advokatqosimov | Неотсортированное

Telegram-канал advokatqosimov - Advokat Qosimov

8869

Ушбу каналда адвокат Хайрулло Қосимовнинг мулохазалари ва ҳуқуқий маслаҳатлари бериб борилади. Мурожаат учун: @qosimovadvokatbot Адвокатлик хизмати учун:(+998 90) 537 20-71;(+998 50) 002 04 43

Подписаться на канал

Advokat Qosimov

Ўғлининг расмини "Instagram"га кўйган ота жаримага тортилди.

Вазият қуйидагича бўлган:

Ота унинг гапларига кирмаётган ўғлининг расмларини "Instagram" тармоғига жойлаб, расмларнинг изоҳига "бу бола оқпадар" деб ёзган.
Жиноят ишлари бўйича Жомбой туман судининг қарори билан отанинг хатти-ҳаракатлари маъмурий хуқуқбузарлик деб топилиб, МЖтКнинг 46*1-моддаси билан жавобгарлик чораси қўлланилган.


‼️ Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 46*1-моддасига кўра:

✅ Шахснинг шахсий ёки оилавий сирини ташкил этувчи шахсий ҳаёти тўғрисидаги маълумотларни унинг розилигисиз қонунга хилоф равишда йиғиш ёки тарқатиш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан қирқ бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Саволингизни @qosimovadvokatbot га йўлланг!

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈

Читать полностью…

Advokat Qosimov

Конституцияда бор, Қонунда бор, амалда йўқ кафолат

Одатда инсонлар судга адолат сўраб мурожаат қилишади. Лекин суд бошланмасдан суд томонидан ноқонуний талаблар қўйиш бошланса, ҳар қандай одам ўйланиб қолади: “Мен бу ерга ўзи нимага мурожаат қилдим, ўзи ноқонуний талаб қўядиган суд эртага адолатни тиклаб бера оладими?!”

3-4 кун аввал Термиз туманлараро маъмурий судига жисмоний шахс номидан давлат ижрочисининг қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида ариза жўнатдик. Давлат божи тўлашдан имтиёз бўлганлиги сабабли давлат божини тўламадик.

Лекин икки кундан кейин суддан аризачига телефон қилиб, давлат божини тўламасангиз, аризангизни қайтариб юборамиз, дейишибди. Аризачи ноилож давлат божини тўлаб берган.

Аслида “Давлат божи тўғрисида” ги Қонуннинг 10-моддаси 1-1-бандига кўра жисмоний шахслар — ўз ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини бузаётган маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, республика ижро этувчи ҳокимият органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга мурожаат қилганда маъмурий судларга давлат божи тўлашдан озод қилинган.

Давлат ижрочиси ҳам маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган мансабдор шахслардан бири ҳисобланади. Шунинг учун ҳам давлат ижрочисининг қарори устидан шикоят берилганда давлат божи тўланмаслиги керак.

Тўғри, “Давлат божи тўғрисида” ги Қонуннинг 10-моддаси 9-бандида юридик ва жисмоний шахслар — давлат ижрочисининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан бериладиган аризалар (шикоятлар) бўйича давлат божидан озод қилинганлиги кўрсатилиб, бу қоидада давлат ижрочисининг қарори кўрсатилмаган. Ушбу қоида бўйича 2024 йил 16 январгача жисмоний шахс давлат ижрочисининг қарори устидан шикоят қилганда давлат божи тўланган.

Бироқ Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 16 январдаги ЎРҚ-897-сонли Қонуни билан “Давлат божи тўғрисида” ги Қонуннинг 10-моддасига 1-1-банд қўшилиб, фуқароларга давлат ижрочисининг қарорлари устидан ҳам давлат божисиз шикоят қилиш ҳуқуқи берилган.

Аслида бу Қонун янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасидаги ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликлари суд орқали ҳимоя қилиниши, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланишига оид нормасини амалга ошириш мақсадида киритилган эди.

Ҳозирда бу кафолат Конституцияда бор, Қонунда бор, фақат амалда йўқ. Сабаби айрим маъмурий судлар бу нормани нимагадир қўллашмаяпди.

