❗️ Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши билан:
➖электр энергияси ва табиий газни иқтисод қилиш бўйича белгиланган режага амал қилмагани, энергия ресурсларидан фойдаланишда лимитдан ошишига йўл қўйгани ҳамда назоратни таъминламагани учун Оқолтин тумани ҳокими К.Эрназаров, Мирзаобод тумани ҳокими О.Рахмонқулов, Бўстонлиқ тумани ҳокими Ж.Ахмедов, Бекобод тумани ҳокими Ш.Дўсбеков, Зангиота тумани ҳокими Э.Рустамов, Тошкент тумани ҳокими С.Эргашев, Янгийўл тумани ҳокими О.Атауллаев, Қўқон шаҳар ҳокими М.Усмонов, Боғдод тумани ҳокими Ғ.Солиев, Бешариқ тумани ҳокими Р.Жўраев, Сўх тумани ҳокими С.Саидмусаев, Фурқат тумани ҳокими Э.Асронкуловга “ҳайфсан” берилди.
➖электр энергияси ва табиий газ талон-торож қилинишига йўл қўйгани учун Қорақалпоғистон Республикаси сув хўжалиги вазири Б.Жузбаев, Андижон вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари К.Комилов, Наманган вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Ғ.Муродхўжаев, Тошкент вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари О.Султанбеков, Андижон тумани ҳокими Б.Юлдашев, Беруний тумани ҳокими И.Хидировга “ҳайфсан” эълон қилинди.
➖ҳудудларда аҳолига кўмир тарқатишни кечиктириш, сифатсиз кўмир тарқатиш каби ҳолатлар жуда кўп кузатилгани ҳамда ушбу ҳолатларни зарур даражада назоратга олмагани учун “Ўзбеккўмир” АЖ бош директори ўринбосари Э.Якубов охирги марта огоҳлантирилди.
Iskander Buildings қурилиш компанияси иккинчи йирик лойиҳасини ўз эгаларига топширди
26 ноябрь куни Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳрида Iskander Buildings қурилиш компаниясининг иккинчи лойиҳаси — Мегаполис лойиҳасининг очилиш маросими тантанали равишда бўлиб отди.
Маросим Зарафшон шаҳри ҳокими Назиржон Исроилович томонидан очиб берилди. Тадбирда ташкил қилинган ҳар хил ютуқли ўйинлар ва болалар учун ўйин майдончалари меҳмонларга ўзгача кайфият улашди.
Мегаполис лойиҳаси Зарафшон шаҳридаги илк 13 қаватли бино ҳисобланиб, 681 та хонадондан иборат. Лойиҳа ўзининг қулайликлари билан Зарафшон шаҳридаги бошқа турар жой мажмуаларидан ажралиб туради. Ҳар бир кириш қисмида 2 тадан замонавий лифтлар ўрнатилган. Лойиҳа ҳовлисида эса болалар майдончалари, эко зоналар, workout зоналари мавжуд. Бундан ташқари лойиҳа бўйлаб ер усти автотураргоҳлари ташкил қилинган. Лойиҳанинг 13-қаватида пентҳауслар қурилган бўлиб, ҳар бирида 34 кв метрдан 56 кв метргача очиқ терассалари мавжуд.
Iskander Buildings қурилиш компаниясига 2019 йил асос солинган бўлиб, илк бор Зарафшон шаҳрида Премиум лойиҳасини қуриб битирган. Бундан ташқари 2024 йилнинг апрель ойида Тошкент шаҳрида ҳам Маврид Мавзеси лойиҳаси қурилишини бошлаган.
Instagram | Telegram | Реклама
Автобус йўлагида қоида бузганлар 1 млн 125 минг сўм жарима тўлайди
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилаётган ўзгартиш билан жамоат транспорти учун алоҳида ажратилган йўлакларда ҳаракатланиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик кўзда тутилмоқда. Тегишли қонун лойиҳаси парламентда муҳокама қилинмоқда.
Унга кўра, бундай ҳаракатни биринчи марта содир этганлик учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари (1 млн 125 минг сўм) миқдорида, бир йил давомида такроран содир этилган бўлса – базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари (1 млн 875 минг сўм) миқдорида жарима белгиланмоқда.
