davletovuz | Неотсортированное

Telegram-канал davletovuz - davletovuz

80666

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklamabot

Подписаться на канал

davletovuz

Оила кодексига бир қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш таклиф этилмоқда:

18 ёшга тўлмаган йигит ва қизларни унаштириш маросимларини ўтказиш тақиқланади.

ён шажара бўйича яқин қариндошлар, яъни иккинчи, учинчи ва тўртинчи даражадаги қариндош шахслар ўртасида никоҳ тузиш тақиқланмоқда.

Никоҳ ёши тўғрисидаги қонунчиликни ёки никоҳ тузиш тартибини бузганлик жарималар миқдори оширилмоқда.

Манба

Читать полностью…

davletovuz

Ноқонуний маърифий фаолият билан шуғулланганлар (инфо-лўлилар) учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.

Тегишли қонун лойиҳасини кўриб чиқиб чиқаётган депутатларнинг фикрича, амалдаги қонунчиликда маъруза, тақдимот, семинар, маҳорат дарси, курс, лекция, марафон ва давра суҳбати каби шаклларда амалга ошириладиган фаолият ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солинмаган.

Қонун лойиҳасида маърифий фаолиятни амалга ошириши тақиқланган шахслар доираси белгиланмоқда.

Маърифий фаолиятни амалга ошириш тартиби, шакллари, уни амалга ошириш талаблари ва шартлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланиши назарда тутилмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

#qonimdagalaba челленжи 24 июлга қадар давом этиши эълон қилинди

Бугунга қадар лойиҳа доирасида 2000дан ортиқ турли видео тармоқларга жойланган.

Челленж 24 июлга қадар давом этади. Челленжда иштирок этиш шартлари билан қуйидаги ҳавола орқали танишиб олиш мумкин.
/channel/uzbekistansclub/457

Читать полностью…

davletovuz

“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти кузатув кенгашининг янги таркиби сайланибди:

➖Ли Дмитрий Романович – Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг директори;

➖Мустафаев Хуршед Бахтиёрович – иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари;

➖Маматкаримов Бахтиёр Рустамович – энергетика вазирининг биринчи ўринбосари;

➖Мухутдинов Нодир Убайдуллаевич – “Янги кон” МЧЖда лойиҳа раҳбари;

➖Акбаржонов Азиз Акбаржон ўғли – “Ўзбекистон саноат-қурилиш банки” АТБ бошқаруви раиси;

➖Tom Quigley – Мустақил аъзо;

➖Barry Melnkovic – Мустақил аъзо.

Читать полностью…

davletovuz

Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Қудбиев Сирдарёда чек сўрагани учун тарсаки еган болага, унинг ота-онасига миннатдорлик билдирибди.

Читать полностью…

davletovuz

Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаментининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати янги бошлиғи Шерзод Ибрагимов аҳолига мурожаат билан чиқди

ЙҲХХ бошлиғи ҳайдовчилар ва пиёдаларда йўл ҳаракати қоидаларини ҳурмат қилиш ва уларга сўзсиз риоя этиш маданиятини юксалтириш, аҳолида уларни бузмаслик иммунитетини шакллантириш, аварияларнинг асл омилларини илмий жиҳатдан ўрганиш ва комплекс бартараф этиш, таълим муассасалари олди, ҳодисалар ўчоқлари ва пиёдалар ўтиш жойларида ишончли хавфсиз тизимини яратиш, шунингдек, «ашаддий ҳуқуқбузарларга қарши муросасиз курашиш» кераклигини алоҳида таъкидлади.

Читать полностью…

davletovuz

Жо Байден АҚШ президенти сайлови пойгасидан чиқишини эълон қилди.

Энди Демократлар партияси ноябрда бўлиб ўтадиган сайловга янги номзод кўрсатиши керак бўлади.

