davletovuz | Неотсортированное

Telegram-канал davletovuz - davletovuz

80666

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklamabot

Подписаться на канал

davletovuz

Пойтахтнинг Юнусобод тумани 5, 6, 7 даҳаларида техноген сув босиш ҳодисалари кузатилаётгани айтилмоқда.

“Тошкент шаҳар сув таъминоти” АЖга кўра, эрта тонг Юнусобод туманинг Мойқўрғон ва Қорақамиш кўчалари кесишмасидаги 1200 мм қувур ёрилиб кетиб, юқори босимли сув ҳудудларни босиши мумкинлиги келтирилган.

Тезкор авария хизмати носозликни бартараф этиш чораларини кўрмоқда.

Ҳудудда сув таъминоти тўхтатилган.

Ҳудудда автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Қудбиев “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти кузатув кенгаши раиси этиб сайланибди.

Читать полностью…

davletovuz

«Cambridge» раҳбари Жаҳонгир Пўлатов уч йилда даромад айланмасини 1 млрд 200 млн сўмдан 10 млрд сўмгача оширибди. Давлат раҳбари таклифлар бўлса албатта, ёрдам беришини, кўмаклашишини таъкидлаган. Ҳозирда ушбу марказда 10 мингдан зиёд ёшлар тил ўрганяпти.

Читать полностью…

davletovuz

Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этиш учун 3-4 июль кунлари амалий ташриф билан Қозоғистоннинг Остона шаҳрида бўлади.

Читать полностью…

davletovuz

"Chaqar" мажмуасидан тайёр таъмирланган хонадонларни 12 ойга бўлиб тўлаш шарти билан харид қилинг

📌Хонадонлар майдони 70 дан 100 м2 гача

📞Батафсил: +998555003333
🖥 Онлайн мурожаат: @chaqarmsg

🌐 Telegram | Instagram

📍Манзил: Тошкент шaҳри, Шайхонтоҳур тумани, Фурқат ва Қоратош кўчалари ораси, Чақар маҳалласи.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларида футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси тарихда биринчи марта қатнашади. Жамоани қўллаб-қувватлашга қаратилган «Мен Ўзбекистонликман — қонимда ғалаба» шиори остида спортчилар учун махсус видео суратга олинди.

Лойиҳа ташаббускорлари бугундан янги халқаро челленжга ҳам старт берган. Унга кўра, хоҳловчилар ушбу қўшиққа ўз талқинида 1 дақиқадан ошмаган видео олиши керак. Энг креатив видео эгалари 50 млн сўм ютиб олиши мумкин бўлади.

Читать полностью…

davletovuz

Айни вақтда Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотига тайёргарлик доирасида соҳалар кесимидаги тўртинчи учрашув бўлиб ўтмоқда.

Аввалги учта учрашувда савдо ва умумий овқатланиш, заргарлик, молиявий, юридик, консалтинг, IT ва алоқа соҳаларидаги 2 мингдан ортиқ тадбиркорлар қамраб олиниб, уларнинг 100 га яқин тизимли таклифлари йиғилган.

Шунингдек, ҳозиргача 1094 ва 1100 қисқа рақамлари ҳамда subsidiya.epauzb.uz электрон платформаси орқали тадбиркорлик субъектлари томонидан Республика штабига 4,5 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган.

Бугунги учрашувни жонли эфирда кузатиб бориш мумкин.

Читать полностью…

davletovuz

Ўмон Ўзбекистон фуқаролари учун 14 кунлик визасиз режим жорий қилди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар бермоқда.

Шу билан бирга, ушбу муддатдан кўпроқ вақт давомида мамлакатда қолишни истаган Ўзбекистон фуқаролари Ўмон аэропортига киришда виза олиш учун мурожаат қилишлари мумкин.

Читать полностью…

davletovuz

Магистратурага қабул бошланди

Давлат олий таълим муассасалари магистратура мутахассисликларига онлайн рўйхатдан ўтиш бошланди.

2024/2025 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни топшириш жараёни magistr.edu.uz платформаси орқали 30 июлга қадар (шу куни ҳам) давом этади.

Магистратура мутахассисликларига танловларда белгиланган талаб даражасидаги миллий ёки халқаро сертификатга эга шахслар иштирок этиши мумкин.