Қонун лойиҳаси кучга кириши учун қуйи палатада қабул қилиниб, сенат томонидан маъқулланиши ҳамда президент томонидан имзоланиши керак.
Блогер Фарҳод Манноповнинг ўлими билан боғлиқ жиноят иши бўйича суд ҳукми ўқилди.
Суд ҳукмига мувофиқ, “Star Med Centr” хусусий клиникасида отоларинголог ва анестезиолог-реаниматолог вазифасида ишлаган шахслар касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармасликда айбли деб топилиб(Жиноят кодексининг 116-моддаси 3-қисми), ҳар бирига 2 йил тиббиёт соҳасида отоларинголог ва анестезиолог-реаниматолог вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
ARTON компанияси Андижонда газоблок ишлаб чиқарадиган учинчи завод қуришни бошлади. Айтишларича, у МДҲ давлатлари орасида энг йириги бўлади. Завод йилига 600,000 м³ газобетон ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади ва бу Фарғона водийси бўйлаб сифатли қурилиш материалларига ортиб бораётган талабни қондириш имконини беради.
Қурилиш ишларида Германиянинг Wehrhahn GmbH компанияси илғор технология ва ускуналаридан фойдаланилмоқда ва у 2025 йил сўнгги чорагида якунланиши кутилмоқда.
+998712002006
Telegram | Instagram | Web-site | arton-8332/featured">YouTube
Реклама
Яхши хабар
Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиб кириш бўйича Хитой билан икки томонлама музокараларни якунлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жаҳон савдо ташкилоти масалалари бўйича махсус вакили Азизбек Ўрунов маълум қилди.
Яқинда АҚШ билан ҳам музокаралар якунланган эди. Шундай қилиб, 22 та мамлакат билан музокаралар охирига етказилди.
АҚШ ва Хитойнинг Жаҳон савдо ташкилотидаги, умуман, халқаро савдодаги нуфузини инобатга оладиган бўлсак, бу муҳим ютуқдир.
Пойтахт ҳокимлиги томонидан ўтказилаётган “Тошкент ёшларни севади” ойлиги доирасида бугун “Заковат арена” биносида таниқли тадбиркорлар иштирокида ёшлар тадбиркорлиги йўналиши бўйича очиқ мулоқот бўлиб ўтмоқда.
Ушбу очиқ мулоқотда тадбиркор Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳам иштирок этяпти экан. Қуйидаги ҳавола орқали жонли эфирда томоша қилиш мумкин.
https://www.youtube.com/live/kCUDCIElW9c?si=tCXMyKWtGeUC2iw-
Йўлларда, кўчаларда Ободонлаштириш бўлимлари ходимлари иш кийимида тиланчилик қилиш ҳолатлари кўпайибди. Аслида эса улар тизимда умуман ишлашмайди.
Ободонлаштириш ходимлари эса бундан хафа бўлишмоқда. Биз ҳалол ишлаймиз, иснодга қўйманг, дейишмоқда улар.
Эркинжон Турдимов:
“Самарқанд одамлар шаҳрига айланиши керак, бугун машиналар шаҳрига айланган…”
P.S.: Умид қиламизки, вилоятнинг янги раҳбарияти ушбу йўналишга устувор эътибор қаратади.
Видео манбаси
Айтишларича, Эркинжон Турдимов Самарқанд вилояти ҳокими лавозимидан озод қилиниши кутилмоқда.
Хабар расман тасдиқланмаган.
Ўзбекистонда тиббиёт соҳасини трансформация қилишда туркиялик мутахассислар яқиндан кўмак беради
Ҳукумат қарорига мувофиқ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан туркиялик мутахассислар гуруҳи жалб этилди.
Вазирлик ахборот хизматининг маълум қилишича, ҳозирда хорижлик экспертлар барча бўғиндаги тиббиёт муассасаларида ўрганишлар олиб бормоқда.
Туркиялик мутахассислар иштирокида еттита йўналиш — бирламчи тиббий-санитария ёрдамини такомиллаштириш, тиббий суғурта тизимини жорий этиш ва тизимни рақамлаштириш, шифохоналарда тиббий хизматлар самарадорлигини ошириш, тиббий хизматларни режалаштириш, фармацевтикани ривожлантириш ва дори воситалари таъминоти, тиббий асбоб-ускуналар самарадорлигини ошириш, шошилинч ва тез тиббий ёрдамни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинади.
