asanoveldar | Неотсортированное

Telegram-канал asanoveldar - Асанов формати

14203

Канал муаллифи, тилшунос, журналист ва блогер Эльдар Асанов тиллар, тарих, антропология мавзуларида таҳлилий ва оммабоп материаллар бериб боради. Канални қўллаб-қувватлаш: tirikchilik.uz/AsanovEldar Тижорий ҳамкорлик учун: @AshiVanghuhi

Подписаться на канал

Асанов формати

Сўнгги ислом халифаси дейиладиган Усмоний султон Абдулҳамидхон II тахтини қулатган, Биринчи Жаҳон урушида Германия томонида жанг қилган ва Туркистонгача келиб, русларга қарши курашган Анвар Пошо ҳақида эшитганмисиз?

"Худди шундай"да бу шахс ҳақида видео чиқибди. Кўришни тавсия қиламан👇👇👇
https://youtu.be/4XTIh_3RQnE

Читать полностью…

Асанов формати

Half-Life 2 — 2004 йилда Valve ишлаб чиққан биринчи шахс ўйинидир.

У Half-Life (1998) ўйинининг давоми бўлиб, унда асосий қаҳрамон — олим Гордон Фриманнинг саргузаштлари давом эттирилади.

Ўйин дистопик келажакда, яъни яшаш учун хавфли бўлган дунёда, Комбайн деб номланган чет кучлар забт этган Ердаги одамларга қарши кураш ҳақида.

📹Тўлиқ видео учун ҳавола:
https://youtu.be/oFmBYqWx3HA?si=axg2n-_ggJOsVt7I

Читать полностью…

Асанов формати

Суриядаги можаронинг яна бир томони — газ масаласи.

Фуқаролик урушидан олдин Қатардан Европага ўтадиган газ қувури лойиҳаси муҳокама қилинган эди. Қувур Туркия, Сурия, Иордания ва Саудия Арабистонидан ўтиши керак эди. Аммо Асад бундай қувурни ўз ҳудудидан ўтказишга кўнмади, бунда Россиянинг манфаатларига хиёнат қилмаслигини очиқ айтди. Албатта, унинг позициясидан Эрон ҳам манфаатдор эди.

Шундан сўнг уруш бошланди. Баъзи конспирологлар ҳатто Асад лойиҳага қўшилмагани учун уруш атайлаб уюштирилди, деб айтади. Ҳарқалай, Асадни олиб ташлашга ҳаракатларнинг сабабларидан бири унинг ўрнига лойиҳага қўшиладиган ҳокимиятни келтириш бўлган бўлса керак. Бу Европанинг Россияга боғлиқлигини пасайтириши кутилаётган лойиҳа эди.

Мана энди Асад йўқ, Сурияда янги, туркларга хайрихоҳ ҳокимият. Айтишларича, лойиҳа қайта жонланар эмиш. Агар Қатар-Европа газ қувури муҳокамалари кун тартибига қайтса, конспирологияга озгина ишона бошлаймиз.

@AsanovEldar

Читать полностью…

Асанов формати

Хуллас, Ғазода ёқилган ўт Суриянинг давлат сифатида тугашига олиб келди. Аслида бу эртароқ рўй бериши мумкин эди, лекин Эрон (Ҳизбуллоҳ орқали) ва Россия Башар Асаднинг ҳокимиятини сақлаб қолган эди. Асад тўрт йил ичида ҳокимиятини мустаҳкамлаб, жанговар армия ярата олмагани учун давлатидан айрилди.

Охирги маълумотларга кўра, "Ҳайъат таҳрир аш-Шом" (ҲТШ) Туркияни бу операциядан олти ой олдин хабардор қилган экан. Эрдўғон Асад билан алоқаларни тиклашга уриниши натижа бермагач, Туркия бу операцияга "сукут — аломати ризо" деб жавоб берган экан.

Яна бир маълумотга кўра, аслида ҳокимият нисбатан дунёвий мухолиф куч ҳисобланган, Туркияга янада яқинроқ бўлган Сурия миллий армияси (СМА) қўлига ўтиши керак бўлган, лекин ҲТШ отни қамчилаб қолган.

Эрдўғон ва Нетаньяҳу буни олдиндан келишиб олганми ё иккиси ҳам даҳо стратегми — бир нарса дейиш қийин. Лекин асосий ғолиблар Туркия ва Исроил, асосий мағлублар Эрон ва Россия бўлди. Сурия эса парчаланиб кетди.

Туркия Суриядаги асосий кучга айланди — ҲТШ у ва Қатар билан алоқа ушлайди, уларга қулоқ тутади; курдлар ҳали ҳам Суриянинг катта қисмини (Рожавани) назорат қилиб турибди, лекин турклар энди катта эҳтимол билан уларга қарши операциялар ўтказади.

