davletovuz | Неотсортированное

Telegram-канал davletovuz - davletovuz

80666

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklamabot

Подписаться на канал

davletovuz

Валломат.

Ҳокимларни халқ сайлаши керак. Бутун дунёда шунақа.

Читать полностью…

davletovuz

Ҳукумат “Миллий банклараро процессинг маркази” МЧЖ (Humo тўлов тизими)даги 100% улушини сотади - президент қарори.

Читать полностью…

davletovuz

“Ўзавтосаноат” АЖ таркибидаги давлат улушлари хусусийлаштириладиган корхоналар

Читать полностью…

davletovuz

Тошкент шаҳридаги “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар залида “Инсон учун” савдо кўргазмаси ташкил этилмоқда.

Кўргазмада 200 га яқин ногиронлиги бўлган шахсларни банд қилган тадбиркорлар, шу жумладан ногиронлиги бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар ва ҳунармандлар ўз маҳсулотлари (мебел, текстил, поябзал, спорт, озиқ-овқат, техника, полиграфия ва бошқа турдаги товарлар) билан иштирок этади. Ушбу кўргазма 1-2-май кунлари ўтказилади.

Читать полностью…

davletovuz

InfinBANK Dibank хизмати ҳамкорига айланди

InfinBANK ва Dibank ҳамкорлиги йирик корхоналар ва тадбиркорлик субъектлари учун бир қатор жараёнларни автоматлаштиришни англатади. Бу эса бюрократияни камайтиради ва мижозларга қатор қулайликлар тақдим этади. Қисқача айтганда, Dibank хизмати InfinBANK мижозларига молиявий операцияларни бевосита 1C ва Didox бухгалтерия тизимларида амалга ошириш имконини беради.

InfinBANK учун устувор вазифалардан бири молиявий операциялар хавфсизлиги ҳисобланади. Dibank билан ҳамкорлик эса маълумотларни ҳимоя қилишнинг замонавий стандартларига тўлиқ мос келади ва барча тўлов транзакцияларининг ишончли бажарилишини таъминлайди, – дейилади InfinBANK изоҳида.

Ушбу хизматга кириш учун 1C ёки Didox дастурида Dibank ҳисобини яратишингиз ва тизимга InfinBANK'ни қўшишингиз керак бўлади. Айтиш мумкинки, Dibank қулай ва оддий интерфейсни таклиф этиб, молиявий бошқарув жараёни соддалаштиради ва фойдаланувчилар ўзларига керакли хизматлар ва операцияларни осонгина бажаришади. Шу билан бирга, сервис махсус Телеграм каналда мижозларга тезкор ёрдам ҳам кўрсатар экан.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев "Телефонсиз мактаб" лойиҳасини фаол қўллаб-қувватлагани учун Ангрен шаҳридаги 17-умумий ўрта таълим мактаби директори Зебо Маҳкамовага 300 миллион сўм пул мукофотини топширди.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилишича, ушбу мактаб 50 кундан буён янги лойиҳани татбиқ қилиб келмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

“Трастбанк”дан тадбиркорлар учун яна бир имконият! Қанча кўп иш ўрни яратилса, микрокредитнинг фоиз ставкаси шунча пасайтирилади

“Трастбанк” ўзининг 30 йиллиги арафасида юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун қулай шартлар асосида яна бир микрокредит маҳсулотини жорий этди. “Бизнесни ривожлантириш ва янги иш ўринларини яратиш” микрокредити — катта марраларни кўзлаганлар учун энг қулай таклифдир.

100 млн сўмдан 500 млн сўмгача НАҚД ПУЛДА микрокредит олиб, тадбиркорлигингизни кенгайтиринг!
Муддати 24 ойгача, имтиёзли давр эса 3 ой.
Қанча кўп иш ўрни яратсангиз, микрокредитнинг фоиз ставкаси шунча пасаяди. Яъни 26% дан 20% гача

Батафсил маълумот trastbank.uz сайтида.
Саволларингиз бўлса 1287 рақамига қўнғироқ қилинг.

“Трастбанк” — 30 йил ишонч билан юзма юз!