Самарқандда бухгалтер тадбиркорнинг 6,4 млрд сўм маблағини ўз банк картасига ўтказиб, қиморга ютқазиб қўйган.
Маълум бўлишича, МЧЖ ҳисобчиси банк электрон калитларидан фойдаланиб, корхонанинг 6,4 млрд сўм маблағини сохта маълумотларни расмийлаштириш орқали ўзининг номига очилган пластик карталарга ўтказиб олган.
Пулларни эса интернетда қимор ўйинларида ютқазиб қўйган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тошкент шаҳрида паркинг ҳудудларида бир соат тўхтаб туриш нархлари:
1-тариф зонаси - 12 минг сўм;
2-тариф зонаси - 10 минг сўм;
3-тариф зонаси - 8 минг сўм;
4-тариф зонаси - 6 минг сўм;
5-тариф зонаси - 5 минг сўм.
Манба
Банклар томонидан битта жисмоний шахсга карталар сонини (виртуал ва кобейджинг карталарини инобатга олган ҳолда) вақтинчалик битта банкда 5 тагача, барча банкларда 20 тагача белгилаш таклифи жудаям ёқимсиз ва деструктив - Отабек Бакиров
Читать полностью…Тайинловлар
➖Ҳаёт Ҳасанович Давлатов Пешку тумани ҳокими этиб тайинланди. У бунгача Когон шаҳар ҳокими вазифасида ишлаб келаётган эди.
➖Акмал Анварович Остонов Вобкент тумани ҳокими этиб тайинланди. У бунгача Қоровулбозор тумани ҳокими вазифасида ишлаб келаётган эди.
➖Тўрабоев Миршакар Музаффарович Когон шаҳар ҳокими этиб тайинланди.
У бунга қадар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
➖Ўткир Шомаҳмадович Ҳамроев Қоровулбозор тумани ҳокими этиб тайинланди. У бунгача вилоят ҳокимлиги бошқарув аппарати ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари лавозимида ишлаб келаётган эди.
*Кеча Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятини ривожлантириш бўйича танқидий мажлис ўтказиб, ҳокимлар, уларнинг ўринбосарлари ва сектор раҳбарлари 6 ой фавқулодда иш тартибига ўтишини таъкидлаган эди.
Меҳнат мигрантлари қанча пул юборди?
➖ Жорий йилнинг январь-октябрь ойлари давомида Ўзбекистонга келиб тушган пул ўтказмалари 12,6 млрд долларни ташкил қилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 34 фоизга кўпайган.
➖Маблағларнинг 78 фоизи Россиядан (9,8 млрд долл) келиб тушган бўлиб, ўтган йилнинг мазкур даврига нисбатан 35 фоизга ошган.
➖Қолган қисми Қозоғистон (699 млн долл), АҚШ (470 млн долл, +37%), Жанубий Корея (458 млн долл, +71%), Туркия (331 млн долл), Буюк Британия (109 млн долл, +76%) ва бошқа мамлакатлардан ўтказилган.
➖Маблағларнинг 7 млрд доллари анъанавий халқаро пул ўтказма тизимлари орқали (ўтган йилга нисбатан ўсиш 19 фоиз), 4,9 млрд доллари хориждан жисмоний шахсларнинг банк карталарига тўғридан-тўғри (P2P) ўтказмалари орқали (ўсиш 52 фоиз) ҳамда 650 млн доллари банк ўтказмаси (SWIFT) орқали (ўсиш 2,4 баробар) амалга оширилган.
➖ Жисмоний шахслар томонидан банкларга 13,2 млрд доллар сотилган. Улар сотиб олган валюта миқдори 7,7 млрд долларга етган.
Манба
Солиқ қўмитаси 2024 йил бошидан бери Yandex Uzbekistan бюджетига 125 миллиард сўм (тахминан 10 миллион доллар) маблағ ўтказганини маълум қилди. Бу йил давомида илгари прогноз қилинган 100 миллиард сўмдан анча юқори кўрсаткичдир.
