davletovuz | Неотсортированное

Telegram-канал davletovuz - davletovuz

80666

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklamabot

Подписаться на канал

davletovuz

Paynet тўлов хизматини бошқарувчи Uzpaynet компанияси таъсисчиси ўзгарди. Давлат активларини бошқариш агентлиги балансидаги 100 фоиз давлат улуши New Industrial Technologies`га ўтказилди. Давактив хусусийлаштириш жараёни бўйича яна расмий хабар бермади.

New Industrial Technologies МЧЖ 2019 йил апрель ойида давлат рўйхатидан ўтган бўлиб, 273,56 млрд сўм устав капиталига эга. Компаниянинг 60 фоиз улуши чет эл фуқароси ҳисобланган Алекс Лига тегишли (июнь ойида у ягона таъсисчи бўлган). 40 фоиз улуш Мустафа Абдураҳмоновга тегишли бўлиб, у айни вақтда Asia Alliance Bank`нинг мажоритар акциядори саналган Asia Alliance Group`нинг ҳам 77,6 фоиз улушига эгалик қилади.

Читать полностью…

davletovuz

Россиянинг Иваново шаҳрида Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг савдо уйи очилди. Эндиликда ўзбекистонлик тадбиркорлар ўз маҳсулотларини Ивановода ҳам сотишлари мумкин бўлади. Савдо уйи икки мамлакат ўртасида ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ва саноат кооперациясини яхшилашга хизмат қилиши кутилмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Нью-Йоркда бўлиб ўтган БМТнинг Иқтисодий ва ижтимоий кенгаши Ёшлар форуми ва унинг доирасидаги тадбирларда Ўзбекистон ёшлари делегацияси ҳам иштирок этиб, Ёшлар ишлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Дилноза Каттаханова нутқ сўзлабди.

Читать полностью…

davletovuz

Ошпаз Кэмерон

Gazeta.uz

Читать полностью…

davletovuz

Фото ва видео-радар маълумотлари 48 соат ичида юборилмаган бўлса, ҳайдовчи жаримага тортилмайди

Йўлларда фото ва видеорадар орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилишига оид маълумотлар жарима солиш тўғрисида қарор чиқаришга ваколатли бўлган мансабдор шахсга 48 соат ичида юборилмаган бўлса, ишни кўриб чиқиш тугатилади - қонун лойиҳаси.

Читать полностью…

davletovuz

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонда цемент-бетон қопламали ички йўлларни қуриш учун 240 млн доллар миқдорида имтиёзли қарз ажратади. 25 йилга берилаётган ушбу маблағлар ҳисобидан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 840 км ички йўллар барпо этилади.

Читать полностью…

davletovuz

Президент матбуот хизмати қорақалпоқ тилида ҳам контент тайёрлашни йўлга қўйибди.

Читать полностью…

davletovuz

Долларнинг расмий курси 12700 сўмдан ошди

23 апрелдан АҚШ долларнинг расмий курси 12 711 сўм (+21 сўм) этиб белгиланди.

Йил бошидан бери курс қарийб 360 сўмга кўтарилди.

Читать полностью…

davletovuz

Халқ банки якка тартибдаги тадбиркорлар учун қулай таклиф билан чиқди

Эндиликда:
• ЯТТларга дебет айланма ва нақд пул чиқими учун банк тарифи бепул бўлади*.
• ЯТТлар учун амалдаги кредит фоизлари*:
— 2 нафар қўшимча ишчи ўрни яратилса, 2% бандга 
— 3 ва ундан ортиқ қўшимча ишчи ўрни учун 4% бандга камайтирилади;
— корпоратив карталар бепул расмийлаштирилади.

Батафсил

Читать полностью…

davletovuz

Шавкат Мирзиёев 2024 йил 22 апрелдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди.

Читать полностью…

davletovuz

Энергетика ислоҳоти ҳақида 4-5 йилдан гапириб келинади, неча марта тўхтатилди, неча марта истиснолар қилинди.

Нарх-наводаги ўзгаришлар ҳаммага таъсир кўрсатади. Ҳамма унинг бадалини тўлаши керак бўлади. Модомики нарх-наво орқали вазиятни ўнглаш ҳақида бонг урилаётган экан, жамият бир консенсусда бўлиши, яъни ҳеч кимга осон бўлмаслигини қабул қилиш лозим.

Аҳоли, айниқса, бизнес буёғига имтиёз эмас, кафолатланган таъминот сўраши, тизимни коррупциядан тозалашни талаб қилиши ўринли бўлади. Ёқимсиз нарсани чўзишга, истиснолар қилишга уринмаган яхши.

Читать полностью…

davletovuz

Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифига оид Эмомали Раҳмон матбуот хизмати эълон қилган видео.

Қўшиқни Озодбек Назарбеков куйламоқда.

Ўзи умуман, Шавкат Мирзиёвнинг Тожикистонга ташрифи расмий Душанбе учун рамзий аҳамиятга эга эди. Чунки Россиядаги теракт, ундан сўнг Туркия томонидан виза режими бекор қилиниши Тожикистон сиёсий элитаси учун оғир кечаётган эди. Бир ҳафта бурун Арқадағ, куни кеча Шавкат Мирзиёевнинг ташрифи Эмомали Раҳмонга руҳий далда бўлди, дейиш мумкин.

