davletovuz | Неотсортированное

Telegram-канал davletovuz - davletovuz

80666

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklamabot

Подписаться на канал

davletovuz

2024/2025-ўқув йили қабулида бакалавриат таълим йўналишлари учун табақалаштирилган тўлов-контракт қийматининг минимал миқдори тасдиқланди.

Унга кўра, қабул чегарасига 4,05 баллдан ортиқ етмаган, 56,7 баллдан кам тўпламаган ҳамда қўшимча равишда ўқиш истагини билдирган абитуриентлар биринчи ўқув йили учун базавий тўлов-контракт миқдорларига нисбатан супер-контракт қийматини тўлаган ҳолда ўқишлари мумкин.

Табақалаштирилган тўлов-контракт қийматини 2024 йил 15 октябрга қадар тўлиқ тўлаган абитуриентларга 10 фоизлик чегирма берилади.

Читать полностью…

davletovuz

Павел Дуровга айблов эълон қилинди, қамоқда эмас, озодликда бўлади, лекин Францияни тарк этмаслиги керак, бунинг учун 5 млн евро гаров пули қўйиши ва ҳафтасига икки марта полицияга келиб туриши зарур бўлади.

Читать полностью…

davletovuz

2024 йилнинг январь-июль ойларида умумий овқатланиш соҳасида энг кўп солиқ тўлаган корхоналар рўйхатини Evos компанияси бошқаришда давом этмоқда. Йил бошидан бери унинг товар айланмаси қарийб 495 млрд сўмга етган, тўлаган солиғи 40 млрд сўмдан ошган.

Кейинги ўринни эса 417 млрд сўмлик товар айланмаси ва 26 млрд сўмлик солиқ тўлови билан KFC эгаллаган.

2023 йил якунларига кўра, KFC айланмаси (567 млрд сўм) камроқ бўлса-да, қарийб 60 млрд сўм солиқ тўлаган. Evos эса 620 млрд сўмлик айланма билан 44 млрд сўм солиқ тўлаган.

Читать полностью…

davletovuz

Айни дақиқаларда 6 баллик магнит бўрони кузатилмоқда.

Манба

Читать полностью…

davletovuz

Ҳуқуқни қўллаш амалиётига рақамли далил институти киритилмоқда. Парламент қуйи палатаси Бош прокуратура томонидан киритилган қонунни қабул қилди.

Читать полностью…

davletovuz

Қозоғистоннинг Kaspi финтех компанияси Humo тўлов тизимини хусусийлаштиришда қатнашишга қизиқиш билдиряпти экан.

Читать полностью…

davletovuz

Президент Шавкат Мирзиёев қозоғистонлик бир қатор давлат арбобларини “Дўстлик” ордени билан мукофотлади

Саида Мирзиёева қозоғистонлик ҳамкасбларига Ўзбекистон олий давлат мукофотларининг берилишини диққатга сазовор ҳодиса сифатида эътироф этаркан, икки давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси туфайли Ўзбекистон ва Қозоғистон серқирра иттифоқдошлик муносабатларини ривожлантираётганини алоҳида таъкидлади:

– «Биз доим бирга бўлишимиз керак. Ҳамкорлик қилсак, давлатларимиз янада гуллаб-яшнайди, халқларимизнинг турмуши фаровон бўлади», деб ёзади С. Мирзиёева.

Читать полностью…

davletovuz

Австралияда ходимлар иш вақти тугагандан сўнг телефонини ўчириб қўйиш, иш берувчининг қўнғироқларига ва электрон почталарига жавоб бермаслик ҳуқуқига эга бўлди. Энди иш берувчи бундай йўл тутган ходимларни жазолай олмайди. Янги қонун бугундан кучга кирди.

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистонда Умра мавсуми 10 сентябрдан бошланади.

Читать полностью…

davletovuz

Президент фармони билан бир гуруҳ давлат хизматчилари давлат мукофотлари билан тақдирланди.

Читать полностью…

davletovuz

Спорт вазири Икрамов Адхам Илхамович «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими» фахрий унвони билан мукофотланибди.

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистон ва Озарбайжон Биринчи хонимлари Кўксаройда учрашишди

Учрашувдан кейин Зироат Мирзиёева ва Меҳрибон Алиевалар "Mehrli maktab" госпитал турдаги мактаб, шунингдек, Ўзбекистон халқ рассоми Акмал Нур кўргазмасига ҳам ташриф буюришган.