Қўмита хабарида таъкидланишича, бу натижалар самарали ҳамкорлик ва йўловчи ташиш соҳасида шаффоф солиқ тўлашнинг аҳамиятини тасдиқлайди.
Ўзбекистон республика валюта биржаси ўзининг бозор маълумотлари энди Bloombergʼда тақдим этилаётганини маълум қилди. Bloomberg мижозлари {OTC UZS<GO>} ҳаволаси орқали мамлакатнинг валюта ва пул бозорлари, шунингдек, давлат қимматли қоғозлари ҳамда деривативлар бозорларидаги нархлар ва кўрсаткичларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлди.
Bloombergʼда биржа маълумотларининг мавжудлиги чет эл инвесторларига Ўзбекистон молия бозорини чуқурроқ тушуниш ва ундаги тенденцияларни таҳлил қилиш имкониятини беради.
Биржанинг асосий афзалликларидан бири бу бозорнинг барча сегментларини ягона платформада бирлаштирган интеграциялашган савдо тизими ҳисобланади.
Янги йил совғаларини ноябрдаёқ олишни истайсизми? Бу осон
Ucell мобил иловасининг янги – 1.21-версиясида балансга 5 000 сўм совға ва 30 кунга 100 ГБ интернет-трафик олишга улгуринг. Совғани олиш тартиби:
✅ янги, аввал Ucell мобил иловасида ишлатилмаган банк картасини қўшиш (боғлаш);
✅ Ucell абонент рақамининг балансини исталган миқдорга тўлдириш.
Янги боғланган банк картасидан баланси исталган миқдорга тўлдириладиган абонент рақами ўз абонент рақами балансига алоқа хизматларига ҳақ тўлаш учун 5 000 сўм ҳамда 30 кунга 100 ГБ интернет-трафик олади.
Иловани юклаб олиш
Реклама
Марказий банк:
Банк карталари билан боғлиқ шубҳали (фрод) операцияларнинг олдини олиш, фирибгарлик схемаларида жисмоний шахсларга тегишли ҳисобварақлар ва банк карталари иштирокини камайтириш мақсадида банклар томонидан битта жисмоний шахсга (битта ЖШШИРга) карталар сонини (виртуал ва кобейджинг карталарини инобатга олган ҳолда) вақтинчалик битта банкда 5 тагача, барча банкларда 20 тагача белгилаш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Бунда ушбу талаб чет эл валютасида очилган банк карталарига нисбатан татбиқ этилмаслиги кўзда тутилмоқда.
Манба
Бу мантиққа таянилса, қотиллик ошхона пичоғи билан содир бўлса, пичоқ тақиқланиши керак.
Иккита машина тўқнашиб, одам ўлса, машина тақиқланиши лозим.
Манба
Солиқ қўмитасининг катта ҳажмли маълумотлар базаси босқичма-босқич янги серверларга миграция қилиш жараёни давом этаётганлиги сабабли 2024 йил 30 ноябрь соат 00:00 дан 2 декабрь соат 06:00га қадар айрим ахборот тизимлари ва электрон солиқ хизматларининг иш фаолияти вақтинчалик чекланади.
Читать полностью…Расман
- Эркинжон Оқбутаевич Турдимов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Самарқанд вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди;
- Ҳисоб палатаси раиси лавозимида ишлаб келган Адиз Музафарович Бобоев Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Президент фармонлари
Айтишларича, Адиз Бобоев Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланиши кутилмоқда. У бунгача Ҳисоб палатаси раиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Хабар расман тасдиқланмаган.
Швейцарияда ўтган ҳафта бўлиб ўтган референдумда бошқа масалалар қатори мамлакатдаги йирик автомобиль трассаларини кенгайтириш масаласи ҳам бор эди. Ҳукумат томонидан илгари сурилган ушбу 5,6 млрд долларлик лойиҳа парламент томонидан маъқулланган ҳам эди.
Референдум тарафдорларига кўра, анча олдин қурилган трассаларнинг бугунги кунда ўтказиш қуввати паст, йўллар тирбандликдан бўшамай қолаётганди. Машиналар сони эса кескин ўсган.