Исроил Дамашқ ҲТШ қўлига ўтиши билан стратегик қурол-яроғ омборларини ва аэропортларни йўқ қилди, Дамашқ остоналаригача бостириб кириб, буфер зонасини яратиб олди. Ҳокимиятни, кутилганидек, СМА эмас, ҲТШ олгани Исроилни чўчитгандир — исроиллик сиёсатчилар ҲАМАС мисолида ҳар қандай исломий гуруҳларни миллий таҳдид деб била бошлаган.

Хуллас, Сурияни ҲТШ, Туркия, Исроил ва курдлар бўлиб олди ҳозирча (майда гуруҳларни ҳисобламаганда).

Россиянинг охирги ўн йилликларидаги асосий геосиёсий ютуғи — Асад ҳокимиятининг сақлаб қолиниши йўққа чиқди. Эрон эса минтақадаги таъсирининг улкан қисмини йўқотди — Сурия қўлдан кетди, Ливан ва Ғазо билан алоқа коридорлари ёпилди. Эронлик сиёсатчилар бу зарбалардан сўнг ядровий дастурни жадаллаштиришга чақирмоқда, чунки Исроил ва Саудиядан ҳимояланишга бошқа аргументи қолмаяпти.

@AsanovEldar

Читать полностью…

Асанов формати

Бу орада Qurultoy'нинг янги сони чиқди. Яна мусиқа тарихи мавзусига қайтдик. Ва яна Шавкат Матёқубовни таклиф қилдик.

Мусиқа мавзуси — хос мавзу, ҳамма ҳам қизиқмайди, лекин атмосфераси ўзгача бўлади. Жонли мусиқа тинглаш айниқса мароқли.

Кўринг: https://www.youtube.com/watch?v=2K6SpQEHnX8&ab_channel=QURULTOY

@AsanovEldar

Читать полностью…

Асанов формати

Қўштирноқ подкастга таклиф қилишувди. Нима ҳақда гаплашамиз десам, Трамп ҳақида дейишди; Трампдан бошқа ҳамма нарса ҳақида гаплашибмиз.

Шайка аъзолари — Нозим ва Баҳодир билан бемалол, чойхонада ўтиргандек гаплашдик; суҳбат чоғида жуда аралаш-қуралаш суҳбат туюлди, лекин видеода яхши кўриняпти: қизиқ мавзулар, қизиқ фикрлар, қизиқ ҳазиллар.

Хуллас, сизам кўриб, баҳо беринг. Линк: https://www.youtube.com/watch?v=pTwa76V0F80

@AsanovEldar

Читать полностью…

Асанов формати

The Legend Of Zelda Nintendo томонидан ишлаб чиқилган ва 1986 йилда чиқарилган машҳур туркум видеоўйинлардир.

Ўйинда асосан Линк исмли қаҳрамоннинг Гирул дунёсида ёвуз кучларга қарши курашиши, малика Зельдани қутқариш мақсадида ўтган саргузаштлари тасвирланади. Ўйинлар ўзининг кенг очиқ дунёси, пухта ҳикояси ва мураккаб паззл ривожлантириш тизими билан танилган.

The Legend Of Zelda туркуми ўйин саноатига катта таъсир кўрсатган бўлиб, замонавий видеоўйинларнинг асосий пойдеворларидан бири ҳисобланади.

📹Тўлиқ видео учун ҳавола:
https://youtu.be/Wv8nnQBQkQo?si=_vXiKJ9fArf_PZ33

Читать полностью…

Асанов формати

Бир замонлар сиёсий рақобат ҳақида, ким кимга душман, ким кимга душманлиги чалкашиб кетгани ҳақида ёзгандим. Бу айниқса Ўрта Шарқда зўр кўринади — ким нима хоҳлашини аниқ билиш жуда қийин, тарафлар ҳам ўзгариб туради.

Исроил-араб урушларини ўқисангиз, вазият қай даражада мураккаблигини кўрасиз: Сурия Исроилни провокация қилиб, ўзи Ливанга қўшин киритади, Иордания араб армиясига бошчилик қиламан деб, орқадан Исроил билан келишади, Гамол Абдуннаср уруш риторикасида юради, лекин уруш қилгиси келмайди, хуллас, ҳаммаси чалкаш.

Сурияда Ҳайъат таҳрир аш-Шом ва яна бир қатор гуруҳлар фаоллашганида бунга яна бир бор гувоҳ бўлдик. Олдинроқ бу вазият қандай келиб чиққанини, ким кимга душман, ким кимга ҳамкор, ким кимнинг заифлигидан фойдаланиб қолди, буларни батафсил ёзгандим.

Бугунги кунга келиб вазият яна ўзгарди: Россия ва Эрондан умид қолмагач, Башар Асад Суриянинг азалий душмани Исроилдан ёрдам сўради; буёқда узоқ йиллар давомида Асадни йўқ қилишга ҳаракат қилган АҚШ унга ёрдам беришга тайёрлигини ва мамлакатга инвестиция киритишини айтяпти, шарти — Сурия Эрондан воз кечиши керак.

