Комаровский имзолаш маросимида баён қилишича, ҳажми 5 млн. АҚШ долларига тенг ва келгусида 100 млн АҚШ долларгача ошиш салоҳиятига эга бўлган умумий сиғимни ташкил этиш бўйича иштирокчилар ресурсларининг ўзаро бирлашуви дунё бўйлаб жойлашган суғурта объектлари бўйича қайта суғурта ҳимоясини тақдим этишни назарда тутиб, уларни суғурталаш ёки қайта суғурталашга сиғимнинг иштирокчилари ва ҳамкорлари жалб этилади.

Батафсил маълумот олиш учун: 1188

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Картадан кредит ва бошқа тўловларга эгасининг розилигисиз пул ечиб олиш қатъий тақиқланмоқда

Марказий банк "мижознинг розилигисиз ва уни огоҳлантирмаган ҳолда унинг картасидан кредит ва бошқа қарз тўловлари учун маблағ ечиб олиш" амалиётига чек қўйишни талаб қилмоқда.

Марказий банк бу борадаги қонунбузилиш ҳолатларини танқид қилиб, тижорат банклари, тўлов тизими операторлари ва тўлов тизимларига кўрсатма хат юборган.

Читать полностью…

davletovuz

UzavtoSavdo фаолияти қайта тикланди

Оммабоп автомобиллар учун онлайн контрактация бугун, 25 декабрь куни соат 14:00 да очилади.

Тизим хавфсизлигини таъминлаш учун онлайн контрактация фақат savdo.uzavtosanoat.uz сайти орқали амалга оширилади. 

Читать полностью…

davletovuz

Тошкентда "Туркий халқлар тарихида Туркистоннинг ўрни" мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди

Туркий давлатлар географик кенгаши томонидан “Туркий халқлар тарихида Туркистоннинг ўрни” мавзусида Имом Ал-Бухорийнинг “Илмдан бошқа нажот йўқ” шиори остида халқаро конференция ташкил этилди. Туркий давлатлар географик кенгаши бош котиби Ойбек Норинбаев конференцияни қанчалик муҳимлиги ҳақидаги нутқ билан тадбирни очиб берди.

Конференцияда Туркия, Ўзбекистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва бошқа давлатлардан қирқдан ортиқ вакиллар ўз маърузалари билан иштирок этдилар. Унда Ўзбекистон география жамияти ташаббуси билан Туркий давлатлар география кенгаши ташкил этилди, бу минтақада география ва геотуризм соҳаларини ривожлантириш учун хизмат қилиши таъкидлаб ўтилди.

Батафсил

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистон 2023 йилги давлат бюджетида кўзда тутилган мудофаа ва хавфсизлик харажатларини яна 3,2 триллион сўмга (260 миллион доллар) оширган. Бу бошқа харажатларни оптималлаштириш ҳисобига амалга оширилган.

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистонда яна 16 нафар олим академик бўлибди. Рўйхат:

Ахмедов Бабомурот Жураевич - Фанлар академияси Мирзо Улуғбек номидаги Астрономия институти лаборатория мудири

Абдуллаев Фатхулла Хабибуллаевич - Фанлар академияси Физика-техника институти бош илмий ходими

Розиков Уткир Абдуллоевич - Фанлар академияси В.И. Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари

Туляганов Дилшат Убайдуллаевич - Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети кафедра мудири

Сагдуллаев Шамансур Шахсаидович - Фанлар академияси С.Ю. Юнусов номидаги Ўсимлик моддалари кимёси институти директори

Турабджанов Садритдин Махаматдинович - Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ректори

Реймов Ахмед Мамбеткаримович - Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ректори

Давранов Кахрамон - Фанлар академияси Микробиология институти директори

Садиков Илхам Исмаилович - Фанлар академияси Ядро физикаси институти директори

Намазов Шадман Эргашович - Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти директори ўринбосари

Зиё Азамат Хамид ўғли - Фанлар академияси Тарих институти директори

Тухлиев Нурислам - Ўзбекистон халқаро ислом академияси профессори

Сирожиддинов Шуҳрат Самариддинович - Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори

Ибраимов Холбой - Т.Н. Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти директори

Мусабаев Эркин Исакович - Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг Вирусология илмий-тадқикот институти директори

Шаумаров Гайрат Бахрамович - “Профи университети” нодавлат таълим ташкилоти ректори

Читать полностью…

davletovuz

Нима учун айнан "Малика"дан ноқонуний келтирилган Samsung телефони эмас, балки қонуний келтирилган Samsung телефонини сотиб олиши керак?

