Талабалар учун қишки таътил 25 декабрдан бошланади
Олий таълим муассасалари талабалари, техникум, коллеж ва академик лицей ўқувчилари учун қишки таътил 25 декабрдан бошланади ва 2025 йилнинг 7 январига қадар давом этади - вазирлик
➖Русланбек Қуролтайевич Давлетов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди;
➖ Абдусалом Абдумавланович Азизов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди;
➖ Сухроб Джўрақулович Юсупов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди;
➖ Адхам Муратович Турдиев Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси шўъбаси мудири лавозимидан озод этилди;
➖ Музаффар Муротович Камилов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди;
➖ Олим Адилович Салиев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Президент фармонлари
ASIA ALLIANCE BANK ва Mastercardнинг биргаликда ўтказаётган акцияси:
ASIA ALLIANCE BANK ва Mastercard биргаликда 2024-йилнинг 15-декабригача амалга ошириладиган акцияни эълон қилди. Акцияда иштирок этиш учун ASIA ALLIANCE BANKнинг Mastercard картаси орқали ҳар бири 15 АҚШ доллари (ёки унинг сўмдаги эквиваленти)дан бошланган икки тасодифий харид қилиш керак.
Иштирокчиларга қуйидаги совғалар тақдим этилади:
- 5 та 5 000 000 сўмлик сертификат;
- 5 та 10 000 000 сўмлик сертификат;
- 5 та 15 000 000 сўмлик сертификат;
- супер соврин — 30 000 000 сўмлик сертификат!
Ҳали ҳам Mastercard картасига эга эмасмизми? Alliance мобил иловасини ўрнатиб, Mastercard виртуал картасини бепул олиш ва акцияда қатнашиш имкониятига эга бўлиш мумкин.
Ғолиблар 2024-йилнинг 20-декабрида жонли эфирда аниқланади. Акциянинг амал қилиш муддати — 15.12.2024 гача. Шартлар ҳақида батафсил маълумотни сайтдан топиш мумкин.
Реклама
Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг айтишича, келгуси йил баҳордан Пахтакор стадиони реконструкцияси бошланади. ФИФА стандартларига мос бўлади.
UPD: Ортиқхўжаев аниқлик киритишича, реконструкция ҳозироқ бошланади.
Тошкент халқаро аэропортида қалин туман туфайли парвозларни қабул қилишга чеклов жорий қилинди. Самолётлар муқобил аэродромларга йўналтирилмоқда.
Читать полностью…Германия канцлери Олаф Шольцнинг Самарқандга ташрифи доирасида эришилган келишувларга мувофиқ, немис стандартлари асосида тиббиёт факультети, клиника ва тадқиқот маркази ташкил этиш ишлари бошланибди.
Читать полностью…Бухоронинг тарихий марказида эндиликда скутерлар, электр скутерлар, велосипедлар ва бошқа шахсий ҳаракатланиш воситаларининг ҳаракати тўлиқ тақиқланди.
Читать полностью…Тошкентдаги Олимпия шаҳарчаси қурилиши ўз вақтида якунланмаслиги сабабли мезбонлик Баҳрайнга ўтказилган. Миллий олимпия қўмитаси Осиё олимпия кенгашига тегишли хат юборган.
Читать полностью…2025 йилда бўлиб ўтиши керак бўлган ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари мезбонлиги Ўзбекистондан олиниб, Баҳрайнга топширилди. Осиё Олимпия кенгаши ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида бу ҳақда расман маълум қилган.
Бу қарор сабаби келтирилмаган.
Ўзбекистон ва Хитой икки мамлакатга 30 кун давомида визасиз саёҳат қилиш имконини берувчи битимни имзолади — ташқи ишлар вазиримиз Бахтиёр Саидов.
Битим қачондан кучга кириши ҳақида қўшимча маълумот берилади.
Mobiuz мобил оператори 10 йиллигини нишонламоқда
Mobiuz 10 йилдан бери миллионлаб одамларни бирлаштириб, яқинлари, дўстлари ва ҳамкасбларига яқин бўлишга ёрдам бермоқда.
Шу вақт ичида компания нафақат алоқа оператори, балки 7,8 миллион абонент учун ишончли дўстга айланди:
- Ўзбекистоннинг аҳоли яшайдиган ҳудудларининг 98% дан ортиқ қисмини қамраб олган, ҳатто энг чекка ҳудудларда ҳам алоқани таъминлайди.
- 5G, eSIM, VoLTE, VoWiFi ва бошқа кўплаб инновацияларни жорий этмоқда.
- Ёшлар ва спортни, жумладан, "Olympic Mobiuz" футбол жамоасини қўллаб-қувватламоқда.
