davletovuz | Неотсортированное

Telegram-канал davletovuz - davletovuz

80666

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklamabot

Подписаться на канал

davletovuz

Янгиҳаёт саноат зонасида контрабанда маҳсулотларини йўқ қилиш тадбирида 110 минг қути сигарета ёқиб юборилибди.

Айтилишича, ўтган йилда мамалакат ҳудудига ноқонуний йўллар билан олиб кирилган тамаки маҳсулотлари ҳажми 2022 йилга нисбатан ошган.

Жумладан, 2023 йилда ноқонуний сигареталарнинг Ўзбекистон бозоридаги ўртача улуши 2,4 млрд дона, фоизда ҳисоблаганда 22,4 фоиз ташкил этган.

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистонда йилига икки ва ундан ортиқ автомобиль сотган жисмоний шахслар солиққа тортилиши мумкин.

Читать полностью…

davletovuz

Истаган вақтингизда исталган халқаро карталарингизни Ipak Yo'li Banki’нинг банкоматларида тўлдиришингиз мумкин

Ўзбекистон Республикаси исталган банкида чиқарилган халқаро Visa ва Mastercard карталарини тўлдириш учун эндиликда банк филиалига боришингиз шарт эмас. Шунчаки ўзингизга яқин бўлган Ipak Yo'li Banki'нинг банкоматларига ташриф буюринг ва карталарингизни қийинчиликсиз тўлдиринг.

Бундан ташқари Ipak Yo’li Mobile иловасида ўзингиз учун индивидуал дизайнга эга карта буюртма қилишингиз ҳам мумкин.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистонда нақд пулдан фойдаланишни қисқартириш ва бир қатор товарлар улгуржи савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштирилмоқда. 1 апрелдан бошлаб қуйидаги ташкилотларни электрон тўлов тизимларига мажбурий тартибда улаш орқали нақдсиз тўлов тизимига ўтказиш таклиф этилмоқда:

➖аҳолига хизмат кўрсатувчи бюджет ташкилотлари;
➖нефть ва газ маҳсулотлари реализация қилувчи юридик шахслар;
➖мулкни ижарага бериш билан шуғулланувчи юридик шахслар;
➖уй-жойларни жисмоний шахсларга сотувчи қурилиш ташкилотлари. Хонадонлар учун тўловларни нақдсиз шаклда электрон ҳисоб-фактура орқали амалга ошириш режалаштирилмоқда.

Бундан ташқари, Ўзбекистонда чакана ва улгуржи савдонинг янги қоидаларини тасдиқлаш режалаштирилмоқда.

1 апрелдан бошлаб нақд пулга сотиб олинган товарларни Солиқ қўмитасининг E-Ombor (E-Aktiv) тизими орқали кирим қилишни жорий этиш таклиф этилмоқда.

Шунингдек, нақд пулда тўловларни амалга ошириш учун 100 миллион сўм (БҲМнинг 300 баравари) чегаравий миқдорни белгилаш режалаштирилган.

Қурилиш учун ёғоч, металл (тунука, арматура, алюмин профиллар), автомобиль шиналари ва шакар улгуржи савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштирилмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Солиқ тўлаш қанчалик муҳимлиги оддий мисол тариқасида кўрсатиб берилган ролик.

Читать полностью…

davletovuz

Мамлакатга кириб келган совуқ ҳаво оқими таъсири жорий ҳафтада ҳам сақланиб қолади - Ўзгидромет

Читать полностью…

davletovuz

Самарқанд вилояти Қўшработ тумани

17.02.2024
18.02.2024

Расмлар канал ўқувчиси томонидан юборилган.

