davletovuz | Неотсортированное

Telegram-канал davletovuz - davletovuz

80666

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklamabot

Подписаться на канал

davletovuz

14 август куни Zo'rTV телеканали мухбири ва тасвирчисига нисбатан хизмат фаолияти вақтида ҳақоратли сўзлар билан тасвирга олиш ишларига тўсқинлик қилинган ва куч ишлатилган. Журналистлар куни кеча қулаб тушган кўприк тафсилотларини ўрганмоқчи бўлишган.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги журналистик фаолиятга тўсқинлик қилувчи ва ОАВ ходимларига нисбатан бўладиган ҳар қандай тазйиқни кескин қоралашини ҳамда бўлиб ўтган воқеликка ҳуқуқий баҳо бериш ва адолатли қарор қабул қилишларини сўраб Ички ишлар вазирлиги ҳамда Бош прокуратурага расмий мурожаат йўллаганини маълум қилди.

Читать полностью…

davletovuz

“Капиталбанк” АТБ “Visa бўйича ҳар куни фоиз” омонати бўйича ставкани оширди

Энди «Капиталбанк» АТБ мижозлари 2023 — йил 14 августдан бошлаб очилган «Visa бўйича ҳар куни фоизлар» омонати бўйича йиллик 22% фоиз олишлари мумкин - пуллар ҳар куни Visa сўм картасига тушади.

Омонатни минимал суммаси 1 000 000 сўм, омонат муддати 25 ой. Фоизлар миқдори кунига ўтган кун учун омонат бўйича амалда мавжуд бўлган суммадан келиб чиқиб ҳисобланади. Фоиз ставкаси тўлови ҳар куни Виса сўм картасига амалга оширилади ва уни банк иловасида Ўзбекистон бўйича этказиб бериш билан онлайн буюртма қилиш мумкин. Мижознинг хоҳишига кўра ҳар ойда бир хил қулай шартларда фоизларни тўлашни танлаш имкони мавжуд.
Мижознинг хоҳишига кўра ҳар ойда бир хил қулай шартларда фоизларни тўлашни танлаш имкони мавжуд. Жисмоний ва юридик шахсларга омонат ва бошқа таклифлар бўйича батафсил маълумотни банк веб-сайтида, шунингдек (+998) 71-200-15-15 телефон рақами орқали олишингиз мумкин.

Батафсил | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

My.gov.uz портали билан ҳужжат ишлари анча осон ва арзонга битиб, ортиқча вақт сарфидан халос қилади.

Бир вақтлар қийин ва бир неча кун идорама-идора юришни талаб қилган кўп ишларни ҳозир ҳеч қаерга бормасдан, онлайн амалга оширса бўлади. Рақамлаштириш шундай қулайликларни тақдим этиши ҳам керак.

Ҳозирги кунда Ягона порталда жами хизматлар сони 460 дан ошган. My.gov.uz мобил иловасида эса 191 та хизмат кўрсатилади. 2023 йилнинг ярим йилида Ягона порталга 8.38 млн.дан зиёд мурожаат бўлган. Демак, аҳолининг онлайн хизматларга ишончи ва кўникмаси ортиб бормоқда.

My.gov.uz хизматларидан энг кўп 25-34 ёш оралиғидаги шахслар фойдаланишр экан. Улар улуши – 33 фоизга тенг. 35-44 ёшлилар ҳам нисбатан кўп: 24 фоиз.

Интернет аудиториясининг салмоқли қисмини ёшлар ташкил қилар экан, my.gov.uz хизматларидан фойдаланишда улар улушини янада ошириш зарур.