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈

Читать полностью…

Advokat Qosimov

Закалат беришда эхтиёт бўлинг!

‼️ Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига кўра:
✅ Закалат тўғрисидаги келишув закалатнинг суммасидан қатъи назар, ёзма равишда тузилиши керак.

Агар ёзма равишда тузилмаса, нима бўлади?

📌 Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига кўра:

✅Битимнинг оддий ёзма шаклига риоя қилмаслик унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келмайди, бироқ низо чиққан тақдирда тарафларни битимнинг тузилганлигини, мазмунини ёки бажарилганлигини гувоҳларнинг кўрсатувлари билан тасдиқлаш ҳуқуқидан маҳрум қилади.
Тарафлар битимнинг тузилганлигини, мазмуни ёки бажарилганлигини ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқлашга ҳақлидирлар.

❇️ Демак, закалат беришда ёзма шартнома тузиш керак.Агар ёзма шартнома тузилмаса, ҳеч бўлмаганда видео ёки аудио запис қилиш керак.Агар юқоридаги талабларнинг ҳеч бирига риоя қилинмаса, закалат пулига ухлашингиз мумкин. Чунки буни гувоҳлар билан исботлаб бўлмайди.

Саволингизни @qosimovadvokatbot га йўлланг!

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈

Читать полностью…

Advokat Qosimov

Банкдан кредит бўйича телефон қилиб безовта қилишяптими?

‼️ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 19/03-сонли қарори иловасига биноан, банклар ва кредит ташкилотлари қарз олувчини қуйидаги ҳолатларда безовта қилиши ёки муносабатга киришиши мумкин эмас:

✅ соат 20:00 дан 8:00 гача бўлган вақтда;
✅ ҳафтада бир мартадан ортиқ шахсий учрашувлар;
✅ телефон алоқа орқали:
➡️ кунига бир мартадан ортиқ;
➡️ ҳафтасига икки мартадан ортиқ;
➡️ ойига саккиз мартадан ортиқ.


📌 Агар сиз банкдан кредит олиб, айрим сабабларга кўра тўловларни кечиктирсангиз ҳам банк ходимлари сизни юқоридаги холларда безовта қилиши мумкин эмас.

Саволингизни @qosimovadvokatbot га йўлланг!

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈

Читать полностью…

Advokat Qosimov

⁉️ Қарғиш учун жавобгарлик борми?

✅ Хозирги кунда Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида қарғиш учун ҳеч қандай жавобгарлик белгиланмаган.


‼️ Лекин қарғиш шахснинг шаъни, қадр-қиммати ва обрўсини камситувчи сўзлардан иборат шаклда ифода этилган бўлса, бунинг учун маъмурий хатто жиноий жавобгарлик вужудга келиши мумкин.


Саволингизни @qosimovadvokatbot га йўлланг!

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈

Читать полностью…

Advokat Qosimov

7.5 миллион сўмлик сўкиш!


"А" исмли шахс таниши бўлган "Б" исмли шахсга "сен исқиртсан" деб ёзган смс хабари учун 7 млн 500 минг сўм жарима жазосига тортилибди.

‼️ Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 41-моддасига кўра:

✅ Ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиш —
базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан қирқ баравари(хозирги кунда 15 млн сўмга тенг)гача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Саволингизни @qosimovadvokatbot га йўлланг!

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈

Читать полностью…

Advokat Qosimov

⁉️ Никоҳланувчи шахснинг фамилияси ўзгарганда унинг паспорти ҳам алмаштирилиши керакми?


‼️ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.10.2023 йилдаги 550-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра:

✅ Никоҳланувчилардан бири эр ёки хотиннинг фамилиясини қабул қилса, у ҳолда фуқаролик паспортини ёки идентификацияловчи ID-картасини, хорижга чиқиш паспорти бир ой ичида алмаштириши зарур.


Саволингизни @qosimovadvokatbot га йўлланг!

