davletovuz | Неотсортированное

Telegram-канал davletovuz - davletovuz

80666

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklamabot

Подписаться на канал

davletovuz

Ҳаракатланадиган реклама хизмати

Маркетологлар ва бизнес эгалари учун яхши янгилик! Энди Ўзбекистоннинг исталган шаҳри ёки шаҳарлараро йўналишлари бўйлаб ҳаракатланувчи ўнлаб, балки юзлаб, исталган маркадаги юк машинаси ёки енгил автомобиллар кузовида ўз брендингизни реклама қилишингиз мумкин.

Маржон платформаси бу имкониятни тақдим этади. Бунинг учун сайтдаги қулай калькулятор орқали ўзингизга керакли ҳудудни, керакли машиналар тури ва сонини белгилаб, ариза қолдириш кифоя. Ўзлари сизга алоқага чиқишади.

Тел: (78)113-94-49
Email: info@marjon.uz

Telegram
| Facebook | Insta | Web | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Туркияга саёҳатларни олдиндан банд қилишнинг 2-босқичи тугашига оз қолди

🇹🇷Анталя / 🇹🇷Бодрум /🇹🇷Даламан (Мармарис, Фетҳие)

31 январгача 55% гача чегирма билан меҳмонхоналарни брон қилинг.

- Delphin меҳмонхоналари 27%
- Sueno Deluxe Belek 45%
- Titanic меҳмонхоналари 30%-40%
- Voyage меҳмонхоналари 30%
- Bellis Deluxe 30%
- Granada Luxury Belek 18%
- Maxx Royal 30%
- Rixos 15%-20%

🔔 CENTRAL TURда олдиндан банд қилишга шошилинг!

Тафсилотлар👇
@CentralTur_Premium

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Шавкат Мирзиёевга BYD компаниясининг YANGWANG U8 автомобили ҳадя қилинди

Шавкат Мирзиёев Шэньчжэнь шаҳрида Хитойнинг “BYD” компанияси бош қароргоҳи ва технологиялар марказига ташриф буюрди.

Ташриф доирасида Жиззах вилоятида йилига 50 минг дона гибрид ва электр автомобилларни йиғиш бўйича лойиҳа ишга туширилди.

Айтилишича, компания Ўзбекистонга 10 мингинчи автомобилини етказиб берган. Ушбу воқеа рамзи сифатида Ўзбекистон раҳбарига YANGWANG U8 автомобили ҳадя қилинди.

Читать полностью…

davletovuz

Кесатиқ

Албатта, мониторинг экологияга зиён етказаётган энг заиф, “танкаси” йўқ қатламдан бошланиши керак.

Читать полностью…

davletovuz

Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди.

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистон ва Хитой авиақатновлар сонини ҳафтасига 100тага етказишни режалаштирмоқда

Келишувга кўра, томонлар ўртасида авиақатновлар ҳажмини ҳафтасига 100 тага (ҳар икки мамлакат авиакомпаниялари томонидан 50 тадан) олиб чиқиш мўлжалланмоқда. Бунинг учун Ўзбекистон ва Хитой авиакомпаниялари учун икки мамлакатнинг исталган шаҳарларига парвоз этиш имконияти яратилади (ҳозирда 7 та шаҳарга мумкин) авиакомпаниялар сонига нисбатан чекловлар олиб ташланади.

Мазкур келишув жорий йилнинг апрель ойида икки мамлакат авиация идораларининг қўшимча учрашуви якунларига кўра кучга киради.

P.S.: Энди Ўзбекистон фуқаролари учун Хитойга визасиз режимни жорий қилиш навбатдаги қадам бўлиши керак.

Читать полностью…

davletovuz

Маиший чиқинди тўловларига ҚҚС ҳам ҳисобланади

2024 йилнинг 1 апрелидан маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун қўшилган қиймат солиғи ҳам қўшилади. Ҳозирда “0” ставка амал қилиб келмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Ucell алоқа оператори мижозлари 9 млн нафарга етибди. Компания вакилларига кўра, бу сўнгги йилларда алоқа сифатини яхшилашга қаратилган ўзгаришлар натижаси.

Жумладан, 2023 йилда Ucellнинг Ўзбекистонда телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантиришга киритган сармоялари 136 миллион доллардан ошган. Мамлакат бюджетига солиқ ва йиғимлар шаклида 650 миллиард сўм туширилиб, 303та янги иш ўринлари яратилган.

Бундан ташқари, йил давомида 7233та янги таянч станциялари фойдаланишга топширилди. Ҳозирда “CОSCОМ” МЧЖ абонентлар сони бўйича Ўзбекистонда етакчи ҳисобланади.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистонда Coozin платформаси ишга тушди

Coozin - бу ижодкор ва тадбиркор аёллар платформаси ҳисобланади. Бу ерда сиз товар ва хизматларни сотишингиз, бизнес асосларини ўрганишингиз, бошқа тадбиркорлар билан тажриба алмашишингиз ва илҳом олишингиз мумкин.