Банклар томонидан битта жисмоний шахсга карталар сонини (виртуал ва кобейджинг карталарини инобатга олган ҳолда) вақтинчалик битта банкда 5 тагача, барча банкларда 20 тагача белгилаш таклифи жудаям ёқимсиз ва деструктив - Отабек Бакиров
Читать полностью…Тайинловлар
➖Ҳаёт Ҳасанович Давлатов Пешку тумани ҳокими этиб тайинланди. У бунгача Когон шаҳар ҳокими вазифасида ишлаб келаётган эди.
➖Акмал Анварович Остонов Вобкент тумани ҳокими этиб тайинланди. У бунгача Қоровулбозор тумани ҳокими вазифасида ишлаб келаётган эди.
➖Тўрабоев Миршакар Музаффарович Когон шаҳар ҳокими этиб тайинланди.
У бунга қадар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
➖Ўткир Шомаҳмадович Ҳамроев Қоровулбозор тумани ҳокими этиб тайинланди. У бунгача вилоят ҳокимлиги бошқарув аппарати ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари лавозимида ишлаб келаётган эди.
*Кеча Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятини ривожлантириш бўйича танқидий мажлис ўтказиб, ҳокимлар, уларнинг ўринбосарлари ва сектор раҳбарлари 6 ой фавқулодда иш тартибига ўтишини таъкидлаган эди.
Меҳнат мигрантлари қанча пул юборди?
➖ Жорий йилнинг январь-октябрь ойлари давомида Ўзбекистонга келиб тушган пул ўтказмалари 12,6 млрд долларни ташкил қилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 34 фоизга кўпайган.
➖Маблағларнинг 78 фоизи Россиядан (9,8 млрд долл) келиб тушган бўлиб, ўтган йилнинг мазкур даврига нисбатан 35 фоизга ошган.
➖Қолган қисми Қозоғистон (699 млн долл), АҚШ (470 млн долл, +37%), Жанубий Корея (458 млн долл, +71%), Туркия (331 млн долл), Буюк Британия (109 млн долл, +76%) ва бошқа мамлакатлардан ўтказилган.
➖Маблағларнинг 7 млрд доллари анъанавий халқаро пул ўтказма тизимлари орқали (ўтган йилга нисбатан ўсиш 19 фоиз), 4,9 млрд доллари хориждан жисмоний шахсларнинг банк карталарига тўғридан-тўғри (P2P) ўтказмалари орқали (ўсиш 52 фоиз) ҳамда 650 млн доллари банк ўтказмаси (SWIFT) орқали (ўсиш 2,4 баробар) амалга оширилган.
➖ Жисмоний шахслар томонидан банкларга 13,2 млрд доллар сотилган. Улар сотиб олган валюта миқдори 7,7 млрд долларга етган.
Манба
Тошкентда биринчи маротаба дастурлаш бўйича Yandex Cup халқаро чемпионати финали бўлиб ўтди.
18 мамлакатдан 200 нафар иштирокчи олти йўналиш бўйича 1,95 миллиард сўмлик соврин жамғармаси учун курашишди.
Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов бундай тадбирларнинг мамлакат IT соҳаси ривожи учун аҳамиятини алоҳида таъкидлаб, ушбу муҳим тадбирни ўтказишга айнан Ўзбекистонни танлагани учун Yandex жамоасига миннатдорлик билдирди.
Муҳим йўналишлар ва самимий очиқ мулоқотлар
Пойтахт ҳокимлиги ўтказаётган “Тошкент ёшларни севади” ойлиги доирасидаги очиқ мулоқотларнинг барчаси тўлиқ ҳолда poytaxtuz/videos">YouTube тармоғига жойланибди.
Мавзуларнинг долзарб ва хилма-хиллигини эътироф этиш керак. Замонавий касблар, фан ва таълим, ахборот технологиялари, миллий медиа, ёшлар туризми, экология, спорт, адабиёт ва тадбиркорлик — барча муҳим йўналишлар қамраб олинган.
Ҳозирча доимий қатнов йўлга қўйилмайди, бу поезд синов тариқасида (обкатка) қўйилган.
Читать полностью…Parkent Gardens турар-жой мажмуаси Янги йил арафасида квартира сотиб олиш учун акция эълон қилди.
Энди квартираларни минимал 15% бошланғич тўлов билан сотиб олиш мумкин. Ойлик тўловлар 10 миллион сўмдан бошланади, қолган суммани кадастр олгандан кейин тўлаш мумкин.
Масалан, дастлабки тўлов нархи:
- майдони 64 м² бўлган квартира учун - 150 миллион сўмдан;
- майдони 34 м² бўлган квартира учун - 88,5 млн сўмдан.
📆Акция 1 декабрдан 31 декабргача амал қилади, квартиралар сони ва режалар чекланган.