Манба

Читать полностью…

davletovuz

Олимпиада Чемпиони Диёра Келдиёрова гендер зўравонликка қарши махсус вакил этиб тайинланди

Бу ҳақида 22 август куни Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигида бўлиб ўтган тадбирда, агентлик директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева маълум қилди. “Бизга Диёра сингари кучли ва ақлли, виждонли, уйғоқ ватанпарварлар керак”, деди Ш. Мирзиёева.

Манба

Читать полностью…

davletovuz

Олий таълим муассасаларида янги ўқув йили 9 сентябрь, душанба кунидан бошланади.

Бу ҳақда олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024 йил 21 августдаги 321-сонли буйруғида белгиланди.

Академик лицейларда эса янги ўқув йили 4 сентябрь, чоршанба кунидан бошланади.

ЎзА

Читать полностью…

davletovuz

Ўзэнергоинспекция Ҳукумат бўйсунувига ўтказилади

Президент фармони билан Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясини (Ўзэнергоинспекция) Вазирлар Маҳкамаси бўйсунувига ўтказилади.

Ўзэнергоинспекция ёқилғи-энергетика тармоғида давлат назорати ва текширувини амалга оширувчи мустақил республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади.

Ўзэнергоинспекциянинг марказий аппарати тузилмасида 30 та штат бирлигидан иборат бўлган Энергия самарадорлигини ошириш департаменти ва Энергетика назорати соҳасини рақамлаштириш бошқармаси ташкил этилади.

Читать полностью…

davletovuz

Президент қарори билан Ўзбекистон Республикаси миллий инвестиция жамғармаси ташкил этилади.

Жамғарма устав капиталини шакллантириш учун давлат улуши ўтказиладиган корхона ва тижорат банкларининг рўйхати тасдиқланди.

Жамғарма акциядорлик жамияти шаклида ташкил этилади ва акциялари оммавий жойлаштирилгунга қадар унинг ягона акциядори Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳисобланади.

Жамғарманинг 2030 йилгача инвестиция активлари соф фойдасининг камида 50 фоизи тегишли йил якунларига кўра дивидендлар тўлашга йўналтирилади.

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистон Фанлар академияси президенти Беҳзод Йўлдошев 79 ёшида вафот этди.

Читать полностью…

davletovuz

InfinBANK эшкак эшиш бўйича Жаҳон чемпионатининг расмий ҳомийси бўлди.

Ўзбекистон Марказий Осиёда биринчи бўлиб ушбу нуфузли спорт анжуманига мезбонлик қилди. Мусобақа Самарқанддаги "Абадий шаҳар" боғидаги эшкак эшиш каналида ўтказилди, бу жой дунёдаги фақат иккита шундай каналдан бири бўлиб, Жаҳон стандартларига мос келади.
Мусобақада 57 давлатдан 500 дан ортиқ спортчи иштирок этди ва 60 та медал ўйналди: 20 та олтин, 20 та кумуш ва 20 та бронза.

InfinBANK спортчиларни қўллаб-қувватлаб, мухлислар учун эсдалик совғалар тақдим этди ва чемпионат ҳудудидаги барда мижозларга 50% чегирма берди. Банкнинг хабарида эшкак эшиш спорт тури унинг қадриятларига мос келиши таъкидланган.

Банк учун бу йирик спорт мусобақаларида ҳомийлик қилиш бўйича илк тажриба эмас. Чемпионат спортнинг одамларни қандай бирлаштириб, илҳомлантириши мумкинлигини намоён қилди.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Нақд пулларни комиссиясиз ечиб олиш, кешбек ва бошқа имкониятлар: TBC Bank ўзининг янги банк картасига олдиндан буюртма беришни йўлга қўйди

Бу шунчаки банк картаси эмас, балки яширин комиссияларсиз ва кўплаб қизиқарли таклифлар берадиган кундалик вазифалар учун қулай ечимдир.

Карта имкониятлари:
• Исталган банкоматдан комиссиясиз нақд пул ечиб олиш – қулай ва ортиқча харажатларсиз.
• Харидлар учун кешбек – кундалик харажатларни тежаш.
• Комиссиясиз пул ўтказмалари – яқинларингизни қўллаб-қувватлашнинг осон усули.

Келажакда эса карта ҳаётингизни қулайлаштириш учун янада кўпроқ имкониятлар тақдим этади.

