davletovuz | Неотсортированное

Telegram-канал davletovuz - davletovuz

80666

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklamabot

Подписаться на канал

davletovuz

Нукус, Қоровулбозор, Навбаҳор, Косонсой, Нуробод, Олтинсой, Музработ, Қизириқ, Бандихон, Оқолтин, Сайхунобод, Мирзаобод, Ховос, Пискент, Қўштепа, Боғдод туманлари ҳокимларининг лавозимига лойиқлиги кўриб чиқилади.

Мазкур туманларда бирорта кўп қаватли уй-жой қурилмаган, туман ҳокимлари режа ҳам қилмаган.

Читать полностью…

davletovuz

Бобоев Адиз Музаффарович Ҳисоб палатаси раиси лавозимига тайинланди. У Иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Палата раиси ўринбосари лавозимини эгаллаб келган Меҳриддин Раззоқович Абдуллаев палата раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Читать полностью…

davletovuz

Uzbekistan Airways 28 январь куни барча рейслар чипталари учун 30%лик чегирма эълон қилибди.

Читать полностью…

davletovuz

Товарларни божхона тўловларисиз олиб кириш лимити камайтирилиши мумкин.

Автомобиль йўллари орқали божхона чегарасини кесиб ўтаётганда товарларни олиб киришнинг божхона тўловлари ундирилмайдиган миқдори 300 доллардан 100 долларгача камайтирилиши мумкин.

Бундан ташқари, бож ундирмасликнинг яна бир шартини киритиш таклиф этилган – фуқаро чегарадан ташқарида камида 2 кун яшаган бўлиши керак.

Читать полностью…

davletovuz

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида 6 киши ис газидан заҳарланиш оқибатида вафот этди.

Қайд этилишича, шаҳарнинг «Ватан» МФЙда жойлашган кўп қаватли уйда яшаган эр-хотин Н.М. (1967 йилда туғилган) ва З.М. (1970), уларнинг қизи Д.И. (1994), набиралари С.М. (2019), М.Ж. (2017) ва М.Ж. (2021) 26 январь куни туш пайтида вафот этган.

Ўрганишларга кўра, мўри иситиш қозони (котёл)дан ностандарт ҳолатда ташқарига чиқарилган, оқибатда полиэтилендан ишланган мўри қизиши сабабли киришган жойидан чиқиб кетган. Шу тариқа, хонага ис гази тўпланиб қолган.

Читать полностью…

davletovuz

📥 Бизнесингизни тарғиб этиш учун СМС-тарқатма хизмати

90% кишилар СМСни олинганидан кейинги беш дақиқа ичида ўқишади. «Promo» тижорий тарқатмалар хизмати билан сизда қуйидаги имкониятлар пайдо бўлади:

• Ucell абонентлари орасидан янги мижозлар орттириш;
• Фақат мўлжалдаги аудиторияни жалб этиш;
• Мавжуд мижозларнинг содиқлигини ошириш;
• Компаниянинг ижобий имиджини шакллантириш.

Ўз товар ва хизматларингизни тарғиб этиш учун тезкор ва ишончли усулдан фойдаланинг!

✉️ smsb2bservice@ucell.uz.
Батафсил | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Факт-чек

Читать полностью…

davletovuz

«Асакабанк» АЖ «Mastercard» томонидан Ўзбекистонда биринчи бўлиб «Mastercard World Black Edition» картасини эмиссия қилган банк сифатида эътироф этилди!

Банк Матбуот марказининг хабар беришича, жорий йилнинг 23 январь куни «MasterCard Europe SA»нинг кантри менеджери Денис Филлипов, Марказий Осиёда мижозлар билан ишлаш бўйича директори Вадил Галиулин, ҳамда унинг Ўзбекистон Республикасидаги мижозлар билан ишлаш бўйича менежери Элзара Габитова «Асакабанк» Бошқарувчи директори Бекзод Тангматовга мукофотни топширишди.

Учрашув давомида «Асакабанк» ва «MasterCard» ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Ҳаракатланадиган реклама хизмати

Маркетологлар ва бизнес эгалари учун яхши янгилик! Энди Ўзбекистоннинг исталган шаҳри ёки шаҳарлараро йўналишлари бўйлаб ҳаракатланувчи ўнлаб, балки юзлаб, исталган маркадаги юк машинаси ёки енгил автомобиллар кузовида ўз брендингизни реклама қилишингиз мумкин.

Маржон платформаси бу имкониятни тақдим этади. Бунинг учун сайтдаги қулай калькулятор орқали ўзингизга керакли ҳудудни, керакли машиналар тури ва сонини белгилаб, ариза қолдириш кифоя. Ўзлари сизга алоқага чиқишади.