Ўрта Шарқ мана шунақа.

@AsanovEldar

Читать полностью…

Асанов формати

"Яхши йигит синдроми" — ўзини бошқалар учун доимо мукаммал, меҳрибон ва ёрдам беришга тайёр кўрсатишга ҳаракат қиладиган одамларнинг психологик ҳолати. Ушбу синдромни бошдан кечирган шахслар кўпинча ҳис-туйғуларини инкор этиб, бошқаларнинг эҳтиёжларига кўпроқ эътибор қаратади.

Видео орқали, бу синдромнинг сабабларини, шахсий ҳаётга ва ижтимоий муносабатларга қандай таъсир қилишини, шунингдек, шахсий чегараларни белгилашнинг аҳамиятини тушуниб олиш мумкин.

Яхши йигит бўлиш интилиши, кўпинча ички келишмовчиликлар ва руҳий оғриқларга олиб келади, бу эса узоқ муддатда салбий оқибатларга олиб чиқиши мумкин.

Тўлиқ видео учун ҳавола:
https://youtu.be/uqY6qmiyqL8?si=itT1srKquxluX3xP

Читать полностью…

Асанов формати

Шу йил йўлларда 12 та яқин аудиокитоб эшитдим (яна биттаси чала қолди, учтаси навбат кутиб турибди).

Иккитаси менга мутлақо бефойда бўлди — ичида янги гап йўқ, Wikipedia'сифат фактлар, таҳлил йўқ; асорий қисмидаги фактларнинг 90 фоизи аллақачон эсимдан чиқиб кетди, лекин воқеанинг умумий мазмуни ва яхши хулоса-таҳлиллар эсимда қолди — буларни фойдали бўлди деб ҳисоблаймиз; яна бир-иккитаси қизиқиш уйғотмади, лекин кўнгил тинчлиги учун тугатиб қўйдим.

Китобни танлашда шунақа бўлади — адашасиз, бефойда китобга вақт сарфлайсиз, баъзиси эътиборингизни тортмайди. Бунга қарши яхши ечим — синалган муаллифларнинг китобларини танлаш ёки тақризларни ўқиб бориш. Афсус, ўзбек тилида доимий тақриз платформалариям, умуман тузукроқ тақриз базасиям йўқ, на кинода, на китобда. Инглизча, русча, туркча кўпроқ ўқиганим учун шахсан менга бу унчалик зарар келтирмайди, лекин бутун жамият миқёсида олса, жиддий муаммо.

@AsanovEldar

Читать полностью…

Асанов формати

Сомали қароқчиларининг илк ҳужумлари 1990-йилларнинг бошларида, мамлакатдаги ички можаролар кучайган, ҳукумат заифлашган пайтда бошланган. Улар асосан қирғоқ бўйларидаги савдо кемаларига ҳужум қилиб, йирик юнон, турк ва япон кемаларини ўлжа қилиб олган.

Бу ҳужумлар Сомали иқтисоди ва минтақавий хавфсизлик учун катта таҳдидга айланган. Бошқа мамлакатлар денгиз кучларини жалб қилиб, бу таҳдидларга қарши кураш бошланиши билан ҳам қароқчиликнинг ўсиши давом этган.

Тўлиқ видеога ҳавола:
https://youtu.be/S5NelGlUWk0?si=dw_jWXK4Vn8YqcQ-

Читать полностью…

Асанов формати

29 ноябрь куни "Уч қаҳрамон" фильмининг ёпиқ намойиши бўлди. Намойишдан сўнг фильм ижодкорлари билан яқиндан танишиш имкони бўлди. Албатта, муваффақиятли тақдимот билан табрикладик ҳам.

Режиссёр ўзбекистонлик, каскадёр қозоғистонлик, актёрлар ичида Тожикистон ва Қозоғистон вакиллари бор. Хуллас, минтақавий жамоа бўлибди.

Фильм намойиши муваффақиятли ўтади деб умид қиламиз.

@AsanovEldar

Читать полностью…

Асанов формати

Ҳеч қандай профессионал тажрибага, тадқиқотларга асосланмаган шахсий қарашим ҳам бор. Бу менинг мактаб таълимига бўлган шахсий ёндашувимни, мактабдан кутилмаларимни акс эттиради. Шунчаки мактаб бизга нима бериши кераклиги борасидаги тушунчам.

Мактаб аввало социализация (ижтимоийлашув) институтидир. Демак, болаларнинг ўзаро мулоқотига, ижтимоий фаоллигига, ижтимоий кўникмаларни шакллантиришга кўпроқ эътибор бериш керак.