Coozin платформасида уйда пиширилган тайёр овқатлар ҳамда турли хил қўлда тайёрланган маҳсулотларни сотиб олиш мумкин. Лойиҳа ҳамкори - Yandex Delivery ушбу платформа сотувчиларига бутун шаҳар бўйлаб тезкор етказиб бериш имкониятини яратади, шунинг учун харидорлар тезкор буюртмалар беришлари мумкин, масалан бир соат ичида.

Энди кичик тадбиркорлар ҳам йирик тармоқлар хизматига таққослайдиган даражада етказиб бериш билан қулай хизматни таклиф қилишлари мумкин бўлади.

Читать полностью…

davletovuz

Кечаги зилзила пайти олма-оталикларнинг ҳаракати. Олма-отада зилзила кучи 5 баллни ташкил қилди, 40 дан ортиқ киши турли даражада тан жароҳати олган. Асосан ваҳима ортидан одамлар жабрлангани айтилмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистонда зилзила қайд этилди. Водийда 3-4 балл, Тошкентда 3 балл.

Читать полностью…

davletovuz

Профилактика ишлари соат 10:00 га қадар узайтирилди.

Читать полностью…

davletovuz

Отабек Бакиров Адлия вазирлигини неча марта алдаш мумкин, деб савол қўймоқда. Иқтисодчи бундай ҳолат аввал ҳам бўлганини таъкидламоқда, кейинчалик ҳолат давлат раҳбарининг бошқа фармони билан тўғриланган.

Читать полностью…

davletovuz

Ёшлар ишлари агентлиги Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги таркибидан чиқарилиб, Вазирлар Маҳкамаси бўйсунувига ўтказилди.

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги негизида Спорт вазирлиги ташкил этилади — Президент Фармони

Читать полностью…

davletovuz

2024 йил 1 январдан 2025 йил 1 январга қадар микрофирма ва кичик корхоналар томонидан яратилган ҳар бир янги иш ўрни учун ойлик иш ҳақи бўйича тўланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг 50 фоизи республика бюджетидан иш берувчига (ҳар бир ишчи учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баробаридан ошмаган миқдорда) қайтариб берилади ҳамда уларга ижтимоий солиқ ставкаси 50 фоизга камайтирилган ҳолда қўлланади.

Президент қарори.

Читать полностью…

davletovuz

Шанба куни Ўзбекистонга Туркманистондан илиқ ва нам ҳаво массалари кириб келиб, айрим жойлардагина ёғингарчилик бўлади. Ҳарорат кечаси −2…−5 даражагача пасаяди, кундузи +10 даражагача етади. Якшанбада ёмғир республиканинг барча ҳудудларига тарқалади. Тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор.

Читать полностью…

davletovuz

Сардор Рустамбоев Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчиси этиб тайинланди. У 2018 йилдан буён Францияда элчи сифатида ишлаб келаётганди.

Читать полностью…

davletovuz

Марказий банк:

➖Банкларга қарздорларнинг карталаридан маблағ ечиш тақиқлангани йўқ. Шартномада кўрсатилган карталар ва манбалар бўйича ундириш давом этади.

➖Автокредит бозорида “қизиш” юз берган. Июль-августда ойига 4 трлн.сўмгача автокредит берилган, кўрилган макропруденциал чоралар натижасида ҳозир бир ойда 800 млрд.сўмгагача автокредит молиялаштирилмоқда. Марказий банк автокредит ажратишни чекламаган.

➖ Россиядан бошқа давлатлардан кирувчи халқаро пул ўтказмалари 15%га ошди.

➖Асосий иқтисодиётларда фоизларнинг пасайиши юз бермоқда. Валютадаги кредитлар бўйича ставкалар ошиши кутилмаяпти.

Читать полностью…

davletovuz

Корзинка бананларга чегирма эълон қилади

Қишнинг совуқ кунларида витаминларга бой мева маҳсулотларидан истеъмол қилиш инсон организми учун жуда фойдали. Буни ҳисобга олган Корзинка энг севимли мевалардан бири банан учун катта чегирма эълон қилади.

Ҳозироқ Корзинка дўконларига ташриф буюринг ва бананларни сезиларли даражада арзон нархда харид қилинг.

❗️Бир кишига 2 кггача банан сотилади.

Корзинкада харид қилиб Haval Jolion ютиб олинг!

App | Telegram-bot | Facebook | Insta | Web | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Шэньчжэнь шаҳрида ўтаётган қўшма Инвестиция форумида иштирок этаётган тадбиркорларнинг маълум қилишича, Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга давлат ташрифи доирасида умумий қиймати 56,7 млрд долларлик бўлган 500 га яқин лойиҳани амалга ошириш бўйича келишувларга эришилган.

Бу галги ташрифга жуда катта делегация - комплекс ва тармоқ раҳбарлари, вазирлар, вилоятлар ҳокимлари ҳамда йирик компаниялар вакиллари ҳам ҳамроҳлик қилмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Қандай қилиб онлайн тўловлар пул ва вақтни тежашга ёрдам беради?

