davletovuz | Неотсортированное

Telegram-канал davletovuz - davletovuz

80666

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklamabot

Подписаться на канал

davletovuz

Хабар фейк бўлиб чиқди.

Читать полностью…

davletovuz

20-22 март кунлари мамлакат ҳудудида ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлади - Ўзгидромет

Читать полностью…

davletovuz

Шавкат Мирзиёев Владимир Путинни президент сайловидаги қозонган ғалабаси билан табриклади.

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш ишлари 2025-2026 йилларда амалга оширилади - президент қарори

Ушбу тадбир 2022 йилда режа қилинганди, аммо пандемия туфайли кейинга қолдирилган.

Читать полностью…

davletovuz

1Fit иловасидан Рамазон ойи учун ажойиб туҳфа.

🌙 Муборак Рамазон ойида 1 йиллик абонементни харид қилинг, ва яна 1 ойлик машғулотларга эга бўлинг.

Иловада 30 дан ортиқ спорт турлари жамланган: сузиш ва фитнесдан тортиб, от спорти ва боксгача. Сиз ҳар куни янги машғулотларни синаб кўришингиз мумкин. Бунинг учун алоҳида тўлаш шарт эмас: 1 та обуна барча спорт турлари учун амал қилади!

Қулайлиги, абонементни, муддатли тўлов асосида харид қилса бўлади.

Иловани юклаб олинг ва 200дан ортиқ спорт залларида шуғулланинг.

*Абонемент Тошкент ва Самарқанд шахарларида амал қилади.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Наврўз байрамида иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар барча ходимлар кетма-кет 4 кун дам олишади.

21 март – пайшанба (Наврўз байрами);

22 март – жума (барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни);

23 март – шанба (6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни);

24 март – якшанба (одатий дам олиш куни).

Читать полностью…

davletovuz

Тошкент эрта тонгдан.

Расмлар ижтимоий тармоқлардан олинди.

Читать полностью…

davletovuz

Payme жамоаси #AyolTadbirkorligiTarafida лойиҳаси доирасида Тошкент шаҳридаги турли корхоналарга эга бўлган тадбиркор аёлларни уларга қарашли муассасаларнинг кириш эшикларини махсус стикерлар билан безаган ҳолда қўллаб-қувватлади.

Шунингдек, Payme барча ишбилармон аёллар учун эксклюзив сувенир маҳсулотлар — нафис рангли футболкалар, функционал шопперлар ва мотивацион ёзувли стикерларни ишлаб чиқди. Стикерлар учун иллюстрациялар моҳир рассом Аббос Шарифзода томонидан яратилди.

Payme компанияси бизнес соҳасидаги аёлларни қўллаб-қувватлаш орқали ҳар бир аёл ўзини намоён қилиш ва ўз бизнесида ривожланиш имкониятига эга бўлган кучли жамиятни шакллантиришга ўз ҳиссасини қўшиш ниятида.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди.

Читать полностью…

davletovuz

АТТО транспорт картасининг виртуал версиясидан фойдаланувчилар сони ортиб бормоқда

Жамоат транспортидан фойдаланиш учун мўлжалланган АТТО компаниясининг траспорт карталарининг виртуал версиясидан фойдаланувчи йўловчилар сони кескин ортган.

Бунга сабаб сифатида виртуал картанинг нисбатан қулайлиги кўрсатилмоқда. Жумладан, виртуал карталарни очиш бепул, картадан чекланмаган муддатда фойдаланиш мумкин, картада алмашиш тарифлари ҳам мавжуд. Шунингдек виртуал картада оддий картада бор барча имтиёзлар мавжуд.
Виртуал картани очиш учун:
АТТО мобил иловасини юклаб олинг
— Бепул виртуал транспорт картасини яратинг
— QR тўлов бўлимида керакли транспорт турини (автобус ёки метро) танланг
— Автобусларда тўлаш учун валидаторларда QR кодни сканерлашингиз / Метрода тўлаш учун эса метро станциясини белгилашингиз ва QR кодни сканерлаш орқали виртуал карта ёрдамида тўловни тез ва осон амалга оширишингиз мумкин.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Президентнинг “Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони

Читать полностью…

davletovuz

Тимур Раҳмонов Ўзбекистоннинг Латвиядаги элчиси этиб тайинланди.

46 ёшли дипломат 2021-2024 йилларда Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги бош консули лавозимида ишлаган.

Читать полностью…

davletovuz

“Очиқ бюджет” бўйича овоз бериш жараёни вақтинча тўхтатилади ва 16 март 00:00 дан давом эттирилади - Иқтисодият ва молия вазирлиги

Читать полностью…

davletovuz

bi1 супермаркетлар тармоғи #AyolTadbirkorligiTarafida

Payme ташаббуси доирасида Франциянинг арзон нархлардаги дўконлар тармоғи bi1 тадбиркор аёллар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни пештахталарда визуал тарзда ажратиб кўрсатишга имкон берувчи технологияси орқали аёллар бизнесини қўллаб-қувватлашга қарор қилди.