Келажакда аҳоли ва давлат ўртасидаги асосий муносабатлар my.gov.uz орқали йўлга қўйилади. Бу хориж амалиётида ўз исботини топиб улгурган жараён. Шу жиҳатдан ёшлар интернетдаги вақтининг бир қисмини электрон хизматлардан фойдаланиш кўникмасини ошириб боришга сарфлашса зиён қилмайди.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

“Заковат” интеллектуал ўйинининг спорт йўналиши бўйича I Осиё очиқ чемпионати якунига етди

Дунёнинг 14та давлатидан ташриф буюрган 55та жамоа ўртасидаги муросасиз курашда қуйидаги жамоалар совринли ўринларни эгаллади:

1-ўрин: GG (Ўзбекистон, Қозоғистон, Арманистон);
2-ўрин: Борский корабел (Россия);
3-ўрин: Басенжи (Россия, Қозоғистон).

Ғолиб жамоалар қуйидаги миқдорда пул мукофотлари билан тақдирланади:

1-ўрин: 100 миллион сўм;
2-ўрин: 60 миллион сўм;
3-ўрин: 40 миллион сўм.

Читать полностью…

davletovuz

Расман: Абитуриентлар кириш имтиҳонларида тўплаган бали билан "PERFECT UNIVERSITY" талабаси бўлиши мумкин

Сиз кириш имтиҳонларида тўплаган ДТМ баллингиз билан ушбу ҳавола орқали рўйхатдан ўтинг ва талаба бўлинг: uzbmb.perfectuniversity.uz

Бундан ташқари:
qabul.perfectuniversity.uz ҳаволаси орқали университетнинг кириш имтиҳонини онлайн топширишингиз мумкин!

Маҳаллий ва хорижий олийгоҳларидан ўқишни кўчириш ҳаволаси:
transfer.perfectuniversity.uz
- Тарих
- Туризм
- Иқтисодиёт
- Дастурий инжиниринг
- Бошланғич таълим
- Педагогика ва психология

Бакалаврият йўналишларига рус ва ўзбек гуруҳларида кундузги, кечки ва сиртқи таълим шакллари бўйича қабул давом этмоқда.

Батафсил маълумот учун:
☎️ 55-500-02-50 | @perfect_call_center

✈️Telegram 📷Instagram 📒 Facebook
🖤perfectuniversity4471">YouTube 🌐 Web sayt 🌀perfect.university">Threads

📍41.3522904,69.3299524,18z/data=!4m4!3m3!8m2!3d41.3522778!4d69.3300556">Тошкент, Юнусобод, Боғишамол 220-уй.
Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Ижтимоий тармоқларда Тошкент аэропорти яқинида қурилаётган йўл ўтказгичнинг бешта тўсини қулагани акс этган видео пайдо бўлди.

Читать полностью…

davletovuz

12 август куни Тошкентда «Заковат» интеллектуал ўйинининг биринчи Осиё очиқ чемпионати старт олди. Икки кун давом этадиган йирик турнирда Ўзбекистоннинг 20 та ҳамда Исроил, Кипр, Германия, Арманистон, Қозоғистон, Беларусь, БАА, Латвия, Дания, Туркманистон, Қирғизистон, Тожикистон, Россия давлатларининг 13 та жамоаси ғолиблик учун кураш олиб боради.

Турнир спортча версияси ҳамда брейн-ринг ўйини бўйича олиб борилади. Спортча шакли учун мусобақа 6 та турга ажратилган ва ҳар битта тур учун 15 та савол тайёрланган.

Ғолиб жамоалар қуйидаги миқдорда тақдирланади:

1-ўрин: 100 миллион сўм;
2-ўрин: 60 миллион сўм;
3-ўрин: 40 миллион сўм.

Брейн-ринг ўйинида эса жамоага махсус тайёрланган биринчи Осиё очиқ чемпионати кубоги топширилади.

https://www.youtube.com/watch?v=SGZXkDoQ58g

Читать полностью…

davletovuz

Президентнинг Фарғонада ўтказилган Ички ишлар вазирлигининг кенгайтирилган ҳайъат йиғилишидан сўнг ҳудудларда йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг таҳлили асосида уларнинг келиб чиқиш сабаблари, шарт-шароитларини бартараф этиш, йўлларни кўрикдан ўтказиш бўйича ишчи гуруҳлар тузила бошланган.