Санжар, офис менежери, у ҳозирги вақтгача ҳисобларни тўлашга қийналарди. Бир куни у Payme’да онлайн тўловни амалга оширди ва ҳайратда қолди.

Давомини ўқиш | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги йўлга қўйилади

Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобовнинг айтишича, рейтинг орқали тадбиркорлик субъектлари юқори, ўрта, қониқарли ва қуйи тоифаларга бўлинади.

Қарорга кўра, юқори барқарорлик рейтингидаги тадбиркорлар ҳар йили 20 август – Тадбиркорлар куни арафасида тақдирлаш учун давлат мукофотлари ҳамда “Фаол тадбиркор” кўкрак нишонига тавсия этилади.

Читать полностью…

davletovuz

Раҳматов Ҳасан Ўткирович “Пойтахтбанк” бошқаруви раиси этиб тайинланди.

У бунга қадар Алоқабанк бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Читать полностью…

davletovuz

2023 йил якунларига кўра, иккиламчи бозорда нархларнинг сўмдаги ўсиши 35,1%ни, доллардаги ўсиш 23,0%ни ташкил этган.

Ипотека кредитларининг ажратилиши жадаллашиши иккиламчи бозорда уй-жой нархларининг ошиши тезлашишига олиб келганлигини кўриш мумкин.

Бирламчи бозорда нархларнинг ўсиши тезлиги тўхтамай ортиб бормоқда. 2023 йил давомида бирламчи бозордаги нархларнинг йиллик ўсиши сўмда 39,6%, долларда 26,9%дан иборат бўлган.

Иқтисодчи Отабек Бакировнинг ёзишича, аҳоли умумий даромадларининг ўсиши уй-жой нархларининг ўсишидан 2 баробардан зиёдга ортда қолмоқда. 2023 йилда аҳолининг умумий даромадлари ва уй-жой нархлари ўсиши ўртасидаги фарқ 20%дан ошган. Ўтган йили бу фарқ 4,4%ни ташкил этганди.

Пуфакнинг шишиши иккинчи йил ҳам давом этган, нафақат давом этган, тезлашган ҳам. Тошкент шаҳридаги уй-жой нархи ўртача квадрати 1200 доллардан ошган. Нархлар бўйича Чимкент қувиб ўтилди. Энди олдинда Остона ва Олма-ота қолди”, деб ёзади эксперт.

Тошкентда бир сотих ернинг ўртача нархи йил давомида 263 млн.сўмдан 362 млн.сўмгача қимматлаган (+38%).

Читать полностью…

davletovuz

Вашингтондаги элчихонимиз олдида Абу Райҳон Берунийга ёдгорлик ўрнатилибди.

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистонда 2024 йил учун минимал истеъмол харажатлари миқдори киши бошига 1 ойга 621 минг сўм деб белгиланди.

Маълумот учун, Ўзбекистондаги минимал истеъмол харажатлари миқдори 2021 йилда 440 минг сўмни ташкил этган, 2022 йил январидан бошлаб эса 498 минг сўм деб белгиланганди. Сўнгги марта бу миқдор 2023 йил июль ойида 498 минг сўмдан 568 минг сўмгача оширилганди.

Читать полностью…

davletovuz

UZCARD тўлов тизимида узилишлар кузатилмоқда

Компания (UzCard) 2024 йил 22 январь куни соат 00:30 дан 09:00 гача техник ва профилактик ишлар олиб борилиши сабабли ATM, E-POS, POS-терминалларда алоқа уланишида қисқа муддатли узилишлар, UZCARD инфратузилмасида халқаро тўлов тизимлари карталарига ҳамда хорижда кобейж карталарига хизмат кўрсатилишида узилишлар эҳтимоли ҳақида маълум қилган.

Читать полностью…

davletovuz

Пойтахтда яшил қоплам 35%дан 13%гача камайган

Тошкент давлат транспорт университети, Шаҳар йўллари ва кўчалари кафедраси профессори Жамшид Содиқов Геоахборот тизимларини қўллаш орқали Тошкент шаҳри учун NDVI (Нормаллаштрилган ўсимлик индекси) маълумотларини ўрганиб, муҳим тенденцияларни аниқлаган.

Суратларда:

➖     2016 йил 8 август: Тошкент шаҳри яшил майдонлари нисбатан яхши аҳволда бўлиб, NDVI асосида ўсимлик қопламининг тахминан 34.63%ини ташкил этган экан.

➖     2022 йил 14 августда эса: Яшил майдонлар кескин ўзгаргани маълум бўлди, ўсимлик қопламининг атрофдаги улуши тахминан 13.15%га тушиб кетган.

Манба

Читать полностью…

davletovuz

Робахон Махмудова "Адолат" СДП раиси этиб сайланди.

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистон Уганда билан дипломатик алоқалар ўрнатди. Уганда Ўзбекистон билан дипломатик алоқа ўрнатган 145-давлат бўлди.

Читать полностью…
Подписаться на канал