Ростдан, баҳога ортиқ даражада урғу бериш, уни мотивация ўрнида кўриш яхши натижа бермаслиги мумкин, ўқувчиларга қўшимча босим яратиши мумкин. Шундай экан, кичик синфларда мутлақо баҳолардан воз кечиш керак, юқори синфларда эса баҳолаш тадбирларини минималлаштириш керак. Комил Жалилов вазирликнинг жавобига жавобда айтганидек, йилига бир марта ёки бир неча йилда бир марта имтиҳон ўтказиш етарли.

Бунга қўшимча қилиб шуни айтишим мумкинки, шахсан мен тест тизимига (яъни тор маънода, омма орасида ўрнашиб қолган маънодаги тест тизимига) ишонмайман, уни самарасиз ҳисоблайман. Бунинг ўрнига ижодий ёндашувни тақозо этадиган имтиҳонлар олган маъқулроқ. Бунинг муаммоси — ижодий имтиҳон объектив баҳолашни қийинлаштиради. Аммо ижодий ва гуманитар соҳа вакили сифатида шахсан ўзим шу ёндашувни муҳимроқ деб биламан. Балки бошқа соҳаларда бу ишламас, билмадим. Айтайлик, математика, кимё сингари фанларда тест тизими натижа бериши мумкиндир.

@AsanovEldar

Читать полностью…

Асанов формати

Шомдаги урушдан хулосаларим.

Ҳаммаси ўтган йилнинг 7 октябридан бошланди: ҲАМАС Исроилга ҳужум қилди. Ҳужумнинг асосий буюртмачиси Эрон эди — унга бу акт Исроил ва Саудия ўртасидаги келишувни тўхтатиш учун керак эди.

Исроил жавобан Ғазода жаҳаннам уюштириши маълум эди, аммо ҲАМАС Ҳизбуллоҳнинг ёрдамига ишонганди. Қолаверса, охирги йилларда бу икки ташкилот анча профессионаллашиб, Исроилга муваффақиятли қаршилик кўрсатаётган эди.

Исроил на Ғазода, на Ливанда ғалаба қозониши эҳтимоли паст эди, лекин Исроил душман томон (Эрон қаршилик ўқи) кутмаган ҳамлалар билан Ҳизбуллоҳни амалда ўйиндан чиқарди, ҲАМАС ҳам оғир зарбаларга учради.

Исроил Ливанга кирди, аммо тезда Ҳизбуллоҳ билан келишиб, ўз чегараларининг хавфсизлигини таъминлаб, чиқиб кетди. Ливанда Исроил ҳеч қачон муваффақиятга эришмаган, шу боис аслида узоқ муддатли урушни кўзламаган ҳам эди.

Исроилнинг ҳамлалари натижасида Эроннинг Шомдаги проксилари жиддий тарзда кучсизланди, Эроннинг таъсири пасайди. Қизиғи, Исроилни кескин танқид қилган Туркия амалда унинг муваффақиятларидан фойдаланиб қолди. Ҳатто Нетаньяҳу ва Эрдўғон ўртасида келишув бўлган бўлиши мумкинлигини тахмин қилган экспертлар бор.

Ҳизбуллоҳ Ливанда банд бўлиб қолганидан фойдаланиб, "Ҳайъат таҳрир аш-Шом" гуруҳи туркларга хайрихоҳ гуруҳлар билан ҳамкорликда Сурияда кампания бошлади ва Ҳалабни эгаллади. Шу пайтгача Ҳизбуллоҳ кучларига ишонган Башар Асад ҳимоясиз қолди: Ҳизбуллоҳ Ливан жанубида банд, асосий кучларини Сурияга ташласа, Исроилдан яна ҳужум ейиши мумкин. Натижада Асад Москвадан ёрдам сўрамоқда.

Ўқиган таҳлилларимдан тахминан мана шунақа кўряпман вазиятни.

@AsanovEldar

Читать полностью…

Асанов формати

Qurultoy'нинг янги сонининг меҳмони — ٰМуслимбек Алижонов. У билан совет босқинидан сўнг Туркистонни тарк этган жадидлар фаолияти ҳақида гаплашдик.

Жумладан, Туркистон мухторияти, Мустафо Чўқай ва бошқаларнинг фаолияти, Туркистон легиони, Собир Раҳимов ҳақида кўп янги маълумотларни билиб олдик.

Линк: https://www.youtube.com/watch?v=fE_6ZFuGVSk&t=327s&ab_channel=QURULTOY

@AsanovEldar

Читать полностью…

Асанов формати

Бир-икки мурид мана бу видео ташлаб, ростдан пратурк тили шунақа бўлганми деб сўради. Йўқ дўстлар, бунақа бўлмаган. Мутлақо бунақа бўлмаган.

Видео муаллифлари пратурк тилига хос бир қанча фонетик қонуниятлар асосида сўзларнинг эски шаклларини олиб, уларни ишлатган. Талаффузлари унча асосли эмаслиги майли. Лекин луғавий, грамматик масалалар мутлақо инобатга олинмаган.