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈

Читать полностью…

Advokat Qosimov

РАСМИЙ БАЁНОТ

Бугун Олий суд ташаббуси билан ҳуқуқни мухофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда жиноят ишлари бўйича Янгиариқ туман судининг тергов судьяси М. С. фуқаро О. Р.га оид жиноят иши бўйича ёрдам бериш эвазига муқаддам олган пулларнинг бир қисмини аризачининг талаби билан қайтарган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

❗️Олий суд кенг жамоатчилик эътиборини суд органларида коррупцияга қарши муросасиз ва кескин кураш бўйича қатъий чоралар кўрилаётганига қаратиб, суд тизимини нопок кадрлардан тозалаш борасида барча зарур саъй-ҳаракатлар амалга оширилаётганлигини маълум қилади.

Бинобарин, Олий суд мамлакатимизнинг ҳар бир фуқаросини жамиятда, хусусан, суд органларида коррупцияни таг-томири билан бартараф этишда фаол ҳамкорликка чақиради.

Сайт I Telegram I Facebook I oliysuduz">YouTube I Instagram

Читать полностью…

Advokat Qosimov

Конституциямизнинг 67-моддасига кўра Ўзбекистон Республикаси ҳудудида иқтисодий макон бирлиги, товарлар, хизматлар, меҳнат ресурслари ва молиявий маблағларнинг эркин ҳаракатланиши кафолатланади.

Таксистларни фақат ўз ҳудудида ишлаши ҳақидаги чеклов энг камида шу конституциявий норманинг бузилиши ҳисобланади.

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈

Читать полностью…

Advokat Qosimov

Боя ФИБ Мирзо Улуғбек туманлараро судида

Боя ФИБ Мирзо Улуғбек туманлараро судида эдим. Қарасам, таниш адвокат ва таниш юрист укаларимиз турибди. Адвокат укамиз бир ходимни ҳимоя қилиб судда қатнашибди, нариги юрист укаларимиз эса шу иш бўйича иш берувчи томонидан келган экан.

Бу ишда судья Хумоюн Эсонов ходим фойдасига қарор чиқарибди ва ходимнинг ишга тиклаш ҳақидаги даъвосини қаноатлантирибди. Тўғрироғи, ходимнинг илтимосига асосан ишга тиклаш ўрнига уч ойлик иш ҳақи миқдорида товон пули ундирган. Албатта, мажбурий прогул юрган кунлари учун моддий зарар ва маънавий зарарлар ҳам ундирилган.

Лекин менга қизиқ жиҳати суднинг бошқа бир позицияси бўлди. Ходимни қисқартириш деб ишдан бўшатишган ва табиийки, иш берувчи қисқартириш бўлганлиги учун ходимга стажидан келиб чиқиб, ўртача иш ҳақининг бир баробари миқдорида ишдан бўшатиш нафақаси ҳам тўлаган. Судья Эсонов ходим фойдасига қарор чиқарар экан, мажбурий прогул учун иш ҳақини ундиришда ходимга тўланган ишдан бўшатиш нафақасини умумий ундириладиган иш ҳақи суммасидан айириб ташлабди. Йигитлар шу масалани ташқарида мунозара қилиб туришган экан. Мен судья тўғри қилибди дедим.

Негаки, ишдан бўшатиш ҳақидаги буйруқ ғайриқонуний деб суд томонидан бекор қилинар экан, ўз-ўзидан бу буйруқнинг оқибати ҳам бекор бўлади. Яъни, бу буйруқ асосида тўланган нафақа суммаси ҳам асоссиз бўлиб қолади. Шунинг учун, ходимнинг фойдасига ишга тиклаш (ёки унинг ўрнига товон пули ундириш) ҳақида қарор чиқаришда, мажбурий прогул юрган кунларида ололмаган иш ҳақи суммалари ходимга етказилган моддий зарар сифатида кўрилади. Яъни, ходимга моддий зарар ундирилар экан, тўланган нафақа суммаси ҳисобланган зарар (мажбурий прогул давридаги иш ҳақи) суммасидан айрилиши керак. Иш қидириш даври учун тўланган кафолатли тўловлар ҳам шу жумладан. Бундай қилинмаса, иш берувчидан каррасига пул ундириш бўлиб қолади.

