davletovuz | Неотсортированное

Telegram-канал davletovuz - davletovuz

80666

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklamabot

Подписаться на канал

davletovuz

Қораўзак, Тахиатош, Учқудуқ, Тошкент, Фурқат, Гурлан, Мирзаобод, Янгиариқ, Мингбулоқ туманлари, Ғозғон шаҳри ҳокимлари ишдан олинди.

28 та туман-шаҳар ҳокимига нисабатан интизомий жазо чоралари кўрилди.

Читать полностью…

davletovuz

UZTELECOM янги Business Class тарифларини эълон қилди

Ушбу тарифлар корпоратив мижозлар учун оптимал ечим ҳисобланади. Максимал тезлик ва қулай мобил алоқа шартларига эга бешта қулай тариф бизнесингиз учун қулай имкониятлар беради.

Тарифлар юқори интернет тезлиги, бонуслар ва бошқа бир қанча имкониятларни тақдим этади. Хусусан, исталган вақтда тарифингиз ресурсларини янгилашингиз мумкин бўлган РEСТАРТ, MyHIT (қўнғироқ қилинганда гудок ўрнига компания мадҳияси ёки рекламасини жойлаштирса бўлади) ва 30 дан ортиқ телеканалларни кўриш учун Telecom TV хизматларини ҳам ўз ичига олади.

Мурожаат учун:
📞 1155

MyUZTELECOM | Telegram | Facebook | Instagram | Website

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Бироздан сўнг Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича биринчи ярим йиллик таҳлили ва йил якунига қадар устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Читать полностью…

davletovuz

2024 йилнинг биринчи ярмида энг кўп солиқ тўлаган давлат ва хусусий сектор корхоналари йигирматалиги

Читать полностью…

davletovuz

Эртага соат 10:00да аввалроқ шартномаси олиниб, ўз вақтида пули тўланмаган Cobalt русумидаги автомобиллар учун онлайн шартнома очилар экан.

Читать полностью…

davletovuz

Жорий йилнинг 15 июлидан Таиланд ҳукумати 93 давлат, жумладан Ўзбекистон фуқаролари учун 60 кунгача визасиз кириш режимини расман жорий қилди - "Дунё" АА

Читать полностью…

davletovuz

Ipak Yo’li Banki янги корпоратив мижозлар учун махсус таклиф бермоқда

Энди банкнинг янги корпоратив мижозлари 2024 йилнинг 31 декабрига қадар қуйидаги хизматларни мутлақо бепул амалга оширишлари мумкин:

Миллий валютада ҳисобварақ очиш, дебет айланмаси бўйича комиссия, миллий валютадаги ўтказмалар, корпоратив картани тўлдириш ва аккредитивлар.

Мурожаат учун: @ipaksupport
Қисқа рақам: 1296

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Korzinka дўқонларида гўштга чегирмали нархлар 31 июлгача узайтирилибди.

Шу ва бошқа товарларни супермаркетлар тармоғи сайтидаги каталогдан ҳам топишингиз мумкин.

App | Telegram-bot | Facebook | Insta | Web

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Иккита янги университет ташкил этилади

➖Ҳозир Сурхондарёда Термиз муҳандислик-технология институти ҳамда Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти бор. Уларни йириклаштириш орқали Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университетини ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Янги университетда Илғор муҳандислик мактаби ташкил этилади. Унга билими юқори талабалар танлов асосида олиниб, амалиётга йўналтирилган махсус таълим дастурлари асосида ўқитилади.

➖Тошкент шаҳрида Америка технологиялар университети очилиши кутилмоқда.

Унинг фаолияти 2024/25 ўқув йилидан бошланади. Университетда муҳандислик, архитектура ва дизайн, ахборот технологиялари, соғлиқни сақлаш, иқтисодиёт ва молия, халқаро муносабатлар соҳалари учун кадрлар тайёрланади. Битирувчиларга Aризона давлат университети ёки АҚШда тан олинадиган ҳамкор хорижий университетнинг дипломи берилади.

Читать полностью…

davletovuz

Офислар ва бошқа турдаги нотурар жойларни сотиб олиш ёки сотиш хизматларини кўрсатувчи BTOWER бренди ("ASIA MIDLANDS" МЧЖ) риэлторлик компаниясига ишонинг.