Читать полностью…

davletovuz

Нотариал идорага бормасдан амалга ошириладиган нотариал ҳаракат турлари кўпайди

Эндиликда Сиз:

➖эр ва хотиннинг умумий мол-мулкни, шу жумладан кўчмас мулкни тасарруф этиш бўйича битим тузиш учун хотин (эр)нинг розилик аризасини;

➖автомототрнаспорт воситасини тасарруф этиш (сотиш, ҳадя, қилиш, айирбошлаш, гаровга қўйиш ва бошқа турдаги тасарруф қилиш) ишончномасини;

➖ҳужжатларнинг бир тилдан бошқа тилга тўғри таржима қилинганлигини шаҳодатлашни видеоконференция орқали (онлайн) нотариал расмийлаштиришингиз мумкин.

Читать полностью…

davletovuz

“Фотон” АЖ устав капиталидаги 85,58 фоиз давлат улуши 151 млрд. сўмга “HAVVO GROUP” МЧЖга сотилди.

Havvo Group 2019 йилда ташкил этилган қишлоқ хўжалиги холдинги бўлиб, мавсумий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, қуритилган мевалар ва ёнғоқлар экспорти ва импорти билан шуғулланади. Холдинг таркибига Havvo Group, Havvo Agro Food, Havvo Trust, Havvo Noble МДҲ компаниялар гуруҳи киради.

Компания сайтида қайд этилганидек, холдингнинг йиллик экспорт айланмаси қарийб 30 миллион долларни, импорт айланмаси эса 10 миллион долларга яқин. Корхона асосчиси ва раҳбари Зиёдулла Раҳмат ўғли Холмирзаевдир.

Читать полностью…

davletovuz

Дуров Ўзбекистон сафари ҳақида

Читать полностью…

davletovuz

Iskander Buildings'дан қулай таклиф

Mavrid Mavzesi лойиҳасидан 1 хонали хонадон учун бошлангич тўловни амалга ошириб, қолган қисмини 4 200 000 сўмдан ойма-ой тўлаб боринг.

Бонус: 2 м² дан 21 м² гача бўлган терассалар

Лойиҳа қулайликлари:
- 14 қаватдан иборат
- Баскетбол стадиони, вело йўлаклар, workout зонаси
- Ерости ва ерусти автотураргоҳлари

📲 Бот орқали биз билан боғланинг

📍Манзил: Тошкент шаҳри, Қўйлиқ массив 5 (мўлжал: Daniel Hill меҳмонхонаси)

Телеграм канал

☎️+998787770011 | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш жамоатчилик кенгаши аъзоси, “Uzbek Leasing International” АЖ директори Зафар Мустафоев Президент ва тадбиркорлар ўртасидаги очиқ мулоқотга тайёргарлик доирасида молиявий, консалтинг, юридик, IT ва алоқа соҳасидаги тадбиркорлар билан ўтказилган учрашувда лизинг тўғрисидаги қонунга ўзгартиш киритишни таклиф қилди.

Зафар Мустафоев мазкур қонуннинг лизинг объекти фақат лизинг олувчининг балансида бўлиши кераклиги ва лизинг тадбиркорлик фаолияти учун тақдим этилиши ҳақидаги бандини олиб ташлаш кераклигини таъкидлади. Бу орқали фақат юридик шахслар эмас, жисмоний шахслар ҳам лизинг олиш имкониятига эга бўлади.

“Бу билан биз жисмоний шахсларни ҳам, хотин-қизлар, аёллар ёки юридик мақомга эга бўлмаган хусусий тадбиркорларни ҳам кенг миқёсда лизинг билан таъминлашимиз мумкин бўлади”, – дейди у.

Читать полностью…

davletovuz

Инвестиция вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар тадбиркорлиги жамғармаси Ёшлар агентлигига ўтказилади.

Читать полностью…

davletovuz

2024 йил 1 сентябрдан жисмоний шахслар ва мулкчилик шаклидан қатъи назар ҳар қандай юридик шахс томонидан йўллар, тротуарлар ва бошқа йўл инфратузилмаси объектларида қурилиш ишларини олиб бориш, йўл объектини ҳар қандай кўринишда таъмирлаш, бузиш, қазиш, ўзгартириш ёки реконструкция қилиш фақатгина тегишли рухсатнома олингандан сўнг амалга оширилади. Бу президент қарорида акс этган.

Рухсатнома ҳамма учун кўринадиган жойга илиб қўйилиши ёки ҳар қандай шахснинг биринчи талабига кўра тақдим этилиши шарт.

Қурилиш ва таъмирлаш ишлари якунлангандан сўнг йўл объекти аввалгидек ҳолатга келтирилиши лозим, акс ҳолда жавобгарликка сабаб бўлади.