Тўғри, МК 269-моддасига асосан ходимга қонунчиликни нотўғри қўллаш натижасида тўланган иш ҳақини ундан ундириб олиш мумкин эмаслиги белгиланганку, ишдан бўшатиш буйруғи ноқонуний деб топилганидан кейин, ҳалиги нафақа тўлови ҳам шунга тушиб қоладику, деб ўйлашингиз мумкин.

Лекин биз бу ерда нафақа суммаларини ходимдан қайтариб олиш ҳақида эмас, ноқонуний бўшатиш натижасида иш берувчи томонидан ходимга етказилган моддий зарарни ҳисоблаш ва ундириш ҳақида гапиряпмиз. Ходимга тўланган ўша нафақа суммаси ундан қайтарилмайдида, аксинча,, ходимга етказилган зарарнинг бир қисмини қоплаш суммаси деб талқин қилиниши мумкин.

Шунинг ҳисобига, масалан ходимнинг ишдан бўшатилганидан кейинги бекор қолган биринчи ой учун иш ҳақини ўша биринчи ой учун зарар ҳисобида олсак, ходимга тўланган нафақани шу зарарнинг ўрнини қоплаш қиймати деб эътироф этиш ҳам қонуний, ҳам адолатли бўлади.

👉@yuristkadr

Читать полностью…

Advokat Qosimov

⁉️ Мурожаатчиларимиздан келган савол:

Вояга етган фарзандлар ҳам ота-онасига алимент тўлаши керакми?

‼️ Ўзбекистон Республикаси Оила кодексига кўра:

✔️ Вояга етган, меҳнатга лаёқатли болалар меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож ўз ота-онасига таъминот беришлари ва улар тўғрисида ғамхўрлик қилишлари шарт.

🔴 Ота-онасининг давлат ва нодавлат муассасалари қарамоғида эканлиги вояга етган меҳнатга лаёқатли болаларни ота-она ҳақида ғамхўрлик қилиш ва уларга моддий ёрдам кўрсатиш мажбуриятидан озод қилмайди.


Саволингизни @qosimovadvokatbot га йўлланг!

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈

Читать полностью…

Advokat Qosimov

⁉️ Сўнги қўнғироқ тадбирларини ўтказиш тақиқлангани йўқ!

‼️ Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг хабар беришича сўнги қўнғироқ тадбирларини ўтказиш тақиқланганлиги хақидаги хабарлар хақиқатга зид хисобланади.


✔️ Қонунчилигимизда айнан сўнги қўнғироқ ва у билан боғлиқ бўлган "битирув кечаси" тадбирларини ўтказганлик учун жавобгарлик белгиланмаган.

⚠️ Лекин бу тадбирларнинг ўтказилиши бошқаларнинг хуқуқлари ва эркинликларини бузмаслиги керак.Жумладан:

✔️ Тунги вақт ( соат 23:00 дан 06:00 гача)да фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузмаслик (баланд овоз билан қўшиқ айтмаслик, мусиқа чалмаслик, товуш сигналлари бермаслик,овози баланд қилиб қўйилган телевизорлар, радиоприёмниклар, магнитофонлар ва овоз чиқарувчи бошқа аппаратуралардан фойдаланмаслик);

✔️ Жамоат тартибини сақлаш;

✔️ Бундай маросим уюштирилган жойда ўқувчиларнинг ота-оналари ёки бошқа вояга етган шахслар назорат қилиши лозим.

🚫 Лекин Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бу тадбирларни ўтказиш хақидаги тавсияларни бериши мумкин.

Саволингизни @qosimovadvokatbot га йўлланг!

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈

Читать полностью…

Advokat Qosimov

‼️Энди йўл чизиқларини босганлик радар ва камералар орқали қайд қилинмайди!