Компания нотурар биноларни сотиш ва сотиб олиш, ижарага офис топиш ва топшириш каби йўналишларда кўп йиллардан бери фаолият юритиб келади.

Алоқа учун:
☎️ +998935560000
📲 Эълонлар каталогини кўриш

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистонда 15 июлдан ўқишни “перевод” қилиш бўйича аризалар қабул қилиш бошланди

Бугун, 15 июлдан ОТМларда ўқишни кўчириш жараёнлари бошланади.

Қайд этилишича, ўқишни кўчириш учун аризалар 5 августга қадар давом этади ва қуйидаги 2 та платформа орқали қабул қилинади:

➖transfer.edu.uz — давлат ОТМнинг биридан бошқасига;
➖my.uzbmb.uz — хорижий мамлакатларда ёки республикада фаолият юритаётган хорижий ва нодавлат ОТМдан давлат ОТМларига.

Читать полностью…

davletovuz

Андижон вилоятида табиат ҳодисаси - кучли сел оқибатлари ва хавфлари ҳамда кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида маҳаллий ҳокимият, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тезкор, узлуксиз ҳамда ишончли ахборот тақдим этиб бориши зарур. Одамлар ўртасида асоссиз ваҳима кўтарилишига йўл қўймаслик лозим.

Читать полностью…

davletovuz

Шавкат Мирзиёев Дональд Трампнинг ҳаётига суиқасд уюштирилгани ҳақидаги хабарни чуқур хавотир билан қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатларининг собиқ Президенти Дональд Трамп Пенсильвания штатида сайловолди учрашувда нутқ сўзлаётган чоғида унинг ҳаётига суиқасд уюштирилгани ҳақидаги хабарни чуқур хавотир билан қабул қилди.

Давлат раҳбари ушбу зўравонлик ҳаракатини кескин қоралайди ва Дональд Трампга тез фурсатда соғайиб кетишини тилайди.

Читать полностью…

davletovuz

Дональд Трампга суиқасд уюштирилди

АҚШ президентлигига номзод Дональд Трампга тарафдорлари билан учрашув вақтида номаълум шахс томонидан ўқ узилган. Трамп қулоғидан ярадор бўлгани, ҳозирда аҳволи яхши экани айтилмоқда.

Ўқ узган одам ва митинг қатнашчиси ҳалок бўлган, яна икки киши ярадор бўлган.

Бу суиқасд Трампнинг сайловдаги имкониятларини янада ошириб
юборди, деб бемалол айтиш мумкин.

Читать полностью…

davletovuz

4.500.000 ойлик тўлов билан хонадонлар

Mavrid Mavzesi лойиҳасидан 1 хонали хонадон учун бошланғич тўловни амалга ошириб, қолган қисмини 4,500,000 дан ойма-ой тўлаб боринг.

Бонус: 2 м² дан 21 м² гача бўлган терассалар

Лойиҳа қулайликлари:
- 14 қаватдан иборат
- Баскетбол стадиони, вело йўлаклар, workout зонаси
- Ерости ва ерусти автотураргоҳлари

📲 Бот орқали биз билан боғланинг!
📍Манзил: Тошкент шаҳри, Қўйлиқ 5-массив (Мўлжал: Daniel Hill меҳмонхонаси)

Телеграм канал | +998787770011

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Таҳлиллар кўрсатишича, 2024 йилнинг биринчи олти ойида ялпи ички маҳсулот 6,4 фоизга кўпайди - Шавкат Мирзиёев

Читать полностью…

davletovuz

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонда 230 га яқин туғуруқхоналар фаолиятини модернизация қилиш учун 100 млн АҚШ доллари миқдорида имтиёзли қарз ажратишини маълум қилди.

Читать полностью…

davletovuz

Туризм соҳасида олий таълим тўрт йилликдан уч йилликка ўтказилади

Шавкат Мирзиёев ҳудудларда туризм инфратузилмасини яхшилаш ва хорижий туристлар оқимини кўпайтиришнинг қўшимча чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишди:

➖Туризм ташкилотларини айланма маблағ билан таъминлаш мақсадида Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 50 миллион доллар қийматида алоҳида кредит линияси очилмоқда. Бу кредитлар миллий валютада йиллик 17 фоиз ставкада, 2 йиллик имтиёзли давр билан 10 йилга ажратилади.