Читать полностью…

davletovuz

Экология вазирлиги шарларни Ўзбекистонга олиб кириш учун божхона тўловларини 10 бараварга ошириш, мамлакатда шар учириш каби тадбирларни ўтказмоқчи бўлганларга утилизация талабини қўйиш ва бунда шарларнинг нархига нисбатан 100 баравар миқдорда нарх белгилашни таклиф қилмоқда.

Вазирлик, шунингдек, экологияга бефарқ бўлмаган фуқароларни пластик ўйинчоқлар, шарлар учириш каби тадбирларга йўл қўймаслик, бундай тадбирларга бойкот эълон қилишга чақирган.

Читать полностью…

davletovuz

ХАЛҚАРО IT УНИВЕРСИТЕТ ЭНДИ БУХОРОДА

Acharya Университети GRANT учун қабул бошланганини эълон қилади

Халқаро IT Университетдан қуйидаги имкониятларни кутиб олинг:
- 100 дона 100 фоизлик грантлар;
- Ўқитувчилар, ҳарбий хизматчилар фарзандлари учун махсус грантлар;
- Спортчилар ҳамда уларнинг фарзандлари учун махсус грантлар;
- Халқаро тил сертификатига ега бўлганлар учун махсус чегирмалар ;
- Бепул ноутбуклар;
- 3-4 курсда Ҳиндистон,Германия ҳамда АҚШ да ўқиш имконияти;
- IBM ва Microsoft халқаро тан олинган сертификатлари;
- Кафолатланган иш.

Имтиҳон санаси📅: 22 iyul
Вақти: 10:00
Манзил📍: Бухоро вилояти, Қоракўл тумани, "Acharya University" биноси.

▪️+998-55-301-00-09

➡️ Рўйхатдан ўтиш учун ⬅️

🚀 Telegram |📷 Instagram |
🔵 Facebook | 👁 Website |
🎰LinkedIn | 🎬 AcharyaUniversityUzbekistan">YouTube |
Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Тунги вақтда фуқароларнинг осойишталигини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда

Қонун лойиҳаси билан фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузадиган ҳаракатларнинг қатъий рўйхати тасдиқланмоқда, шунингдек фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузишга йўл қўйилмайдиган вақтлар оралиғи белгиланмоқда.

Яъни, тунги вақтда — сутканинг соат 23:00 дан 06:00 гача бўлган вақт оралиғида, шунингдек дам олиш кунлари ва қонунчилик билан белгиланган ишланмайдиган байрам кунлари соат 22:00 дан 09:00 гача вақт оралиғида — фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузганлик учун маъмурий жавобгарликни кучайтириш таклиф этилмоқда.

Бунга кўра, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгилаб қўйилмоқда.

Амалда мазкур ҳуқуқбузарликлар учун жарималар миқдори фуқароларга – 113 минг сўм, мансабдор шахсларга эса 113 минг сўмдан 226 минг сўмгача бўлган миқдорни ташкил этади.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

Читать полностью…

davletovuz

Эндиликда янги ҳайдовчилик гувоҳномасини ҳам онлайн расмийлаштириш мумкин

Янги ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш учун my.gov.uz орқали бу жараённи амалга ошириш мумкин бўлди.

Хизматдан фойдаланишда ҳеч қандай ҳужжатлар талаб қилинмайди. Ҳамма маълумотлар тизимда мавжуд.

Тайёр гувоҳномани, истасангиз, ўзингизга энг яқин Давлат хизматлари марказига борган ҳолда ёки қўшимча тўлов эвазига почта хизмати орқали уйингизда қабул қилиб олишингиз мумкин.

Адлия вазирлиги ахборот хизмати

Читать полностью…

davletovuz

Шавкат Умурзоқов депутат бўлди

Пойтахт ҳокими Шавкат Умрзоқов ЎзЛиДеПдан халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг депутати этиб сайланди. У Юнусобод тумани “Туркистон-53” сайлов округидан сайланган.

Энди навбат сенаторликка.

Читать полностью…

davletovuz

Порахўр ўринбосарлар

➖Тахиатош тумани ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари 32 млн сўм;

➖Бўстон тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари 10 минг доллар;

➖Бўка тумани ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари 1200 доллар пора олаётган пайти қўлга олинган.

Читать полностью…

davletovuz

Факторинг фаолияти бўйича қонунчиликни такомиллаштириш таклиф қилинди

Президент ва тадбиркорлар ўртасидаги очиқ мулоқот олдидан ташкил этилган учрашувда “Venkon Group” раҳбари Асқар Исмоилов факторинг фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ қийинчиликлар ҳақида тўхталди.

