davletovuz | Неотсортированное

Telegram-канал davletovuz - davletovuz

80666

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklamabot

Подписаться на канал

davletovuz

2024 йил 1 июлдан бошлаб йўл бўйида жойлашган мактаблар олдида, камида тўрт тасмали йўллардаги пиёдалар ўтиш жойларида, йўл-транспорт ҳодисалари ўчоқларида, темир-йўл кесишмаларида босқичма-босқич видео-фоторадарлар ўрнатилади – ҳукумат қарори

Читать полностью…

davletovuz

АҚШ ҳукумати бензин билан ишлайдиган автомобиллардан чиқадиган зарарли газлар миқдорини чекловчи меъёрлар ва стандартларни кучайтирмоқчи. Бу автомобиллардан атмосферага чиқадиган ифлослантирувчи моддаларнинг камайтирилишига ва шу тариқа ҳавонинг тозалигини яхшилашга хизмат қилиши мумкин. Чекловлар бузилган тақдирда эса автомобил ишлаб чиқарувчиларига катта миқдорда жарима қўлланилади.

Читать полностью…

davletovuz

Россияда Марказий Осиё давлатлари билан визасиз режимни бекор қилиш ғояси яна кун тартибига чиқмоқда.

“Адолатли Россия-Ҳақиқат учун” партияси лидери Сергей Мироновнинг уқтиришича, виза режимини ўрнатиш миллий хавфсизликни таъминлабгина қолмасдан, “Россия ва жанубий қўшнилар ўртасида чинакам манфаатли ҳамкорликка йўл очади”.

Читать полностью…

davletovuz

Ниҳоят, БМТ хавфсизлик кенгаши Рамазон ойида Ғазода зудлик билан оташ-кесим ўрнатиш, яъни ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш тўғрисидаги резолюцияни қабул қилди. АҚШ вето қўймади.

Читать полностью…

davletovuz

Долларнинг расмий курси 12 минг 600 сўмга яқинлашиб қолди.

Читать полностью…

davletovuz

Тошкент шаҳрида иситиш мавсуми 26 мартдан якунланади.

Шаҳар маъмуриятининг ёзишича, иситиш даври ташқи ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати 8 даража целсийдан юқори бўлган 5 кунлик давр тамом бўлган кундан кейинги кундан якунланиши керак.

Читать полностью…

davletovuz

Шавкат Мирзиёевнинг Наманган вилоятига ташрифи доирасида ифторлик дастурхони ёзилиши режалаштирилган.

Читать полностью…

davletovuz

Кун фотоси:

Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида сел-сув тошқини оқибатларини бартараф этишга вилоятнинг бошқа ҳудудларидан ёрдам кучлари жалб қилинган.

Читать полностью…

davletovuz

Бир йил олдин Тошкент шаҳрига Шавкат Умурзоқов ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тайинланган эди.

Ҳавога учган бир йил. Шаҳар мэри ҳали ҳам “ио”. Кабинетидан чиқмасдан ишлашда давом этяпти.

Читать полностью…

davletovuz

Россияда теракт:

➖22 март куни кечқурун Москвадаги «Крокус сити ҳолл» биносига концерт бошланишидан олдин қуролланган одамлар бостириб кириб, ўт очди. Бинода бир нечта портлашлар содир бўлди ва концерт зали ёнғин қуршовида қолди.

➖Дастлабки маълумотларга кўра, ҳозирча 60 дан ортиқ киши ҳалок бўлган. Рақамлар кўпайиши мумкин. 150 дан ортиқ киши турли даражада тан жароҳати олган.

➖Теракт учун жавобгарликни ИШИДнинг Афғонистондаги бўлинмаси — ИШИД-Хуросон ўз зиммасига олди, деб ёзмоқда The New York Times. Бу маълумотни АҚШ амалдорлари ҳам тасдиқламоқда. Россия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари бу борада сукут сақлашмоқда.

➖Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси Москва вилоятидаги теракт оқибатида жабрланган Ўзбекистон фуқаролари ҳақида маълумот келиб тушмаганини маълум қилди.

➖Президент Шавкат Мирзиёев фожиа оқибатида ўнлаб бегуноҳ инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан таъзия йўллади. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги содир этилган терактни кескин қоралади.

➖Uzbekistan Airways авиакомпанияси Домодедово ва Внуково халқаро аэропортларидан парвоз қилаётган йўловчилардан аэропортларга белгиланган вақтдан олдиндан етиб келишларини сўради.

Читать полностью…

davletovuz

Айтишларича, барча давлат банклари раислари ва уларнинг ўринбосарлари ҳамда ушбу банклар филиаллари бошқарувчилари ўз вазифасидан озод қилиниб, вақтинча вазифаларини бажарувчи этиб қайта тайинланган.

Читать полностью…

davletovuz

InfinBank’да автокредит олиш анча соддалаштирилибди, 1 йилдан 5 йилгача автокредит олса бўлади.