Читать полностью…

davletovuz

“Халқ дипломатияси”

Манба

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистон терма жамоаси 65-Халқаро математика олимпиадасида 2 та кумуш, 3 та бронза медалини қўлга киритди:

🥉 Озодбек Ахтамов –  Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 10-синф ўқувчиси — бронза медал,

🥉Расулбек Ғаффаров – Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган  мактабнинг 9-синф ўқувчиси — бронза медал,

🥉 Мадина Суюнова —  Қашқадарё вилояти Китоб туманидаги 96-мактабнинг  11-синф ўқувчиси — бронза медал,

🥈 Элбек Зоҳиджонов —  Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 9-синф ўқувчиси — кумуш медал,

🥈 Тўлқин Жайловов – Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги 1-сонли ихтисослаштирилган мактаб интернатининг 9-синф ўқувчиси— кумуш медални қўлга киритди.

Читать полностью…

davletovuz

ACWA Power иккита шамол электр станциясидаги 35% улушини сотди

Саудия Арабистонининг ACWA Power компанияси Бухоро вилоятидаги иккита энергетика лойиҳаси- "Бош" ва "Жонкелди" шамол электр станцияларидаги 35% улушини Хитойнинг China Southern Power Grid International (HK) Co. Ltd компаниясига сотган. Тижорат битимини имзолашда энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ҳам қатнашган.

Оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, битим қиймати қарийб 159 млн долларни ташкил қилган. Саудия компанияси эндиликда лойиҳада 65%лик улушга эгалик қилади.

ACWA Power олдинроқ Бош ва Жонкелди шамол электр станцияларини ривожлантириш учун Осиё тараққиёт банкидан 174 млн долларлик, Европа тикланиш ва тараққиёт банки ва ҳамкорларидан 520 млн долларлик кредит жалб қилиш бўйича келишувларга эришган эди.

Қуввати 1 ГВт бўлган Бош ва Жонкелди шамол электр станцияларининг умумий қиймати 1,3 млрд долларни ташкил қилади.

Читать полностью…

davletovuz

Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтда 75 та маҳаллага маиший чиқиндилар тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича давлат-хусусий шериклик асосида хизмат кўрсатаётган муқобил корхоналар билан тузилган битим муддатини узайтирмайдиган бўлибди. Ушбу корхоналарга бириктирилган ҳудудларни "Махсустранс-ИЧБ" ДУК қабул қилиб олади.

Бундан ташқари, қолган 65 та маҳаллага хизмат кўрсатадиган корхоналар билан битим муддати 6 ой синов тариқасида узайтириладиган бўлибди. Синов натижалари асосида мазкур корхоналар билан ҳам битим муддати узайтирилмаслиги мумкин.

Читать полностью…

davletovuz

Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи полковник Рафиқжон Жалилов лавозимидан баҳорда озод этилган экан. Бу ҳақда расман хабар берилмаган. Бошлиқ вазифасини бажариш Муҳаммад Одилов зиммасига юклатилган.

Манба

Читать полностью…

davletovuz

"Microsoft" ишидаги глобал узилишлар Ўзбекистондаги халқаро аэропортлар фаолиятига таъсир қилмади - Uzbekistan Airports

“Айни дамда барча аэродромларда учиш ва қўниш жараёнлари одатдагидек давом этмоқда. Авиакомпаниялар йўловчиларни рўйхатга олишда дастурий носозликларга дуч келган тақдирда, "Uzbekistan Airports" авиаташувчиларга ўзининг муқобил рўйхатга олиш тизимини таклиф қилишга тайёр”, — дейилади матбуот хизмати хабарида.

Читать полностью…

davletovuz

«Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги қонуннинг мақсади ва мазмун-моҳияти тушунтириб борилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2024 йил 5 июнда «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги Қонун билан бирга унинг ижросини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-210-сон Қарори ҳам имзоланди.