🚫 Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котибининг хабар беришича, Президентимиз топшириғига асосан Хукуматнинг янги қарори қабул қилинибди.Унга кўра:

✔️ Жорий йил 1 июндан бошлаб йўл чизиқларини босиб қоидабузарлик содир этиш ҳолатларини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари орқали қайд этишга йўл қўйилмас экан.

✔️ Тўхташ чизиғи – "стоп-линия" (5.33 йўл белгиси) бундан мустасно.

Саволингизни @qosimovadvokatbot га йўлланг!

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈

Читать полностью…

Advokat Qosimov

Миграциядан ноқонуний бўшатилган ходимларни тиклаш ишлари давом этмоқда.

Бугун Ташқи меҳнат миграция агентлигидан ноқонуний равишда бўшатилган яна 9 нафар ходимни ишга тиклаш ҳақида суд қарори ўқилди.

ФИБ Шайхонтоҳур туманлараро суди судьяси Г.Жўраева бу ишни атрофлича кўриб чиқиб, Ташқи меҳнат миграция агентлиги тугатилмаган, қайта ташкил этилган деган хулосага келди ва тугатилди деб бўшатилган ходимларни ишга тиклаш ҳақида қарор чиқарди.

Шунингдек, ходимлар фойдасига бир миллиарддан ортиқ миқдорда моддий ва маънавий зарарлар ундириладиган бўлди.

Бир каттанинг, бир кичикнинг гапига кир деб тўғри айтилган. Айтмоқчи бўлганим, бир томондан ходимлар учун ҳурсандман. Лекин бошқа томондан масъулларнинг ўзбилармонлиги қандай оқибатларга олиб келаётганини кўриб хафа ҳам бўляпман. Ахир, ўшанда бекордан-бекорга огоҳлантирмаган эдикда...

👉@yuristkadr

Читать полностью…

Advokat Qosimov

⁉️Судга мурожаат қилишда давлат божини камайтирса бўладими?

Албатта👇

‼️ Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексига кўра:

✔️Суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб, улардан бирининг ёки иккаласининг давлат даромадига ундириладиган суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин.

✔️Бунинг учун судга давлат божи миқдорини камайтиришни, кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлашни сўраб илтимоснома киритилади!



Саволингизни @qosimovadvokatbot га йўлланг!

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈

Читать полностью…

Advokat Qosimov

#саволимбор
🌟 Мурожаатчимиздан келган савол:

Мен яқинда автокредитга машина олгандим.Кредитини тўлолмай қолганлигим сабабли машинани кредитни ёпиш учун аукционда сотишга чиқарилди.Лекин хозир машина нархлари арзонлаганлиги сабабли машинанинг аукцион баҳоси автокредитни ёпиш учун етмайди.Колган пулларни энди ким тўлайди
?

Батафсил👇

‼️ Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 281-моддасига кўра:

✅ Агар гаровга қўйилган мол-мулкни реализация қилиш чоғида тушган сумма гаровга олувчининг талабини қоплаш учун етарли бўлмаса, у, қонунда ёки шартномада бошқача кўрсатма мавжуд бўлмаган тақдирда, етишмаётган суммани гаровга асосланган имтиёздан фойдаланмаган ҳолда, қарздорнинг бошқа мол-мулкидан олиш ҳуқуқига эга.

❇️ Демак, агар машинани сотишдан тушган пул кредитни ёпиш учун етмаса, сиз бу мажбурият учун бошқа мол-мулкингиз билан жавобгар бўласиз.

Саволингизни @qosimovadvokatbot га йўлланг!

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈

Читать полностью…

Advokat Qosimov

#сервитут

🌟 Қўшнингизнинг еридан фойдаланиш хуқуқингиз мавжуд!

‼️ Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси ва Ер кодексига кўра, кўчмас мулк эгаси қўшни ер участкасидан, зарур ҳолларда эса бошқа ер участкасидан ҳам қуйидаги мақсадларда фойдаланишга хақли:

✅ ўзганинг ер участкаси орқали пиёда ёки транспортда ўтиш;
✅ ўзганинг ер участкасида дренаж ишлари ўтказиш;
✅ ўзганинг ер участкасидан электр узатиш, алоқа линиялари ва трубопроводлар, ирригация, муҳандислик ва бошқа линиялар ҳамда тармоқлар ўтказиш ва улардан фойдаланиш;
✅ ўзганинг ер участкасидан экинзорларни ва қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини суғориш учун сув олиш;
✅ қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини ўзганинг ер участкаси орқали ҳайдаб ўтиш.