Читать полностью…

davletovuz

Бухоро вилоятида 18 февраль куни соат 06.00дан бошлаб барча автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолияти вақтинча тўхтатилади - ҳокимлик

Читать полностью…

davletovuz

Россиялик мухолиф сиёсатчи Алексей Навальний қамоқхонада вафот этгани ҳақида хабар тарқалмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг «яшил энергетика секцияси»да илк бор «яшил энергия» сертификатлари сотила бошлади

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ биржа савдоларида мазкур сертификатларнинг сотувчиси сифатида иштирок этмоқда. Бир дона «яшил энергия» сертификати қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда 1000 кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилганлигини тасдиқлайди. Ўтказилган биржа савдолари натижаларига кўра биржа орқали 26,7 млн сўмлик дастлабки 2000 та сертификатлар сотилди. Сертификат бўйича биржада шаклланган дастлабки биржа котировкаси бир дона сертификат учун 13360,0 сўмни ташкил қилди.

Батафсил | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Қирғизистон президенти Садир Жапаров активларни ихтиёрий легаллаштириш қонуни доирасида бошқанинг номида бўлган қарийб 20 млн долларлик мулкларини, аниқроғи кўчмас мулкларини ўз номига расмийлаштирган. Қонун билан иқтисодий амнистия 2024 йилнинг 1 июлига амал қилади.

Читать полностью…

davletovuz

Қурилишга мораторий керак

Шаҳарда қурилишларга мораторий жорий қилиш масаласи қуруқ гап бўлиб қолар экан, пойтахт инфратузилмаси зўриқишда давом этаверади, экология эса ортга қайтмас бўлиб ёмонлашаверади. Қуруқ гапдан амалий ишларга, минбардаги сўзлар, лойиҳалардаги чора-тадбирлар қатъий ҳужжатга айланадиган вақт аллақачон келган.

Читать полностью…

davletovuz

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раҳбарияти ва ходимлари томонидан 2023 йилда олинган совғалар реестри

Читать полностью…

davletovuz

Asakabank йиллик 24% ставкада "Максимал фойда" омонатини таклиф этмоқда

Банкнинг қулай шартлардаги омонати билан жамғармаларингизни кундан кунга оширинг!

Омонат шартлари:
Йиллик фоизи-22% (мобил илова орқали йиллик 24% ставкада)
Муддати-24 ойгача
Ариза қолдириш

📱Иловани юклаб олиш: App Store/Google Play

☎️Батафсил маълумот учун 1152 қисқа рақамига қўнғроқ қилишингиз мумкин.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Ёзишларича, Бухоро вилоятида ўтказилган тезкор тадбирида Когон туман прокурори ушланган. У 90 минг АҚШ долларилик пора эвазига қидирувда бўлган шахсга қўлланилган қамоқ эҳтиёт чорасини бекор қилиш ва жиноят иши бўйича енгиллик қилиб беришни ваъда қилган.

Читать полностью…

davletovuz

Хамдамов Улуғбек Аслонович Бухоро вилояти прокурори лавозимига тайинланди.

У.Хамдамов тайинловга қадар Фарғона вилояти Қўқон шаҳар прокурори лавозимида ишлаган.

Читать полностью…

davletovuz

«Мени ҳам ҳаяжон босадиган пайтлар бўларкан» – давлат раҳбарининг андижонлик ёшлар билан суҳбатидан видеолавҳа

"Ибрат фарзандлари" лойиҳаси доирасида камида 1 млн нафар ёшларга хорижий тиллар бепул ўргатилмоқда. Лойиҳа доирасидаги бепул дарсларни ibratfarzandlari">бу ердан кузатиш мумкин.

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистонда “ижтимоий карта” жорий қилинади

1 октябрдан аҳолига кўрсатиладиган барча ижтимоий ёрдамларни “ижтимоий карта” орқали молиялаштиришни жорий этилади.

Бунда, энг аввало, “Саховат ва кўмак”, “Аёллар”, “Ёшлар” дафтарлари жамғармалари, кейинчалик босқичма-босқич 74 турдаги ижтимоий нафақа ва ёрдамлар ўтказилади.

Ушбу карта орқали транспорт ва коммунал соҳалардаги имтиёзлардан ҳам фойдаланиш мумкин бўлади.

