davletovuz | Неотсортированное

Telegram-канал davletovuz - davletovuz

80666

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklamabot

Подписаться на канал

davletovuz

«PERFECT UNIVERSITY»
Мукаммал келажакка сифатли таълим билан.

Телеграм каналга обуна бўлинг: @perfect_university

☎️ 55-500-02-50
✏️ @perfect_call_center
🗺 Манзил: Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Боғишамол кўчаси 220-уй.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

«Сувчилар мактаби»нинг 2-босқичига старт берилди

Сув хўжалиги вазирлиги, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти миллий тадқиқот университети ҳамда Агробанк ҳамкорлигида «Сувчилар мактаби» ташкил этилганди. Мактаб фаолиятига 2023 йилнинг 29 май куни старт берилган бўлиб, биринчи босқичда беш ой мобайнида (май-октябр) 155 та туманда 61 мингдан ортиқ фермер хўжаликлари раҳбар ва ходимлари қисқа муддатли курсларда ўқитилди. Ўқитиш 5 та мобиль гуруҳлар ташкил этилиб, махсус жиҳозланган транспортларда туман секторларида жойга чиққан ҳолда ташкил қилинди.

Мактабни ташкил этишда Туркия, Испания, Хитой давлатларини тажрибалари ўрганилди ҳамда ушбу давлатлардан хорижий мутахассислар жалб қилиниб ўқув дастурлари ишлаб чиқилди.

Иккинчи босқичда янада такомиллаштирилган ҳолда назарий ва амалий билимлар бериш кўзда тутилган. Хусусан, Агробанк томонидан Республиканинг 13 та ҳудудида замонавий ўқув хоналари ҳамда илғор сув тежовчи технологиялар қўлланилган тажриба майдонлари ташкил этилди

Ўқув курслари иккинчи босқичи 2024–2030 йилларда 60 минг нафар фермер хўжаликлари чуқурлаштирилган ҳолда ўқитишга мўлжалланган бўлиб, ҳар йили 10 минг нафар фермерларнинг амалий кўникмаларни шакллантиришга қаратилган бўлади.

Читать полностью…

davletovuz

Этноспорт Ассоциациясининг 2023 йилдаги фаолияти сарҳисоби

Ўзбекистондаги ноёб спорт турларини ўзида бирлаштирган Этноспорт Ассоциацияси 2023 йилдаги фаолиятини сарҳисоб қилди. Ассоциация томонидан йил давомида жуда кўплаб тадбирлар юртимизда ташкил этилди.

Жумладан, 18-19 февраль кунлари «Chimgan Challenge-2023» фестивали, 24 март куни Тошкентнинг «Локомотив» боғида Полвонлик ва дорбозлик мусобақаси, 10 апрель куни Бухоро шаҳрида «Каштачилик ва миллий халқ ўйинлари» миллий фестивали, 26 май куни Тошкентдаги «Наврўз» истироҳат боғида «Ўзбекистон этник ўйинлари» республика фестивали ва Хива шаҳрида йилнинг энг нуфузли ва катта тадбири “Халқаро этноспорт фестивали” 7-9 сентябрь кунлари бўлиб ўтди.

Ташкилотнинг 2024 йилги режалари ҳам катта. Бир нечта халқаро тадбирларда қатнашишдан ташқари Тошкент ва Шаҳрисабз шаҳарларида йирик фестиваллар ўтказиш кўзда тутилган.

Батафсил | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Минҳожиддин Ҳожиматов (Минҳожиддин Мирзо) Ёзувчилар уюшмасининг ижодий масалалар бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Читать полностью…

davletovuz

Конгратбай Авезимбетович Шарипов Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири лавозимига тайинланди.

У 2019 йил ноябридан буён Тошкент давлат Иқтисодиёт университети ректори лавозимида ишлаётганди.

Читать полностью…

davletovuz

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги “IHMA Sanatoriya” модулини ишга тушираётгани ҳақида хабар берди. Бу тизимнинг бир қатор афзалликлари бор экан. Масалан, барча маълумотлар рақамлаштирилган шаффоф тизим йўлга қўйилади.

Шунингдек, навбат олиш жараёни тўлиқ автоматлаштирилади. Бунда инсон омили йўқлиги учун навбатидан олдин борадиганлар бўлмайди. Имтиёзлар аввал урушда қатнашган ногиронлар, ёлғиз кексаларга берилади. Аризани беришга боролмайдиган ногирон ва кексалар учун шароит яратиб берилади, яъни ижтимоий ходим ўзи келиб ариза олиб кетади. Бундан ташқари, навбат яқинлашганда телефон рақамга СМС келадиган бўлади.