18 июль куни «Ўзагросуғурта» АЖ тизимида фаолият олиб бораётган ходимлар учун ҳам шу мавзуга бағишланган семинар ташкил этилди. Унда «Ўзагросуғурта» АЖ бошқарув, вилоят филиаллари раҳбарлари ва масъул ходимлари иштирок этди.

Тадбирда ташкилот ходимига белгиланган чекловлар ҳамда Одоб-ахлоқ комиссиясининг ва давлат органларининг қарорнинг ижросини таъминлашдаги ваколатлари ва ушбу қарорнинг ижроси бўйича маълумотлар берилди.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Дунё бўйлаб аэропортлар, авиакомпаниялар, банклар, телекоммуникация ва бошқа молиявий институтлар фаолиятида узилишлар кузатилмоқда. Бунга сабаб сифатида Windows дастурий таъминотдаги муаммолар келтирилмоқда.

Қатор авиакомпаниялар рейсларни бекор қилмоқда, аэропортлар фаолиятини тўхтатмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Келгуси 12 ойда корхонангизда ўртача иш ҳақини неча фоизга оширишни режа қилгансиз?

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда истеъмол товарлари таннархига таъсир қилувчи омиллар юзасидан сўровнома ўтказмоқда.

Сўровномада ушбу ҳавола ёрдамида иштирок этиш мумкин.

Читать полностью…

davletovuz

Маданият вазири Озодбек Назарбеков эмас, кийим дўкони реклама қонунчилигини бузган - Рақобат қўмитаси

Читать полностью…

davletovuz

Ҳукуматнинг 2020 йил 10 июлдаги қарори:

“Чорвоқ” сув омборида моторсиз, муқобил энергия манбаларида ҳаракатланувчи ҳамда махсус вазифаларни бажариш ваколатига эга бўлган вазирлик ва идораларнинг моторли сув транспорти воситаларидан ташқари барча моторли сув транспорти воситаларининг ҳаракатланиши, шунингдек, Чирчиқ дарёси ва унинг ирмоқларида (махсус ажратилган сув ҳавзаларидан ташқари) чўмилиш, транспорт воситаларини ювиш ва маиший чиқиндиларни ташлаш тақиқланади”.

ВМҚ-433

Читать полностью…

davletovuz

Чорвоқда бахтсиз ҳодиса оқибатида икки нафар фарғоналик ҳалок бўлган

Жорий йилнинг 20 июль куни соат 14:30 ларда Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Чорвоқ” сув омборининг “Бурчмулла” сув ҳавзасига дам олиш мақсадида келган Зангиота туманида истиқомат қилувчи 19 ёшли фуқаро скутерни ҳайдаш вақтида бошқарувни эплай олмай, қаршисидаги катамаранга бориб урилган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар беришича, оқибатда катамаранда бўлган 2 нафар Фарғона вилоятидан келган фуқаро тан жароҳати олган. Ушбу бахтсиз ҳодиса оқибатида фуқаролар олган тан жароҳати туфайли воқеа жойида вафот этган.

Бош прокуратура матбуот котибининг ёзишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 260-моддаси (Темир йўл, денгиз, дарё ёки ҳаво транспортининг ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Ўзсаноатқурилишбанк Ўзбекистон банк тизими тарихида биринчи маротаба Reg S ва 144А форматларида Лондон фонд биржасининг асосий бозорида АҚШ доллари ва ўзбек сўмида банкнинг навбатдаги халқаро облигацияларини жойлаштирди.

Халқаро облигацияларининг Reg S ва 144А форматида жойлаштирилиши нафақат Европа, балки АҚШ, Яқин Шарқ, Жануби-Шарқий Осиё ва бошқа ҳудудлардан ҳам янги инвесторларни жалб қилиш бўйича янги маррани забт этишга имкон яратди.

Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида жорий йилнинг 12-16 июль кунлари Morgan Stanley (бошқарувида 5,4 трлн доллар), Fidelity (4,9 трлн доллар), Goldman Sachs Asset Management (2,7 трлн доллар), Amundi (2,8 трлн доллар), LGIM (1,2 трлн доллар) каби 60 та нуфузли инвесторлар билан музокаралар олиб борилди.

Тақдимотлар ва музокараларда Банк раҳбарияти томонидан инвесторларга республикамиздаги ортга қайтмас иқтисодий-ижтимоий ислоҳотлар, банк-молия тизими ва Банкнинг ундаги ўрни ҳамда асосий кўрсаткичлари тўғрисида маълумотлар тақдим этилди.

Банкнинг халқаро облигацияларни жойлаштирув жараёндаги савдоларида 21 та давлатдан 70 дан ортиқ инвесторлар томонидан жами 900 млн доллардан зиёд таклифлар келиб тушди. Шундан умумий 400 млн доллар ва 2,25 трлн сўм миқдорида маблағлар жалб қилинди.

Жалб қилинган хорижий инвестициялар — халқаро облигацияларни Лондон фонд биржасида жойлаштиришдан келиб тушган маблағлар Банк мижозларининг истиқболли “яшил”, барқарор ва ижтимоий лойиҳаларини молиялаштиришни кенгайтиришга хизмат қилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзсаноатқурилишбанк томонидан 2019 йилда Ўзбекистон тарихида илк бор халқаро капитал бозорида корпоратив қимматли қоғозлар, 2023 йилда эса Ўзбекистон банклари орасида биринчи “яшил” облигациялар жойлаштирилганди.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Жо Байден ноябрда бўлиб ўтадиган сайловда вице-президент Камала Ҳаррис Демократлар партиясидан номзод бўлишини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

Читать полностью…

davletovuz

Темурбеклар мактаби битирувчилари учун алоҳида қўшимча квота ажратилади, улар энди бошқаларга халақит бермайди - президент фармойиши

Ҳужжатга кўра, давлат олий таълим муассасаларига киришда тўплаган балига нисбатан маълум миқдордаги қўшимча балл бериладиган шаклдаги имтиёзга эга абитуриентлар 2024/2025 ўқув йилида танлаган таълим йўналиши бўйича белгиланган ўтиш бали ва ундан юқори балл тўплаган тақдирда, тўплаган балига мос равишда давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида қўшимча квота билан талабаликка тавсия этилади.

Читать полностью…

davletovuz

Нью-Йоркнинг Бруклин шаҳрида ўзбекистонлик оиланинг 4 нафар аъзоси ўлдириб кетилган.

Полиция гумонланувчини қўлга олган. Оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, 24 яшар қотилликда гумонланаётган шахс оилага бегона эмас. У 56 яшар онаси, акасининг 27 яшар аёли ва 4 ва 5 ёшли жиянларини ўлдирганликда гумон қилинмоқда.

The New York Post гумонланувчининг руҳан носоғлом бўлиши мумкинлигини қайд этмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

CAEx’да бешинчи TFT Expo 2024 Халқаро Тошкент мода ва текстил кўргазмаси бўлиб ўтади.

Мазкур ноёб тадбир ишлаб чиқарувчилар, харидорлар ва текстил бизнеси мутахассисларини бирлаштиради. TFT Expo музокаралар ва шартномалар тузиш, мода тенденцияларини намойиш қилиш ва бизнес жараёнларини ривожлантириш учун платформа сифатида хизмат қилади.

Кўргазмада 140та иштирокчи қатнашади ва 2 йил давомида унга 15та мамлакатдан 16 000дан ортиқ меҳмон ташриф буюрди.

Рўйхатдан ўтиш учун ҳавола

📞: +998-90-023-55-11

Telegram | Instagram

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Xon Saroy'дан қайноқ таклиф

Тошкент шаҳри Яшнобод туманида қад ростлаётаган “Vodiy residence” лойиҳасидан хонадон харид қилиб 96 млн. сўм бошланғич тўловни амалга оширинг ва қолган қисмини ойма-ой бўлиб тўланг.