👉 Кўпроқ маълумот бу ерда: /channel/trustbankuz

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

"Yunusabad Residence" Юнусобод туманидан премиум хонадон излаётганлар учун яхши таклиф!

Мажмуа 2, 4 ва 9 қаватли бинолардан иборат бўлиб, 2023 йилда фойдаланишга топширилган. Барча уйлар тайёр кадастрга эга.

👉Мавжуд хонадонлар ва сотиб олиш шартлари ҳақида батафсил маълумот олиш учун савдо бўлимига мурожаат қилинг.

📲+998555122222

Телеграм | Инстаграм | Локация | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

🏦АСАКАБАНКДАН ТАДБИРКОРЛАР УЧУН ЯНГИЛИК: ҚАНЧА ИШЧИ ЎРНИ КЎП БЎЛСА, КРЕДИТ ФОИЗ СТАВКАСИ ҲАМ ШУНГА ЯРАША ПАСАЯДИ!

Асакабанк «Тадбиркорга янги куч» кредит маҳсулотини таклиф этмоқда.

☑️Кредит мақсади: Янги фаолият турларини ташкил этиш, кенгайтириш, айланма маблағларни тўлдириш ҳамда асосий восита сотиб олиш орқали ишчи ўринларини кенгайтириш учун.

☑️Кредит муддати:
◦ Айланма маблағларни тўлдириш – 12 ойгача;
◦ Асосий восита сотиб олиш – 60 ойгача.

☑️Кредит миқдори: 1 000 000 АҚШ доллари эквивалентигача.

☑️Кредит фоизи:
◦ 10 тадан 20 тагача янги ишчи ўрни яратилса:
Миллий валютада – 25%;
Хорижий валютада – 13%.
◦ 21 тадан 50 тагача янги ишчи ўрни яратилса:
Миллий валютада – 24,5%;
Хорижий валютада – 12,5%.
◦ 51 тадан 100 тагача янги ишчи ўрни яратилса:
Миллий валютада – 24,25%;
Хорижий валютада – 12,25%.
◦ 101 тадан юқори ишчи ўрни яратилса:
Миллий валютада – 24%;
Хорижий валютада – 12%.

Батафсил маълумот олиш учун 1152 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг ёки банк офисларига ташриф буюринг.

Асакабанк Матбуот маркази

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Uzbekistan’s club журналининг АҚШ мавсумига бағишланган иккинчи сони тақдим қилинади.

Ушбу сонда сиёсат арбоблари, жамоатчилик фаоллари билан ҳам интервьюлар берилган.

Uzbekistan’s club журнали йилига икки марта ўзбек ва инглиз тилларида чиқади.

Журнал Тошкентдаги гавжум жамоат жойларида, қолаверса, хорижий мамлакатлардаги дипломатик ваколатхоналар орқали тарқатилиши режалаштирилган.

Читать полностью…

davletovuz

🏦 Бизнесни ривожлантириш банки билан тадбиркорликни бошланг ва ривожлантиринг!

🎥 Биз янги видео лойиҳамизни эълон қилишдан мамнунмиз, унда етакчи экспертлар ва муваффақиятли тадбиркорлар турли бизнесларни юритиш бўйича ўз билим ва тажрибалари билан ўртоқлашадилар.

Сиз нимага эга бўласиз❔

🔹Турли соҳаларда муваффақиятли бизнесни қандай бошлаш ва ривожлантиришни кўриш;
🔹Стратегия, маркетинг, молия ва менежмент бўйича профессионал маслаҳатлар;
🔹Хатоларни олдини олишга ёрдам берадиган муваффақиятли тадбиркорларнинг фикрлари.

🔗 Бугундан биринчи видеони кўришни бошлаш учун ҳаволага ўтинг ва You tube каналимизга аъзо бўлинг!

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Массачусетс технология институти томонидан Ўзбекистондаги oлий таълим муассасалари раҳбарияти ва профессор-ўқитувчилари учун маҳорат дарслари ташкил этилади.

Читать полностью…

davletovuz

🎓Тошкент шаҳридаги Амити университетида 2024-2025 ўқув йили учун қабул бошланди!