📌 Сервитут, уни белгилашни талаб қилган шахслар билан ўзга ер участкасининг эгалик қилувчиси ўртасидаги шартномага мувофиқ, келишувга эришилмаган тақдирда эса, суд қарорига биноан белгиланади.

❇️ Демак агар сизнинг ўз ер участкангизга транспортда ўтиш учун йўл бўлмаса, бу холатда сиз қўшнининг еридан фойдаланишингиз мумкин.

Саволингизни @qosimovadvokatbot га йўлланг!

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈

Читать полностью…

Advokat Qosimov

🌟 Хорижий тиллар ўқитувчилари сертификатга эга бўлишлари лозим!


‼️ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.05.2021 йилдаги 312-сон қарорига кўра:

✅2025/2026 ўқув йилига қадар умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида фаолият юритаётган барча хорижий тиллар ўқитувчилари камида B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши лозимлиги белгиланган!


Саволингизни @qosimovadvokatbot га йўлланг!

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈

Читать полностью…

Advokat Qosimov

‼️ Жарима қўллаш хақидаги қарор 1 ойда чиқмаса, жарима тўланмайди!

📌 Президент раислигидаги йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва тирбандликни камайтириш бўйича видеоселектор йиғилишида қоидабузарлик содир этилган кундан бошлаб бир ой ичида қарор чиқмаса, ҳайдовчи жарима тўламаслиги белгиланди.


Шунингдек ички ишлар вазирлигига вилоят ҳокимлари билан бирга айрим йўллардаги тезлик чекловларини қайта кўриб чиқиш вазифаси юклатилди.

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈

Читать полностью…

Advokat Qosimov

‼️ Аёл кишини машинасининг олд ўриндиғига ўтқазмаган таксист жазоланди!

(Суд қарорига кўра👇)

"Дамас" русумли автомобилида йўловчиларни ташиш билан шуғулланувчи эркак йўловчи сифатида "Дамас"ининг олд ўриндиғига ўтирмоқчи бўлган аёлни "мен машинамнинг олд ўриндиғига фақат эркакларни ўтқизаман, сиз аёл кишилигингиз учун орқа ўриндиғга ўтиринг" деганлиги учун МЖтКнинг 189*2-моддасига асосан БХМнинг 15 баравари миқдорида жарима жазосига тортилибди.

📌 Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 189*2-моддасига кўра:

✅ Жинс бўйича камситишни тарғиб қилиш, шу жумладан хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлилигини очиқдан-очиқ инкор этиш, ушбу мазмундаги қарашларни, ғояларни ёки чақириқларни тарқатиш, худди шунингдек бундай хатти-ҳаракатларни омма олдида оқлаш ва (ёки) рағбатлантириш --- базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан йигирма баравари(хозирги кунда 7.5 млн сўмга тенг)гача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Саволингизни @qosimovadvokatbot га йўлланг!

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈

Читать полностью…

Advokat Qosimov

💫 Абитуриентларга рухсатномаларни бериш бошланди!

Тест синовларига кириш учун абитуриентларга рухсатномаларни бериш бошланди.

✅ Абитуриентлар рухсатномаларини my.uzbmb.uz сайтидаги шахсий кабинетидан юклаб олишлари ёки шахсий кабинетига кирмасдан my.uzbmb.uz/allow/bachelor-allow сахифаси орқали паспорт маълумотларини киритган холда олишлари мумкин.

💥Барча абитуриентларга тест синовларида омад тилаб қоламиз!

Читать полностью…

Advokat Qosimov

⁉️Бир ойлик армия уч ой бўлдими?

