davletovuz | Неотсортированное

Telegram-канал davletovuz - davletovuz

82615

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot

Подписаться на канал

davletovuz

Келажагингизга сармоя киритинг

Xon Saroy'нинг
Тошкент шаҳри Яшнобод туманида қад ростлаётган "Muhabbat shahri" лойиҳасидан хонадон харид қилиб 77 млн сўм бошланғич тўловни амалга оширинг ва қолган қисмини ойига 4.9 млн сўмдан тўлаб боринг.

Лойиҳа ҳудудида:
✨ Хавфсиз болалар майдончаси
✨ Эко-ҳудуд
✨ Work out зона
✨ Автотураргоҳлар
✨ Боғча ва мактаб

Бот орқали боғланиш

712007400
555017400

🌐 xonsaroy.uz | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

TBC Bank бизнес учун янги йўналиш — TBC Business'ни ишга туширмоқда

Энди ортиқча ҳужжатларсиз атиги 3 дақиқада ҳисоб рақам очиш мумкин:

• 24/7 режимдаги пул ўтказмалари ва тўловлар;
• Роль тизимидан фойдаланган ҳолда ходимларни бошқариш;
• Кундалик операциялар учун интуитив ва фойдаланувчиларга қулай интерфейс;
• Тезкор тўловлар ҳамда тўловларни автоматлаштириш учун шаблонлар яратиш.

Ишга туширишдан олдинги босқичда рўйхатдан ўтганлар учун бонуслар — 6 ойлик бепул хизмат ва эксклюзив совғалар тақдим этилади.

TBC Business'нинг илк мижозларидан бири бўлиш ва бизнесингиз бошқарувини оптималлаштириш имкониятини қўлдан бой берманг.

Ушбу ҳавола орқали ҳозироқ ариза қолдиринг.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Президент ҳузурида:

➖Янги қуриладиган, баландлиги 12 метрдан ёки умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган биноларни лойиҳалаштиришда унга туташ ҳудудларнинг камида 25 фоизини кўкаламзорлаштириш талаби қўйилади.

➖қурилиш майдонларида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя қилмаслик бўйича маъмурий жавобгарлик жорий этилади;

➖дарахтларни кесиш ва қасддан қуритиш, дарё ўзанларидан ноқонуний қум-шағал қазиб олиш, чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаш кабилар учун жарималар оширилади ва қатъийлаштирилади;

➖ёввойи ҳайвонларни уй шароитида, цирк ва шапитоларда сақлаш ҳамда томошаларда фойдаланиш тақиқланади.

Манба

Читать полностью…

davletovuz

Пойтахт коммунал хўжалиги корхоналари куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича ҳисобот бермоқда

Тошкентда иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти тизимларини таъмирлаш, қувурларини янгилашга жорий йилда 730 млрд сўмдан ортиқ маблағ сарфланибди (видеода). Асфальт ётқизиш, таъмирлаш режалаштирилган йўлларни яна қазиб ташламаслик учун ҳам ўша йўллар тагидан ўтган эски қувурлар алмаштирилаётган экан.

Ичимлик сув таъминоти тизимларини таъмирлашга эса 27 млрд сўмдан ортиқ ажратилган. Тошкент шаҳар сув таъминоти корхонаси куз-қиш мавсумига тайёргарлик якунланганини билдирган.

7 сентябрда Тошкент ҳокими Шавкат Умурзоқов иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уйларни куз-қиш мавсумига тайёрлашга доир фармойишни имзолаган эди. Унга кўра, газ, электр, сув ва иссиқлик тармоқлари, уйлар, қозонхоналарни таъмирлаш учун 732,6 млрд сўм йўналтирилади. Бу маблағнинг асосий қисми иссиқлик тармоқларини таъмирлашга йўналтирилган.

Читать полностью…

davletovuz

ICTWeek 2024 кўргазмасида Venkon Group томонидан ишлаб чиқилган iHamkor.uz хизмати жамоатчиликка тақдим этилибди.

Маълумот учун, хизмат Ўзбекистондаги компаниялар, уларнинг молиявий аҳволи ва солиқ маълумотларини олиш учун мўлжалланган бўлиб, тадбиркорларга ишончли ҳамкор топишга ёрдам беради.