Читать полностью…

davletovuz

Абдурасул Абудуллаев Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

2020 йил сентябрдан бери у Оҳангарон тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.

Читать полностью…

davletovuz

Алишер Каюмович Шадманов Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

У 2020 йилдан буён Тошкент тиббиёт академияси ректори вазифасида фаолият кўрсатиб келмоқда.

Бундан аввал соғлиқни сақлаш вазири лавозимида ҳам ишлаган.

Читать полностью…

davletovuz

Шукуруллохон Нисбатхонов Марғилон шаҳар ҳокими этиб тайинланди. У бунгача Қашқадарё вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаб келган.

Баҳодир Холиқов Риштон тумани ҳокими этиб тайинланди. У бунгача Фарғона вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари бўлиб ишлаб келган.

Читать полностью…

davletovuz

Худди Оврўпадагидек, худди Америкадагидек

Инфинбанк Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб Visa кредит карталарини таклиф эта бошлади. Йўқ, бу овердрафт эмас.

Росмана кредит карталари. Яна ундан Visа тизимида, нафақат Ўзбекистонда балки бутун дунёда фойдаланиш мумкин, истасангиз авиабилет сотиб олинг, истасангиз турпакет, истасангиз меҳмонхона, ресторан, шоппингга сарфланг.

Кредит карта расмийлаштирилиб, харид амалга оширилгандан кейин дастлабки 50 кунгача фоиз ҳисобланмайди, яъни 50 млн.сўмгача лимит билан карта очиб, кредит маблағини ишлатиб, масалан, Туркия ё Дубайга, Норвегияга ё Португалияга бориб, дам олиб, харидлар қилиб ишлатилган маблағни картага қайтариб қуйсак бас – фоизлар туланмайди. Кредит картада фоизлар 23,99%дан бошланади.

Овердрафтга ўхшаб ҳар йили ё 18 ойда яна кредит олиш учун буюртма топшириш шарт эмас. Чунки кредит карта лимити биратўла 5 йилга очилади.

Яна Инфинбанк филиаллари мавжуд шаҳарларда кредит карталари етказиб беришни ҳам буюртма қилиш мумкин.

Ишлатиб кўрамиз. Кўрайлик-чи.

Читать полностью…

davletovuz

Ихтиёрий равишда кўмир ёқилғисида ишлайдиган иссиқхоналарга давлат томонидан рағбатлантириш пакети жорий қилинади:

➖иссиқхоналарга махсус омбор қуриш ва айланма маблағ учун 14 фоизли кредит линияси очиб берилади, иситиш қозонларини харид қилиш харажатларининг 20 фоизи қоплаб берилади.

Табиий газда ишлайдиган иссиқхоналар айланма маблағларини тўлдиришга ҳам 650 миллиард сўм кредит ресурслари йўналтирилади.

➖Иссиқхоналар учун четдан олиб келинадиган гул туганаклари, пиёзбошлари ва қаламчалари 2025 йилга қадар божхона божидан озод қилинади.

1 мингта иссиқхонанинг 2,2 триллион сўмлик кредитларини қайтариш муддати узайтириб берилади.

Читать полностью…

davletovuz

Ёзишларича, тижорат банклари тушга яқин валюта (доллар) сотиб олиш курсларини бирин-кетин пасайтира бошлашган. Баъзи шохобчаларда валюта сотиш учун навбатлар кузатилмоқда.

Бугун Uzautomotors ўтган ҳафтанинг охирида тарқатган шартномалари бўйича тўловнинг охирги куни бўлгани учун ҳам автоҳаваскорлар ва олиб-сотар спекулянтлар валютадаги маблағларини сўмга фаол алмаштиришаётганини кўриш мумкин. Валюта биржасида ҳам эрталабки колл аукцион савдоларида валюта таклифи кўпайган.