Дейлик, айнан қайси сўзлар пратурк тилида бор эди? Йўқолиб кетган сўзларни қандай тиклаймиз?

Грамматик томони — беш-олтита сўзнинг архаик шакли ишлатиляпти, матннинг грамматикаси ҳозирги туркий тиллардан умуман фарқ қилмайди. Фақат z ўрнига r, ş ўрнига l ишлатилган, аммо грамматика архаик эмас. Айтайлик, пратурк тилида қанақа келишик қўшимчалари бўлган (видеода анча кейин пайдо бўлган келишик қўшимчаларини ишлатишган)? Шахс-сон ва кишилик қўшимчалари қанақа шаклда бўлган?

Хуллас, бу видеога ишонманглар.

@AsanovEldar

Читать полностью…

Асанов формати

Энди асосий масала, шу билан ҳозирча бу мавзуга нуқта қўйсагам бўлади: Суриядаги воқеалар бизга қандай таъсир қилади? Таъсир қиладими ўзи?

Бир қарашда узоқ минтақа, диний ҳамжиҳатлик қанотида оҳвоҳлашдан бошқа таъсир йўқдай туюлиши мумкин. Ғазода бўлгани каби. Лекин, Ғазодан фарқли, бу ерда конкрет Ўзбекистондан, Марказий Осиёдан, МДҲдан борган одамлар қўлида қурол кўтариб юрибди. Улар у ерда сезиларли кучни ташкил қилади, ахборот кампанияларини ўзбек, рус, уйғур ва бошқа тилларда олиб боради.

Бу минтақамиздан ва Ўзбекистоннинг ўзидан янгидан-янги одамлар пропагандага учиб, кетиб қолиши хавфни орттиради. "Кетсин, қутуламиз", "шунчаки воз кечамиз" билан иш битмайди. Биринчидан, улар бир кун қайтиши мумкин; иккинчидан, Ўзбекистоннинг имижига, халқаро алоқаларига салбий таъсир қилади (охирги бир ойда бўлган воқеалар таъсир қилиб ҳам бўлди, аммо батафсил тўхталиб ўтирмайман).

Ниҳоят, қисқа муддатда иккинчи марта дунёнинг муайян бир қисмида диний мафкурага асосланган қуролли гуруҳ куч билан ҳокимиятга келиши ёмон прецедент. Турли радикал кайфиятдаги кучлар бундан илҳомланиши ва ҳатто ҳаракатга келиши мумкин. Радикал ҳаракатларга симпатия ошиши мумкин.

Буёғи энди ҲТШнинг сиёсатига боғлиқ. Ушбу ҳаракат илгари ал-Қоидага байъат қилгани учун террорчи гуруҳлар рўйхатига киритилган эди; анча йиллардан буён бу рўйхатдан чиқишга ҳаракат қилиб келмоқда. Дамашқни олганидан сўнг озчиликларга тегинмайдиган, тамал ҳақ-ҳуқуқларни ҳурмат қиладиган барқарор давлат тузишга ҳаракатлар қилаётгани кўриняпти. Балки ростдан шунақа йўналишда ривожланиб, халқаро тан олинган расмий ҳокимиятга айланар.

@AsanovEldar

Читать полностью…

Асанов формати

Ўзи, Туркия-Исроил тандеми Россия-Эрон тандемини иккинчи марта мағлуб қилмоқда.

Қорабоғда Туркия ва Исроил Озарбайжонни қўллаб-қувватлади. Арманистоннинг яқин ҳамкорлари Россия ва Эрон эди. У ерда ҳам вазиятни усталик билан пойлаб, зарба берилди ва Қорабоғ Озарбайжонга қайтарилди.

Энди эса Сурияда яна шу нарса такрорланди. Фурсатдан фойдаланиб берилган зарба икки ҳафтада минтақанинг оёғини осмондан қилди. 2:0.

@AsanovEldar

Читать полностью…

Асанов формати

Флюидлар суюқлик ва газ каби оқим ҳолатидаги моддаларни англатади.

Улар мустаҳкам шаклга эга эмас, балки ҳаракатланиб, босим, ҳарорат ва бошқа омилларга қараб ўзгаради.

Флюидлар механикада ва термодинамика соҳаларида кенг қўлланилади. Сув, ҳавони мисол қилиб келтириш мумкин.

📹Тўлиқ видео учун ҳавола:
https://youtu.be/GNpT0qQtQxI?si=1ET9kEqcRK7PWfBG

Читать полностью…

Асанов формати

Рай Брэдбери "Капалак эффекти" ҳақида ўзининг фантастик ҳикояларида кўплаб тавсифлар берган.

Унинг асарларида кичик бир ўзгариш ёки тасодифий ҳодиса келажакда катта таъсир кўрсатиши мумкинлиги айтилади.