Читать полностью…

davletovuz

Солиқ қўмитаси “Kapitalbank” ва “Tengebank”ни огоҳлантирди

Жорий йилнинг сентябрь ойида айрим тижорат банклари янги ахборот тизимидан фойдаланишга ўтган ва бу ҳақда Солиқ қўмитасини хабардор қилмаган.

Банк дастурчилари янги тизимга ўзгартиришлар киритаётгани сабабли, баъзи тўлов топшириқномалари бажарилмаган.

Масалан, шу ой бошидан “Tengebank” 2 439 та топшириқномадан 413 тасини ва “Kapitalbank” 4 287 та топшириқномадан 740 тасини бажармасдан қайтарган.

Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси томонидан мажбуриятларини ўз вақтида бажармаётган ҳар иккала банк камчиликларни зудлик билан бартараф этиш ва бунинг учун Солиқ кодексида белгиланган жавобгарлик чоралари тўғрисида расман огоҳлантирилди.

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистон онлайн савдосида янги саҳифа

Ўзбекистонда иш бошлаган TUT.uz маркетплейси харид қилиш имкониятларини кенгайтирмоқда. Платформа орқали сиз уйда ўтирган ҳолда маҳаллий ва халқаро брендларнинг энг сифатли маҳсулотларини бир жойда топишингиз мумкин. TUT.uz нафақат кенг ассортимент, балки қулай етказиб бериш хизмати ва рақамли купонлар билан ҳам харидорларга қўшимча имкониятлар яратмоқда.

Бу лойиҳа нафақат харидларни осонлаштиради, балки Ўзбекистондаги онлайн савдонинг янги ёндашувини шакллантиради.

Читать полностью…

davletovuz

Тўрт киши ҳалок бўлди

Сурхондарёнинг Бойсун туманидаги «Мустақилликнинг 25 йиллиги» газ конида содир бўлган янги авария оқибатида сешанба, 17 сентябрь куни тўрт киши ҳалок бўлди.

Бу маълумотни Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов «Газета.uz»га тасдиқлаган.

Унинг сўзларига кўра, ҳалок бўлганлар конда ишлаган пудратчи ташкилот ходимлари бўлган. Уларнинг шахсига аниқлик киритилган.

Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, президент Шавкат Мирзиёевга ҳодиса содир бўлиши биланоқ хабар берилган. У тегишли топшириқлар бериб, реал вақт режимида вазият ҳақида маълумот олмоқда.

Ҳодиса содир бўлган жойга масъул вазирлик ва ташкилотлар раҳбарлари етиб борган.

Маҳаллий тузилмаларга авария оқибатларини бартараф этишда ёрдам бериш учун хорижий мутахассислар жалб қилинган.

Читать полностью…

davletovuz

Бойсундаги “Мустақилликнинг 25 йиллиги” газ конида 17 сентябрь куни яна водород сульфид гази сизиб чиқиши юз берди.

Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Ўктам Ўтаевга кўра, ҳодиса оқибатда 2 киши ҳалок бўлган, жароҳатланганлар ҳам бор. Ҳозирда терговолди текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Видео: UzReport

Читать полностью…

davletovuz

Mobiuz барчани 17-20-сентябрь кунлари АКТ ҳафталиги, шу жумладан ихтисослаштирилган кўргазма бўлиб ўтаётган CAEx мажмуасига таклиф қилмоқда

Mobiuz ўз стендида янги 5G Calling ва VoWiFi технологияларини намойиш этмоқда. Алоҳида кўнгилочар зонада MobiGames (мобил ўйинлар), MobiCinema (телевидение ва кино), MobiMusic (мусиқа) каби маҳсулотлар ва хизматлар экотизими тақдим этилган.

Кўргазма давомида ташриф буюрувчилар Mobiuzнинг махсус сюрпризига ҳам гувоҳ бўлишлари мумкин.

Кўргазмадан жонли эфирлар ва “Reels”ларни Mobiuz Инстаграм-аккаунтида томоша қилинг.

CAEx манзили: Мирзо Улуғбек тумани, Миллий Боғ кўчаси, 1-уй (“Central Asian University” ёнида).