Тел: (78)113-94-49
Email: info@marjon.uz

Telegram
| Facebook | Insta | Web | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Туркияга саёҳатларни олдиндан банд қилишнинг 2-босқичи тугашига оз қолди

🇹🇷Анталя / 🇹🇷Бодрум /🇹🇷Даламан (Мармарис, Фетҳие)

31 январгача 55% гача чегирма билан меҳмонхоналарни брон қилинг.

- Delphin меҳмонхоналари 27%
- Sueno Deluxe Belek 45%
- Titanic меҳмонхоналари 30%-40%
- Voyage меҳмонхоналари 30%
- Bellis Deluxe 30%
- Granada Luxury Belek 18%
- Maxx Royal 30%
- Rixos 15%-20%

🔔 CENTRAL TURда олдиндан банд қилишга шошилинг!

Тафсилотлар👇
@CentralTur_Premium

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Шавкат Мирзиёевга BYD компаниясининг YANGWANG U8 автомобили ҳадя қилинди

Шавкат Мирзиёев Шэньчжэнь шаҳрида Хитойнинг “BYD” компанияси бош қароргоҳи ва технологиялар марказига ташриф буюрди.

Ташриф доирасида Жиззах вилоятида йилига 50 минг дона гибрид ва электр автомобилларни йиғиш бўйича лойиҳа ишга туширилди.

Айтилишича, компания Ўзбекистонга 10 мингинчи автомобилини етказиб берган. Ушбу воқеа рамзи сифатида Ўзбекистон раҳбарига YANGWANG U8 автомобили ҳадя қилинди.

Читать полностью…

davletovuz

Кесатиқ

Албатта, мониторинг экологияга зиён етказаётган энг заиф, “танкаси” йўқ қатламдан бошланиши керак.

Читать полностью…

davletovuz

Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди.

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистон ва Хитой авиақатновлар сонини ҳафтасига 100тага етказишни режалаштирмоқда

Келишувга кўра, томонлар ўртасида авиақатновлар ҳажмини ҳафтасига 100 тага (ҳар икки мамлакат авиакомпаниялари томонидан 50 тадан) олиб чиқиш мўлжалланмоқда. Бунинг учун Ўзбекистон ва Хитой авиакомпаниялари учун икки мамлакатнинг исталган шаҳарларига парвоз этиш имконияти яратилади (ҳозирда 7 та шаҳарга мумкин) авиакомпаниялар сонига нисбатан чекловлар олиб ташланади.

Мазкур келишув жорий йилнинг апрель ойида икки мамлакат авиация идораларининг қўшимча учрашуви якунларига кўра кучга киради.

P.S.: Энди Ўзбекистон фуқаролари учун Хитойга визасиз режимни жорий қилиш навбатдаги қадам бўлиши керак.

Читать полностью…

davletovuz

Маиший чиқинди тўловларига ҚҚС ҳам ҳисобланади

2024 йилнинг 1 апрелидан маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун қўшилган қиймат солиғи ҳам қўшилади. Ҳозирда “0” ставка амал қилиб келмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Ҳудудларда, айниқса, Тошкент шаҳрида кўп қаватли уйлар атрофида ноқонуний автомобиллар учун тўхташ жойлари қилиб, “блокатор”лар ўрнатиш авж олмоқда - президент

Читать полностью…

davletovuz

Транспорт вазири И.Маҳкамов, унинг биринчи ўринбосари М.Омаров, ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи О.Саидов ва “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ раиси А.Жўраевга ҳайфсан эълон қилинди ва охирги огоҳлантириш берилди.

Уларнинг “қурилиш соҳасига замонавий стандартларни жорий қилиб, қурилиш нормаларини янгилаш, ичимлик суви таннархи ва тармоқдаги йўқотишларни камайтириш, маҳаллий авиарейсларни кўпайтириш, Тошкент шаҳрида тирбандликни камайтириш ва жамоат транспортини яхшилашдаги камчиликларни тузатиш борасидаги ишлари қониқарсиз” баҳоланган.

Читать полностью…

davletovuz

Орзумурод Умаров Томди тумани ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди.

Читать полностью…

davletovuz

Тошкентда 130 дан ортиқ брендларни бирлаштирган йирик Мода ва Текстил кўргазмаси бўлиб ўтади!

Сизни қизғин дастурлар кутмоқда:

- B2B форматидаги бизнес учрашувлар;
- маҳаллий ва хорижий брендлар иштрокида модалар намойиши;
- маҳорат дарслари ва маърузалар.

