davletovuz | Неотсортированное

Telegram-канал davletovuz - davletovuz

80666

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklamabot

Подписаться на канал

davletovuz

Бола давлат ҳимоясига олинди

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Сирдарё вилояти бошқармаси томонидан ҳолатни ўрганиш ва назоратга олиш мақсадида дарҳол ишчи гуруҳ ташкил этилди.

Ишчи гуруҳ таркибига маҳалла фуқаролар йиғини раиси, агентликнинг мутасадди ҳодимлари билан бир қаторда вилоят асаб ва руҳий кассалликлар диспансери психиаторлари, вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт шифокорлари жалб этилди.

Аниқланишича, 2018 йилда туғилган бола 2020 йилдан ота-онасининг қарамоғисиз қолиб вақтинча бобоси ва бувисининг уйида яшаган. 2023 йил 15 июндаги қарори билан тоғасига васийликга берилади.

Ўрганиш давомида вояга етмаган шахс психиатр ва невропотолог кўригидан ўтказилди ва унинг руҳий ҳолати яхши экани, атрофдагилар билан мулоқотга осон киришаётгани кузатилди.

Аммо шифокорларнинг хулосаларига кўра, унда ситуацион невроз, яъни отаси билан учрашган вақтида боланинг руҳиятида салбий ўзгаришлар содир бўлгани қайд этилди. Юзага келган ҳолатни олдини олиш мақсадида шифокорлар хулосасига таянган ҳолда суд томонидан ота ва боланинг кўришиш ишини вақтинча тўхтатиш таклифи билдирилган.

Ушбу ҳолат агентликнинг вилоят бошқармаси томонидан назоратга олинган. Юзага келган вазият юзасидан комплекс ўрганишлар давом эттирилмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Шуҳрат Абдураҳмонов:

“Вилоятнинг ҳокими - вилоятнинг отаси дегани”

Читать полностью…

davletovuz

texnomart'да 1 мартдан 10 мартгача 8 март чегирмалари!
📞 712099944

🌐 texnomart.uz | @texnomart | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

"Ўзбекнефтгаз" АЁҚШлари эгаси ўзгарибди

Ҳозирда "UNG Petro" МЧЖнинг 100% улуши ягона таъсисчи - Камилов Данияр Абдулазизович эгалигидаги "PETROLEUM TECHNOLOGY GROUP" МЧЖга ўтказилган.

Д.Камилов Давлат хавфсизлик хизматининг собиқ биносини сотиб олган “METROPOL GROUP” МЧЖнинг ҳам ягона таъсисчиси ҳисобланади.

Давлат активларини бошқариш агентлиги 2023 йил май ойида 78 та “заправка”га эга бўлган UNG Petro МЧЖ хусусийлаштирилишини эълон қилган эди.

Читать полностью…

davletovuz

Йиллар давомида ўзбекистонлик муҳожирлар деганда ўзимизнинг ҳам кўз олдимизга чет элда тирикчилик учун қора ишларни бажаришга мажбур бўлган, жисмоний меҳнатда эзилиб келаётган одамлар келар эди. Uzbekistan’s Club жамоаси эса “Ўзбекистонлик” лойиҳасини йўлга қўйиш орқали мана шу тасаввурлар бир мунча ўзгаришига туртки бериб келмоқда.

Илк сонлариданоқ кўплаб ижобий фикрларни олган ва қисқа вақт ичида оммалашиб улгурган “Ўзбекистонлик” лойиҳаси хорижда яшаётган, ўқиётган, йирик компанияларда ишлаётган ўзбеклар ҳаётини ёритиш орқали дунё майдонида ўзбек миллати ҳақидаги қолипланиб қолаётган айрим фикрлар ўзгаришига ҳисса қўшмоқда.

Ҳозирда лойиҳанинг АҚШ мавсуми бошланган бўлиб, у ерда яшаб фаолият юритаётган, ҳаёт қийинчиликларини енгиб муваффақиятга эришган ўзбеклар ва нуфузли университетларда таълим олаётган талабалар ҳаёти ва тажрибалари ёритиб берилади.

“Ўзбекистонлик” бренди остидаги барча премьераларни энди My5, UzReport TV, Zoʻr TV, Sevimli TV, Milliy TV, Renessans TV, Ёшлар ва Маҳалла телеканалларида томоша қилиш мумкин.