Мурожаатчимиздан келган савол:

Туман мудофаа ишлари бўлими ходимлари уйимга келиб "сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга шу ойда бориб келақол, кейинги ойдан хизмат муддати 3 ой бўляпти" дейишмоқда. Айтингчи сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат муддати хақиқатдан 1 ойдан 3 ойга ўзгаряптими?


Батафсил👇

‼️ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.02.2003 йилдаги 99-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра:

✅ фуқароларнинг белгиланадиган миқдорда пул бадалларини тўлаши ва хизмат даврида бир марта бир ойлик ҳарбий йиғинда хизматни ўташи сафарбарлик чақируви резервида хизмат қилиш шарти ҳисобланади.

📌 Хозирги кунда сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат муддати 1 ойдан иборат бўлиб, бу муддат ҳали 3 ойга ўзгартирилгани йўқ.

Саволингизни @qosimovadvokatbot га йўлланг!

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈

Читать полностью…

Advokat Qosimov

Ғиждувон тумани ҳокимияти ўзини-ўзи судга берди!

Ҳа, тўғри эшитяпсиз ва тўғри ўқияпсиз.

Қулоқларингиз ва кўзларингиз алдагани йўқ.

Келаётган хафта – 2 июль куни Бухоро туманлараро маъмурий судида даъвогар Ғиждувон тумани ҳокимлигининг жавобгар Ғиждувон тумани ҳокимлигига нисбатан киритган аризаси кўриб чиқилар экан.

Яъни, туман ҳокимлиги ўзини-ўзи судга берибди.

Бошида кўриб, мен ҳам техник хатомикан деб ўйладим. Йўқ, ундайга ўхшамаяпти, ростдан ҳам, шундай ариза киритилгани кўриниб турибди.

Қизиқ, нималар бўляпти ўзи?

👉@yuristkadr

Читать полностью…

Advokat Qosimov

Ғалаба!!!

Ўзбекистон жаҳон чемпионатида!!!

Ураааа!
!!

Читать полностью…

Advokat Qosimov

“LIKECUP” да блогерлар ва санъаткорлар ўртасида келиб чиққан жанжалнинг видеотасвирлари тарқалмоқда.

Ҳуқуқий жиҳатдан бу ҳолатда энг камида майда безорилик бор. Чунки оммавий тадбир ўтказилаётган стадион жамоат жойи ҳисобланади.

У ердаги сўкиниш ва бир-бирини уришиб дўппослаш ҳолатлари жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузувчи хатти-ҳаракатлар бўлиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасликка яққол мисол бўлади.

Майдонда уришаётганлардан ташқари трибунада туриб олиб қўли билан уятсиз ҳаракат қилиб, сўкинаётган томошабинларнинг ҳаракатида ҳам майда безорилик мавжуд.

МЖтК нинг 183-моддасига кўра

Майда безорилик, яъни жамоат жойларида уятли сўзлар билан сўкиниш, фуқароларга ҳақоратомуз шилқимлик қилиш ҳамда жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузувчи шу каби бошқа хатти-ҳаракатларда ифодаланган жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик —
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Агар ушбу ҳолатда кимгадир енгил тан жароҳати етказилган бўлса ёки 37 500 000 сўмдан ортиқроқ зарар етказилган бўлса, бу ҳаракат жиноят деб бахоланади. Безорилик оммавий тадбир ўтказилаётган пайтда содир этилганлиги сабабли, айбдор шахсларга ЖК нинг 277-моддаси 3-қисми билан уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈

Читать полностью…

Advokat Qosimov

‼️ Алимент давлат томонидан тўлаб берилади!

Мурожаатчимиздан келган савол:

Собиқ турмуш ўртоғим алимент тўлашдан бўйин товлаганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилиб, озодликдан маҳрум қилинди.Энди у қамоқдалигида алиментни ким тўлайди?


📌 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 427-сонли қарори билан тасдиқланган низомга кўра:

✅ Вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун қарздор жиноий жавобгарликка тортилган тақдирда, алимент тўловларидан юзага келган қарздорлик алимент тўловлари жамғармаси маблағларидан қоплаб берилади.