Компания барча мижозаларни норасмий келтирилган смартфонлардан эҳтиёт бўлишга чақирди. Инсонларнинг норасмий смартфонларни танлашига асосий сабаб - унинг арзонлигидир. Аммо улар расман сертификатланмаган бўлади. Бу эса бир нечта қийинчиликлар ва муаммолар туғдиради:

Норасмий келтирилган смартфонлардаги олдиндан ўрнатилган дастурлар баъзи минтақаларда ишламаслиги мумкин. Натижада эса, сизда иловалар билан боғлиқ муаммолар юзага келиши мумкин. Иккинчидан норасмий келтирилган смартфонларда мунтазам дастурий таъминот ва хавфсизлик янгиланишлари тақдим этилмайди. Яна бир муаммо, бундай смартфонларда тил созламалари ёки тегишли опциялар мавжуд эмас ва улар ҳатто қисмлари очилаган, шикастланган, қайта йиғилган бўлиши мумкин. Бундай қурилмалар учун эса сизга расмий ҳизмат кўрсатиш марказида бепул хизмат кўрсатилмайди. Бундан ташқари, бундай смартфонларда IMEI кодлари учинчи шахслар номидан рўйхатдан ўтган бўлади. Энди тасаввур қилинг, у шахс жиноятчи бўлса-чи?

Қурилмалар расмийлигини ушбу Telegram боти ёки сайт орқали билиб олиш мумкин.
Барча расмий дўконлар рўйхати

Мурожаат учун: 7799

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Маст ҳолда транспорт воситасини бошқарганлик учун жавобгарликни кучайтириш ҳақидаги лойиҳа ишлаб чиқилган. Лойиҳада ушбу қоидабузарлик такроран содир этилса жиноий жавобгарлик белгилаш ҳам таклиф этилган.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига кўра, мазкур лойиҳада маст ҳолда автомобиль бошқарганлик учун жазо сифатида “транспорт воситасини давлат фойдасига мусодара қилиш” таклиф этилмаган.

Читать полностью…

davletovuz

Cobalt, Damas ва Labo автомобиллари учун 2024 йилга контрактация якунланибди.

Читать полностью…

davletovuz

Дўстларингиз ва ҳамкасбларингизга 100 000 номиналдан бошланган Корзинка совға карталарини харид қилинг!

100 000, 200 000, 300 000 ва ундан юқори номиналлик совға карталари яқинларингиз, дўстларингиз ва ҳамкасбларингиз учун эътиборингизнинг ажойиб намунаси бўлади, айниқса Янги йил арафасида байрамона харидлар учун айни муддао. Совға карталарини барча Корзинка дўконларида харид қилишингиз мумкин.

Исталган номиналлик совға карталарини, шунингдек, пул ўтказиш йўли билан ҳам сотиб олиш мумкин.
Батафсил маълумот учун: (93) 501 07 60.

App | Telegram-bot | Facebook | Insta | Web | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

18-23 декабрь кунлари барча вазирлик ва идора раҳбарлари, 34 та ташкилот раҳбари, 200 дан ортиқ олий таълим муассасалари ректорлари, вилоят ҳамда туман (шаҳар) ҳокимлари шахсан ёшлар билан учрашиб, улар билан очиқ мулоқотлар ўтказди.

Мазкур учрашувлар давомида ташкилотлар биринчи раҳбарларининг Ёшлар масалалари бўйича масалаҳатчиси лавозими жамоатчилик асосида жорий этилиб, ушбу лавозимга ташкилотда меҳнат қилаётган иқтидорли, ташаббускор ёшлар тайинланди. Фаол ёшлар томонидан кўтарилган бир қатор талаб ва таклифлар раҳбарларнинг иш режасига киритилди.

Читать полностью…

davletovuz

UZTELECOM ҳар куни 10 000 000 сўм совға қиладиган ютуқли ўйин бошлади

Унда иштирок этишингиз учун балансингизни 10 000 сўмга тўлдиришингиз кифоя қилади.

10 000 сўм = 1 марта ютиш имкониятини тақдим этади

Ғолиблар ҳар куни UZTELECOMнинг Instagram саҳифасида аниқланади.