Читать полностью…

davletovuz

Хоразмга кириш учун янги виза тури жорий қилинади

Сайёҳларга бир йил давомида чекловсиз Хоразмга кириш учун “Ўзбекистон – менинг иккинчи уйим” виза тизими жорий қилинади - президент

Читать полностью…

davletovuz

Сингапур менежментни ривожлантириш институтида ҳам HBS академияси курслари ташкил этилади

Айтишларича, учрашувда Сингапур менежментни ривожлантириш институтида ҳам HBS академияси курсларини ташкил этиш ва ўзаро ҳамкорлик бўйича келишувлар бўлган.

Маълумот учун, HBS компанияси Дубайда ташкил этилган. Компания 4 йилдан буён акция ва крипто шуғулланиб келади. Фаолияти асосан молия дунёси, ундаги фонд ва крипто бозори каби йўналишларни қамраб олади.

ТСМРИ да ташкил этиладиган курсларга ёзилиш учун: +998914818888

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Хоразм ва Қорақалпоғистонни бир-бирига боғлайдиган янги кўприк ҳақида

Читать полностью…

davletovuz

Фарғона ва Андижон вилоятларида 3,5 магнитудали зилзила кузатилди. Эпицентр — Қува тумани.

Бошқа ҳудудларда сезилиш кучи:

➖Қува туманида 3 балл,
➖Марҳамат туманида 2 балл,
➖Қувасой шаҳрида 2 балл,
➖Тошлоқ туманида 2 балл,
➖Асака туманида 2 балл,
➖Шаҳрихон туманида 2 балл,
➖Фарғона шаҳрида 2 балл.

Читать полностью…

davletovuz

Жиззах вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари Акром Раҳмонқулов очиққа чиққан - Kun

Читать полностью…

davletovuz

2023 йилда 9 минг 839 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилиб, 2 минг 282 нафар фуқаро ҳалок бўлган.

Шу жумладан, 1 минг 568 нафар бола жароҳатланган, 263 бола ҳаётдан кўз юмган - сенат

Читать полностью…

davletovuz

Исроил Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиб киришини маъқуллади.

Тегишли ҳужжатни Исроил иқтисодиёт вазири Нир Баркат ва Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Ходжаев имзолади.

Маълумот учун, ЖСТга аъзо бўлиш учун аъзо-давлатларнинг розилиги керак.

Читать полностью…

davletovuz

Жорий йилнинг 18 апрелидан Тошкент - Прага (Чехия) йўналишида доимий авиақатновлар йўлга қўйилади. Парвозлар Qanot Sharq авиакомпанияси томонидан ҳафтанинг пайшанба куни амалга оширилади.

Читать полностью…

davletovuz

Тошкент шаҳар ҳокими «в.б.»нинг сўзларига кўра, пойтахтда тахминан 500 гектардан ортиқ ерларда кўп йиллар олдин қурилган, бугунги кунда талабга жавоб бермайдиган ва хавфсизлик жиҳатдан риски катта уйлар бор. Уйлар реновацияга тушади, яъни бузилиб, уларнинг ўрнига янги кўп қаватли уйлар қурилади.

«Албатта, давлат бизнесга шароит яратиб бергани учун хусусий сектор уларни [уйларни] бемалол кўчиради, у ерда зўр, чиройли қурилиш объектларини барпо этади», – деди Шавкат Умрзоқов.

Читать полностью…

davletovuz

🏦 MKBANK янги иш ўрни яратган тадбиркорлар учун имтиёзли ставкаларда кредит ажратмоқда

Банк томонидан тадбиркорлик субъектларига кредит учун махсус имтиёзлар тақдим этилмоқда. Бунда, кредит фоизи:

➖ 5 тадан 10 тагача ишчи ўрни – 1 фоиз;
➖ 10 тадан 20 тагача ишчи ўрни – 1,5 фоиз;
➖ 20 ва ундан кўп ишчи ўрни – 2 фоизга пасайтириб берилади.

Кредит миллий валютада ажратилади.

☎️ Батафсил маълумот — 1285 рақамида.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

“Чиноз нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ ҳам хусусийлаштирилган. Харидор эса яқинда UNG Petro АЁҚШларини харид қилган Petroleum Technology Group МЧЖ. Мазкур компания Камилов Данияр Абдулазизовичга тааллуқлидир.