➖Туризм соҳасидаги тадбиркорлар учун автобус ва микроавтобусларни божхона божидан озод этиш, туроператор ва ҳунармандларнинг халқаро ярмаркалардаги харажатининг 50 фоизини қоплаб бериш, хорижий меҳмонлар иштирокида бизнес тадбирлар ташкил қилган тадбиркорларнинг фойда солиғи 50 фоизга камайтириш кўзда тутилмоқда.

➖Барча авиа, темир йўл ва автобус қатновлари ҳақида маълумот ва чипта олиш имконини берадиган ягона онлайн платформа ишга туширилади.

➖Авиа, темир йўл ва автобус чипталарини камида олти ой олдин савдога чиқариш тизими жорий қилинади. Умумхалқ байрамлари кунларида қўшимча авиақатновлар йўлга қўйилади.

➖Келаётган ўқув йилидан бошлаб туризм ва меҳмонхона хўжалиги соҳасида ўқув дастурлари жаҳон рейтингида биринчи 100 таликка кирувчи таълим муассасаларининг тажрибаси асосида такомиллаштирилади. Бу соҳада олий таълим тўрт йилликдан уч йилликка ўтказилади.

➖Талабаларга бир вақтнинг ўзида ихтисослиги бўйича ишлаб, касбий кўникмаларини бевосита иш жойларида ривожлантириш имконияти яратилади.

➖Андижон, Бухоро, Самарқанд ва Урганч давлат университетлари, Шарқшунослик, Жаҳон тиллари ва “Ипак йўли” олийгоҳларида гидларни тайёрлаш курслари ташкил этилади.

Манба

Читать полностью…

davletovuz

Тошкент шаҳрида ўқиб халқаро диплом олиш мумкин. Тошкент шаҳридаги Амити университетига ҳужжатларингизни топширинг

Лондон, Сингапур, Дубай шаҳарларида алмашинув дастурлари;
90% чет эллик профессорлар;
Нетворкинг ва талабалар ижтимоий ҳаёти;
Энг йирик иш берувчилар билан ҳамкорлик.

Имтиҳон санаси: 31 июль
Шошилинг, жойлар чекланган.

IELTS 5.5+ сертификати ёки ички инглиз тили имтиҳонини топширинг.

🔗 РЎЙХАТДАН ЎТИНГ

☎️ +998712079006
📞 @amity_manager

🕊Telegram 📱Facebook 📱Instagram 📺AmityUniversityTashkent">Youtube

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

📱Манфаатли шартларда идеал смартфон – фақат Ucell'da

Samsung А сериясидаги исталган смартфонни Ucell SIM-картаси билан харид қилишда 3 ой алоқа хизматларига эга бўлинг.

Ўзингизга идеал смартфон топинг ва ёрқин таассуротлар оламини кашф этинг.

Акция 2024 йил 16 июлдан Ucell сотув офисларида фақат янги уланишда амал қилади.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Раджабов Азамат Жўраевич Марказий банк Сурхондарё вилояти бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар “Микрокредитбанк” АТ банки Сурхондарё вилояти минтақавий филиали бошлиғи лавозимида меҳнат қилиб келаётган эди.

Читать полностью…

davletovuz

Депутатлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қонунни қабул қилди. Унга кўра:

➖Автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги қайд этилган ҳолларда транспорт воситасининг мулкдори тўғрисида маълумот мавжуд бўлмаса, шунингдек махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилишига оид маълумотлар жарима солиш тўғрисида қарор чиқаришга ваколатли бўлган мансабдор шахсга (яъни ҳуқуқбузарга эмас) 48 соат ичида юборилмаган бўлса, ишни кўриб чиқиш тугатилади.

➖Скутер ва бошқа индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқарувчилар ҳам велосипед ҳамда мопедлар ҳайдовчиларига тенглаштирилиб, уларни бошқариш вақтида содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун жарима тўланади.

➖Тез тиббий ёрдам ва ёнғин-қутқарув бўлинмалари транспорт воситалари томонидан йўл қоидаси бузилиши фото ва видео радарларда қайд этилган бўлса, улардан ўша пайтда хизмат вазифаларини бажарганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар талаб қилиш амалиёти бекор қилинмоқда.

Қонун иккинчи ва учинчи ўқишда қабул қилинди.

