davletovuz | Неотсортированное

Telegram-канал davletovuz - davletovuz

80666

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklamabot

Подписаться на канал

davletovuz

🏦 Асакабанк бош офисида “Замонавий жамиятда гендер тенглиги” мавзусида кенгайтирилган очиқ учрашув бўлиб ўтди

Замонавий жамиятда аёллар ва эркаклар ўртасидаги тенгликка бўлган интилиш нафақат адолат тўғрисидаги масала, балки барқарор ривожланиш ва фаровонликнинг асосий мезони ҳисобланади. Айнан шу йўналишдаги гендер стереотипини бартараф этиш ва гендер тенгликка эришиш мақсадида Асакабанк томонидан ҳам фаол ишлар олиб бормоқда. Хусусан, банк томонидан "Аёллар клуби" фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, клубнинг асосий мақсади аёлларни шахсий ва касбий жиҳатдан ўсишида қўллаб-қувватлаш ҳамда ижтимоий муҳитни яратишдан иборат.

Асакабанк ҳамда ISFT институти билан ҳамкорликдаги кенгайтирилган очиқ учрашув шу мақсадда ўтказилиб, ушбу тадбирда банк ходимлари, шунингдек, банкнинг Кузатув кенгаши аъзолари ҳамда таклиф қилинган меҳмонлар иштирок этдилар.

Тадбирда Ўзбекистон фанлар Академияси вице-президенти Шаҳло Турдикулова, Ўзбекистон иш берувчилар Конфедерациясининг ижрочи директори Элико Маргишвили ҳамда ISFT тадқиқот маркази директори Михаил Викторович Царев каби спикерлар мавзу доирасида чиқиш қилишди.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

27 октябрь, якшанба куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга депутатлар сайлови бўлиб ўтади - Марказий сайлов комиссияси

Читать полностью…

davletovuz

Афтидан, эртага октябрда бўлиб ўтадиган парламент сайлови кампаниясига старт берилади.

Читать полностью…

davletovuz

Ipak Yoʻli Banki томонидан 2024-2025 йил учун MBA стипендия дастури

Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти MBA талабалари учун Ipak Yoʻli Banki'нинг 2024-2025 йил учун стипендия дастурини эълон қилади. Дастур доирасида талабалар контракти Ipak Yoʻli Banki томонидан 100 фоиз тўлаб берилади. Бу эса истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлашга ва профессионал муваффақиятга эришиши учун молиявий ёрдам ҳисобланади.

Дастур мақсадлари:

– MBA талабаларида академик ютуқлар, етакчилик қобилиятлари ва инновацион кўникмаларини ривожлантириш
– Сифатли таълим орқали истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш, ривожлантириш ва рақобатбардошликни ошириш
– Ipak Yoʻli Banki'да фаолият юритиш имкониятини яратиш

Аризаларни топшириш муддати: 2024 йил 19 августдан, 2024 йил 24 сентябргача.

Танлов мезонлари ва ариза бериш жараёни ҳақида кўпроқ маълумот олиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг ҳавола / QR-код. Биз сизнинг аризаларингизни қабул қилишни интиқлик билан кутамиз ва Ipak Yoʻli Banki билан академик ва профессионал йўлингизни қўллаб-қувватлаймиз.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

🎓 Осиё Халқаро Университети билан имтиҳонсиз талаба бўлишга нима дейсиз?

Сиз ДТМда 50 ва ундан юқори балл олган бўлсангиз, Осиё Халқаро Университетида ҳеч қандай имтиҳонсиз талаба бўласиз.

Осиё Халқаро Университети сизга қуйидаги қулайликларни тақдим этади: замонавий кампус, қулай ўқув шароитлари, стипендия ва рағбатлантиришлар, малакали профессор-ўқитувчилар ва халқаро амалиёт дастурлари.

Келажагингизни биз билан қуринг. Шошилинг!

🔗 Рўйхатдан ўтиш: qabul.oxu.uz

📞 Қўшимча маълумотлар учун: +998553050009

🌐 www.oxu.uz | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

❗️13,5%

Марказий банк 25 июль куни асосий ставкани йиллик 0,5 фоиз бандга пасайтириб, йиллик 13,5 фоиз даражасида белгилаш тўғрисида қарор қабул қилди.