Брэдбери бу фикрни A Sound Of Thunder асарида аниқ ифодалаган: бу ерда капалак қанотининг силжиши бутун тарихни ўзгартириши мумкин.

📹Тўлиқ видео учун ҳавола:
https://youtu.be/GNpT0qQtQxI?si=1ET9kEqcRK7PWfBG

Читать полностью…

Асанов формати

— Нега бизда “ужас” жанридаги кинолар олинмайди?

— Қўрқса керак-да одамлар...

Плоссподкастда меҳмон бўлган Расул 24 нима учун Ўзбекистонда ҳоррор кинолар олинмаслиги сабабларига ўз услубида жавоб берибди. Албатта, у ерда ҳазилдан ташқари яхши фикрлар ҳам берилган.

Хуллас, ўтириб бир нафасда кўрворадиган подкаст бўлган.

Подкастга линк: https://www.youtube.com/watch?v=ozeyaymM2oo

Читать полностью…

Асанов формати

Қўштирноқ подкастда 30 ёшдан кейинги ҳаёт ҳақида суҳбат бўптии.

Ҳаммаси майли, лекин бу боланинг 30 ёшдан кейинги аёллар ҳақидаги фикрини эшитиб, ҳайрон бўлдим. Жуда жўн ёндашув.

Хуллас, бунақа содда фикрламанглар. Ҳар бир инсоннинг ҳаёти ўзгача тажриба, тайёр ечимлар йўқ.

Тўлиқ видео: https://youtu.be/LkJRQwyfV1M

Читать полностью…

Асанов формати

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов бошчилигидаги делегация Оксфорд Ислом тадқиқотлари марказида бўлиб турибди. У ерда Ўзбекистон маданий меросига оид баъзи ноёб қўлёзмалар бор.

Ўзбекистон делегацияси вакиллари дунёнинг энг қадимий кутубхоналаридан бири бўлган Оксфорддаги Бодлеан кутубхонасига ташриф буюриб, у ерда Ўзбекистонга оид нодир қўлёзмалар билан танишди.

Кутубхонада ўзбекистонлик олимлар Ўзбекистон маданий меросига оид ўндан ортиқ қўлёзмалар билан танишди. Айниқса Алишер Навоийнинг шахсий дастхати бўлган «Хамса» қўлёзмаси катта тассурот қолдирди. Мирзо Улуғбекнинг «Зижи Кўрагоний» қўлёзмаси ҳам ўзига хос тарихга эга. Уни салкам уч аср илгари оксфордлик олим Жон Гейвс сотиб олган ва китоб ҳошиясида зарҳал қайдлар киритган. Китоб саҳифаларида усмонли турк тилидаги битиклар ҳам учрайди.

Шунингдек, Оксфорд ислом тадқиқотлари марказига Катта Лангар Қуръони факсимилеси, «Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида» туркумидаги китоб-альбомлар совға қилинди.

Ўзбекистон илмий делегациясининг Буюк Британияга ташрифи давом этмоқда.

Батафсил маълумот бу ерда: /channel/islommarkazi/3833?single

Читать полностью…

Асанов формати

Худяковнинг мана бу китобини ўқияпман.

Китоб янги, лекин ичида янги гап топиш қийинроқ: туркларнинг сиёсий тарихи қисқа, умумий, эскирган манба ва тадқиқотлар (Кляшторний, Бичурин бўлиб ётибди) асосида ёритилган, уни ўқиб, бирор янгилик олмайсиз; эскилигига яраша, хатосиям кўп.

Археология қисмида шахсан мен учун янгилик кўпроқ бўлди (археологлар учун балки камроқ бўлар) — қўрғон ва қабристонлардан топилган ҳарбий қурол-яроғ бўйича анча яхши таҳлил берилган.

Демак, сиёсий тарих қисмини ўқимайман, археологик таҳлилни ўқийман. Ва тадқиқотим учун керакли иқтибосларни кўчириб қўяман бир ерга.

Илмий адабиёт шунақа ўқилади — мундарижа ва аннотация ўқилади, керакли қисмлари батафсил ўқилади, қолгани ё ташлаб кетилади, ё бир кўз югуртирилади. Ҳар куни минглаб чиқадиган илмий матнларни ўқиб бораман десангиз, умрингиз етмайди. Саралашни ўрганиш керак.

@AsanovEldar

Читать полностью…

Асанов формати

Китоб масаласида яна баъзи бир кузатувлар. Тажрибадан келиб чиққан ҳолда.

Китобнинг ўрнини босадиган маълумот манбаи йўқлигини айтдим. Лекин китоб ўқиб, бирор натижага эриша олмаган одамларам бор. Ўзингиз ҳам кўргандирсиз — кўп китоб ўқийди, лекин тор фикрлайди.