Читать полностью…

davletovuz

Касби туманида Toʼpalang HPD Holding МЧЖ масъуллари канал қирғоғидаги 150 туп дарахтни илдизлари билан қўпориб олди. Бунинг оқибатида табиатга 1,1 млрд сўм зарар етган. Айбдорларга чора кўриш мақсадида ҳужжатлар прокуратурага юборилди.

Экология вазирлиги

Читать полностью…

davletovuz

Тошкентнинг собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг бугун роса айланган гапларидаги компаниялар, жумладан, Magic City унча ҳам узоқлашмаган, аниқроғи “бегонага сотилмаган”.

Ўрганишларича, Magic City’га “Stargate Systems” МЧЖ эгалик қилмоқда. Ушбу компанияга эса 99 фоиз улуш билан “Tashkent Aquarium” МЧЖ, қолган 1 фоизига эса Абдувахитов Алишер Абдужабарович эгалик қилмоқда.

“Tashkent Aquarium” МЧЖ 2019 йил 21 январда давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиб, унга 100 фоиз улуш билан Абдувахитов Алишер Абдужабарович эгалик қилмоқда. Яъни Magic City’нинг бевосита ва билвосита эгаси бугунги кунда Абдувахитов Алишер Абдужабарович ҳисобланади. У эса Ортиқхўжаевга бегона эмас.

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистонда Biz.Media иловаси ишга тушди. Контентлари тўлиқ давлат тилида

Biz.Media платформасида барча контентлар (кино, сериал ва мултфильмлар) оила даврасида кўриш учун мўлжалланган бўлиб, ҳар қандай ортиқча саҳналардан холи.

Унда бошқа платформаларда топилмайдиган сериал ва фильмларни тўлиқ давлат тили — ўзбек тилида, профессионал дубляж талқинида, 5 та қурилмада томоша қилиш мумкин. Платформада 70 дан ортиқ телеканаллар ҳам бор.

Biz.Media 1 февралдан 20 мартга қадар конкурс эълон қилмоқда. Унда қатнашиб, iPhone 15, Play Station 5 ва аёллар учун Dyson ҳамда хорижда дам олиш йўлланмаларидан бирини қўлга киритиш мумкин. Бунинг учун Play Market ёки App Store’дан иловани юклаб олиш ва бир йиллик обунани атиги 240 000 сўм эвазига сотиб олиш кифоя. Батафсил.

Ўзбек тилида cара ва сифатли контентларни, энг сўнгги маҳаллий ва хорижий кино ҳамда сериалларни, 70дан ортиқ телеканалларни йил давомида маза қилиб айнан Biz.Media платформасида томоша қилинг ва ажойиб совғаларни қўлга киритинг.

Иловани юклаб олинг:
Play Market | App Store | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Тошкентнинг собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев 7 компаниясини сотганини маълум қилди.

Читать полностью…

davletovuz

Қозоғистоннинг Жамбил вилояти, Жуалин тумани, Нурликент қишлоғи яқинидаги «Ғарбий Европа – Ғарбий Хитой» автомобиль йўлининг 567 километрида 26 та автотранспорт воситаси иштирокида йирик йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

«Дунё» ахборот агентлиги хабар беришича, ушбу бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ.

Вазият Бош консуллик назорати остида. Бош консуллик ходимлари йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган жойга етиб борган.

Читать полностью…

davletovuz

🔹Туронбанкдан 300 миллион сўмгача микрокредит!

➖Ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахсларга қулай шартларда.

➖Ортиқча бошланғич тўловсиз 3 йилгача бўлган муддатга.

☑️ Бизнесга биринчи қадамни Туронбанк билан ташланг!


Марказ ва офислар манзиллари: www.turonbank.uz

Алоқа маркази: 1220
Telegram|Facebook|Instagram|YouTube | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Энди “Ташаббусли бюджет”да бир киши фақат бир марта овоз бера олади

Эртагадан “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг жорий йилги биринчи мавсуми учун ташаббуслар қолдириш бошланади. 1-мавсум учун жами 3 трлн сўм маблағ ажратилмоқда.

Ҳар битта ташаббус учун максимум 1 млрд 360 млн сўм маблағ сўраш мумкин.

Жорий йилдан бошлаб энг катта янгилик — бу овоз беришда соғлом рақобат муҳитини яратиш мақсадида “Бир фуқаро – бир овоз” тизими жорий этилади.

Яъни энди номида нечта сим-картаси бўлишидан қатъи назар 1 киши фақат 1 марта овоз бера олади.