Грант асосида хорижий университет талабаси бўлинг

Имтиҳон санаси: 16 май
Шошилинг, жойлар чекланган

📌 IELTS 5.5+ сертификати ёки ички инглиз тили имтиҳонини топширинг

🔗 RO'YXATDAN O'TING

☎️ +998712079006
📞 @amity_manager

💬 Telegram 📱Facebook 📱Instagram 📺AmityUniversityTashkent">Youtube | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Чорраҳа ичида сариқ рангли чизиқ билан чизилган тўртбурчак нимани англатади?

Тошкент шаҳрида тирбандликнинг олдини олиш мақсадида янги йўл тартиби амалиётда қўллана бошланди.

Читать полностью…

davletovuz

Ички ишлар вазири ўринбосари Бекмурод Абдуллаевнинг тушунтириш беришича, радарлар орқали қайд этилган қоидабузарликлар 48 соат ичида жарима ҳақида қарор ёзадиган ваколатли органга, яъни ЙПХ марказига юборилади. Ваколатли орган жарима солиш ҳақидаги қарорни 15 кундан кечиктирмай чиқариши керак. Ана шундагина ҳайдовчи жаримага тортилмаслиги белгиланмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

MKBANK'дан валюта омонатлари бозорида энг юқори фоизли омонат — йиллик 9 фоизлик даромад келтирувчи “Стимул” омонати

"Стимул" омонати шартлари ўзгарди! Эдиликда сиз MKBANK'даги жамғармангиздан энг юқори даромадни олишингиз, бунинг устига, унинг қулай шартларидан фойдаланишингиз мумкин!

🔗 Йиллик фоиз ставкаси — 9 %;
💸Минимал миқдор — 100 $;
🗓 Омонат муддати — 24 ойгача.

Энг муҳими, сиз омонат фоизини ҳар ойда ёки охирида жамлаб олишингиз мумкин!

📌 Унутманг, “Стимул” омонатида қўшимча тўлов қилиш имконияти ҳам мавжуд.

Шошилинг, акция 2024 йил 1 июлга қадар давом этади.

Маълумот учун, MKBANK сўмда ҳам йиллик 25 фоиздан омонат таклиф қилмоқда.

Батафсил |Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Ҳурматли абитуриентлар,

2024-2025 ўқув йили учун қабул бошланганини мамнуният билан маълум қиламиз.

Рўйхатдан ўтиш муддати:

2024 йил 1 мартдан - 15 августгача

Эслатма: Муддат MDIS томонидан ўзгартирилиши мумкин.

Абитуриентлар онлайн рўйхатдан ўтиш учун қуйидаги ҳужжатларнинг сканерланган нусхаларини юклашлари талаб этилади:

1️⃣ Паспорт (фуқаронинг доимий рўйхатдан ўтган манзили саҳифаси ҳам талаб этилади) (PDF);

2️⃣ IELTS сертификати (BC/IDP) ёки МДИС инглиз тилидан тест натижаси - 5,5 ва ундан юқори ёки TOEFL IBT 46-59/ TOEFL PBT 453-496 (PDF) ёки CEFRL B2;

3️⃣ 3,5×4,5 ўлчамдаги фотосурат (JPEG);

4️⃣ Умумтаълим мактаби/Академик лицей/Касб-ҳунар коллежи дипломи ва транскрипти (инглиз тилига таржима қилинган ва агар асл ҳужжатнинг инглиз тилидаги нусхаси бўлмаса, нотариал тасдиқланган).

Ўрта маълумот тўғрисидаги диплом ҳали олинмаган тақдирда, талабнома берувчи ўқишни тасдиқловчи академик сертификатни юклаши мумкин.

🔴 Марҳамат, онлайн ариза топшириш учун ҳаволага ўтинг:
https://admission.mdis.uz

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Президент қарори билан янги Хусусийлаштириш дастури тасдиқланди. Унга кўра, Ўзавтосаноат таркибидаги 38 та корхона, "Ўзбекистон темир йўллари" тасарруфидаги кўмир конлари, "Янги замон бино" МЧЖдаги улуши, Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг цемент заводлари, Silk Avia компанияси ва бошқа юзлаб компаниялардаги (жами 247 та) давлат улушлари сотилади.