Банк сайтида орқали автокредит бўйича барча шартлар билан танишиш мумкин. Сайтдаги онлайн калькулятор эса ҳамма харажатларингизни ҳисоблаб беради.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Тасаввур қилинг: Қора денгиз соҳилида ўз уйингиз 😍

Экологик вазият тобора оғирлашиб бормоқда, шунинг учун келажак ҳақида ўйлаш вақти келди!

Сиз Қора денгиз соҳилидаги Батуми шаҳрида Тошкентдаги нархлардан қиммат бўлмаган ўз уйингизга эга бўлишингиз мумкин!

✅ Денгизнинг шундоққина ёнида, биринчи линияда
✅ Йил давомида тоза ҳаво
✅ Мулк солиғининг йўқлиги
✅ 24–36 ойгача бўлган муддатли тўлов
✅ Ишончли қурувчи
✅ Грузия банклари молиявий кафолат беради, ҳеч қандай хавф йўқ!

Биз ҳозир сотиб олишингиз мумкин бўлган иккита энг яхши лойиҳаларни саралаб қўйдик. Батафсил маълумот учун қуйидаги манзилларга мурожаат қилинг

✏️ Лойиҳа №1 - @asector_zaprosi_bot
✏️ Лойиҳа №2 - @lemongardens_bot

☎️ Батумидаги бошқа уйлар ҳақида маълумот учун: +995574140760 (Telegram ва Whatsapp)

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Қўқон аэропортига илк техник парвоз амалга оширилди.

1 апрелдан Тошкентдан доимий парвозларни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Спорт шарҳловчиси Василий Уткин 52 ёшида вафот этибди.

Читать полностью…

davletovuz

Ҳукумат қарори билан республика ҳудудида жойлашган бинолар деворларида ишланган мозаика композициялари Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари рўйхатига киритилади.

Бу рўйхатга киритилган объектлар мавжуд бўлган турар жой ва нотурар жойлардаги, уларнинг муҳофаза тегралари ва туташ ҳудудларида режалаштирилган қурилиш ишлари билан боғлиқ бўлган ҳар қандай фаолият тури Маданий мерос агентлигининг хулосаси олингандан сўнг амалга оширилади.

Манба

Читать полностью…

davletovuz

Uzum мамлакат тарихида илк бор 100 млн доллар жалб қилган компанияга айланди

Ўзбекистоннинг Uzum экотизими мамлакат тариҳида 1 млрд доллардан ортиқ баҳоланган биринчи IT-компания бўлди.

Етакчи инвестор бўлиб Intercom, Toss, Bumble, Rappi, Razorpay каби лойиҳаларга инвестициялар киритган FinSight Ventures венчур фонди қатнашди. Шунингдек, Форз кўрфазига ихтисослаштирилган, Ҳиндистоннинг Xanara Investment Management компанияси ва Uzum'нинг бир қатор топ-менежерлари инвестиция раундига қўшилишди.
Капиталга киритилган инвестициялар 50 миллион доллардан ошган бўлса, яна қолган 50 миллион долларни Uzum аввалроқ заём кўринишида жалб қилган эди. Шундай қилиб, Uzum'га киритилган инвестицияларнинг умумий қиймати 100 млн доллардан ошди.

Маблағлар IT-соҳаси ва логистика инфратузилмасини ривожлантиришга, шунингдек, бизнес ва хусусий шахслар учун янги сервисларни ишга туширишга йўналтирилади. 2023 йилда Uzum'нинг ҳар ойлик аудиторияси сони 10 миллиондан ошди, яъни шунча одам экотизим хизматларидан фойдаланган бўлса, компаниянинг соф даромади эса 100 миллион долларга етди.

Читать полностью…

davletovuz

Кеча бутун Ўзбекистон бўйлаб ифторлик бўлиб ўтган.

Шавкат Мирзиёев қатнашган Наманган вилоятидаги эҳсонга Фарғона ва Андижон вилоятлари жамоатчилик вакиллари ҳудудлар раҳбарлари ҳамроҳлигида келишган.

Бундан ташқари, "Ахборот" репортажида ифторликда миллиардер Алишер Усмонов ҳам борлигини кўриш мумкин.

Читать полностью…

davletovuz

“Умра” зиёрати тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш лицензия талаб қилинадиган фаолият турлари рўйхатига киритилади - қонун лойиҳаси

Читать полностью…

davletovuz

26—30 март кунлари жойларда вақти-вақти билан ёмғир, баъзи жойларда момақалдироқ хусусиятли кучли жала, 26—31 март кунлари эса тоғ ва тоғ олди ҳудудларида сел-сув тошқин хавфи эълон қилинмоқда.

Ўзгидромет

Читать полностью…

davletovuz

Бош вазир Абдулла Арипов Россиянинг Тошкентдаги элчихонасига ташриф буюриб, Россия халқига таъзия билдирди.

Читать полностью…

davletovuz

24 март Россияда умуммиллий мотам куни, деб эълон қилинди.

Читать полностью…

davletovuz

Шавкат Мирзиёев 23 март куни Владимир Путин билан телефон орқали мулоқотда террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдирди.