Бундан хулоса — шунчаки "китоб ўқинг" деган билан иш битмайди. Қандай китобни қандай ўқишни ҳам билиш керак.

Китоб ҳар хил мақсадда ўқилади — дейлик, эстетик завқ, дам олиш, дунёқарашни кенгайтириш, янги билим олиш ёки соҳа бўйича маҳоратни ошириш учун. Шунга қараб китоб танланади.

Айтайлик, бир соҳа бўйича бешта илмий-оммабоп китоб ўқисангиз (ва улар яхши ёзилган бўлса), шу соҳа бўйича тушунча ҳосил бўлади, лекин профессионалга айланмайсиз. Профессионал бўлиш учун тизимли ўқиш талаб қилинади: дарсликлардан бошлаб, бирламчи назарияни ўрганиб, қийинроқ таҳлилий монография ва илмий мақолаларга ўтиш. Дарсликлардан осон ўтиб кетиб бўлмайди — албатта ёдланадиган, вақт сарфи талаб қилинадиган жойлари бўлади.

Мақсад янги билим олиш бўлса, илмий-оммабоп китоблар яхши ёрдам беради; бадиий адабиёт (детектив, саргузашт, беллетристика эмас, юқори адабиёт) дунёқарашни ўстиради.

Аммо минглаб китоб ичидан яхшиларини танлаш ҳам керак: бадиий адабиёт ичида саёзи кўп; илмий-оммабоп адабиётнинг 90 фоизи умумий маълумот беради, мавзуга чуқурлашмайди, оригинал қарашларни таклиф қилмайди; илмий мақола ва монографиялар ичида ҳам жуда катта қисми ҳисобот учун ёзилган саёз ишлардир.

@AsanovEldar

Читать полностью…

Асанов формати

Telegram'нинг ўзбек сегментида ҳуқуқ, санъат, илм-фан, ижтимоий ҳаёт, бизнес ва бошқа соҳаларга ихтисослашган энг фаол блогерларнинг каналларини тавсия қиламан. Бу каналлардан янги билимлар, қизиқарли фактлар, чиройли таҳлиллар топасиз.

Барча блогерларнинг каналларини битта ҳаволага жойлаб қўйдик. Уни босиб, истаганингизга ёки бирдан ҳаммасига обуна бўлишингиз мумкин.

Telegram'да кўп вақт ўтказсангиз, бу вақтни унумли сарфлашга ва фойдали маълумотлар олишга ҳаракат қилинг. Ушбу каналлар сизга мана шундай маълумот манбалари бўлиб хизмат қилади.

👉 /channel/addlist/Ooa-0GJofrcxODgy

Читать полностью…

Асанов формати

Jerusalem Post нашри Беньямин Нетаньяҳу устидан суд жараёни ҳақида мақола чиқарди.

Мабодо кимнингдир хабари бўлмаса, Исроилнинг амалдаги бош вазири фақат Халқаро жиноят суди эмас, мамлакат судининг ҳам назорати остида. Унга қарши учта иш очилган:

- 1000 рақамли иш — Биби миллиардер Милчандан 75 800 доллар қийматда сигара ва шампан, хотини Сара Нетаньяҳу 3 100 долларга тенг тақинчоқ олганликда айбланмоқда; бундан ташқари, оила австралиялик миллиардер Пэкердан 65 минг доллар қийматда сигара ва шампан олган;

- 4000 рақамли иш — бош вазир 300 ҳолатда медиада ўзи ва сиёсий рақиблари билан боғлиқ хабарларни манипуляция қилишда таниш-билишчилик ва коррупцияга қўл урган. Биби айнан шу иш бўйича қамалиб кетиши кутилаётган эди, аммо ҳозирда унинг рақиблариям манипуляцияга қўл ургани исботланди, ишни 90 фоиз асослаш имкони тушиб кетди.

- 2000 рақамли иш — Нетаньяҳу "Едиот аҳронот" нашри ношири Арнон Мозесга газетада унинг фаолиятини яхши ёритиш, бунинг эвазига рақобатчи нашр — "Исроэл Ҳайом"нинг тарқатилишини чеклайдиган ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилдириб беришни таклиф қилган. Нашрнинг хайрихоҳлигини сотиб олиш ҳаракати амалга ошмагани учун бу иш Нетаньяҳуга қарши энг заиф даъводир.

Биби 7 октябрда бошланган уруш туфайли суд тортишувларини 2024 йилнинг 2 декабргача қолдиришни сўраган ва илтимоси қондирилган эди. Кейинги уч илтимосномаси қондирилмади. Энди "1-рақамли гумондор" 10 декабрда суд олдида чиқиши кутилмоқда.