Читать полностью…

davletovuz

ORDER MAX дан ажойиб таклиф

Тошкент шаҳри Учтепа тумани, Ўрикзор мавзесида «Order Village O’rikzor» лойиҳасидан коттеж харид қилиб бошланғич тўловни амалга оширинг ва қолган қисмини ойма-ой бўлиб тўланг:

Ҳар бир коттеж 222 м² ер
Ҳар бир коттеж 360 м² бино
2 қават
Ҳар бир коттежга электромобилни қувватловчи 7 Kwt станция
24/7 ишловчи кузатув камералари
Элита қўшнилар ва сифатли уйлар
Муддатли тўлов
100% тўловга алоҳида чегирма бор
Фасад 100% таьмирланган ҳолда
Лойиҳа 2026 йил топширилади
Ушбу таклиф фақат 5 ДОНА коттежга

Ипотека йўқ


P.S: Таклиф 2024 йил 25 августгача амал қилади

Тел: (+998) 77 444-14-44
Телеграм : @order_village
Инстаграм : order_village

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон” нашриётида “Ҳозирги замон ва Янги Ўзбекистон” номли китоби чоп этилибди.

ЎзА

Читать полностью…

davletovuz

Олмалиқ кон-металлургия комбинати акциядорлик жамияти кузатув янги кенгаши янги таркиби сайланди:

➖Арипов Абдулла Нигматович -
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири;

➖Ли Дмитрий Романович -
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директори;

➖Исламов Бобир Фархадович -
тоғ-кон саноати ва геология вазири;

➖Каримов Алишер Нишанович -
адлия вазирининг ўринбосари;

➖Мустафаев Хуршед Бахтиёрович - иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари;

➖Tanya Chikanza - мустақил аъзо

➖Alexander Blumhardt - мустақил аъзо.

Манба

Читать полностью…

davletovuz

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги иқтисодий ишлар бўйича Кармана туманлараро судига Навоий инновациялар институтига нисбатан тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланиш лицензиялари (рухсатномалари)ни бекор қилишни сўраб шикоят аризаси киритган. Суд иши 24 июль 15:10га тайинланган.

Читать полностью…

davletovuz

Нодир Ғаниев Ўзбекистоннинг Франциядаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди ҳамда Парижга етиб келди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА.

Янги элчи шу кунга қадар дастлаб Ўзбекистоннинг Швециядаги Муваққат ишлар вакили, 2023 йил октябрь ойидан ушбу мамлакатдаги илк элчи бўлган эди.

Стокгольмдаги дипломатик ваколатхона 2022 йилда очилган ва Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги 36-элчихонаси бўлган эди.

Читать полностью…

davletovuz

Вазирлик, идоралар ҳамда давлат корхоналари автомобиль паркларини янгиламоқда. Ташкилотлар асосан электр ва гибрид автомобиллар харид қилмоқда:

Навоий кон металлургия комбинати

5 та CHAZOR CHAMPION 120 КМ Flagship русумидаги автомобилни 315 млн 200 минг сўмдан жами 1 млрд 576 млн сўмга;

18 та SONG PLUS DM-I PHEV AWD 100km Flagship Plus русумидаги оқ рангдаги автомобилнинг ҳар бирини 444 млн 525 минг сўмдан жами 8 млрд сўмга;

17 та SONG PLUS DM-I PHEV AWD 100km Flagship Plus русумидаги қора рангдаги автомобилнинг ҳар бирини 444 млн 526 минг сўмдан жами 7 млрд 557 млн сўмга харид қилиш бўйича шартнома имзолаган;

Жиззах вилояти ҳокими қарори билан 4 та BYD SONG PLUS DM-I русумидаги автомобиль харид қилиш учун 1,6 млрд сўм ажратиш белгиланган.

Читать полностью…

davletovuz

"APEX INSURANCE" АЖ дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоасини Париждаги ёзги Олимпия ўйинларида қўллаб-қувватламоқда

Биз Ўзбекистон дзюдо Федерацияси билан йўлга қўйилган ҳамкорлигимизни мамнуният билан эътироф этамиз ва уларга миллий терма жамоамизни халқаро аренада юқори натижаларга эришишини таъминлаш йўлидаги беқиёс фаолияти учун ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Спортчиларимизни биз билан қўллаб-қувватланг ва уларнинг ғайрат-шижоати ва маҳорати билан дунёнинг энг нуфузли спорт тадбирида, давлатимиз мадҳияси янграб, Ватанимиз байроғи баланд кўтарилишига гувоҳ бўлинг.

Маълумот учун:
"APEX INSURANCE" АЖ 2018 йилдан буён фаолият юритади ва юртимиз бўйлаб 170 дан ортиқ алоҳида бўлинмаларига эга. Ўзбекистон суғурта бозорининг шак-шубҳасиз етакчиси бўлган "APEX INSURANCE" АЖ — суғурта мукофоти, суғурта товони, акциядорлик капитали ва активлар ҳажми бўйича пешқадам ҳисобланади.