Telegram | Instagram | Youtube | Mobiuz ilovasi

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

“Микрокредитбанк” АТБнинг 94 нафар бошқарув ходими 96 та, “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБнинг 41 нафар бошқарув ходими 46 та ҳамда “Туронбанк” АТБнинг 13 нафар бошқарув ходими 13 та тадбиркорлик субъектида таъсисчи сифатида фаолият юритиб келаётганлиги аниқланди – Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

Читать полностью…

davletovuz

Германия дастури асосида ҳамширалар тайёрланади

Тошкентдаги Абу Али ибн Сино номидаги 1-Республика тиббиёт техникуми базасида немис тиббий-таълим дастурлари асосида Ҳамширалар учун Германия тиббиёт академияси ташкил қилинади.

Аахен университети клиникаси билан ҳамкорликда ташкил этиладиган академияда ҳамшираларга бир йил давомида касб ва тил ўргатилади. Улар диплом олиш билан бирга Германияда ишлаш ҳуқуқини берувчи касбий сертификатни ҳам қўлга киритади.

Читать полностью…

davletovuz

Кеча. Беруний станцияси

Читать полностью…

davletovuz

Энди таълим кредитини "xazna" орқали расмийлаштириш мумкин

🏦 Ўзбекистоннинг биринчи банки – Халқ банкида мамлакатимизда биринчи марта имтиёзли таълим кредитини уйдан чиқмасдан онлайн расмийлаштириш имконияти ишга тушди.

Кредитни кимлар расмийлаштириши мумкин?
Республикамиздаги барча олий ва профессионал таълим ташкилотларида (давлат, хусусий, хорижий), шу жумладан, қўшма таълим дастурлари бўйича бакалавр ҳамда магистратуранинг кундузги таълим шаклида тўлов-контракт асосида ўқийдиган барча курс талабалари.

Кредит шартлари:
йиллик фоизи:
- талаба хотин-қизлар учун - 0%
- талаба йигитлар учун - 13,5%
- имтиёзли давр: ўқиш даври + 6 ой
- кредит муддати: ўқиш даври + 7,5 йил*

* Асосий қарз расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади.

🔺 Таълим кредитини "xazna" орқали расмийлаштириш учун дастлаб "Talim-krediti.mf.uz"да Халқ банкини танлашни унутманг.

Қолган шартлар билан батафсил ушбу видеода танишишингиз мумкин.

Instagram | Telegram
Facebook | xazna

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Барометр

“Ташаббусли бюджет”нинг иккинчи мавсумида ғолиб бўлган 1950 та лойиҳанинг 40%и ички йўлларни таъмирлаш билан боғлиқ. 42%и эса боғча, мактаб ва тиббиёт муассасалари.

Бор-йўғи 1%и ичимлик сув таъминотини яхшилашга қаратилган.

Андижон, Фарғона ва Навоийда мактаб ва тиббиёт муассасаларига тааллуқли лойиҳалар кўпроқ ғолиб бўлган. Ярмидан кўпи маъмурий таъсирга эга ташкилотлар томонидан ютилган.

Тошкент шаҳрида фақат мактаб ва тиббиёт муассасалари ғолиб бўлган, деса ҳам бўлади.

Қашқадарё, Самарқанд, Наманган, Жиззах ва Тошкент вилоятларида йўлни асфальтлаш устувор бўлган.

Ҳукумат ижтимоий объектлардаги камчиликларни тизимли таҳлил қилиб (таҳлил шундоқ ҳам бор), қўшимча молиялаштириш йўлларини излаши мақсадга мувофиқ. Халқаро давлатлар ва донорлардан беғараз ёрдамлар, грантлар жалб этиш чораларини кўриши зарур.

Читать полностью…

davletovuz

Пахта ва ғалла етиштирувчилар ихтиёридаги насосларни модернизация қилиш учун бир марталик субсидия ажратилади.

Читать полностью…

davletovuz

Даштобод темир йўл станцияси бошлиғи 4000 доллар пора олган вақтида ушланди - Давлат хавфсизлик хизмати
 

Читать полностью…

davletovuz

Таълим кредити фақат кундузги таълим шаклида ўқийдиганлар учун ажратилади – ҳукумат қарори

Вазирлар Маҳкамасининг 16 сентябрдаги қарори билан таълим кредити ажратишга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Эндиликда:

➖олий ва профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олиш учун таълим кредитини фақат кундузги таълим шаклида ўқиётган талаба ва ўқувчиларга ажратиш тизимини йўлга қўйиш;

➖олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган иккинчи ва ундан юқори босқич талабалари учун фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсатгичи “3” дан паст бўлган тақдирда, тўлов-контракт суммасининг кўпи билан 80 фоизи миқдорида таълим кредити ажратиш амалиёти жорий қилинади.

