davletovuz | Неотсортированное

Telegram-канал davletovuz - davletovuz

80666

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklamabot

Подписаться на канал

davletovuz

2024 йил 1 майдан фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари учун мажбурий тўловлар ва йиғимларни фақатгина қонунда белгилаш амалиёти киритилади - фармон лойиҳаси

Читать полностью…

davletovuz

Рақобат қўмитаси огоҳлантирмоқда:

“…Ўтган йиллар давомида автомобиллар учун олдиндан тўловларни амалга оширган, бироқ белгиланган муддатда автомобиль етказиб берилмаган ёки тўланган пуллар қайтариб берилмаётганлиги ҳолати бўйича 2000 га яқин мурожаатлар келиб тушган.

Мазкур мурожаатларнинг асосий қисми “UMID AVTO COMPANIES” МЧЖ, “ORIENT AVTO-LIZING” МЧЖ va “IMKON AVTO” МЧЖ, “MEGA AUTO LIZING” МЧЖ, “AVTO 60-OY” МЧЖ, “AVTOHAMKOR 0 FOIZ” МЧЖ ва бошқа корхоналар ҳиссасига тўғри келади.

Мазкур корхоналар истеъмолчиларнинг пул маблағларини қисқа муддатда янги автомобиль олиб бериш ваъдаси билан жалб қилиб, ўз мажбуриятларини бошқа истеъмолчилардан жалб қилинган маблағлар эвазига қоплаш ва истеъмолчилардан олинган пулларни қайтаришни бир йилдан ортиқ муддатга кечиктириш (ушлаб туриш) каби ҳолатларга йўл қўймоқда.

Юқоридаги ҳолатлар юзасидан «Umid auto leasing”, «Umid lizing Tashkent”, «Umid auto”, «Umid avto Tashkent», «Umid avto lizing», «Mega Avto Leasin-Hamkor», «Mega Avto Leasin», “Samo Rimmax Avto”, «Rimmax Auto Leasin», «Ishonch Auto Leasin», «Asr Auto Leasin», «Baraka Avto Baraka Business» МЧЖлар мансабдор шахсларига нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан жиноят ишлари қўзғатилган.

Бироқ, бугунги кунда ушбу каби корхоналар мансабдор шахслари томонидан истеъмолчиларни чалғитиш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан пул маблағларини жалб қилиш каби ҳуқуқбузарликларни давом эттирмоқда ҳамда улар фаолияти устидан истеъмолчилардан кўплаб шикоят аризалари келиб тушмоқда.

Қолаверса, “Авто 60-ой” ва “Автоҳамкор 0 фоиз” каби аҳолини миллардлаб пулларини ўзлаштирган автолизинг фирмалар ҳақида жуда кўп марта гапирилган бўлсада, айрим фуқароларимиз хамон бундай фирмалар алдовига ишонмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, автолизинг фирмалар билан шартнома тузиш (имзолаш) ва уларга пул тўлашдан аввал шартнома шартлари билан яхшилаб танишинг, унда тўловларнинг талаблари ва  муаммоли вазиятларда унинг қайтариб олиш муддати ва шартлари билан тўлиқ танишиб чиқинг, фирма ишончлилигини ахборот манбааларидан текширинг, ҳар қандай алдов ва ваъдаларга ишонманг”.

Манба

Читать полностью…

davletovuz

Полковник Абдувохид Исмоилов Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи этиб тайинланди.

А.Исмоилов бунгача Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Читать полностью…

davletovuz

Лондонга бепул таълим саёҳатини қўлга киритмоқчи бўлганлар учун

"Ибрат фарзандлари" ташкил этаётган Ibrat Academy марафони бошланишига ҳам 2 кун қолди
. Марафон учун рўйхатдан ўтиш 31 январь соат 23:59гача давом этади.

Марафон имтиҳонлари 2 босқичда бўлиб ўтади:
1. “Ibrat Academy” иловаси орқали инглиз тили кўникмалари 1-15 февраль кунлари AI (сунъий идрок) ёрдамида инсон омили иштирокисиз текширилади.

2. AI саралаган 100 нафар иштирокчи махсус Mock IELTS имтиҳонини топширади.

Энг кучли етти нафар иштирокчи Лондонга 7 кунлик таълим саёҳати имконини қўлга киритади. Иккинчи босқичда 7 ва ундан ортиқ балл тўплаганларнинг ҳар бирига 1 млн. сўм пул мукофоти тақдим этилади.