Читать полностью…

davletovuz

Айтишларича, 2023 йил 1 ноябрдан давлат рақами белгилари берганлик учун тўлов миқдорлари ўзгаради:
 
1. Автотранспорт воситаларига рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 3,5 баравари миқдорида;
 
2. Мототранспорт воситалари, мотороллерлар ва тиркамаларга (ярим тиркамалар) давлат рақами белгилари учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,75 баравари миқдорида;
 
3. Транзит рақам белгилари учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 фоизи миқдорида;
 
4. Яроқсиз ҳолга келган, бузилган ёки шикастланган бир жуфт рақам белгилари ўрнига янги рақам белгиси бериш учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 3,5 баравари миқдорида;
 
5. Яроқсиз ҳолга келган, бузилган ёки шикастланган бир дона давлат рақам белгиси ўрнига янги давлат рақам белгиси бериш учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,75 баравари миқдорида бўлади.
 
Давлат рақами белгиларини бериш учун тўлов миқдорлари охирги марта 2011 йилда ўзгарган.

Читать полностью…

davletovuz

Қозоғистон Энергетика вазирлиги Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида "газ иттифоқи"га оид баёнотларни рад этди. "Россия ва Ўзбекистон томонидан бу борада расмий таклифлар бўлгани йўқ. Мазкур давлатлар билан газ соҳасида ҳамкорлик икки томонлама форматда ўзаро манфаатли шериклик асосида амалга оширилмоқда", дейилади вазирлик хабарида.

Вазирликка кўра, бугунги кунда Россия газини Қозоғистон орқали Ўзбекистонга олиб ўтиш учун "Марказий Осиё – Марказ" газ қувурининг Қозоғистон қисмини техник жиҳатдан тайёрлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда, бу жараён 1 октябрда якунланиши режалаштирилган.

Бундан олдинроқ, Туркманистон тарафи Туркманистон — Хитой газ қувури орқали Россия гази экспортини амалга ошириши эҳтимолидан хавотир билдирган эди.

Читать полностью…

davletovuz

UzAutoMotors компанияси маълум қилишича, 4 августдан бери 51 мингга яқин Lacetti, Cobalt, Damas ҳамда Labo автомобилларига пул тўланган. Бу компаниянинг 2023 йилги режалари доирасида бўлиб, 2024 йил учун контрактация кейинроқ очилиши маълум қилинди. Бу ҳақда компания расман хабар беради.

Читать полностью…

davletovuz

Ва ниҳоят, Фуқаролар учун бюджетнинг 2022 йилги ижроси эълон қилинди.

2022 йилда давлат компаниялари давлат бюджетига 27,2 трлн сўм дивиденд тўлаган.

Давлат божи, жарималардан қарийб 5,6 трлн сўм, хусусийлаштиришдан (маҳаллий бюджетга ўтказилган) 640 млрд сўм ҳамда транспорт воситаларига давлат рақами белгилари реализациясидан 265 млрд сўм келиб тушган.

Йирик солиқ тўловчилардан давлат бюджетига солиқ тушумларда Навоий КМКнинг улуши 16,3%ни, Олмалиқ КМК улуши 8,6%ни ташкил қилган.
.

Читать полностью…

davletovuz

Тошкентда одам ўғирлашда гумонланган 2 шахс ушланди, улардан бири вафот этди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги ички ишлар бўлимида қўлга олинган шахс вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. ИИББ маълумотига кўра, ўта оғир жиноятларда гумон қилинган эркак баённома расмийлаштириш чоғида ҳушини йўқотган, тез ёрдам чақирилган, ИИО ходимлари биринчи тиббий ёрдам кўрсатган, бироқ тез ёрдам келгунига қадар вафот этган.

Бирламчи ташхисга кўра, гумонланувчининг ўлимига жигар циррозининг оғир стадияси, ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги сабаб бўлган.

Тошкент шаҳар прокуратураси фуқаронинг вафоти юзасидан бир қатор тергов ҳаракатлари ўтказиш зарурати туғилганлиги сабабли, Жиноят кодексининг 206 (Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) ва 235 (Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш) моддалари билан жиноят иши қўзғатган.