Шунингдек, бундан буён “Ташаббусли бюджет” доирасидаги лойиҳалар ташаббускорлар, маҳалла раиси ва фаолларининг иш сифати юзасидан розилиги олинганидан кейингина фойдаланишга қабул қилиш тартиби жорий этилиши кутилмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Полковник Тимур Камалатдинович Исмоилов Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

У бунга қадар ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Читать полностью…

davletovuz

Айни пайтда эртадан жорий этилаётган Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги мазмун-моҳиятини кенг тушунтириш юзасидан семинар-тренинг бўлиб ўтмоқда. Тадбирда Савдо-саноат палатаси раиси Д.Вахабов, Солиқ қўмитаси раиси Ш.Кудбиев ва Президент ҳузуридаги Тадбиркорлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Д.Қосимовлар иштирок этмоқда.

Тадбирни онлайн кузатиб боринг.

Читать полностью…

davletovuz

Доллар курси 12500 сўмдан ошди

Тижорат банкларида АҚШ долларининг сотув курси 12 510 сўмгача кўтарилди.

Читать полностью…

davletovuz

Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига асосан Қирғизистонга гуманитар ёрдам кўрсатилади

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов қирғизистонлик ҳамкасби Жеенбек Кулубаев билан телефон орқали мулоқот қилди. Мулоқот давомида Бахтиёр Саидов Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев топшириғига асосан, Ўзбекистон томони Бишкек иссиқлик электр станциясида юз берган авария муносабати билан Қирғизистонга зарур ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди.

Жумладан, Ўзбекистон томони ёрдам сифатида Андижондан Ўш шаҳрига суюлтирилган газ баллонлари жўнатилишини маълум қилди.

Қирғизистон ТИВ

Читать полностью…

davletovuz

Дунёдаги энг нуфузли университетлардан бири — Массачусетс технология институтининг маълум қилишича, улар Ўзбекистонда "Янги Ўзбекистон" университетини ривожлантиришда иштирок этишмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Хасанов Отабек Абдурашидович Маънавият ва маърифат маркази раҳбари этиб тайинланди.

Ҳожиматов Минҳожиддин Мирзажанович бошқа ишга ўтгани муносабати билан лавозимидан озод этилди.

Читать полностью…

davletovuz

Express24 етказиб бериш иловаси фойдаланувчиларига қулай ва мароқли хизматни тақдим этиш мақсадида иловада ўйин ўйнаш имкониятини қўшибди.

Ўйин иловада пайдо бўлган 2023 йилнинг декабридан бери мижозларнинг 40% дан ортиғи уни ўйнаб кўрган экан. Буюртмани тасдиқлаганингиздан сўнг дарҳол илова ичидаги ўйинга ўтиш мумкин бўлади.

Шу ўринда, таом ва маҳсулот етказиб берадиган иловага ўйин нега керак, деган савол пайдо бўлиши табиий. Бундай «timekiller» ўйин фойдаланувчиларни жалб қилиш ва мижозлар тажрибасини яхшилашга ёрдам беради. Яъни мижоз буюртмаси келгунича кетадиган вақтни қандай ўтганини сезмай қолади.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Абдурашид Жўрабоев МТРКнинг янги раиси этиб тайинланди.

У бунгача Бош вазир котибияти раҳбари эди.

Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг узоқ йиллик раиси Ходжаев Алишер Жўрақулович лавозимидан озод этилди.

Читать полностью…

davletovuz

Корзинка энг талабгир маҳсулотлар учун навбатдаги чегирмалар тўплами ҳақида маълум қилмоқда

7 февраль санасигача Корзинка дўконларидан рўзғор учун илк навбатда керак бўладиган маҳсулотларни унумли нархларда харид қилишингиз мумкин.

➖ "Tog’ suti" (1%) — 9 490 сўм/1 Л;
➖ "Сочная долина" шарбати, олмали — 9 990 сўм/1 Л;
➖ "Valio" сариёғи — 24 990 сўм/200 г;
➖ "Jacobs" қаҳваси, gold — 29 990 сўм/95 г;
➖ "Perwoll" кир ювиш суюқлиги, қора ранглилар учун — 35 990 сўм/1 Л;
➖ "Sherin" егерские сосискалари — 49 990 сўм/700г±20г;
➖ "Pine Soft" тагликлари — 49 990 сўм/36 д;
➖ "Nutrilon" аралашмаси, Премиум 3 — 79 990 сўм/400 г.