🏆 Ҳозироқ иловани юклаб олинг

➡️ Ҳавола iOS
➡️ Ҳавола
Android

Бу ердан марафон ҳақида тўлиқ маълумот олиш мумкин.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Oʻzbekistonlik.Students лойиҳасининг 4 эпизоди суратга олинди

Ўзбекистон ёшларига мотивация беришда давом этиб келаётган, Uzbekistan's Club жамоаси томонидан суратга олинаётган O‘zbekistonlik.Students лойиҳасининг 4 эпизодини суратга олиш ишлари якунланди ва Uzbekistan's Club расмий YouTube каналига жойланди. Бемалол кириб томоша қилишингиз мумкин.

4 эпизод қаҳрамонлари Anglia Ruskin University талабаси Шаҳризода Нормуҳаммадий ва London Nortumbria University талабаси Олимжон Ғуломовлар бўлибди. Шу билан Uzbekistan's Club жамоасининг ҳам Буюк Британиядаги сафари ўз ниҳоясига етди. Кейинги манзил — Америка Қўшма Штатлари.

Шунингдек, жамоа лойиҳани қўллаб-қувватлаб келаётгани учун Ёшлар ишлари агентлигига ўз миннатдорчилигини билдиради.
Лойиҳа ҳамкорлари - Ucell мобил оператори ва Турин политехника университети. Лойиҳа қаноти — «Uzbekistan Airways» миллий авиакомпанияси.

Читать полностью…

davletovuz

Савдо-саноат палатаси томонидан йўлга қўйилган "Тадбиркорлик – тақдиримда" кўрсатувининг навбатдаги сони "RUNAMTEX" корхонаси директори Маҳфуза Гюмюш фаолиятига бағишланибди.

7 йил бурун муҳожир бўлган ўзбек аёли бугунги кунда иккита инвестицион лойиҳани амалга ошириб, минглаб хотин-қизларни иш билан таъминлашга эришган. Гюмюш 2022 йилда "Фаол тадбиркор" кўкрак нишони, 2023 йилда эса "Шуҳрат" медали билан мукофотланган.

"Интилиш, ташаббус ва қўллаб-қувватлов мамлакат иқтисодиётида ўз ўрнига эга салоҳиятли корхоналар сонини оширмоқда. Ишлаб чиқариш тури ва қамрови ҳам шунга мос пропорцияда", – дейди у.

Читать полностью…

davletovuz

“Трастбанк”дан энди пластик карталарни очиш БЕПУЛ

Жорий йилда “Трастбанк” ўзининг 30 йиллигини нишонлайди. Банк юбилейи арафасида мижозларга қатор янгиликларни ҳозирлаб қўйган.

Жумладан, энди Банк миллий валютадаги (“UzCard”, “HUMO”) ва “MasterCard” халқаро тўлов карталарини бепул эмиссия қилиб беради. Яъни Сиз “Трастбанк”дан ушбу карталарни текинга оласиз. Ҳозироқ банк филиалларига ташриф буюринг ёки расмий веб-сайт орқали онлайн буюртма қилинг.

Айтганча, “MasterCard” картасини очиб, 10$ сарфланг ва акция иштирокчисига айланинг. Бош соврин - “Chevrolet Tracker” автомобили!
Алоқа маркази: 1287

Кўпроқ маълумотга эга бўлиш учун каналга уланинг: @trustbankuz

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Нукус, Қоровулбозор, Навбаҳор, Косонсой, Нуробод, Олтинсой, Музработ, Қизириқ, Бандихон, Оқолтин, Сайхунобод, Мирзаобод, Ховос, Пискент, Қўштепа, Боғдод туманлари ҳокимларининг лавозимига лойиқлиги кўриб чиқилади.

Мазкур туманларда бирорта кўп қаватли уй-жой қурилмаган, туман ҳокимлари режа ҳам қилмаган.

Читать полностью…

davletovuz

Бобоев Адиз Музаффарович Ҳисоб палатаси раиси лавозимига тайинланди. У Иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Палата раиси ўринбосари лавозимини эгаллаб келган Меҳриддин Раззоқович Абдуллаев палата раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Читать полностью…

davletovuz

Uzbekistan Airways 28 январь куни барча рейслар чипталари учун 30%лик чегирма эълон қилибди.

Читать полностью…

davletovuz

Товарларни божхона тўловларисиз олиб кириш лимити камайтирилиши мумкин.

Автомобиль йўллари орқали божхона чегарасини кесиб ўтаётганда товарларни олиб киришнинг божхона тўловлари ундирилмайдиган миқдори 300 доллардан 100 долларгача камайтирилиши мумкин.