Таклиф этилган маърузачилар:

Елена Скаженюк
Нодира Абдураҳмонова
Мўътабар Хушвақтова

Кўргазмада қатнашиш учун рўйхатдан ўтиш

Инстаграм: @fashionexpouz
Телефон: (+998 99-885-23-47)

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Сенат раиси Танзила Норбоева ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари тасвирига оид қонун ҳақида

Манба

Читать полностью…

davletovuz

“Ташаббусли бюджет”нинг жорий йилги илк мавсумига 1 февралдан старт берилади

➖ Лойиҳалар киритиш: 1–20 февраль;
➖ Лойиҳаларни саралаш: 21-феврал–11 март;
➖ Овоз бериш: 12–31 март саналари давомида ўтказилади.

Ушбу мавсум учун туман ва шаҳар бюджетлари ҳисобидан 3 трлн сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади!

Жорий йилда лойиҳаларнинг энг юқори қиймати 1 млрд 360 млн сўмни ташкил этади.

Читать полностью…

davletovuz

Маҳаллалар уюшмасининг ҳудудий бошқармаларига тайинланган раҳбарлар.

Читать полностью…

davletovuz

Наманган вилояти ҳокимлиги бюджети захира жамғармасидан “Навбаҳор” футбол клуби учун 2,5 млрд сўм ажратилибди.

Читать полностью…

davletovuz

Шанба куни Ўзбекистонга Туркманистондан илиқ ва нам ҳаво массалари кириб келиб, айрим жойлардагина ёғингарчилик бўлади. Ҳарорат кечаси −2…−5 даражагача пасаяди, кундузи +10 даражагача етади. Якшанбада ёмғир республиканинг барча ҳудудларига тарқалади. Тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор.

Читать полностью…

davletovuz

Сардор Рустамбоев Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчиси этиб тайинланди. У 2018 йилдан буён Францияда элчи сифатида ишлаб келаётганди.

Читать полностью…

davletovuz

Марказий банк:

➖Банкларга қарздорларнинг карталаридан маблағ ечиш тақиқлангани йўқ. Шартномада кўрсатилган карталар ва манбалар бўйича ундириш давом этади.

➖Автокредит бозорида “қизиш” юз берган. Июль-августда ойига 4 трлн.сўмгача автокредит берилган, кўрилган макропруденциал чоралар натижасида ҳозир бир ойда 800 млрд.сўмгагача автокредит молиялаштирилмоқда. Марказий банк автокредит ажратишни чекламаган.

➖ Россиядан бошқа давлатлардан кирувчи халқаро пул ўтказмалари 15%га ошди.

➖Асосий иқтисодиётларда фоизларнинг пасайиши юз бермоқда. Валютадаги кредитлар бўйича ставкалар ошиши кутилмаяпти.

Читать полностью…

davletovuz

Корзинка бананларга чегирма эълон қилади

Қишнинг совуқ кунларида витаминларга бой мева маҳсулотларидан истеъмол қилиш инсон организми учун жуда фойдали. Буни ҳисобга олган Корзинка энг севимли мевалардан бири банан учун катта чегирма эълон қилади.

Ҳозироқ Корзинка дўконларига ташриф буюринг ва бананларни сезиларли даражада арзон нархда харид қилинг.

❗️Бир кишига 2 кггача банан сотилади.

Корзинкада харид қилиб Haval Jolion ютиб олинг!

App | Telegram-bot | Facebook | Insta | Web | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Шэньчжэнь шаҳрида ўтаётган қўшма Инвестиция форумида иштирок этаётган тадбиркорларнинг маълум қилишича, Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга давлат ташрифи доирасида умумий қиймати 56,7 млрд долларлик бўлган 500 га яқин лойиҳани амалга ошириш бўйича келишувларга эришилган.

Бу галги ташрифга жуда катта делегация - комплекс ва тармоқ раҳбарлари, вазирлар, вилоятлар ҳокимлари ҳамда йирик компаниялар вакиллари ҳам ҳамроҳлик қилмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Қандай қилиб онлайн тўловлар пул ва вақтни тежашга ёрдам беради?

Санжар, офис менежери, у ҳозирги вақтгача ҳисобларни тўлашга қийналарди. Бир куни у Payme’да онлайн тўловни амалга оширди ва ҳайратда қолди.

Давомини ўқиш | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги йўлга қўйилади

Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобовнинг айтишича, рейтинг орқали тадбиркорлик субъектлари юқори, ўрта, қониқарли ва қуйи тоифаларга бўлинади.

Қарорга кўра, юқори барқарорлик рейтингидаги тадбиркорлар ҳар йили 20 август – Тадбиркорлар куни арафасида тақдирлаш учун давлат мукофотлари ҳамда “Фаол тадбиркор” кўкрак нишонига тавсия этилади.

Читать полностью…
Подписаться на канал