Лойиҳа ҳудудида:
🔹Хавфсиз болалар майдончаси
🔹2-қаватда эcо-ҳудуд
🔹Ер ости ва ер усти автотураргоҳлари
🔹24/7 ишловчи кузатув камералари мавжуд.

Бот орқали боғланиш

712007400
555017400

xonsaroy.uz | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

NRG компаниясининг янги имкониятидан фойдаланинг - реферал дастуримиз орқали даромад топинг

Сизга берилган махсус код орқали яқинларингизни лойиҳаларимиз билан таништиринг. Ҳар бир муваффақиятли тавсия учун икки томонлама фойда: биринчи томон: Янги мижоз кўчмас мулк харидида 1% чегирмага эга бўлади, Сиз эса 2,7 миллиондан 142 миллион сўмгачa пул мукофоти олиш имконига эга бўласиз.

NRG компаниясининг ушбу реферал дастури 2024 йил 17 июлдан 31 августгача амал қилади.

Батафсил маълумот ва иштирок этиш шартлари билан танишиш учун қуйидаги ҳаволадан таклифни юклаб олинг.

Ушбу фурсатни қўлдан бой берманг - оилангиз ва дўстларингизга фойда келтириш орқали ўзингиз ҳам даромад топинг.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистон Республикаси архитектура ва қурилиш соҳаси фахрийлари кенгаши тузилди. Мақсад соҳа фахрийларининг ноёб ва бой ҳаёт тажрибаси, амалий маҳорати ва салоҳиятидан фойдаланишдир.

Йирик қурилиш компаниялари кенгашга доимий равишда ҳомийлик ёрдами кўрсатиб келади.

Кенгаш раиси транспорт ва тиббий таъминот бўйича вазир ўринбосарига тенглаштирилади.

Кенгаш Тошкент архитектура-қурилиш университети маъмурий биносида текин жойлаштирилади, иккита малибу автомобили бириктирилади.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги кенгашнинг моддий-техник таъминотини йўлга қўяди.

Читать полностью…

davletovuz

Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров рафиқалари билан Хивада.

Манба

Читать полностью…

davletovuz

Шавкат Мирзиёев Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйенни ушбу лавозимга қайта сайлангани муносабати билан табриклади ва энг эзгу тилакларини билдирди.

Мактубда Ўзбекистон Европа Иттифоқи билан муносабатларда мутлақо янги саҳифа очадиган Кенгайтирилган ҳамкорлик ва шериклик тўғрисидаги битимни тез орада имзолаш тарафдори экани қайд этилди.

“Яқин келажакда Самарқанд шаҳрида биринчи “Марказий Осиё - Европа Иттифоқи” саммити ўтказилиши минтақавий алоқаларимизни манфаатли лойиҳалар ва дастурлар билан бойитиш йўлида муҳим амалий қадам бўлишига аминман",

- дейилади президент мактубида.

Читать полностью…

davletovuz

Йиллик 30% ставкали омонат ютиб олинг

TBC Bank 30 та ғолибни танлаб олиб, уларга бир йилда 30% даромад келтирадиган омонат совға қилади. Омонатни исталган вақтда тўлдириш ва ундан қисман пул ечиб олиш мумкин бўлади.

Конкурсда қатнашиш учун:
- TBC UZ иловасининг "TBC Stars" бўлимига кириб, қийин бўлмаган топшириқларни бажаринг ва юлдузлар тўпланг.
- Сўнг юлдузларни TBC Starts нинг "Ютуқлар" бўлимида чипталарга алмаштиринг.

Қанча кўп чиптангиз бўлса, шунча кўп имкониятга эгасиз. Ғолиблар тасодифий сонлар генератори орқали жонли эфирда аниқланади.

Конкурс хақида батафсил | Реклама

Читать полностью…
Подписаться на канал