Бу мижозларга аёлларнинг бизнес лойиҳаларини ривожлантиришга ҳисса қўшган ҳолда маҳсулотларни онгли равишда танлаш имконини беради.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Афғонистон муваққат ҳукумати раҳбари мулла Муҳаммад Ҳасан Охунд, унинг ўринбосарлари Мавлавий Абдул Салом Ҳанафий ва Мулла Абдул Ғани Бародар, ташқи ишлар вазири Мавлавий Амир Хон Муттақий, ИИВ раҳбари Халифа Сирожиддин Ҳаққоний ва бошқалар билан музокаралар ўтказибди.

P.S.: Анча юқори даражада кутиб олишибди.

Читать полностью…

davletovuz

Бир нечта манбалар Британия қироли Карл III 75 ёшида вафот этгани ҳақида ёзмоқда. Хабар расман тасдиқланмаган.

Читать полностью…

davletovuz

"Ўзавтосаноат" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси ўринбосари Сардор Тажиевнинг ваколати муддатидан олдин тугатилган.

Чирчиқ шаҳри собиқ ҳокими Даврон Ҳидоятов "Ўзавтосаноат" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси ўринбосари лавозимига тайинланган.

Читать полностью…

davletovuz

Бош вазир Абдулла Арипов Бўстонлиқда ҳашарда.

Читать полностью…

davletovuz

Жорий йилнинг дастлабки 2 ой якунлари бўйича макроиқтисодий кўрсаткичлар натижаларидан ўтган йилга нисбатан кескин ўсиш кузатилганини кўриш мумкин.

Хусусан, ўтган йилнинг январь-февраль ойларига нисбатан саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 16,4%га, қурилиш ишлари 18,5%га, бозор хизматлари 16,7%га, чакана савдо айланмаси салкам 10%га ўсибди. Экспортда ҳам деярли 15% ўсиш кузатилибди.

Бундай кескин ўсиш бу йил ўтган йилнинг қишидагидан фарқли ўлароқ энергия тизими нисбатан барқарор бўлганлиги ҳам таъсир этган бўлса керак.

Читать полностью…

davletovuz

“Ташаббусли бюджет”нинг 2024 йил биринчи мавсуми учун овоз бериш жараёнига старт берилди. Овоз бериш босқичи 4 апрель соат 23:59га қадар давом этади.

Овоз бериш усуллари:

➖ “Очиқ бюджет” порталининг веб-саҳифаси;
➖порталнинг
мобил иловаси;
➖Telegram’даги расмий бот орқали.

Читать полностью…

davletovuz

Бекзот Мардонович Мавлонов Президентнинг ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Президент Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти раҳбари лавозимидан озод этилди.

Читать полностью…

davletovuz

Алишер Қаюмов Ўзбекистоннинг Сингапурдаги элчиси этиб тайинланди.

54 ёшли дипломат Сингапурга тайинланишидан олдин Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонасида маслаҳатчи бўлиб ишлаган.

Читать полностью…

davletovuz

Польшанинг LOT Polish Airlines авиакомпанияси Варшава - Тошкент - Варшава йўналишида доимий авиақатновларни йўлга қўйди.

Авиакомпания ҳафтасига уч марта - душанба, пайшанба ва шанба кунлари парвозни амалга оширишни режалаштирган.

Читать полностью…

davletovuz

Бугун Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманига ташриф буюради.

Читать полностью…

davletovuz

Доллар курси 12600 сўмдан ошди

Тижорат банкларида АҚШ долларининг сотув курси 12 610 сўмгача кўтарилди.

Читать полностью…

davletovuz

«Қўйлиқ» деҳқон бозори фаолияти тугатилди

«Тошкент қишлоқ хўжалик маҳсулотлари улгуржи бозори» АЖ («Қўйлиқ» бозори) фаолияти расман тугатилди. Бу ҳақда акциядорлар қарори қабул қилинган.

Компания ижроия органининг акциядорларга ахборот беришича, жамиятнинг ҳудудида тадбиркорлар фаолияти 2024 йил 5 январдан тўхтатилган.

«Ўтган икки ой давомида бозор фаолиятини қай тартибда давом эттириш, таъмирлаш, реконструкция қилиш бўйича бирор бир расмий ёки норасмий маълумотлар бугунги кунда мавжуд эмаслиги, айни пайтда ер солиғи, мулк солиғи ҳисобланиши давом этаётганлиги, модомики ҳолат давом этса, компаниянинг молиявий аҳволи қийинлашиб қолиши кутилиши сабабли жамиятни юридик шахс сифатида ихтиёрий тугатиш мақсадга мувофиқ деб топилган», дейилади акциядорлар қарорида.

«Тошкент қишлоқ хўжалик маҳсулотлари улгуржи бозори» расмий сайти 1 март куни эълон қилган хабарга кўра, тугатилаётган бозор бўйича мурожаатлар икки ой давомида қабул қилинади.