Parkent Gardens
Инстаграм
Биз билан Telegramда боғланинг:
/channel/Parkentgardens_Shohsanam
/channel/Parkentgardens_Nigora
/channel/Parkentgardens_Shahzoda
Реклама
Жанубий Корея президенти мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилиш орқали жуда катта “ва-банк”ка борди. У шу йўл билан рақибларини жазоламоқчи, ўз ҳокимиятини мустаҳкамламоқчи бўлган эди.
Қарийб қоқ тунда ҳарбий ҳолат эълон қилиб, ҳарбийлар кўмагида парламентни ёпиб, депутатлар овоз беришини тўхтатиб қўймоқчи эди. Аммо юзлаб, минглаб кореяликлар парламент олдига келиб, ҳарбийларга қаршилик кўрсатди, парламентда ишлаётган ходимлар ҳам жонли девор ҳосил қилиб, ҳарбийларни ичкарига қўймаган.
Парламентда кворум пайдо бўлгач, президентдан ҳарбий ҳолатни бекор қилиш талаби илгари сурилган қарор овозга қўйилди ва қабул қилинди. Президент ҳарбий ҳолатни бекор қилишини айтди.
Энди президент нафақат истеъфога чиқарилиши, балки қамоққа олиниши ҳам мумкин. Корея халқи ғалаба қозонди, демоқда кузатувчилар.
Жанубий Кореяда ҳарбий ҳолат эълон қилинибди.
ОАВ ёзишича, президент шу йўл билан “Шимолий Корея тарафдорларини йўқ қилиш ҳамда конституциявий тартиб”ни ҳимоя қилишни режалаштирган.
Фарида Афрўз Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Читать полностью…Эртадан, 3 декабрдан Тошкент-Хожикент-Тошкент йўналишида янги шаҳарлараро тезюрар электропоезд қатнови йўлга қўйилади.
Читать полностью…Юк автомобиллари шиналари учун божлар бутунлай бекор қилиниши керак
2022 йилнинг октябрь ойида Давлат раҳбарининг тегишли қарори билан юк автомобиллари шиналари учун импорт божлари 2025 йилнинг 1 январигача 20%дан 0%га туширилган эди.
Ҳисоб-китобларга кўра, божлар ноллаштирилган бошланғич йил — 2023 йилнинг ўзидаёқ мамлакатга кириб келаётган юк автошиналари миқдори 177%га ошган, юқори сифатли шиналар импорти 182%га ошган. Бу ўз навбатида бозорда сифатли шиналарни кўпайиши ва нархларни барқарор ва рақобатбардош бўлишига сабаб бўла олган. Бироқ 2025 йилдан бошлаб божларни яна пайдо бўлиши юк автомобили шиналари бозорида носоғлом рақобат хавфини яна кун тартибига олиб чиқиши мумкин. Шунингдек, аввалги йилларда бўлгани каби бюджетга солиқ тўламасдан шиналарни яширин йўллар билан мамлакатга олиб киришга ҳаракатлар яна ортиши тайин.
Юқори божларнинг самарасини асослайдиган далили йўқ. Ўзбекистон барча бозорлардан узоқда жойлашгани, юк ташиш ва логистикада харажатларнинг юқорилиги, темир йўл транспортида монополия мавжудлигии инобатга олиинса, айниқса. Мамлакатда юк автомобиллари учун шиналар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган бўлгандаям, юк машиналари учун шиналарга бож қўйилиши соғлом мантиққа тўғри келмайди. Умуман, бу борада рақамларни ўрганиб, божсиз давр ва унгача бўлган 20%лик божли даврни чуқур солиштириш зарур (бозорниинг оқартирилгани ва иқтисодий самараси). Айниқса қайси давр давлат бюджети, иқтисодиёт ва истеъмолчи учун кўпроқ фойда келтирганига аниқлик киритиш лозим. Шундан сўнг эса, божсиз даврни узайтириш ва идеалда божларни умуман бекор қилиш қанчалик манфаатли эканлиги аён бўлади.
Беҳуда сарфлашга қарши рейд
Миробод тумани прокурори Бобур Абдуллаев раҳбарлигида энергоресусларни беҳуда сарфланишининг олдини олиш юзасидан рейд тадбирлари ўтказилибди.
Кундуз куни чироқ ва реклама воситаларида электр энергиясидан асоссиз фойдаланган юридик истеъмолчиларга нисбатан 10 та маъмурий баённома тузилган.
“22.2 кВт энергоресурслар тежалиши таъминланди”, деб ёзади Миробод тумани ҳокимлиги.
Уч кун дам олинади
Қонунчиликка кўра, жорий йил 8 декабрь — Конституция куни якшанба — дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 2024 йил 9 декабрь — душанба кунига кўчирилади.
Шундай қилиб, ўзбекистонликлар шанба, якшанба ва душанба кунлари — уч кун дам олади.