Бу ғояга қаршилар фикрича, лойиҳа амалга ошадиган бўлса, мамлакат ҳудудида машиналар янада кўпаяди, бу экологияга зарар. Қолаверса, бу лойиҳа йўл ўтказувчанлигини оширишга оид эскича қараш бўлиб, самарасига саволлар кўп. Яхшиси, автомобилнинг мамлакатда асосий транспорт воситасига айланишидан қочиб, жамоат транспортини ривожлантириш керак.
Алал-оқибат, референдумда қатнашганларнинг 52,7%и автомобиль трассаларини кенгайтиришга қарши овоз беришди.
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева давлат раҳбари томонидан маъқулланган аёллар орасида онкологик касалликларни назорат қилишга доир давлат дастури ҳақида маълумот берди. Унинг ёзишича, дастур миллий ва халқаро экспертлар жамоаси томонидан бир йилга яқин вақт давомидаги муҳокамалардан сўнг қабул қилинган, ҳужжатга халқаро клиник амалиётлар асос қилиб олинган.
Президент ёрдамчисининг айтишича, эндиликда 30 ёшдан бошлаб аёллар ҳар 10 йилда инсон папилломаси вирусига тест топшириши, 45 ёшдан 65 ёшгача эса ҳар 2 йилда маммографиядан ўтиши керак бўлади.
“Бунда ҳар бир аёл электрон рўйхатга киритилади ва ҳар қандай хавфли ўзгаришлар аниқланганда тизимда “йўқолиб қолмайди”.
– “Дастур аниқ ҳаракатлар ва даволаш протоколларини ўз ичига олган. Албатта, бу жуда катта қадам ва ушбу ўзгаришлар жараёни шахсан ўз назоратим остида бўлади”, дейди С. Мирзиёева.
Манба
UZTELECOM телекоммуникациялар инфратузилмасини ривожлантириш борасида яна бир муҳим қадам ташлади.
Энди уйдан чиқмасдан туриб, операторнинг барча хизматларига онлайн уланиш мумкин. Уларга SIM-картани алмаштириш ёки e-SIMни рўйхатдан ўтказишдан тортиб, то уйдаги интернетга уланиш ёки бўш SIM-карталарни илова орқали мустақил тарзда рўйхатдан ўтказиш кабилар киради.
Хизматлардан фойдаланиш, аризаларни юбориш, уларнинг ҳолатини кузатиш ва мурожаат ижроси сифатини баҳолаш учун абонент қуйидаги платформадан фойдаланиши мумкин:
• UZTELECOMнинг расмий веб-сайти;
• MyUZTELECOM мобил иловаси;
• Telegram’даги @utc_uzbot боти;
• My.gov.uz давлат хизматлари портали.
Айтганча, энди йирик чакана савдо тармоқлари филиалларидан бўш SIM-карта сотиб олиб, бир неча клик билан UZTELECOMга уланиш ва активация қилганда 100 ГБ трафик бонус олиш имконияти ҳам мавжуд.
Самарқанд бўйлаб "Халқ ижодиёти карвони" лойиҳаси доирасида маданий тадбирлар ўтказилмоқда
Жорий йилнинг ноябрь ва декабрь ойларида Самарқанд вилоятида "Маданият карвони" ижодий лойиҳаси доирасида Маданият вазирлиги тизимидаги ҳаваскорлик жамоалари томонидан вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида ўзбек халқининг миллий қадрият ва урф-одатларини тарғиб этишга қаратилган маданий тадбирлар ташкил этилмоқда.
Ушбу концерт-томоша дастурларида қатнашиш бепул ва қайси туман ёки шаҳарда тадбирлар ўтказилиши маҳалла фуқаролар йиғини, ҳоким ёрдамчилари ва маданият бўлимлари томонидан олдиндан эълон қилиб борилади.
Шунингдек, маданий тадбирлар якунланганидан сўнг, 15 декабрь куни Самарқанд шаҳрида барча жамоалар, ижодкорлар ва таниқли санъаткорлар иштирокида "Folk Party" шоу гала концерти бўлиб ўтади.
Ушбу маданий тадбирлар борасида Маданият вазири Озодбек Назарбеков қўйидагиларни таъкидлаб ўтди: "ўзбек халқининг ўзига хослиги, маданияти, анъана ҳамда урф-одатларини сақлаб қолиш ва тарғиб қилишда бу каби тадбирларнинг ўрни жуда катта".
Манба