Концерт тўлиқ

Читать полностью…

davletovuz

Фақат шу дам олиш кунларида барча турларга 10% гача чегирма берамиз!

️✈️ Locas Tour билан ҳамёнбоп нархларда унутилмас саёҳатга отланинг. Узоқ кутилган сафарга ҳамёнбоп нархларда учиш имкониятини бой берманг.

🔥 Шошилинг, чегирма фақат шу ҳафта охири — 20 ва 21 апрел кунлари амал қилади!


787777377 | Telegram: @LocasTourbot

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Дарвоқе, Ғафур Ғулом парки ҳам халққа қайтарилгани йўқ, у бошдан-охир тадбиркорга пул келтирадиган тижорат масканига, тўлақонли темир-терсак, пластик буюмлар уясига айланган. Ҳар бир қаричида пул келтирадиган матоҳлар ўрнатилган. Халқ ҳатто у ердаги дарахтлар соясидан ҳам қарийб мосуво бўлиб улгурган. Халққа тўртта-бешта скамейка, 300-400 метр пиёда юришдан бошқа бепул ҳеч нарса қолмаган.

Читать полностью…

davletovuz

InfinBANK энди пойтахт марказида

Куни кеча InfinBANK'нинг Тошкент марказидаги янги офисининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Банкнинг ўз концепцияси ва мақсадларига монанд лойиҳалаштирилган бино эскича кабинет тизимидан воз кечди. Энди ходимлар Open Space услубида эркин мулоқот, қулайлик ва очиқликни таъминловчи замонавий иш ҳудудида хизмат кўрсатишади.

Бундан ташқари, 6 қаватли бу бино операцион марказ, кутиш зали, мажлислар зали ва ресторанни ўз ичига олади.

InfinBANK мижозлар учун нафақат янги офисни, балки кўпроқ имкониятлар, юридик шахсларга янги хизмат турлари, депозит ва кредитлар учун қулай шартларни ҳам тақдим қилишни режалаштираётганини маълум қилди.

Янги офис Мустақиллик 17 Б манзилида жойлашган. Иш фаолияти эса 22 апрелдан бошланади.
Реклама

Читать полностью…

davletovuz

🎓Тошкент шаҳридаги Амити университетида 2024-2025 ўқув йили учун қабул бошланди!

Грант асосида хорижий университет талабаси бўлинг

Имтиҳон санаси: 16 май
Шошилинг, жойлар чекланган

📌 IELTS 5.5+ сертификати ёки ички инглиз тили имтиҳонини топширинг

🔗 RO'YXATDAN O'TING

☎️ +998712079006
📞 @amity_manager

💬 Telegram 📱Facebook 📱Instagram 📺AmityUniversityTashkent">Youtube | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Чорраҳа ичида сариқ рангли чизиқ билан чизилган тўртбурчак нимани англатади?

Тошкент шаҳрида тирбандликнинг олдини олиш мақсадида янги йўл тартиби амалиётда қўллана бошланди.

Читать полностью…

davletovuz

Ички ишлар вазири ўринбосари Бекмурод Абдуллаевнинг тушунтириш беришича, радарлар орқали қайд этилган қоидабузарликлар 48 соат ичида жарима ҳақида қарор ёзадиган ваколатли органга, яъни ЙПХ марказига юборилади. Ваколатли орган жарима солиш ҳақидаги қарорни 15 кундан кечиктирмай чиқариши керак. Ана шундагина ҳайдовчи жаримага тортилмаслиги белгиланмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Муҳрим тўғри ёзмоқда. “Давлат олдида “Дўстлик” (эски Бобур) паркини инвесторга бериш ва бермасликдан ташқари учинчи йўл – уни худди Экопарк каби аттракционларсиз, Япон боғи каби шовқин-суронсиз, сокин хиёбонга, эҳтимол, улардан-да яхшироқ жамоат маконига айлантириш имкони бор. Кўз-кўз қиларли хизмат кўрсатганларга мошинаю уй совға қилишга қурби етадиган давлат ўзининг халқ хизматкори функциясини эслаб, миллатга камтарона хизмат кўрсатаётганларга мошина ёки уй эмас, ҳеч бўлмаса парк совға қилиши шарт... “Дўстлик” боғи инвесторга эмас, халққа берилиши керак”.

P.S.: Абдулла Қодирий парки ҳам асл эгаси - халққа қайтариб берилиши керак.

Читать полностью…

davletovuz

Тошкент шаҳар ҳокими қарори билан пойтахтда гул кўчатларини харид қилиш ва экиш учун қарийб 8 млрд сўм ажратилибди.

Маблағларнинг 2 млрд 720 млн сўми туманларга берилади, қолгани марказий майдонлар, ҳукумат объектлари ҳамда ирригация хўжалиги бошқармалари ўртасида (расмда) тақсимланади.