Шунингдек, олий таълим ташкилотлари талабалари учун таълим кредити улар тўғрисидаги маълумот Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг kontrakt.edu.uz ва HEMIS ахборот тизимида;

ўрта-махсус ва профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари учун эса улар тўғрисидаги маълумот prof.edu.uz ахборот тизимида мавжуд бўлган тақдирда ажратилади.

Читать полностью…

davletovuz

Таълим кредити ва рақамлаштириш ҳақида

Ҳамма ҳам олий таълим олишни хоҳлайди, бироқ ҳаммада ҳам бунга молиявий имконият йўқ. Давлат томонидан олий таълимнинг тўлов контракт асосида ўқувчи талабаларига имтиёзли шартларда ресурс ажратилиши ҳам бекорга эмас.

Бугун шу таълим кредитини расмийлаштириш жараёни ҳам тўлиқ рақамлашди. Олдин талаба кредит учун аризани онлайн топширгани билан, кейин банкка бориши керак эди. Халқ банки биринчилардан бўлиб кредит олиш жараёнини банкнинг "xazna" иловаси ёрдамида масофавий шаклга ўтказди. Талаба ё кафилнинг банкка бориши керак бўлмайди.

Бу — талаба ва унинг яқинлари (кафил шахслар) учун сезиларли қулайлик яратади. Бироз хоҳиш ва ақлни ишлатган банк минглаб одамларнинг вақти сарфланиши ва оворагарчилигини олдини олмоқда. Шу каби рақамли ва ақлли ечимлар кўпроқ бўлиши пировардида халқ учун ҳам банк учун ҳам фойдали ҳисобланади.

Читать полностью…

davletovuz

Ucell энг тезкор интернет учун мукофотга сазовор бўлди

OOKLA компаниясининг савдо бўйича директори Виктор Зенг ICT Week Uzbekistan 2024 доирасида Ucell компаниясига жорий йилнинг биринчи ярим йиллигидаги энг тезкор мобил интернет учун олтин мукофотни топширди*.

Ucell компанияси сўнгги уч йил давомида Ўзбекистон телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантиришга 354 миллион доллардан ортиқ маблағ сарфлаб, юқори натижаларга эришди. Ҳар йили таянч станциялар сони кўпайиб бормоқда: 12614 та янги таянч станция ишга туширилиб, 4116 таси замонавийлаштирилди. Шунингдек, тармоқнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш учун тизимлар такомиллаштирилмоқда.

*Халқаро "Ookla" компаниясининг Speedtest Intelligence маълумотларини таҳлил қилиш натижаларига биноан.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

АлоқаБанк «ICTWEEK UZBEKISTAN 2024» ахборот технологиялари ҳафталиги доирасида бизнес эгалари учун AloqaBusiness дастурини тақдим этди. Дастур бизнес эгалари учун махсус яратилган бўлиб, молиявий бошқаришни янада қулай ва самарали қилади.

Дастур ходимлар карталарига иш ҳақларни кирим қилиш, корпоратив карталарни бошқариш, тўлов топшириқномаларни 2 босқичли тизимда тасдиқлаш каби афзалликларни тақдим этади.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

“Дарё”га маълум бўлишича, ҳалок бўлганлар ходимларнинг икки нафари Қашқадарёнинг Ғузор туманидан, яна икки нафари Бойсундан бўлган.

Читать полностью…

davletovuz

Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Бобур кўчасининг Шота Руставели кўчаси билан кесишмасидан Нукус кўчаси билан кесишмасигача бўлган қисмида 110 kV’ли юқори кучланишли ер ости электр узатиш кабель тармоқларини ўтказиш ишлари амалга оширилиши сабабли жорий йилнинг 18 сентябрь кунидан 5 октябрь кунига қадар Бобур кўчасининг ушбу қисмида автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланди.