2016 йилда ишга туширилган Чиноз нефтни қайта ишлаш заводи 2022 йилда сотувга чиқарилган эди. 2023 йил бошида харидорлардан таклифлар қабул қилинган, бу жараён озгина чўзилган ҳам.

Давлат активларини бошқариш агентлиги хусусийлаштиришнинг кейинги тақдири ҳақида бошқа ахборот тақдим этмаган.

Читать полностью…

davletovuz

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Ҳеник автомобилга ўтирганда, хавфсизлик камаридан фойдаланиш ЙТҲда йўловчилар ҳаётини сақлаб олишда муҳим эканлигини эслатмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистонда ота-оналарга болаларни тарбиялашда жисмоний жазо қўллаш тақиқланиши мумкин.

Бу ҳақда болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган қонун лойиҳасида кўзда тутилмоқда. Қонун лойиҳасида болаларни зўравонликдан ҳимоя қилишда ота-оналарнинг иштироки ва уларнинг мажбуриятлари белгилаб қўйилмоқда.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёевага кўра, қонуннинг жорий қилиниши профилактика ҳамда зўравонлик қурбонларига комплекс ёрдам кўрсатиш тизимини яратишга ёрдам беради.

Жумладан, ота-оналар болаларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиши, уларга ғамхўрлик кўрсатиши ҳамда зарарли таъсир кўрсатувчи ахборотдан ҳимоя қилиши шартлиги, болаларни тарбиялашда уларни жисмоний жазолаш тақиқланиши назарда тутилмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Доллар курси кўтарилишда давом этмоқда

Душанба – 4 март санасидан бошлаб АҚШ долларнинг расмий курси 12 514,45 сўм (+17,65 сўм) этиб белгиланди.

Читать полностью…

davletovuz

🔹Туронбанк “Бизнесга биринчи қадам” кредитини таклиф этмоқда!

➖Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар тадбиркорлигига 5 миллион сўмгача ажратилади.

➖Ҳеч қандай бошланғич тўлов ва гаровларсиз 12 ойгача бўлган муддатга.

➖Шунингдек, Туронбанк бизнесни янада ривожлантириш учун 300 млн. сўмгача микрокредит ҳам бермоқда.

➖Шартлар бўйича батафсил маълумот видеода ва www.turonbank.uz сайтида.

➖Боғланиш учун 1220 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг!

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Бухоро шаҳар, Алпомиш кўчасида жойлашган автомобил эҳтиёт қисмлари дўкони ертўласида газ портлаган. Бир нафар фуқаро олган тан жароҳатлари билан воқеа жойида ҳалок бўлган. Яна бир киши шифохонага ётқизилган.

Читать полностью…

davletovuz

Пойтахтда юк машиналари ҳаракати бугундан чекланди

Бугундан бошлаб Тошкент шаҳрида юк автомобилларининг тиғиз вақтларда (соат 07:00дан 10:00гача ва кечки пайт 17:00дан 21:00гача) ҳаракатланиши чекланди. Машиналар Тошкент ҳалқа йўли бўйлаб ҳаракатланмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Наврўз байрами муносабати билан Uzbekistan Airways 21-24 март кунлари амалга ошириладиган маҳаллий авиақатновлар учун 30 фоизлик чегирма эълон қилди.

Читать полностью…

davletovuz

Олий суд Акром Раҳмонқулов ҳозирда Тошкент вилоятидаги манзил колонияда жазо ўтаётганини маълум қилди.

Читать полностью…

davletovuz

Шавкат Мирзиёев Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистоннинг Амударё туманига ташриф буюради.

Читать полностью…

davletovuz

Asakabank'дан акция: Чемпионлар Лигаси финалига иккита чипта, шунингдек, бепул парвоз ва Лондонда истиқомат қилиш имконияти!

Asakabank «350 минг сўм эвазига УЕФА Чемпионлар Лигаси финалига» Акцияси бошланганини эълон қилди! Акцияда банкнинг Mastercard карта эгалари иштирок этади.