❗️ Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши билан:
➖электр энергияси ва табиий газни иқтисод қилиш бўйича белгиланган режага амал қилмагани, энергия ресурсларидан фойдаланишда лимитдан ошишига йўл қўйгани ҳамда назоратни таъминламагани учун Оқолтин тумани ҳокими К.Эрназаров, Мирзаобод тумани ҳокими О.Рахмонқулов, Бўстонлиқ тумани ҳокими Ж.Ахмедов, Бекобод тумани ҳокими Ш.Дўсбеков, Зангиота тумани ҳокими Э.Рустамов, Тошкент тумани ҳокими С.Эргашев, Янгийўл тумани ҳокими О.Атауллаев, Қўқон шаҳар ҳокими М.Усмонов, Боғдод тумани ҳокими Ғ.Солиев, Бешариқ тумани ҳокими Р.Жўраев, Сўх тумани ҳокими С.Саидмусаев, Фурқат тумани ҳокими Э.Асронкуловга “ҳайфсан” берилди.
➖электр энергияси ва табиий газ талон-торож қилинишига йўл қўйгани учун Қорақалпоғистон Республикаси сув хўжалиги вазири Б.Жузбаев, Андижон вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари К.Комилов, Наманган вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Ғ.Муродхўжаев, Тошкент вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари О.Султанбеков, Андижон тумани ҳокими Б.Юлдашев, Беруний тумани ҳокими И.Хидировга “ҳайфсан” эълон қилинди.
➖ҳудудларда аҳолига кўмир тарқатишни кечиктириш, сифатсиз кўмир тарқатиш каби ҳолатлар жуда кўп кузатилгани ҳамда ушбу ҳолатларни зарур даражада назоратга олмагани учун “Ўзбеккўмир” АЖ бош директори ўринбосари Э.Якубов охирги марта огоҳлантирилди.
Iskander Buildings қурилиш компанияси иккинчи йирик лойиҳасини ўз эгаларига топширди
26 ноябрь куни Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳрида Iskander Buildings қурилиш компаниясининг иккинчи лойиҳаси — Мегаполис лойиҳасининг очилиш маросими тантанали равишда бўлиб отди.
Маросим Зарафшон шаҳри ҳокими Назиржон Исроилович томонидан очиб берилди. Тадбирда ташкил қилинган ҳар хил ютуқли ўйинлар ва болалар учун ўйин майдончалари меҳмонларга ўзгача кайфият улашди.
Мегаполис лойиҳаси Зарафшон шаҳридаги илк 13 қаватли бино ҳисобланиб, 681 та хонадондан иборат. Лойиҳа ўзининг қулайликлари билан Зарафшон шаҳридаги бошқа турар жой мажмуаларидан ажралиб туради. Ҳар бир кириш қисмида 2 тадан замонавий лифтлар ўрнатилган. Лойиҳа ҳовлисида эса болалар майдончалари, эко зоналар, workout зоналари мавжуд. Бундан ташқари лойиҳа бўйлаб ер усти автотураргоҳлари ташкил қилинган. Лойиҳанинг 13-қаватида пентҳауслар қурилган бўлиб, ҳар бирида 34 кв метрдан 56 кв метргача очиқ терассалари мавжуд.
Iskander Buildings қурилиш компаниясига 2019 йил асос солинган бўлиб, илк бор Зарафшон шаҳрида Премиум лойиҳасини қуриб битирган. Бундан ташқари 2024 йилнинг апрель ойида Тошкент шаҳрида ҳам Маврид Мавзеси лойиҳаси қурилишини бошлаган.
Instagram | Telegram | Реклама
Автобус йўлагида қоида бузганлар 1 млн 125 минг сўм жарима тўлайди
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилаётган ўзгартиш билан жамоат транспорти учун алоҳида ажратилган йўлакларда ҳаракатланиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик кўзда тутилмоқда. Тегишли қонун лойиҳаси парламентда муҳокама қилинмоқда.
Унга кўра, бундай ҳаракатни биринчи марта содир этганлик учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари (1 млн 125 минг сўм) миқдорида, бир йил давомида такроран содир этилган бўлса – базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари (1 млн 875 минг сўм) миқдорида жарима белгиланмоқда.
Қонун лойиҳаси кучга кириши учун қуйи палатада қабул қилиниб, сенат томонидан маъқулланиши ҳамда президент томонидан имзоланиши керак.
Блогер Фарҳод Манноповнинг ўлими билан боғлиқ жиноят иши бўйича суд ҳукми ўқилди.
Суд ҳукмига мувофиқ, “Star Med Centr” хусусий клиникасида отоларинголог ва анестезиолог-реаниматолог вазифасида ишлаган шахслар касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармасликда айбли деб топилиб(Жиноят кодексининг 116-моддаси 3-қисми), ҳар бирига 2 йил тиббиёт соҳасида отоларинголог ва анестезиолог-реаниматолог вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.