Шу муносабат билан мазкур кўчалар орқали ҳаракатланувчи 2, 11, 12, 40, 45, 47, 67, 77, 80, 94, 106, 140-сонли автобус йўналишларининг ҳаракати вақтинча юқорида кўрсатилган чизма асосида ташкил этилади ҳамда уларнинг қатнов вақти ва оралиқ вақтлари белгиланган вақтдан ортиши мумкин.

Манба

Читать полностью…

davletovuz

Германияга ишчи виза шартлари енгиллашади

Бандлик вазири Беҳзод Мусаев Самарқандда Германия Федератив Республикаси Ички ишлар ва Ватан вазири Нэнси Фезер билан мулоқот ўтказди.

"Миграция масаласида бир қатор енгилликлар ишлаб чиқилмоқда. Битим доирасида немис иш берувчилари учун ўзбекистонликларни соддалаштирилган тартибда ишга қабул қилишга тайёрмиз", — деди Нэнси Фезер хоним.

Читать полностью…

davletovuz

"Қамчиқ" довонида автотранспортлар учун икки томонлама ҳаракатланиш қайтадан тикланди.

Читать полностью…

davletovuz

"Қамчиқ" довонида ҳаракат вақтинча чекланади

"Қамчиқ" довони ҳудудидан ўтувчи А-373 автомобиль йўлининг 254,6 ва 258 километрлари оралиғида табиий офат оқибатларини бартараф этиш мақсадида бурғилаш ва портлатиш ишлари амалга оширилиши муносабати билан бугун, 2024 йил 18 сентябрь куни соат 10:00 дан бошлаб ушбу ҳудудда транспортлар ҳаракати вақтинча чекланади.

Манба

Читать полностью…

davletovuz

23 сентябрдан ипотека кредитлари бўйича субсидиялар учун аризалар қабул қилиш бошланади

Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлашнинг тасдиқланган мақсадли параметрлари доирасида аризалар қабул қилишнинг иккинчи босқичи жорий йилнинг 23 сентябрь куни соат 09:00 да бошланади.

Эндиликда ариза берувчининг хоҳишига кўра, унинг даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин бўлади.

Фуқаролар субсидия учун давлат хизматлари марказларига бевосита борган ҳолда ёки my.gov.uz ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мустақил равишда ариза топшириши мумкин.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Читать полностью…

davletovuz

Фермерларни ҳам эшитиш керак

Ҳукуматнинг “Пахта хом ашёси етиштирувчиларини молиявий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори фермерлар томонидан салбий кутиб олинди. Буни уларнинг ижтимоий тармоқлардаги, турли пабликлардаги фикрларидан ҳам билса бўлади. Сабаби томдан тараша тушгандек мавсум арафасида пайдо бўлиб қолган ҳужжат тарқоқ ва ҳимоясиз фермерларни эмас, кўпроқ маҳаллий ва марказий ҳокимиятга қовушиб кетган кластерлар фойдасига қаратилган.

Бу фьючерс нарх шаклланишини ва вазиятни манипуляция қилиб, фермерларнинг яна нонини туя қилишга уринишдан бошқа нарса эмас. Кластерларга ёрдам фермерларнинг чўнтаги, режа-мақсадлари ҳисобидан амалга оширилмаслиги лозим. Пахтанинг фьючерс нархи тушмаганда, балки кўтарилганда фермерга шартномани қайта тузишга ҳеч ким ҳужжат чиқариб бермасди-ку!

Ҳукумат энг қуйида энг катта иш берувчи, ишлаб чиқарувчи бўлган фермерларнинг ҳам фикрини эшитиши лозим. Қарор эса бир томонлама ёндашув асосида чиқарилган. Айрим амалдорларнинг манипулятив ўйинлари фермерни хонавайрон қилмасин.

Читать полностью…

davletovuz

Ёзишларича, айни дамларда 7 баллик магнит бўрони қўзғалиши таъсири кузатилмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Бандлик вазири Беҳзод Мусаевнинг айтишича, Ўзбекистон ва Германия ўртасида темир йўл ва автобус ҳайдовчиларини, ҳамшираларни тайёрлаш бўйича амалий келишувларга эришилган. Жорий йилда 800 нафардан ортиқ ҳамшира Германияга уюшган ҳолда юборилади, уларнинг 400 нафари аллақачон ушбу мамлакатда меҳнат қилмоқда.

Читать полностью…
Подписаться на канал