Читать полностью…

davletovuz

Дональд Трамп Республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига расман номзод бўлди. У партия ўнг қанот вакилларидан бири, “Аввало Америка” ғоясининг ёрқин тарафдори, сенатор Жеймс Дэвид Вэнсни ўз вице-президентлигига номзод сифатида эълон қилди.

Читать полностью…

davletovuz

"BYD Uzbekistan Factory" заводида ишлаб чиқариш учун BYD Seagull ва E2 русумидаги автомобиллар синовдан ўтказилмоқда экан.

Читать полностью…

davletovuz

Меҳнат мигрантлари Қозоғистон билан чегарани автомобиль транспортида кесиб ўтишдаги муаммоларни айтишмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

19:30 ҳолатига сел келиши тўлиқ тўхтаган”

Андижон вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси

Читать полностью…

davletovuz

Андижон вилояти Жалақудуқ тумани "Ёрқишлоқ" қишлоғидаги Хўжаобод ва Жалақудуқ туманларини бирлаштириб турувчи автомобиль йўли кўприги қулаб тушгани айтилмоқда.

Вилоят ҳокимлиги хабар беришича, айни дақиқаларда вилоят ҳамда ҳар икки туман раҳбарияти вакилларидан таркиб топган ишчи гуруҳи воқеа жойига етиб борган ва иш олиб бормоқда.

Содир бўлган воқеа оқибатида тан жароҳати олганлар ёки қурбон бўлганлар йўқ.

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистонда тест синовлари бошланди.

Барча абитуриентларга омад тилаймиз!

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистонда битта хонадонда яшовчи кўп оилаларнинг ҳар бирига электр энергияси бўйича алоҳида ҳисобрақам очиш режалаштирилмоқда

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бошқарув раиси биринчи ўринбосари Алвар Ғайбуллаевнинг сўзларига кўра, мамлакатда битта хонадонда тўрттагача истиқомат қилаётган оилалар ҳам мавжуд.

«Ўзбекистонда битта кадастрга, яъни бир хонадонга битта ҳисобрақам берилади. Бугунги кунда битта кадастр остида яшаётган тўрттагача оилалар ҳам бор. Бундай хонадонда истиқомат қиладиган оилалар бир ойда ҳеч қанақасига 200 kWh электр энергияси ишлата олмайди, камида 800 kWh электр ишлатади. Биз бу [масала] бўйича ҳам ўз таклифларимизни берганмиз, бунинг ҳам ечимини топишимиз керак, ҳал қилинмаса бўлмайди», — деди Алвар Ғайбуллаев.

2024 йилнинг якунига қадар электромобилларни қувватлаш ускуналари учун алоҳида ҳисоблагич ўрнатиш кўзда тутилмоқда

Алвар Ғайбуллаевнинг сўзларига кўра, бугунги кунда мамлакатда электромобиллар кўпайиши ҳисобига одамлар ўз электромобилини қувватлаш ускуналари учун алоҳида ҳисобрақам очишни сўрамоқда.

«Чунки фуқаролар яшаши учун алоҳида, электромобили учун алоҳида электр энергияси ишлатишни хоҳлаяпти. Биз ҳисоб очишда Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида муаммога учраяпмиз. Ўрнатилган битта ҳисоблагич бир нафар истеъмолчида (фидер) битта трансформатордан электр энергиясини олади. Шундай жойлар бўлаяптики, айримлар электр энергияси йўқлиги учун икки, уч томонлама улаб олмоқда. Лекин унинг ҳисоби биздан (ҲЭТдан) чиқиб кетади. Чунки битта ҳисоблагич, битта трансформатордаги маълумот йиғувчи концентраторга боғланган. Мана шу каби ҳолатларнинг олдини олиш учун тегишли мутасаддиларга барча таклифларимизни киритганмиз», — деди Алвар Ғайбуллаев.

Читать полностью…

davletovuz

Жазирамада поездларнинг совитиш тизими ишламаган. Йўловчилар норози

“Ўзтемирйўлйўловчи” акциядорлик жамияти айбдор саратоннинг иссиқ об-ҳавоси эканлигини қайд этган.

Компания ҳозирги иссиқ кунларда поездлар совитиш тизимида носозликлар кузатилаётганини тан олиб, йўловчилардан узр сўраган.

Компанияга кўра, эскирган вагонлар босқичма-босқич янгиланяпти. Совитиш тизимлари ҳам аста-секин яхши бўлади.

Видео манбаси

Читать полностью…
Подписаться на канал