Марҳум ва бошқалар қайси жиноятда гумон қилинмоқда?

Тошкент шаҳар ИИББга кўра, 29 июль куни соат 22:00 атрофида Тошкент шаҳридаги «Биродарлар қабристони» хиёбони ёнида 7−8 кишидан иборат гуруҳ фуқаро М.Р.ни уриб, мажбуран машинага ўтқазиб, номаълум манзилга олиб бориб, ушлаб турган. Унга нисбатан куч ишлатган ҳолда пул талаб қилган. Шунингдек, Туркияда бўлган номаълум шахслардан 860 минг доллар қарз олгани ҳақида мажбурлаб тилхат ёздириб олган.

Тергов давомида маълум бўлишича, июнь ойида худди шу гуруҳ аъзолари Туркияда номаълум манзилда тадбиркор М.Р.ни икки кун давомида ушлаб турган. Айтилишича, улар бу шахсга босим ўтказиб, унинг ота-онасига тегишли Қибрай туманидаги 300 минг долларлик иккита уйни гуруҳ аъзолари номига расмийлаштириб олишга эришган.

Жиноий гуруҳнинг тажовуз ва тазйиқларидан қўрқиб, М.Р. содир бўлаётган воқеани ҳуқуқ-тартибот идораларига ҳам, тиббиёт муассасаларига ҳам билдирмаган, дейилади хабарда. 31 июль куни соғлиғи ёмонлашгани сабабли бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, ўнг яноқ суяги синиши, танасида кўплаб шилинган жароҳатлари ташхиси билан касалхонага ётқизилган.

Икки шахс Жиноят кодексининг 137-моддаси 2-қисми «в» банди (Бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб одам ўғирлаш), 165-моддаси 3-қисми «а» банди (Жуда кўп миқдорда товламачилик) ва 277-моддаси 2-қисми «б» банди (Бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик) билан қўзғатилган жиноят иши доирасида ушланган.

Читать полностью…

davletovuz

Туркманистон хавотирда

Туркманистон Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг “газ иттифоқи” ортидан янграётган баёнотлар бўйича ўз хавотирини билдирмоқда.

“Туркмангаз” раҳбари ўринбосарининг фикридан англашилишича, Туркманистон тарафи Россия газининг Туркманистон - Хитой газ қувурлари орқали экспорт қилинишидан хавотир олмоқда.

Бугунги кунда мазкур қувурлар орқали йилига 55 млрд метр куб газ, жумладан, биргина Туркманистоннинг ўзи 40 млрд метр куб газ етказиб бермоқда. Қолганини эса Ўзбекистон ва Қозоғистон экспорт қилмоқда. Туркманистон тарафи шериклари олдидаги ўз мажбуриятини тўлиқ бажаряпти ва Хитой, Қозоғистон ва Ўзбекистондан ҳам шуни кутади, дейди у.

Қувурлар орқали бошқа давлатлар газини етказиб бериш кўзда тутилмаган, газ етказиб бериш ҳажмидаги ҳар қандай ўзгариш томонлар билан дастлабки тарзда келишишни талаб қилади, бу борада Туркманистон тарафи билан музокара ўтказилмаган, шу сабабли бундай ёндашув Туркманистон учун тушунарсиз ва номақбулдир, дейди амалдор.

Читать полностью…

davletovuz

12 август куни Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани Бобур кўчасидан Тошкент халқаро аэропортига олиб борувчи ва Содиқ Толипов кўчасига чиқиш ва тушишига имкон берувчи йўл ўтказгични қайта қуриш объектида узунлиги 42 метрлик 5 дона балкалар қулаб тушган ва 2 млрд 760 млн сўмлик зарар етказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, 3 нафар мансабдор шахслар гумон қилинувчи тариқасида ишга жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.