Читать полностью…

davletovuz

Мана, нега шаҳарга аттракционсиз парклар керак!

Читать полностью…

davletovuz

«Афросиёб» тезюрар поездларининг чипта нархлари 15 майдан классига қараб 20%дан 40%гача оширилмоқда:

Тошкент — Бухоро
VIP – 890 000 сўм
Бизнес – 600 000 сўм
Эконом – 403 000 сўм

Тошкент — Қарши
VIP – 747 000 сўм
Бизнес – 507 000 сўм
Эконом – 338 000 сўм

Тошкент — Самарқанд
VIP – 554 000 сўм
Бизнес – 358 000 сўм
Эконом – 244 000 сўм

Читать полностью…

davletovuz

Сиёсий партиялар

Экологик партия
ижарага берилаётган Дўстлик боғи юзасидан Тошкент шаҳар ҳокимлигига депутатлик сўрови юборади. "Ҳолат аҳолининг эътироз ва муҳокамаларига сабаб бўлмоқда. Бугун шаҳар марказларида яшил боғларни барпо этиш ҳаётий зарурат ва дунё трендига айланган. Аттракционли кўнгилочар парклар эса асосан шаҳарлар ташқарисида жойлаштирилади", дейилади партия баёнотида.

«Адолат» партияси Тошкент ҳокимлигини Абдулла Қодирий ва Бобур номидаги истироҳат боғларини ижарага бериш каби муҳим қарорларни қабул қилишдан олдин ўрганиб, жамоатчилик фикрини инобатга олишга чақирди. Партия «Боғлар халқники бўлиши керак», деб ҳисоблайди.

Читать полностью…

davletovuz

Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди.

Читать полностью…

davletovuz

Тошкентдаги паркларнинг инвесторларга берилиши масаласида АҚШдаги ўзбек иқтисодчиларининг муносабати

Беҳзод Ҳошимов:

«Дарахтли парк — аттракцион ва бетонсиз сўлим соябон — бу шаҳарни бой қиладиган нарса. Битта корхона ўша чиққан қийматни ола олмайди, тўғри, лекин шаҳарни кўпроқ бойитади. 

Оддий мантиқ: агар дейлик, Нью-Йорк марказий боғини (Central Park) ўринга Диснейленд қурилганида — Диснейленд корхонаси кўп фойда олган бўларди, ҳеч шубҳасиз. Лекин, ҳақиқат шундаки, агар иқтисодий мантиқ билан қарасак, шунда ҳам, шаҳар марказидаги боғ ўрнига Диснейленд қурилиши Нью Йорк шаҳри камбағаллаштирадиган қарор бўлади. Нью-Йорк ҳокимияти, тўғри мантиқ қўллаган ҳолда шаҳар иқтисодиётига бундай зарба берадиган лекин қайсидир корхона балансини кўпайтирадиган қарор қилмагани жуда тўғри бўлган. Аттракционли парклар керак, масалан Флоридадаги ботқоқни қуритиб бетонли Диснейленд қуришган. Бу тўғри иш бўлган.

Шунинг учун ҳам, дунёдаги барча нормал шаҳарларда: Парижда ҳам Диснейленд Люксембург боғи ичида эмас, шаҳардан 50 км узоқликда қурилган ёки Токиода ҳам император боғини қуритиб Диснейленд қуришмаган — қўшни шаҳар Чибада қуришган. Ҳатто Москвада ҳам, 90-йилларда паркларни ичида бетон қилиб аттракцион қилинганидан кейин, ҳукумат ақлини йиғиб олиб, паркларни шаҳарга, одамларга қайтарган. Биз ҳам 90-йиллар Москвани хатосини такрорламоқдамиз.

Шаҳар ичидаги паркни бетонлаштириш — нафақат экологик шикаст, балки катта иқтисодий шикаст ҳам».