Читать полностью…

davletovuz

Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов

Читать полностью…

davletovuz

Метан "заправкалар" фаолиятига қўйилган чеклов бугун ҳам давом этади - Энергетика вазирлиги

Читать полностью…

davletovuz

Энди Сингапур менежментни ривожлантириш институтида ҳам ACCA ва IELTS (British Council томонидан ташкил этиладиган) имтиҳонлари ўтказилади

Жорий йилнинг 16 феврал куни Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтида ТСМРИ (Сингапур менежментни ривожлантириш институти) ва "British Council" ўртасида ҳамкорлик ва ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Ҳамкорлик меморандуми таълим сифатини оширишда ҳамда ёшларни етук кадр қилиб етиштиришда муҳим омил эканлиги, келгусида ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга замин яратиши маълум қилинди.

ТСМРИ ректори доктор Илҳом Маматқулов ва "British Council"нинг Ўзбекистондаги директори Денис Уэддингхем бошчилигида бўлиб ўтган учрашувда ТСМРИ расмий равишда IELTS рўйхатга олиш маркази ҳамда ACCA ва IELTS тест ҳамкорига айланди. Бу эса ўз навбатида институт талабалари ва ходимлари учун бир қатор имтиёзларни тақдим этади. Шунингдек, 2024 йилнинг баҳоридан бошлаб ТСМРИ кампусида ACCA ва IELTS имтиҳонларини ўтказилишига келишилди.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Барча метан "заправкалар" фаолиятига чекловлар киритилмоқда

Республикадаги барча автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) фаолиятига қисқа муддатли чекловлар киритилмоқда — Энергетика вазирлиги

Читать полностью…

davletovuz

Айни дамларда - Тошкент

Читать полностью…

davletovuz

Президент пора билан қўлга тушган Когон тумани прокурори иши ҳақида

Читать полностью…

davletovuz

Лола Каримова-Тиллаевага тааллуқли компания Калифорниянинг Беверли Ҳиллз ҳудудида жойлашган қасрни қарийб 36 млн долларга сотибди. The Wall Street Journal нашрининг ёзишича, ушбу ҳашаматли сарой 2013 йилда 32,75 млн долларга харид қилинган.

Читать полностью…

davletovuz

Учтепа тумани, 11-кварталда ҳам "точечний" қурилиш кетяпти, шу ҳудудда яшовчи аҳоли бундан норози, 2018 йилда ҳам қурилиш қилишга бир уриниш бўлганини айтишяпти.

Бу гал ноилож судга мурожаат қилдик, дейишмоқда. Суд ажримага кўра, иш мазмунан кўрилгунча тўхтатиб турилиши керак. Аммо қурилиш ишлари ҳали ҳам давом этаётганидан норози бўлишмоқда.

"Қурилишга берилган рухсатнома ўрганиб чиқилганда, бир қанча қонун ҳужжатлари бузилгани маълум бўлди. ОАВ вакилларининг ёрдамига муҳтожмиз. Чунки ҳудуддаги прокурор ҳам, ИИБ вакили ҳам ҳаракатсизлик қиляпти. Ягона умидимиз одил Суддан", дейди мурожаатчи.

Видео ва ҳужжатлар канал ўқувчиси томонидан тақдим қилинган.

Яккасаройликлар ҳам норози.

Читать полностью…

davletovuz

Ҳавонинг кескин совиши ортидан яқин орада “метан заправка”лар иш жадвалига ўзгартиришлар киритилиши мумкин, ҳайдовчилардан автомобилларини ёнилғи билан тўлдириб олиш сўралмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Бугун Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига ташриф буюради.

Читать полностью…

davletovuz

Ниязимбетов Валижон Батирбаевич Элликқалъа тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бунга қадар Тўрткўл тумани ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида самарали фаолият юритиб келган.

Бозорбоев Жамшид Рафиқжон ўғли Хўжаобод тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар Андижон вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Читать полностью…

davletovuz

Ҳайдаров Муҳаммад Абдуҳакимович Учқўрғон тумани ҳокими лавозимига тайинланди. У ҳозирга қадар Наманган туманидаги "Олахамак"  МФЙда ҳоким ёрдамчиси сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

Расулов Отавуллохон Абдулаҳадович Олтинкўл тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар Андижон вилоят камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари - маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Читать полностью…
Подписаться на канал