Транспорт прокуратураси

Читать полностью…

davletovuz

Бир сурат тарихи

Швециялик иллюстратор-рассом Карл Жилгнинг ушбу картинаси инертнетда жуда кўп айланган. Швеция транспорти агентлиги йўлларда ўлим ва жароҳатларни минималлаштириш ғояси — Vision Zero'ни илгари сураётганда оммавий тарғиботга ҳам алоҳида эътибор қаратишади. Агентлик Карл Жилгга юқоридаги каби 4 та расм буюртма қилади. Суратда машиналар қанча бўшлиқни эгаллаб олгани тасвирланган.

Бугунги кунда дунё мамлакатлари учун модель бўлиб хизмат қилаётган Швециянинг Vision Zero ташаббуси аввало йўлдаги ЙТҲлар учун сиёсий жавобгарликни йўл ҳаракати иштирокчиларига эмас, балки йўл инфратузилмасини режалаштираётган, уни қураётган ҳамда назоратни амалга ошираётганларга юклаш принципи билан алоҳида ажралиб туради. Инсон хато қиладиган жонзод, йўл мукаммал инсонлар учун эмас, айнан хато қилиш феълида бўлган инсонлар учун мўлжаллаб қурилиши керак, дейди улар.

Vision Zero'нинг асосий талаблари:

Чорраҳалар ўрнига айланалар. Чорраҳада светофор, албатта, жуда ЙТҲларнинг олдини олади, аммо бир-икки ҳайдовчи қизилда ўтиб, авария қилса, оғир жароҳат, ўлим бўлиши табиий. Инсоннинг хато қилиш хусусияти. Айлана мураккаб, авария кўп бўлиши мумкин, аммо ўлим ва жиддий жароҳат кам бўлади (Видео).

Ўртаси металл трос билан ажратилган 2+1 трасса йўллари. Бир тарафда бир полоса, иккинчи тарафда икки полоса, бир неча километрдан сўнг полосалар ўзаро алмашади, бунда машиналар қувиб ўтиши учун шароит пайдо бўлади. Бунда трассада тезликни пасайтириш керак бўлмайди, Швеция шу йўл билан ўлим ҳолатини 80%дан ортиққа камайтирган. Йўлларни бетон бордюр билан ажратиш нотўғри ва хавфли, дейди. Пўлат трослар машинани ушлаб қолади.

➖Шаҳарларда пиёдалар ва бошқа йўл иштирокчиларининг фаоллигига қараб машиналар учун ҳаракат тезлигини соатига 30 кмга тушириш. Энг баланди 50 км. (Магистрал йўлларда 120 кмгача)

Магистрал йўлларнинг чеккаси ҳам хавфсиз бўлиши керак. Турли устунлар, столбалар, аварияларни оғирлаштирадиган табиий ва нотабиий тўсиқлардан холи қилиниши лозим. Керакли жойларда пўлат трослар билан ҳимояланган бўлиши лозим.

Читать полностью…

davletovuz

Олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларидан 50 ва ундан юқори балл тўплаган абитуриентлар диққатига

Сиз Тошкент менежмент ва иқтисодиёт институтига тўғридан тўғри, ҳеч қандай имтиҳонларсиз талаба бўлиш имкониятига эгасиз.

Агарда 50 баллдан паст натижага эга бўлсангиз, онлайн ёки офлайн бўлиб ўтадиган ички имтиҳонда қатнашишингиз мумкин.

Имкониятни қўлдан бой берманг, бугуноқ талабалар сафида бўлишингиз мумкин.

Сиз ҳам ТМИИ талабаси бўлишни истайсизми, унда 👉 онлайн рўйхатдан ўтинг.

📲 қўнғироқ қилинг:
+998712009005 | @timeedubot
(лицензия №043969-сон, 19.10.2022y)

Telegram | Instagram |Youtube | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Эркин Муҳитдинов Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бунгача у камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари эди.

Туманнинг собиқ ҳокими Абдурасул Абдуллаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан олинган.

Читать полностью…

davletovuz

Профессионал ОАВ! Юбилей қутлуғ бўлсин.

Gazeta.uz 15 ёшга тўлибди.