Манба

Ботир Қобилов:

«Бу лотерея эмас, жамоат боғлари бу ижтимоий товар ва уларни давлат ўз қарамоғида қолдириши шарт. Агар шаҳар бу иш билан яхши шуғуллана олмаётган бўлса, демак муаммо шаҳарда ва у иш билан яхшироқ шуғулланиш керак. Боғга қарайдиган кадр йўқ, пул йўқ дейиш мантиққа тўғри келмайди, шаҳар аҳолиси солиқларни айнан шунинг учун ҳам тўлайдилар. Шаҳар бошқарувчилари, яъни хизматчилари қачондир алмашадилар, бу табиий жараён, лекин аҳоли қолади. Боғ ҳам аҳолида қолиш керак.

Мени қийнаётган масала, хотирамиз қисқадек туйилмоқда. Ҳа, ҳозир йилнинг энг зўр ойи, лекин эслатиб ўтаман, Тошкент шаҳри дунёдаги ҳавоси энг ифлос шаҳарлардан бири бўлиб келади. Бу қандай касалликлар, аҳоли саломатлиги билан оид бошқа қандай муаммоларни келтириб чиқаришини қайтариш шарт эмас.

Нима учун Манҳэттендаги 341 гектар ерни эгаллаб ётган Central Park’ни аукционга қўйиб тадбиркорлик учун сотилмайди? Ёки Лондондаги 142 гектар ерни эгаллаган Hyde Park ҳам тадбиркорлик билан шуғулланиш учун берилмайди? Ваҳоланки, дунёдаги энг қиммат ер айнан шу жойларда. Ишончим комил, шу 341 гектарни сотувга қўйишса, у ерда бино қураман, магазин қураман деган инвесторлар чиқади ва сотувдан тушган пулга бюджетни бойитса бўлади. Лекин, бундай қилинмайди. Авваламбор ҳокимият аҳолидан бундай сўраб ҳам ўтирмайди, боғингизни кессак майлими деб, чунки шу саволнинг ўзидан улар лавозимдан айриладилар (аҳолига ҳисобот беришади ва улар овози орқали келиб-кетадилар). Иккинчидан, фақат пулда гаплашсак ҳам, Central Parkни ҳам, Hyde Parkни ҳам ушлаб туриш айнан ўша шаҳарлар бюджетига тушумни ошириб турибди, аҳолисини саломатлиги, экологияси учун фойдасини пулга чақилса ҳам ҳеч қандай инвестор бера олмайдиган маблағ чиқади.

Давлат бундай масалаларда қатъиятлироқ бўлиши керак. Бир инвестор бозорингизда биз учун рақобатни чеклаб беринг деб хат ёзса ҳам, бошқаси боғни бизга бериб туринг, тижорат қилиб олайлик деса ҳам аҳоли, истеъмолчи ва халқ манфаатлари устун қўйилиши керак. Масала шундаки, Бобур ёки Абдулла Қодирий паркларини сақлаб қолиш фақат парк атрофида яшайдиган одамларнинг муаммоси эмас ва фақат уларнинг фикрлари ёки фаоллигига қараб қолмаслиги керак. Давлат ўз ишини қилиши керак — яъни ижтимоий товарларни таъминлаши керак. Шаҳар боғи деганда диснейленд, аквапарк ёки делфинарий эмас, шаҳар ичида табиатга максимал яқинлаштирилган макон тушунилади.

Манба

Читать полностью…

davletovuz

Парклар - халқники. Ва албатта, улар халққа қайтарилиши керак.

Керак бўлса, барча паркларга “миллий боғ” мақомини бериб, республика бюджетидан молиялаштириладиган қилиш лозим.

Читать полностью…

davletovuz

Ички ишлар вазирлиги кеча депутатлар эътиборига ҳавола қилган қонун лойиҳасида яна бир масала кўтарилди.

Қонун лойиҳасига кўра, кичик ҳажмли электр двигателли транспорт воситалари ҳамда индивидуал ҳаракатланиш воситаларини (скутер, мопед, велосипед ҳайдовчи, индивидуал ҳаракатланиш воситасини, уловли аравани бошқариб борувчи шахс томонидан содир этилиши) бошқариш жараёнида содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик кўзда тутилмоқда.