“Давлатимиз раҳбари Ўзбекистоннинг кўп миллатли халқи номидан вафот этганларнинг оила аъзоларига бардамлик, жароҳатланганларга тез фурсатда шифо топишларини тилади. Бегуноҳ инсонларга қарши каратилган ушбу жиноят яна бир бор қатъий қораланди” дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Владимир Путин, ўз навбатида, Шавкат Мирзиёевга ушбу оғир дамда билдирилган далда сўзлари ва зарур кўмакни кўрсатишга тайёрлиги учун миннатдорлик билдирди.

Сўнгги маълумотларга кўра, теракт оқибатида 115 киши ҳалок бўлган, қурбонлар сони ҳали ошиши мумкинлиги айтилмоқда.

Россия махсус хизматлари 11 нафар шахс, жумладан, 4 нафар гумонланувчи қўлга олинганини маълум қилди.

Читать полностью…

davletovuz

“Салимбой” 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди - ОАВ

Салим Абдувалиев
Жиноят кодексининг 248-моддаси (Ўқотар қуролнинг, ўқ-дориларнинг, ўқотар қурол асосий қисмларининг, портловчи моддаларнинг, портлатиш воситаларининг ёки портлатиш қурилмаларининг қонунга хилоф муомаласи) 2-банди билан айбдор деб топилган. Бу ҳақда Kun ўз манбасига таяниб хабар бермоқда.

“Салимбой”га суд ҳукми билан 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Читать полностью…

davletovuz

Asialuxe Travel'дан Наврўзга ажойиб байрам чегирмаси!

www.asialuxe.uz сайтида рўйхатдан ўтиб, "меҳмонхоналар" бўлимида дунё бўйлаб исталган меҳмонхонани брон қилинг ёки Анталия, Алания, Бодрум, Даламан, Прага ва бошқаларга тур пакет харид қилиб БОНУСЛАР олинг:

-аэропорт-меҳмонхона-аэропорт бепул трансфер;
- Биринчи тўлиқ тур пакетига - 5% чегирма.

Asialuxe Travel билан пулни тежаш ва саёҳатингизни янада қизиқарли қилиш имкониятини қўлдан бой берманг.

Тафсилотлар:
(+998) 71-201-77-77

Сайт: asialuxe.uz | Telegram | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Ягона интерактив давлат хизматлари портали (mygov.uz)да хизмат кўрсатиш 21 март соат 21:00 дан 23 март соат 09:00га қадар вақтинчалик чекланиши маълум қилинади.

Читать полностью…

davletovuz

Нурсултон Назарбоевнинг жияни, Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раисининг собиқ биринчи ўринбосари Самат Абиш январь ойи воқеаларида мансаб ваколати доирасидан четга чиқишда айбланиб, 8 йилга шартли озодликдан маҳрум этилибди.

Читать полностью…

davletovuz

Хидоятов Даврон Абдулпаттахович – “Ўзавтосаноат” АЖ Бошқарув раисининг инновация ва инвестициялар бўйича ўринбосари лавозимига;

Сахапов Александр Александрович – “Ўзавтосаноат” АЖ Бошқарув раисининг сотувни ривожлантириш ва маркетинг бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Читать полностью…

davletovuz

Сингапур менежментни ривожлантириш институтида Наврўз сайли бўлиб ўтди

Бугун, 18 март куни Сингапур менежментни ривожлантириш институтида Наврўз байрами муносабати билан сайл ташкил қилинди. Унда маҳалла фаоллари, нуронийлар, талаблар ва ҳамда институт ходимлари иштирок этишди. Шунингдек, байрам тадбири доирасида ташкил этилган концертда Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институтининг ижодкорлари ва таниқли ўзбек санъаткорлари қатнашди.

Бундан ташқари, ушбу байрам тадбирида спортнинг шахмат, шашка ва стол тенниси йўналишлари бўйича мусобақалари ҳам бўлиб ўтди ва ғолибларга қимматбаҳо совғалар тақдим этилди. Сайл доирасида дошқозонларда сумалак ва ош каби ўзбек миллий таомлари тайёрланиб меҳмонларга улашилди

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

«Менинг томорқам» лойиҳаси

Ўзбекистондаги деярли ҳар бир хонадоннинг ўз томорқа ери мавжуд. Бу эса мунтазам фойда олиш имконияти дегани. Агробанк акциядорлик тижорат банки ҳам худди шу мавзуни ёритиш учун «Менинг томорқам» лойиҳасини суратга олмоқда.

Ушбу материалларда юртдошларимизнинг ўз томорқа ерларидан қандай ва қанча даромад олаётгани, ердан унумли фойдаланиш услублари, нимани қачон экиш кераклиги борасидаги фикрлар ва бошқа муҳим маълумотлар атрофлича ёритиб ўтилган.

Агробанк лойиҳанинг кўламини аста секин кенгайтиришни режа қилган ва агар сиз ҳам ўз томорқангиздан самарали фойдаланётган бўлсангиз, унда иштирок этишингиз мумкин.

Лойиҳанинг шу кунгача суратга олинган юқоридаги барча сонларини ушбу ҳавола орқали томоша қилиш имконияти бор.

Читать полностью…
Подписаться на канал