Читать полностью…

davletovuz

Ucell абонентлари сизнинг хизматларингиз, акцияларингиз ва маҳсулотларингиз ҳақида хабардор бўлишини истайсизми?

"Промо" тижорат SMS юбориш хизмати ёрдамида Компания абонентлари сизнинг барча маркетинг фаолиятингиз ҳақида хабардор бўлади.

Батафсил | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Телеграмда «Пик Скартариса» тахаллуси билан фаолият олиб борадиган Тимурмалик Элмуродов ўзбек тилида ҳам канал очибди: @beshtorr

Канални тавсия қиламиз, унда Ўзбекистондаги бизнес ҳақида постлар бериб борилади, таҳлиллари қизиқ, сифатли контент.

Читать полностью…

davletovuz

Дамас модели учун аввалги контрактациядан чиқарилган ҳажмлар яна қайта тақдим этилади.

23 апрель куни соат 10:00 да мазкур ҳажм учун онлайн контрактация очилади — UzAutoMotors

Читать полностью…

davletovuz

Буюк Британия ташқи ишлар вазири, лорд Дэвид Кэмерон Марказий Осиё давлатлари ва Мўғулистонга ташриф буюрмоқда. У, жумладан, Ўзбекистонга ҳам келиши кутилмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Тошкент шаҳрида бўш ер излаб...

Ҳужжат

Читать полностью…

davletovuz

Тошкентдаги бош саноат кўргазмаси бошланишидан тўрт кун олдин

- 22–24 апрел кунлари
📍 Миллий кўргазмалар мажмуаси«Ўзекспомарказ », Тошкент, Ўзбекистон

«INNОPRОМ.Markaziy Osiyo» — Марказий Осиё минтақасида савдо-саноат ҳамкорлигининг энг муҳим воқеаси. Тадбирда Ўзбекистон, Россия, Белорус, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Туркманистоннинг давлат ҳокимияти органлари, йирик компаниялари ва кичик ва ўрта бизнеснинг кўплаб вакиллари иштирок этмоқдалар.

Сайтда рўйхатдан ўтганингиздан сўнг кўргазмага бепул киришингиз мумкин.

✔️ 10 000 ошиқроқ ташриф этувчилар
✔️ алоқалар биржаси
✔️ тиғ из ишчи дастури
✔️ технологик турлар

Компаниялар ва ҳокимият органларининг раҳбарлари Марказий Осиёнинг жадал ривожланаётган иқтисодиёти учун энг долзарб мавзуларни муҳокама қиладилар: минтақалараро ҳамкорлик, «соф » энергетика, ишлаб чиқаришни рақамлаштириш, саноат инфратузилмасини ривожлантириш, экологик тоза транспорт ва бошқалар.

ИННОПРОМнинг барча янгиликлари ҳақида биринчи бўлиб билиш учун
каналимизга аъзо бўлинг.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Сирдарё, Сурхондарё вилоятлари ва Қарши шаҳрида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш, олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун ягона тўлов тарифлари оширилди.

Читать полностью…

davletovuz

Қозоғистонда юз берган сув тошқинлари оқибатида зарар кўрган аҳолига инсонпарварлик ёрдами юборилди.

Инсонпарварлик ёрдами юкини Президент маслаҳатчиси Т.Худайбергенов бошчилигидаги ишчи гуруҳ ҳетказиб беради.

15 та катта юк ҳажмли автоуловлардаги инсонпарварлик ёрдамида озиқ-овқат маҳсулотлари, аёллар, болалар ва эркаклар уст-бош кийим-кечаклари, кўрпача, ёпинғич, ёстиқлар, гигиеник воситалар, махсус қурилмали чодирлар, резина қайиқ тўпламлари ва бошқа зарур маҳсулотлар ўрин олган.

Читать полностью…

davletovuz

Парклар - ижтимоий неъмат. Айниқса, бугунги экологик оғир шароитда бу исбот талаб қилмайдиган ҳақиқат. Бу ижтимоий неъмат хусусийлаштирилмаслиги, хусусий қўлларга турли номлар остида берилмаслиги керак.

Агар ташландиқ бўлиб қолган бўлса, унинг ечими хусусий секторга беришда эмас. Атайин қаровсиз қолдириб, молиявий ресурс ажратмасдан ташландиқ ҳолга келтириб, кўзни шамғалат қилишдан бошқа нарса эмас бу. Баландпарвоз ваъдаларга ишонмаслик лозим.

Парклар шаҳар танасининг ўпкаси. Уни ижарага бериш мумкин эмас. Ҳар йили миллиардлаб маблағлар қурийдиган кўчат ва гулларга сарфланади. Ўша пулнинг арзимаган қисмини паркларга ажратишса, ўша жойни сўлим ҳолда ушлаш мумкин бўлар эди.

Читать полностью…

davletovuz

Давлат ва квази-давлат ташкилотлари мансабдор шахслари томонидан коррупцион ва фирибгарлик жинояти содир этилганда, уларга нисбатан айбсизлик презумпцияси бекор қилиниши керак. Улар ўзлари айбсизлигини исботлаши лозим.

Читать полностью…
Подписаться на канал