Саволингизни @qosimovadvokatbot га йўлланг!

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈

Читать полностью…

Advokat Qosimov

☄️Энди радарлардан олдин “Радар” йўл белгиси ўрнатилиши шарт!

‼️Президентимиз топшириғига асосан қабул қилинган Хукуматнинг янги қарорига кўра:

✔️ жорий йил 1 сентябрдан бошлаб ҳаракат тезлигини назорат қилишга мўлжалланган ҳар қандай турдаги стационар ва мобиль радарлар жойлашган ҳудудда ва унгача камида 250 метрдан кам ҳамда 500 метрдан кўп бўлмаган ҳудудда “Радар” йўл белгисининг ўрнатилиши мажбурий бўлади.

Саволингизни @qosimovadvokatbot га йўлланг!

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈

Читать полностью…

Advokat Qosimov

‼️ ЙПХ ходими транспорт воситасини қувиши мумкин эмас.

❗️ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра:


✔️ Агар хайдовчи ёки унинг бошқарувидаги транспорт воситасидаги шахслар жиноят содир этганликда гумон қилинмаётган бўлса,ЙПХ ходими транспорт воситасини таъқиб қилиши мумкин эмас.


Саволингизни @qosimovadvokatbot га йўлланг!

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈

Читать полностью…

Advokat Qosimov

⁉️ Ўқувчилар мактабга телефон олиб борса бўладими?

✔️Албатта бўлади, фақат тартибга риоя қилиб фойдаланиш лозим.

‼️Вазирлар Махкамасининг 139-сонли қарори билан бу масала тартибга солинган бўлиб,унга кўра, ўқувчилар :

✔️ Таълим муассасасига кириб келишда ўз телефони абонентининг чақирув овозини тўлиқ ўчириб қўйиши (телефонни «овозсиз» режимга ўтказиши)шарт.
✔️ Таълим муассасаларида ўтказиладиган ўқув машғулотлари ва тадбирлар бошланишидан олдин телефонини ўчириб қўйиши;
телефонини портфели, сумкаси ва шу кабиларга солиб қўйиши шарт.

🚫Қуйидагилар тақиқланади:

✔️ телефонини бўйнига осиб олиш, кўкрак чўнтакларида, шим, юбкалари чўнтакларида ва шу кабиларда сақлаш;
✔️ телефон аккумуляторини зарядлаш учун таълим муассасаси электр тармоқларига улаш;
✔️ телефони ёрдамида
атрофдагиларга зўравонлик, шафқатсизлик, порнографияни тарғиб қилувчи видео ва суратларни намойиш қилиш;
✔️ ўқув машғулотлари вақтида:
телефон орқали сўзлашиш ҳамда SMS (ММS) ва бошқа турдаги хабарларни жўнатиш;
✔️ телефонни стол устига қўйиш;
мусиқа, шу жумладан наушниклар орқали тинглаш;
✔️ сурат ва видео тасвирларни кўрсатишда телефондан фойдаланиш , диктофон, калькулятор, календарь, блокнот, ён дафтарча кабилар сифатида фойдаланиш;
✔️ суратга олиш ва видео тасвирга тушириш.

Саволингизни @qosimovadvokatbot га йўлланг!

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈

Читать полностью…

Advokat Qosimov

Болани боғчадан кимлар олиб кетиши мумкин.

‼️ Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 14.05.2018 йилдаги 3012-сонли қарори билан тасдиқланган низомга кўра:

✔️Мактабгача таълим ташкилотидан олиб кетишда гуруҳ тарбиячиси тарбияланувчини унинг ота-онасига (уларнинг ўрнини босувчи шахс, ота-онанинг вояга етган фарзандлари, бобоси, бувиси, ёки ота-она томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ота-онанинг вакилига) топшириши лозим.

✔️ Шунингдек мактабгача таълим ташкилотига олиб келишда тарбияланувчини юқорида санаб ўтилган шахслар шахсан гуруҳ тарбиячисига топшириши лозим.

Саволингизни @qosimovadvokatbot га йўлланг!

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈

Читать полностью…
Подписаться на канал