Чегирмали маҳсулотларни Korzinka Go онлайн супермаркетларида ҳам харид қилишингиз мумкин.
❗️Шошилинг, маҳсулотлар сони чекланган.

Корзинкада харид қилинг ва Haval Jolion ютиб олинг!

App | Telegram-bot | Facebook | Insta | Web | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Педагогнинг ҳуқуқлари, шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўси давлат ҳимояси остида бўлади — қонун имзоланди

Қонунга кўра, жумладан, қуйидагилар тақиқланади:

➖ педагогни касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга, шу жумладан ҳудудларни ободонлаштиришга ва қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилиш;

➖ педагогдан унинг касбий мажбуриятларига тааллуқли бўлмаган ҳисоботларни ва бошқа маълумотларни, шу жумладан битирувчиларнинг бандлиги таъминланганлиги ҳақидаги ҳисоботларни шакллантиришини ва тақдим этишини талаб қилиш;

➖ педагогнинг зиммасига товар ва хизматларни сотиб олиш мажбуриятини юклаш, шу жумладан иш ҳақидан унинг ёзма розилигисиз товар ва хизматлар учун маблағ ушлаб қолиш.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Читать полностью…

davletovuz

Яхши хабар.

Читать полностью…

davletovuz

Президент қарорига кўра, 2025 йил 1 январдан:

➖нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш учун тижорат банкларининг ўз маблағлари ҳисобидан бозор фоиз ставкаларида миллий валютада ажратиладиган, қиймати 20 миллиард сўмгача бўлган кредитлар бўйича, фоиз ставкасининг Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошадиган, лекин унинг 1,5 бараваридан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун компенсация тақдим этилади;

➖нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари учун биноларни янгидан қурган ёки ўзининг бино ва иншоотларида умумий ўрта таълим фаолиятини йўлга қўйган тадбиркорлик субъектларига 5 йил муддатга ушбу таълим ташкилотлари фаолияти билан боғлиқ бўлган коммунал харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади;

2030 йил 1 январгача юридик шахсларга ўз маблағлари ҳисобидан нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари биноларини қуриш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг фойда солиғини ҳисоблашда 2 йил давомида тенг улушларда чегириб ташлаш ҳуқуқи берилади.

Читать полностью…

davletovuz

ДХХ раиси Абдусалом Азизов Афғонистон муваққат мудофаа вазири Муҳаммад Ёқуб билан учрашди

Музокараларда чегара, икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш, Афғонистон ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий ва транзит ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда бошқа масалалар муҳокама қилинди.

Читать полностью…

davletovuz

Жиноят ишлари бўйича Мингбулоқ тумани суди раиси 2000 доллар пора олган пайтда қўлга олинган. Олий суд пленуми қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўллаш учун санкция берган.

Читать полностью…

davletovuz

Ucell янги абонентлари учун аъло таклиф

2024 йил 1 февралдан «Доимий 40», «Доимий 55», «Янги Доимий 70», «Доимий 100», «Доимий 150» ҳамда «Старт 35» тариф режаларига янги уланишда барча йўналишлар учун ойлик интернет-трафик лимити уланишдан кейинги биринчи ойда икки карра кўпайтириб берилади.

Акция амал қилиш муддати: 01.02.2024 й.дан 29.02.2024 й.гача.

9 000 000 абонент танловига қўшилинг.

Батафсил: www.ucell.uz/3krv

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Тошкент шаҳрида ойнинг бир иш куни давомида автомобиллар ҳаракатланишини қисқартиришга қаратилган “Автомобилсиз кун” жамоатчилик лойиҳаси амалга оширилади. Бунда биноси Тошкент шаҳрида жойлашган барча республика ва ҳудудий ижро этувчи органларининг раҳбар ходимлари ва ходимлари жамоат транспортида иш жойига келиши орқали аҳолига намуна кўрсатиб бориши керак бўлади - фармон лойиҳаси

Читать полностью…

davletovuz

Янги ўзбек кинокомедияси суратга олинди

Юртимиз кинотеатрларида намойиш этилиб келинаётган «Эсимда йўқ» комедиясида ўзбек киноси дарғалари ва таниқли ёш актёр ва актрисалар биргаликда роль ижро этишган. Фильм оилавий комедия ҳисобланади ва уни бемалол яқинлар ва оила даврасида томоша қилиш мумкин.

Фильмни қуйидаги кинотеатрларда кўриш мумкин:
Киночилар уйи (Panorama);
Юлдуз Cинема (Premier Hall);
Compassmall.

Instagram | Реклама

Читать полностью…
Подписаться на канал