#APEXINSURANCE #Olympics2024 #TarixYangilashNavbatiKeldi

Мурожаат учун: 1188

Website | Telegram | Facebook | Instagram

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

InfinBank стажировкага қабул қилишини эълон қилади

InfinBank янги чақирувларга тайёр иқтидорли талабалар ва битирувчиларни изламоқда

💻Стажировка - бу:
- Тошкент шаҳридаги InfinBank офисида 3 ойлик амалиёт.
- Ҳақ тўланадиган иш.
- Профессионаллар жамоасида ишлаш имконияти.
- Қимматли кўникма ва билимларга эга бўлиш.
- Ҳақиқий лойиҳалар ва вазифалар.
- Амалиётни тамомлагандан кейин InfinBank'ka ишга жойлашиш имконияти.

Банк қуйидаги йўналишларга таклиф қилади:
📌 Data Science
📌 Machine Learning
📌 Business analytics/System analytics
📌 Project Management
📌 Android
📌 iOS
📌 Java Backend
📌 Frontend
📌 QA

Номзодларни танлаш қуйидагиларни ўз ичига олади:
* Техник суҳбат.
* Топ-менежмент билан суҳбат.

Танловга тайёрмисиз? Резюмени
v.davidov@infinbank.com электрон почта манзилига юборинг.

InfinBank ҳақида:
InfinBank жадал ривожланаётган "Инвест Finance Bank" акциядорлик жамияти бўлиб, юртимизда 2007 йилдан буён фаолият юритади. Биз молиявий хизматларнинг кенг спектрини тақдим этамиз. Айни пайтда банк фаолияти нафақат пойтахт вилоятида, балки Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида ҳам жамланган.

Фаолиятининг бошидан буён Банк универсал банк сифатида фаолият юритиб, йирик корпоратив мижозларга, кичик ва ўрта бизнес вакилларига, шунингдек, жисмоний шахсларга кенг кўламли хизматлар кўрсатмоқда.

InfiBank жамоасига қўшилинг.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Марказий Осиёдаги илк эко-университетга қабул давом этмоқда.

“Green University” халқаро стандарт ва хорижий илғор тажриба асосида фаолият юритадиган давлат олий таълим муассасаси бўлиб, “Hub and Spoke” тамойили асосида фаолият олиб боради.

Бу ерда:
➖Замонавий технологиялар билан жиҳозланган хоналар
➖Кенг кутубхона ва спорт зали
➖Хорижий давлатлардан келган профессорлар дарс беради
.

Ҳозирда бакалавриат ва магистратура учун қабул давом этмоқда, бундан ташқари ўқишни кўчириш ҳам мумкин.

Ариза жўнатиш ва критериялар билан танишиб чиқиш учун.

🌍 Батафсил: https://greenuniversity.uz
📞 Алоқа учун: +99855 512 00 77

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

UzAutoMotors Chevrolet Onix ва Chevrolet Tracker автомобиллари учун фоизсиз муддатли тўловнинг янги шартларини эълон қилди.

Onix автомобили учун 40% олдиндан тўловни амалга ошириб, қолган суммани ойига 2,9 млн сўмдан 3 йил давомида тўлаш мумкин.

Tracker автомобили учун 50% дастлабки тўловни қилиб, қолган суммани ойига 4,6 млн сўмдан 2 йил мобайнида бўлиб тўлаш мумкин.

Читать полностью…

davletovuz

Айни пайтда Президент ва тадбиркорлар ўртасидаги очиқ мулоқотга тайёргарлик кўриш доирасида электротехника ва автомобилсозлик соҳаларидаги тадбиркорлар билан учрашув ўтказилмоқда.

Унда Савдо-саноат палатаси, Бизнес-омбудсман, Солиқ қўмитаси, Транспорт вазирлиги, Адлия вазирлиги, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Божхона қўмитаси ва бошқа тегишли вазирлик ҳамда идоралар раҳбарияти қатнашмоқда.

Учрашувни жонли эфирда кузатиб боришингиз мумкин.

Читать полностью…

davletovuz

2024 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 6,5 млрд долларга етиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 25 фоизга кўпайди.

Эътиборли тарафи, АҚШ (+43%), Германия (+64%), Польша (+93%) ва Жанубий Кореядан (+90%) пул ўтказмалари ҳажмида юқори ўсиш кузатилди.