Бундан ташқари, бож ундирмасликнинг яна бир шартини киритиш таклиф этилган – фуқаро чегарадан ташқарида камида 2 кун яшаган бўлиши керак.

Читать полностью…

davletovuz

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида 6 киши ис газидан заҳарланиш оқибатида вафот этди.

Қайд этилишича, шаҳарнинг «Ватан» МФЙда жойлашган кўп қаватли уйда яшаган эр-хотин Н.М. (1967 йилда туғилган) ва З.М. (1970), уларнинг қизи Д.И. (1994), набиралари С.М. (2019), М.Ж. (2017) ва М.Ж. (2021) 26 январь куни туш пайтида вафот этган.

Ўрганишларга кўра, мўри иситиш қозони (котёл)дан ностандарт ҳолатда ташқарига чиқарилган, оқибатда полиэтилендан ишланган мўри қизиши сабабли киришган жойидан чиқиб кетган. Шу тариқа, хонага ис гази тўпланиб қолган.

Читать полностью…

davletovuz

📥 Бизнесингизни тарғиб этиш учун СМС-тарқатма хизмати

90% кишилар СМСни олинганидан кейинги беш дақиқа ичида ўқишади. «Promo» тижорий тарқатмалар хизмати билан сизда қуйидаги имкониятлар пайдо бўлади:

• Ucell абонентлари орасидан янги мижозлар орттириш;
• Фақат мўлжалдаги аудиторияни жалб этиш;
• Мавжуд мижозларнинг содиқлигини ошириш;
• Компаниянинг ижобий имиджини шакллантириш.

Ўз товар ва хизматларингизни тарғиб этиш учун тезкор ва ишончли усулдан фойдаланинг!

✉️ smsb2bservice@ucell.uz.
Батафсил | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Факт-чек

Читать полностью…

davletovuz

«Асакабанк» АЖ «Mastercard» томонидан Ўзбекистонда биринчи бўлиб «Mastercard World Black Edition» картасини эмиссия қилган банк сифатида эътироф этилди!

Банк Матбуот марказининг хабар беришича, жорий йилнинг 23 январь куни «MasterCard Europe SA»нинг кантри менеджери Денис Филлипов, Марказий Осиёда мижозлар билан ишлаш бўйича директори Вадил Галиулин, ҳамда унинг Ўзбекистон Республикасидаги мижозлар билан ишлаш бўйича менежери Элзара Габитова «Асакабанк» Бошқарувчи директори Бекзод Тангматовга мукофотни топширишди.

Учрашув давомида «Асакабанк» ва «MasterCard» ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Ҳукумат янги цемент заводлари қурилишига мораторий эълон қилишни режалаштирмоқда, мавжуд 47 та заводнинг 23 таси ҳозирда фаолиятини тўхтатган, қолган заводларнинг 90%ида ҳам экологик талаб бузилаётгани аниқланган.

Читать полностью…

davletovuz

«Ўзагросуғурта» лойиҳаси: ҳудудлардаги етакчи олимлар маърузалари тингланади

«Ўзагросуғурта» AЖ томонидан ходимлар малакасини ошириш ҳамда ҳудудларда фаолият юритаётган молия йўналишидаги етакчи илмий-тадқиқотчилар, иқтисодчи профессор-олимларнинг илмий ва инновацион таклифларини соҳага татбиқ этиш мақсадида йил давомида мунтазам равишда ўқув-семинарлар ташкил этиб борилиши йўлга қўйилмоқда.

Айни шу лойиҳа доирасида Жамиятда «Суғурта иши ташкил этилиши ва ҳуқуқий асослари» мавзусида семинар ташкил этилди. Унда Навоий давлат педагогика институти профессори, иқтисод фанлари доктори Нодира Муродова суғурта иши ташкил этилиши ва унинг ҳуқуқий асослари мавзусида маъруза қилди.

Жамият Бошқаруви департамент ва бошқармалар мутахассислари, видеоконференсалоқа орқали ҳудудий филиаллар масъул ходимлари иштирок этган тадбирда суғуртанинг келиб чиқиш тарихи, тараққиёт босқчилари, бугунги кунда мамлакатимизда ушбу соҳанинг аҳамияти, тадбиркорлик ва бизнесни ривожлантиришдаги ўрни ҳақида маълумот берилди.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

"Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ акциядорларининг қарорига кўра, Одилбек Исаков банк кузатув кенгаши раиси этиб сайланди.