Унинг айтишича, ҳозирда тадбиркорларнинг 70 фоиздан ортиғи молиявий муаммоларга дуч келмоқда. Уларнинг айланма маблағларининг 25 фоиздан ортиғи дебитор қарздорликка тўғри келади.

Шу сабабли тадбиркорлар факторинг сингари тезкор молиявий ечимларга эҳтиёж сезмоқда. Фуқаролик кодекси бўйича, банклар ва микромолия ташкилотлари бундай фаолият билан шуғулланиши мумкин. Аммо бунинг учун рухсат олиш тартиби белгилаб қўйилмаган. Бу эса факторинг компанияларини ташкил этишни қийинлаштирмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Сурхондарё вилояти прокуратураси бўлим катта прокурори 10 минг доллар пора билан қўлга олинди. У ушбу пул маблағини ҳудуддаги МЧЖлардан бирига сув тежовчи технологияларни ўрнатиш билан боғлиқ масалаларда кўмаклашиш эвазига олаётган бўлган.

Читать полностью…

davletovuz

Осиё Халқаро Университетида янги 2024-2025 ўқув йили учун қабул давом этмоқда

Осиё Халқаро Университетида мавжуд бўлган 27 та таълим йўналишидан бирини танланг ва биз билан муваффақиятли ҳаёт йўлингизни бошланг.

Кириш имтиҳонларини бепул топшириш учун ҳозироқ рўйхатдан ўтинг: qabul.oxu.uz

📞 Батафсил маълумот учун: +998553050009

📍 Университет Бухоро шаҳрида жойлашган

www.oxu.uz
Telegram | Instagram | Osiyo.Xalqaro.Universiteti.">Youtube | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Ҳукумат қарори билан Ўзбекистондаги оммавий тадбирларга фуқароларни реклама, акция ва бошқа мақсадларда озиқ-овқат, буюмлар ҳамда бошқа маҳсулот ва товар-моддий бойликларни бепул тарқатиш ёки ҳаддан ташқари арзонлаштирилган нархда сотиш орқали жалб қилиш тақиқланди.

Читать полностью…

davletovuz

1—2 июль куни республиканинг катта қисми, 2—3 июлда эса водий вилоятларида ҳам салқин ҳарорат бўлиши прогноз қилинмоқда.

1—2 июль кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро-Навоий вилоятларида, 2 июль Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида, 2—3 июль водийда кундуз кунлари хаво ҳарорати максимумлари +30 +35 даража илиқ бўлиши маълум қилинмоқда.

Мазкур салқинликни Ўрта Осиёга совуқ ҳавонинг шимоли—ғарбдан кириб келиш жараёни (картада кўк рангли Урал—Волгабўйи ҳудудларидан кириб келувчи жараён) юзага келтириб, унинг таъсири шу яқин кунларда жануб вилоятларига кучли таъсир этмайди.

Манба

Читать полностью…

davletovuz

Самарқандда «Бутунжаҳон Ёшлар Фестивали-2024» нинг очилиш маросими бўлиб ўтди

Куни кеча Самарқанд шаҳри туризм марказининг боқий шаҳар мажмуасида «Бутунжаҳон Ёшлар Фестивали-2024»нинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда 92 давлатдан 710 нафар ёшлар, вазирлар, халкаро ташкилотлар етакчилари, ТОП-500 таликка кирган университетлар профессорлари иштирок этишди.

Бугундан бошлаб фестивал доирасидан ўрин олган тадбирлар Самарқанд, Бухоро, Хоразм, Тошкент вилоятлари ва пойтахтимиз Тошкент шаҳрида давом этади.

Манба

Читать полностью…

davletovuz

Айни вақтда президентнинг тадбиркорлар билан Очиқ мулоқотига тайёргарлик доирасида молиявий, консалтинг, юридик, IT ва алоқа соҳасида мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими бўйича таклифларни шакллантириш мақсадида тадбиркорлар билан учрашув ўтказилмоқда.

Унда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирок этмоқда.

Учрашувни жонли эфирда кузатиб бориш мумкин.

Читать полностью…

davletovuz

Эндиликда:

IT соҳасида ўзини ўзи банд қилган ёшларга IT парк резиденти мақоми берилади;

➖улар уч йил муддатга барча солиқлардан озод қилинади;

➖ IT парк томонидан IT компаниялардаги каби тиббиёт, спорт ва офисдан фойдаланиши учун уларга “ижтимоий карта” берилади.

Читать полностью…
Подписаться на канал