Марказий банк

Читать полностью…

davletovuz

“Зангиота-2” шифохонаси ўрнида Тошкент шаҳар болалар кўп тармоқли шифохонаси ташкил этилади

Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволашга мўлжалланган махсус Зангиота 2-сон шифохонасининг ўрнида давлат бюджетидан молиялаштириладиган давлат муассасаси шаклидаги 500 ўринга мўлжалланган Тошкент шаҳар болалар кўп тармоқли шифохонаси ташкил этилади - ҳукумат қарори

Читать полностью…

davletovuz

Агар банкдан олган кредитингиз фоиз ставкаси Марказий банкнинг асосий ставкасига боғланган бўлса, камроқ тўлов қилишингиз мумкин. Бунинг учун кредит шартномангизни яна бир марта ўқиб чиқишингиз зарур.

Чунки шартномада олинган кредит фоиз ставкаси асосий ставкага боғланган ҳолларда, у ўзгариши (ошиши ёки пасайиши) аниқ кўрсатилган бўлади.

Масалан, таълим кредитлари бундан буйоғига йиллик 13,5% ставкада, оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида кредитлар эса йиллик 17,5% ставкада ҳисобланади.

Манба

Читать полностью…

davletovuz

22 июль куни соат 19:05 атрофида Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот туманида Lacetti ва Cobalt иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 8 киши ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Читать полностью…

davletovuz

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан табриклади

Муҳтарам Президент жаноблари, азиз биродарим!

Ушбу қутлуғ кунда Сизга энг самимий табрикларимни йўллайман.

Яқинда Тошкентга амалга оширган ташрифим чоғида кўрсатган бағрикенг меҳмондўстлигингиз учун яна бир бор чуқур миннатдорлик билдирмоқчиман...”

Манба

Читать полностью…

davletovuz

Ўзгидромет жуда иссиқдан огоҳлантирмоқда

Жорий йилнинг 25-29 июль кунлари Ўзбекистон бўйича жуда иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

Республика ҳудудининг катта қисмида (Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидан ташқари) ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 40-43 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда 44-45 даражагача кўтарилади.

Баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда баъзида 20-23 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Читать полностью…

davletovuz

Президент Шавкат Мирзиёев туғилган кунини қандай ўтказади?

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов:


“Давлат раҳбари ўзининг туғилган куни ишда бўлади, оқшомни оила даврасида камтарона ўтказади. Хорижий мамлакатлар лидерлари билан телефон орқали мулоқот режалаштирилган”

Манба

Читать полностью…

davletovuz

26 июль – 11 август кунлари Франция пойтахти Париж шаҳрида XXXIII Олимпия ўйинлари бўлиб ўтади. Жорий Олимпиадада Ўзбекистондан 19 та спорт тури бўйича жами 90 нафар спортчи қатнашади.

Читать полностью…

davletovuz

BYD Uzbekistan Factory томонидан Хитойнинг BYD HK Co. Ltd компаниясидан автомобиль импорти

➖BYD U8 русумидаги автомобиль учун 126 минг 420 доллар;

➖Song Pro русумидаги автомобиллар учун 29 млн 150 минг доллар;

➖Song Plus DMI русумидаги автомобиллар учун 217 млн 546 млн долларлик автомобиль сотиб олган.

Читать полностью…

davletovuz

Манфред Ҳутерер Германиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди. Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов элчидан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиб олди.

Дипломат 2019-2023 йилларда Германиянинг Беларусдаги элчиси бўлган.

Читать полностью…

davletovuz

Депутатлар маърифий фаолиятни тартибга соладиган қонунни қабул қилди. Бир гуруҳ депутатлар ишлаб чиққан ҳужжат билан жамиятда оммалашган “инфоқаллоблик” бизнесини тартибга солиш кўзда тутилмоқда.

Кимлар маърифий фаолият билан шуғуллана олмайди?

Жиноят иши доирасида айбланувчи шахслар, жинсий зўравонлик, оилага, ёшларга ва ахлоққа, тинчлик ва инсоният хавфсизлигига, Ўзбекистон Республикасига қарши жиноятлар, фирибгарлик ҳамда бошқарув тартибига қарши жиноятлар, гиёҳвандликка оид жиноятларни содир этганлар, муомалага лаёқатсизлар ҳамда психиатрия ёки наркология ҳисобида турган шахслар маърифий фаолиятни амалга ошириши мумкин эмас.

Жазо қандай бўлади?

Маърифий фаолиятга оид қонунчиликни бузган фуқароларга БҲМнинг беш бараваридан ўн бараваригача (1,7-3,4 млн сўм), мансабдор шахсларга эса – ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Қонун сенатга юборилди.

Читать полностью…

davletovuz

Танаффус

Парламент қуйи палатаси ялпи мажлисида танаффусга чиқиш масаласи

Читать полностью…

davletovuz

Президент мактабларининг биринчи босқич жавоблари эълон қилинибди.

https://www.cambridgeinternational.org/presidential-schools-pre-selection-results-July-2024/

Читать полностью…
Подписаться на канал