Читать полностью…

davletovuz

Энергетика тизими раҳбарлари бугундан бошлаб фавқулодда режимга ўтади - президент

Асосий топшириқлар:

➖Иккинчи ярим йилликда 30 миллиард куб метр газ қазиб чиқариш ва 41 миллиард киловатт соат электр ишлаб чиқариш, уларни истеъмолчиларга узлуксиз етказиб бериш;

➖ер ости газ омборларида газ захирасини камида 3,5 миллиард куб метрга етказиш;

➖1 октябргача 1 минг 100 километр тармоқлар ва 402 та трансформаторни таъмирлаш ишларини тўлиқ якунлаш;

➖Йил якунига қадар 400 минг тонна бензин ишлаб чиқариш ва 120 минг тонна импорт қилиш зарурлиги таъкидланди.

➖Масъул раҳбарлар куз-қиш мавсумида энергетика тизимининг барқарор ишлашини таъминлаш учун бугундан бошлаб фавқулодда режимга ўтади.

➖йил якунига қадар 3,7 миллиард киловатт соат электр ва 2,4 миллиард куб метр газни иқтисод қилиш топшириғи берилди.

Читать полностью…

davletovuz

Халқаро Acharya университети энди Бухорода!

Эндиликда, халқаро IT билимларни эгаллаш учун чет элда ўқиш шарт эмас. Қоракўл туманида ташкил этилган Acharya университети сизга халқаро даражада билим олишингиз учун имкон яратади.

Мазкур олийгоҳда ўқиб сиз:

- Юқори малакали хорижий ва маҳаллий мутахассислардан назарий ҳамда амалий билим олиш;
- Сифатли таълим ва 100та грантлар;
- Бепул ноутбук;

Халқаро компаниялар билан ҳамкорликда ишлаш имкониятига эга бўласиз;

Acharya билан янги ғоялар ва янги марралар сари!

Ҳужжатларни топшириш учун ҳаволага ўтинг.

👉 Б
атафсил маълумот
+998553010009

Telegram |Instagram | Facebook | Website | LinkedIn | AcharyaUniversityUzbekistan">YouTube | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Шавкат Мирзиёев:

➖Дастлабки босқичда 10 йил муддатга ажратилган 73 минг гектар майдоннинг ижара муддатлари 30 йилга узайтириб берилишади.

➖Бўш турган 100 минг гектар яйловлар чорваси бор аҳолига камида 10 гектардан 10 йил муддатга ижарага олишига рухсат берилади.

“Ижтимоий ҳимоя реестри”га киритилган эҳтиёжманд аҳолига ерларни беришда улар ер учун барча тўловлардан озод қилинади.

Читать полностью…

davletovuz

Энг сара меваларни Корзинкадан изланг

Корзинка супермаркетларига бозорликка бориб, олхўри, узум, олма каби яна бошқа меваларнинг энг саралани олиб қайтинг. Айтганча, витаминларга бой голубика олишни ҳам унутманг!

Шошилинг, нархлар амал қилиш муддати 7 августдан 13 августгача

App | Telegram-bot | Facebook | Insta | Web | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Замонавий бизнес таълимини олиш бўйича мурожат қилинг

Ўзбекистон Республкаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ва Кореядаги Adju университети ҳамкорлигида "IT Business" икки диплом (dual degree) магистратура мутахассислиги бўйича қабул давом этмоқда.

👨🏻‍🏫 Таълим: кундузги
📜 Диплом: Бизнесни бошқариш MBA (Бизнинг диплом) + IT бизнес соҳасида МБА (Adju дипломи)
1 йил Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабида
⌛️ 2 йил Корея Adju университетида

Ҳужжат топшириш учун: e-tinglovchi.gsbe.uz
Қўшимча маълумот учун: rgsbm.uz
Телефон:
+99871-239-03-15

#GraduateSchool #Admission #Specializations #ITbussines

Web-site | Telegram | Facebook | Instagram

Реклама

Читать полностью…
Подписаться на канал