Картани кузда чиқариш режалаштирилган. Ушбу ҳавола орқали унга олдиндан буюртма беришингиз мумкин.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Ўқув йили бошланиши олдидан янги смартфон сотиб олиш учун яхши таклиф

Infinix Smart 8 Pro смартфонини Ucellдан манфаатли нархда харид қилиб, шу тўпламда қуйидагиларга эга бўлинг:

✅ “Катта Доимий 40” тариф режаси бўйича 3 ой алоқа хизматлари;
✅ Смартфоннинг тасодифий шикастлар, бузилишлар ва бошқа нохушликлардан ҳимоялаш хизмати.

Манфаатли таклифдан фойдаланишга улгуринг ва таълим олишни Infinix Smart 8 Pro смартфони билан янада қулай ҳамда ишончли қилинг.

Акция 20 августдан Ucellнинг сотув офисларида фақат янги уланишларда амал қилади.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Тайинловлар

Учқун Елмуратов Навоий вилоятининг Учқудуқ тумани ҳокими этиб тайинланди. Тайинловга қадар у “Агробанк” АТБ Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи вазифасида фаолият юритган.

Ориф Рахмонкулов Сирдарё вилоятининг Мирзаобод тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар “Ипотека-банк” акциядорлик тижорат банки Сирдарё вилояти филиали бошқарувчиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

Читать полностью…

davletovuz

Шавкат Мирзиёев “Шарқ тароналари” фестивалида.

Читать полностью…

davletovuz

Шавкат Мирзиёев Қозоғистоннинг давлат ва жамоат арбобларидан бир гуруҳини "Дўстлик" ордени билан мукофотлади.

Читать полностью…

davletovuz

Президент фармонига мувофиқ:

I даражали “Шон-шараф” ордени билан

Бобожонов Пўлат Раззақович - Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири

“Дўстлик” ордени билан

Исламов Бахтияр Джахангирович - Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси

Мавлонов Акмалхужа Юсупович - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси раиси мукофотланди.

Читать полностью…

davletovuz

Mobiuz мобил оператори технологик имкониятларнинг янги даврини очмоқда! Компания 1-сентябрь - Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги муносабати билан VoWiFi хизматини мамкалатимизда илк бор тижорий фойдаланишга топширмокда.

Ушбу технология 2023-йил компания томонидан ICT Expo квргазмасида илк бор намойиш этилганди ва тест режимида ишга туширилганди. Хозир эса VoWiFi тижорий фойдаланишга топширилмокда.

Батафсил маълумот

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Президент фармони билан бир гуруҳ санъаткорлар Ўзбекистон Республикаси халқ артисти фахрий унвони билан тақдирланди.

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ўзининг твиттердаги саҳифасида Украинани мустақиллик куни билан табриклади.

Читать полностью…

davletovuz

Осиё Халқаро Университетида ЎзБМБ (ДТМ) натижаларингиз билан талабалар сафида бўлинг

Сиз учун мандат cўнгги имконият эмас. Cизга Осиё Халқаро Университети яқиндан ёрдам беради. Шунингдек, ДТМда тўплаган балларингиз орқали, халқаро даражадаги Осиё Халқаро Университетида ўқиш имконига эга бўласиз.

Университетда 28 та мутахассислик йўналишлари бўйича қабуллар давом этмоқда.

Конракт нархлари 10 млн сўмдан бошланади.

Лицензия (№ 364928, 10.11.2022)

Ариза топшириш: qabul.oxu.uz

📞 Қўшимча маълумотлар учун биз билан боғланинг: +998553050009

www.oxu.uz | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Oʻzbekistonlik.Students туркум ҳужжатли филмининг еттинчи эпизоди, АҚШ мавсуми учинчи сони тақдим этилди.

Бу сафарги эпизод қаҳрамонлари Princeton университети талабаси Феруза Муҳаммадиева ва Калифорния университети талабаси Абдиазиз Абдишукуров бўлди. Қаҳрамонлар Америка Қўшма Штатларидаги таълим ва ҳаёт ҳақида барчага қизиқ маълумотларни сўзлаб беришади.

Видеони Uzbekistan’s Club расмий Youtube саҳифаси орқали томоша қилишингиз мумкин:

https://youtu.be/k6yAZe0hgY0

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидa Иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди.

Россия, Қозоғистон ва Тожикистондан кейин бундай юксак муносабат ўрнатилган тўртинчи мамлакатдир.

Читать полностью…
Подписаться на канал