Акция шартлари:
Asakabank Mastercard карталаридан бирининг эгаси бўлишингиз лозим.
Ушбу картадан 350 000 сўм ёки $30 харид эвазига ютиш учун 1 имкониятга эга бўласиз.
Харидлар қанча кўп бўлса, ғалаба қозониш имконияти шунчалик юқори бўлади!

Акция ғолиби Чемпионлар лигаси финалига иккита чипта, шунингдек, бепул парвоз ва Лондонда истиқомат қилиш имкониятига мушарраф бўлади.

Акция 31 мартгача давом этади. Ғолиблар 8апрел куни эълон қилинади!

Асакабанкнинг исталган филиалида ёки мобил илова орқали Mastercard картага буюртма беринг ва картангиз атиги икки кун ичида сизга етказиб берилади!

Кўпроқ маълумотга эга бўлиш учун каналга уланинг: @pressa_asakabank

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Teletimes International халқаро нашри Ucell компанияси фаолиятини эътироф этди

Мақолада Ucell компанияси сўнги 2 йил ичида тармоқни модернизация қилиш ва кадрлар тайёрлашга 247,8 миллион доллар сармоя киритгани, шунингдек, Huawei билан ҳамкорликда мамлакатнинг турли ҳудудларида алоқа сифатини яхшилаш мақсадида 5G тармоғини ривожлантириш учун ҳамкорлик лойиҳаларини амалга оширгани алоҳида ёритиб ўтилган.

5G алоқаси Ucell томонидан 2019 йилда синовдан ўтказила бошланган ва дастлаб Tashkent City ҳудудида ишга туширилган. Ҳозирда эса 5 авлод уяли алоқаси мамлакат бўйлаб тарқатилмоқда.

Халқаро нашр Ўзбекистон Республикаси Рақамли Технологиялар Вазирлиги томонидан "Рақамли Ўзбекистон — 2030" стратегияси асосида бошқа алоқа компаниялари қатори COSCOM МЧЖ (Ucell) га ҳам белгилаб қўйилган муҳим вазифалар бунда муҳим ўрин тутганини таъкидлаб ўтди.

Батафсил

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Иккинчи смартфон – Ucellдан совға

Фақат Ucellдан алоқа тўплами билан Infinix Hot 40 смартфони харидида сиз СОВҒАГА Infinix Smart 7 HD смартфонини ва 1 ойга бепул «Доимий 40» тарифини қўлга киритасиз!

Шошилинг, совға тўпламларининг сони чекланган!

Тўплам:
3 ойга ««Doimiy 55» тарифи (Infinix Hot 40 8/256 смартфонига),
1 ойга «Doimiy 40» тарифи (Infinix Smart 7 HD смартфонига).

Акция фақат смартфонни хизматлар тўплами билан бир вақтда сотиб олишда амал қилади.

Тафсилотлар Ucell сотув офисларида ёки сайтда: www.ucell.uz/3kzb

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Тошкентда халқаро Ўзбекистон-Хитой конференцияси ўтказилмоқда

«Ўзбекистон ва Хитой: икки давлат халқлари фаровонлиги йўлида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш» мавзусида халқаро конференция Марказий Осиё халқаро институти томонидан Хитойнинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан ҳамкорликда ўтказилмоқда.

АҚШдаги собиқ элчимиз Жавлон Вахобов институт раҳбари бўлганидан сўнг илк бор ўтказилаётган бу каби йирик масштабдаги тадбирда 23-25 январ кунлари бўлиб ўтган Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга давлат ташрифи ва Хитой раиси Си Цзиньпин билан музокаралари натижалари муҳокама қилинади. Форум бутун минтақа учун ижобий ўзгаришларга, ҳамкорлик ва барқарор ўсишга хизмат қилади.

Читать полностью…

davletovuz

Ижтимоий тармоқларда “Метан газ қуйиш шохобчасида навбат талашиб катта жанжал бўлгани айтилмоқда” изоҳи билан видео хабарлар тарқалмоқда.

Аниқланишича, мазкур ҳолат кеча 26 февраль куни Юқори Чирчиқ тумани ҳудудида жойлашган метан газ қуйиш шохобчасида содир бўлган.

Дастлабки маълумотга кўра, вафот этган фуқаролар йўқ.

Ҳолат бўйича Жиноят кодекси 277-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган ва ҳозирда тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Читать полностью…
Подписаться на канал