Акциядорлик жамияти расмий сайтига кўра, бозорда Тошкент шаҳар ҳокимлиги улуши 93.2%ни, эркин савдо ва меҳнат жамоаси улуши эса 6.8%ни ташкил қилади.

2024 йил январида Тошкент шаҳри ҳокимлиги Қўйлиқ бозорида реконструкция ишлари бошланиши ҳақида хабар берган эди.

«Бозорга келтирилаётган маҳсулотлар бозор ҳудудига сиғмай, атрофидаги ҳудудларда, шу жумладан Чирчиқ канали бўйида тартибсиз савдо амалга оширилмоқда, автомобил йўлларнинг тирбандлигига асосий сабаб бўлмоқда ва аҳолига жиддий ноқулайликлар яратмоқда», дейилганди хабарда.

Реконструкция даврида тадбиркорларга фаолиятини «Food City», «Тошкент индекс» ва бошқа савдо мажмуаларида давом эттириш таклиф қилинган эди.

Читать полностью…

davletovuz

Onix турар-жой мажмуаси тайёр кадастирга эга илк 10 та коттежларни 30% бошланғич тўлов билан 15 йилга ипотекага сотиб олиш имкониятини тақдим этади.

Onix коттежлари Миробод туманида жойлашган. Мажмуа майдони 3 гектар бўлиб, тайёр кадастрга эга 114 коттежни ўз ичига олади.

Коттежлар оқ сувоқ ҳолда топширилади, бу сизнинг уйингиз қандай кўринишини ўзингиз ўйлаб кўришингиз ва қарор қабул қилишингизга имкон беради. Коттежлар тайёр кадастр билан тақдим этилади!

Оних коттежининг афзалликлари:
— болалар ўйин майдончаси;
— 24 соатлик хавфсизлик хизмати;
— ҳар бир уйда ўзига хос яшил бурчаги бор;
— яхши қўшнилар.
— Шахар марказидан 15 дақиқалик йўл

Майдони 2 сотиҳ бўлган коттежларимизни умумий суммадан 311 миллион сўм чегирмада харид қилишингиз мумкин.

Қўшимча маълумот учун савдо бўлимига ёки кўрсатилган телефон рақамларига мурожаат қилинг.

Манзил: Миробод тумани, Эски Отчопар кўчаси, 58Б.
☎️ (78) 777 80 80 ☎️ (97) 103 75 85
☎️ (97) 768 05 85 ☎️ (97) 706 85 75

Инстаграм | 41.2655963,69.3071253,19z/data=!4m12!1m5!3m4!2zNDHCsDE1JzU3LjciTiA2OcKwMTgnMjUuMyJF!8m2!3d41.266025!4d69.307015!3m5!1s0x38ae5f0068d95009:0xfcd18b2002c8e75a!8m2!3d41.2652762!4d69.3077502!16s%2Fg%2F11vrw1gg_3?entry=ttu">Локация | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Президент уй-жойлар қурилиши бўйича янги чораларни маълум қилди:

➖кўп қаватли уй-жойлар қурилишига қўшимча ерлар аукционга чиқарилади;

➖энди 5 қаватли уйларни барпо этишга камида “қониқарли” ва 9 қаватли уйларга “ўрта қониқарли” рейтингига эга бўлган пудратчилар жалб қилинади;

➖уй қурилиши учун махсус техникалар импорти бўйича берилган божхона имтиёзи яна бир йилга узайтирилади;

➖ипотека кредитлари бўйича гаровга олинадиган уйни суғурталаш талаби бекор қилинади;

➖ўз ҳовлисида уй қуриш ва таъмирлашга 120 миллион сўмгача ипотека кредити ажратиш йўлга қўйилади;

➖улушдорлик асосида уй-жой барпо этишда аҳолини ҳимоя қилиш тизими кучайтирилади.

Читать полностью…

davletovuz

“Очиқ бюджет” порталида техник носозлик кузатилмоқда, ҳозирда мутахассислар портал фаолиятини тиклаш бўйича иш олиб бормоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Машина нархлари оширилиши инкор қилинди.

Cobalt, Damas ва Labo нархлари оширилгани ҳақида турли хабарлар тарқалгач, компания тушунтириш билан чиқди. Унда контрактация учун очиладиган қўшимча ҳажм 2024 йилнинг иккинчи ярмида ишлаб чиқарилиши ҳисобга олган ҳолда, Damas, Labo ва Cobalt автомобилларининг нархи 3,5-6,7 фоизгача бўлган оралиқда қайта кўриб чиқилиши айтилган.

Кейинчалик UzAutoMotors бу бўйича якуний қарор қабул қилинмаганини эълон қилди.

«Ҳозирда контрактация жараёнлари олиб борилмаётганини инобатга олган ҳолда, Chevrolet.uz сайтида кўрсатилган нархлар 2024 йилнинг 4-чораги учун прогноз кўрсаткичлари асосида ҳисоблаб чиқилган.

Нархларни ошириш бўйича якуний қарор қабул қилинмаган», – дейилади компания хабарида.

Читать полностью…
Подписаться на канал