Лекин айнан шу моддага киритилаётган тузатишларда иккита нотўғри ёндашув кетмоқда. Биринчиси, индивидуал ҳаракатланиш воситалари пиёда каби талқин этиляпти. Яъни улар пиёдалар каби (пиёдалар йўлагида десаям бўлади) ажратилган жойда, маълум тезликда ҳаракатланиши лозим. Йўлнинг қатнов қисмидан ҳаракатланиши тақиқланяпти экан. Бу нотўғри ёндашув. Улар пиёдалар ҳаёти, соғлиғига таҳдид соляпти. Улар пиёдалар билан тенг кўрилмаслиги керак.

Иккинчи масала эса ушбу моддада кўзда тутилган ҳуқуқбузарликлар бўйича жарималар миқдори кескин оширилмоқда. Жумладан, пиёдаларга ҳам жарима миқдори ошириляпти.

Пиёда йўлда ўлмаслиги учун бирорта иш қилингани йўқ, зарур инфратузилма яратилгани йўқ, балки баттарлашмоқда. Ҳатто индивидуал ҳаракатланиш воситалари ҳам пиёда ҳаққини емоқда, ҳаётини хавфга қўймоқда. Аммо булар пиёдаларга жаримани кўпайтирмоқчи.

Депутатлар ҳукумат киритган қонун лойиҳасини бу тарзда қабул қилмайди, деб умид қилиб қоламиз.

Читать полностью…

davletovuz

Тез тиббий ёрдам ва ёнғин-қутқарув хизматлари ҳайдовчиларига очилган маъмурий ишлар тўғридан-тўғри тугатилади

Маълумки, тез тиббий ёрдам ва ёнғин-қутқарув бўлинмалари хизматлари транспорт воситаларининг ҳайдовчилари катта тезликда ёки йўл белгиларига риоя этмай ҳаракатланишларига тўғри келади. Бундай ҳолатлар автоматлаштирилган фото- ва видео техник воситалар орқали қайд этилади.

Амалдаги тартибга кўра, махсус машина ҳайдовчилари хизмат вазифаларини бажарганликларини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этган тақдирдагина, маъмурий иш тугатилаётган эди.

Кеча депутатлар биринчи ўқишда қабул қилган қонун лойиҳаси билан бундай ҳужжатлар тақдим этиши тартиби бекор қилиниб, уларга нисбатан юритилган маъмурий ишлар тўғридан-тўғри тугатилади.

Читать полностью…

davletovuz

Paynet тўлов хизматини бошқарувчи Uzpaynet компанияси таъсисчиси ўзгарди. Давлат активларини бошқариш агентлиги балансидаги 100 фоиз давлат улуши New Industrial Technologies`га ўтказилди. Давактив хусусийлаштириш жараёни бўйича яна расмий хабар бермади.

New Industrial Technologies МЧЖ 2019 йил апрель ойида давлат рўйхатидан ўтган бўлиб, 273,56 млрд сўм устав капиталига эга. Компаниянинг 60 фоиз улуши чет эл фуқароси ҳисобланган Алекс Лига тегишли (июнь ойида у ягона таъсисчи бўлган). 40 фоиз улуш Мустафа Абдураҳмоновга тегишли бўлиб, у айни вақтда Asia Alliance Bank`нинг мажоритар акциядори саналган Asia Alliance Group`нинг ҳам 77,6 фоиз улушига эгалик қилади.

Читать полностью…

davletovuz

Россиянинг Иваново шаҳрида Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг савдо уйи очилди. Эндиликда ўзбекистонлик тадбиркорлар ўз маҳсулотларини Ивановода ҳам сотишлари мумкин бўлади. Савдо уйи икки мамлакат ўртасида ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ва саноат кооперациясини яхшилашга хизмат қилиши кутилмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Нью-Йоркда бўлиб ўтган БМТнинг Иқтисодий ва ижтимоий кенгаши Ёшлар форуми ва унинг доирасидаги тадбирларда Ўзбекистон ёшлари делегацияси ҳам иштирок этиб, Ёшлар ишлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Дилноза Каттаханова нутқ сўзлабди.

Читать полностью…

davletovuz

Ошпаз Кэмерон

Gazeta.uz

Читать полностью…
Подписаться на канал