Шунингдек, банк кузатув кенгашининг аввалги раиси Азиз Воитов ҳамда кенгаш аъзоси, молия вазирининг собиқ ўринбосари Дилшод Султонов ваколати муддатидан олдин тугатилган.

Читать полностью…

davletovuz

Ботир Алимбеков Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. У 2022 йил февралдан буён шу лавозимда ишлаган Холмирза Ниёзов ўрнида иш бошлади.

Алимбеков 2021 йил январидан буён Тошкент вилояти Чиноз тумани ҳокими сифатида ишлаб келаётганди.

Читать полностью…

davletovuz

Ўзгидрометнинг ёзишича, мамлакатнинг асосий қисмида душанба ва сешанба кунлари ёғингарчилик кузатилади. Чоршанбадан Тошкент вилояти ва водийдан ташқари республиканинг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечалари 0…-5, шимолда −10…−15, кундузи −3…+5 даража бўлади.

Читать полностью…

davletovuz

Бош вазир Абдулла Ариповга 2025 йилдан Аи-80 маркали бензиндан воз кечиш масаласини узил-кесил ҳал қилиш бўйича топшириқ берилди.

Читать полностью…

davletovuz

Шавкат Мирзиёев:

Шаҳарсозлик ва йўл ҳаракатига масъул барча бўғиндаги раҳбарлар "Шаҳар – пиёдалар учун” деган шиорни ўзининг асосий тамойили қилиб олиши шарт.

Бунда жамоат транспортига ҳар томонлама устунлик берилиши, автомобиллар эса ҳашаматга айланиши керак.

Читать полностью…

davletovuz

Ҳудудларда, айниқса, Тошкент шаҳрида кўп қаватли уйлар атрофида ноқонуний автомобиллар учун тўхташ жойлари қилиб, “блокатор”лар ўрнатиш авж олмоқда - президент

Читать полностью…

davletovuz

Транспорт вазири И.Маҳкамов, унинг биринчи ўринбосари М.Омаров, ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи О.Саидов ва “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ раиси А.Жўраевга ҳайфсан эълон қилинди ва охирги огоҳлантириш берилди.

Уларнинг “қурилиш соҳасига замонавий стандартларни жорий қилиб, қурилиш нормаларини янгилаш, ичимлик суви таннархи ва тармоқдаги йўқотишларни камайтириш, маҳаллий авиарейсларни кўпайтириш, Тошкент шаҳрида тирбандликни камайтириш ва жамоат транспортини яхшилашдаги камчиликларни тузатиш борасидаги ишлари қониқарсиз” баҳоланган.

Читать полностью…

davletovuz

Орзумурод Умаров Томди тумани ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди.

Читать полностью…

davletovuz

Тошкентда 130 дан ортиқ брендларни бирлаштирган йирик Мода ва Текстил кўргазмаси бўлиб ўтади!

Сизни қизғин дастурлар кутмоқда:

- B2B форматидаги бизнес учрашувлар;
- маҳаллий ва хорижий брендлар иштрокида модалар намойиши;
- маҳорат дарслари ва маърузалар.

Таклиф этилган маърузачилар:

Елена Скаженюк
Нодира Абдураҳмонова
Мўътабар Хушвақтова

Кўргазмада қатнашиш учун рўйхатдан ўтиш

Инстаграм: @fashionexpouz
Телефон: (+998 99-885-23-47)

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Сенат раиси Танзила Норбоева ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари тасвирига оид қонун ҳақида

Манба

Читать полностью…

davletovuz

“Ташаббусли бюджет”нинг жорий йилги илк мавсумига 1 февралдан старт берилади

➖ Лойиҳалар киритиш: 1–20 февраль;
➖ Лойиҳаларни саралаш: 21-феврал–11 март;
➖ Овоз бериш: 12–31 март саналари давомида ўтказилади.

Ушбу мавсум учун туман ва шаҳар бюджетлари ҳисобидан 3 трлн сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади!

Жорий йилда лойиҳаларнинг энг юқори қиймати 1 млрд 360 млн сўмни ташкил этади.

Читать полностью…

davletovuz

Маҳаллалар уюшмасининг ҳудудий бошқармаларига тайинланган раҳбарлар.

Читать полностью…

davletovuz

Наманган вилояти ҳокимлиги бюджети захира жамғармасидан “Навбаҳор” футбол клуби учун 2,5 млрд сўм ажратилибди.

Читать полностью…
Подписаться на канал