Акция 2023 йилнинг 7 декабридан 2024 йил 5 январигача амал қилади.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Миллий кино соҳасида йилнинг энг яхшилари аниқланди

Ўзбек киносида фаолият олиб бораётган кино мутахассислари ва ижодкорларини муносиб тақдирлаш ва рағбатлантиришга қаратилган "Олтин Ҳумо" кинотақдимотида 2023 йилнинг энг яхшилари — ўзбек кино дунёси мутахассислари ва бир қатор ижодкорлари мукофотланди. Жумладан, II жаҳон уруши даврида жасорат кўрсатган матонатли ўзбек аёли ҳақида ҳикоя қилувчи "Ўзбек қизи" фильми "Олтин Ҳумо" танловининг тақдирлаш маросимида энг яхши ўзбек фильми деб топилди. Бундан ташқари, яна бошқа номинациялар бўйича совриндорлар аниқланди.

Мукофотлар Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев, Маданият вазири Озодбек Назарбеков, Кинематография агентлиги директори Фирдавс Абдухолиқов ва "Қозоқфильм" директори Азамат Сатибалди, "Лендок" ҳужжатли фильмлар киностудияси раҳбари Алексей Тельнов, "Турксой" ташкилоти матбуот котиби Селим Эзер каби хорижлик меҳмонлар, шунингдек, Афзал Рафиқов, Теша Мўминов сингари ўзбек киноси дарғалари иштирокида топширилди.

Читать полностью…

davletovuz

Ҳалиям умидвор бўлсангиз.

Читать полностью…

davletovuz

Ўзгидромет прогноз қилишича, 26-27 декабрь кунлари мамлакатга нам ва совуқ ҳаво оқими кириб келади.

Читать полностью…

davletovuz

Шавкат Мирзиёев 25 декабрь куни МДҲга аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этиш учун Санкт-Петербург шаҳрига жўнаб кетди.

Читать полностью…

davletovuz

“Moody’s Investors Service” халқаро рейтинг агентлиги биринчи марта "KAFIL SUG’URTA” суғурта компаниясига суғурталовчининг миллий ва хорижий валютадаги молиявий барқарорлиги рейтингини “B2” даражасида “Барқарор” прогноз билан белгилади.

“Moody’s Investors Service” ҳисоботига кўра, "B2" рейтинги компаниянинг Ўзбекистоннинг ўсиб бораётган суғурта бозоридаги барқарор позициясини, суғурта маҳсулотларининг диверсификацияланган ассортиментини, қабул қилинган рискларга нисбатан кучли капиталлашувини, шунингдек, суғурта фаолиятида барқарор тарихий натижаларга эга эканлигини англатади.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Жамоат транспорти учун янги турдаги йўлаклар қурилади

2025 йилгача Тошкент шаҳри жамоат транспорти доимий ҳаракатланадиган умумий узунлиги 475 км бўлган 36 та алоҳида автобус йўлакларини ташкил этиш белгиланган.

Транспорт вазирлиги БМТ Тараққиёт дастури кўмагида ишлаб чиқилган лойиҳа ва иқтисодий-техник асосни Тошкент шаҳар ҳокимлигига киритибди.

Читать полностью…

davletovuz

Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг бўйсунуви Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигидан Вазирлар Маҳкамасига ўтказилди.

Вазирлар Маҳкамасида Бош вазир ўринбосари Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозими жорий этилди.

Читать полностью…

davletovuz

«Йил бестселлерлари 2023» рейтингини эълон қилинди

Ундан йил давомида Asaxiy орқали Ўзбекистон бўйлаб энг кўп сотилган китоблар ўрин олган.

ТОП 20 рўйхат билан танишиш: asaxiy.uz/u/bestseller2023

Ушбу бестселлерларни фақат 31 декабргача Asaxiy орқали ягона тўпламда 1 059 000 Сўм ўрнига чегирма нархда 699 000 Сўмдан харид қилса бўлади.

Asaxiy буюртмани бутун Ўзбекистон бўйлаб бепул етказади.

Харид қилиш: asaxiy.uz/u/bestseller2023
Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Ўтаётган ҳафтанинг асосий воқеалари “Лолазор” подкасти нигоҳида

Читать полностью…

davletovuz

➖Аҳмедов Жаҳонгир Одилхўжаевич Президент Администрацияси ижодий ташкилотлар ва кинематография соҳасини ривожлантириш шўъбаси етакчи инспектори лавозимига тайинланди;

Давлетова Нозимахон Элдаровна Президент Администрациясининг Ташқи алоқалар департаменти Ташқи сиёсат ва ташқи иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришни ахборот-таҳлилий таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси лавозимида ишлаб келган.

Читать полностью…
Подписаться на канал