Тафсилотлар бу ерда:

Netanyahu's trial returns: Bigger and more dramatic than ever

@AsanovEldar

Читать полностью…

Асанов формати

Комил Жалиловнинг мақоласига вазирликнинг жавоби чиқди. Анча дадил контраргументлар келтирилибди. Умуман, диалогнинг борлиги, чуқур муҳокамалар келиб чиқаётгани, жавоб бўлаётгани яхши. Муҳокаманинг ўзи муаммо ҳал қилиб бермаса-да, энг камида оммани бохабар қилади, яхши-ёмон томонлар бўйича хулоса қилиш имконини беради.

Комил аканинг баъзи аргументларига қўшилиб, баъзиларига қўшилмагандим; Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг жавобида ҳам ишонарли ва ишонарсиз аргументлар бор. Менинг ўзимда ҳозирча муайян картина ҳосил бўлди, мактаблардаги янги баҳолаш тизимининг яхши ва ёмон томонлари бўйича ўзим учун баъзи хулосалар қилдим (соҳа бўйича ишлайдиган ҳамкасбларим билан шахсий суҳбатларам бу борада ёрдам берди). Лекин мактабдан айнан нима хоҳлашимизга қараб баҳолаш тизимига бўлган талаб ҳам ўзгариб боради, яъни ҳар қандай баҳолаш тизимининг ўзи субъектив ва ҳар хил мақсадларга хизмат қилади, бу борада мактаб ўқувчилари ва уларнинг ота-оналари ўз олдига қўйган мақсадлар эса тубдан фарқ қилиши мумкин.

Ҳозирча бир нарсани ўйладим: мактабларда баҳо учун ўқиш асосий мотивация бўлишини йўқотишга ҳаракат қилсак, асосий зарба барибир ўқувчиларга тушади — ҳали жуда кўп ота-она буни тушунмайди, қабул қила олмайди, боласига руҳий босим ўтказади. Шу томонини ҳисобга олиш керак.

@AsanovEldar

Читать полностью…

Асанов формати

Ўтмиш ҳақида қарашларимиз стереотипларга тўла. Тошкент совети Ижроия қўмитаси газетаси бўлган "Наша газета" нашрининг 1918 йил 10 август (шанба) кунги сонидаги реклама бунга мисол:

"Грандиозный боевик! Шедевр кинематографии, только 3 дня!
По роману Г. Флобера “Саламбо”.

Сенсация! Торопитесь! 10, 11 и 12 августа в кинотеатре "Хива" “В лапах Иуды”.

Анонс: Хива: “Зенденский пленник” мировой боевик! В главной роли Марио Боннар. В Лондон, на конкурс лучших кино-воспроизведений, драма Зенденский пленник побила рекорд при демонстрировании занимает больших 5 отд. Сюжет дворцовая жизнь одной европейский державы, написана для экрана Антонием Гоп.

Электро-театр “Гелиос” 9, 10, 11 августа демонстрируется “У Камина” с участием любимцев публики Веры Холодной, В. Полонского и В.Максимова."

Реклама тугади.

1918 йилда ҳам Тошкент кинотеатрларида ўша вақтда дунёда машҳур боевик кинолар намойиш этилган.

Манба: Ўзбекистон Миллий архиви 17-фонд, 1-рўйхат, 3-йиғмажилд.

Читать полностью…

Асанов формати

Илгари бу масалада жуда бир пессимистик фикрда эдим, ваҳима қилиб, оҳвоҳлар эдим — "фан ҳеч кимга керак эмас, жиддий нарсаларга қизиқиш йўқ" қабилида.

Ҳозир анча босилиб қолдим. Ўйлаб қарасам, фанга унча кўп одам қизиқишиям шарт эмас аслида. Илм-фан — жуда тор соҳа, ичидаям майда ихтисосликлари кўп. Худди ҳаммамиз суд ишини тушунмагандек, қонун китобларини ўқиб юрмагандек, фанни ҳам ҳамма тушуниши, қизиқиши шарт эмас. Олимлар давраси бу борада ишласа, давлат ёки хусусий жамғармалар фанга етарли пул ажратса, илмий тадқиқотлар юрса, ички муҳокамалар бўлса бас. Оммага керакли қисмини дарсликлар, қизиқарли қисмини илмий-оммабоп контент етказиб тураверади.

Кенг омма қизиқиши аслида салбий оқибатларга ҳам олиб келиши мумкин. Масалан, ҳаваскорлар фанни бўлар-бўлмас ғайриилмий ғояларга тўлдириб юбориши мумкин. Аслида бусиз ҳам ҳозирнинг ўзидаёқ бундай ғоялар тиқилиб ётибди (кеча эсга олинган аксилэволюционизм) — масалан, юриспруденцияда қонунларни ўзга сайёраликлар олиб келган, инженерияда насосни тескари ўрнатиш керак деган ҳаваскор ғоялар борлигини эшитмаганман.

Хуллас, ҳамма ўз ишини билиб қилса, қолганлар ҳар ишда соҳа экспертларига ишонса, кифоя.

@AsanovEldar

Читать полностью…
Подписаться на канал